ОДАМ ҚИЁФАСИДАГИ МАҲЛУҚ… (ёхуд гитлерчиларнинг «дўзахи доктори»)

ОДАМ ҚИЁФАСИДАГИ МАҲЛУҚ… (ёхуд гитлерчиларнинг «дўзахи доктори»)
ОДАМ ҚИЁФАСИДАГИ МАҲЛУҚ… (ёхуд гитлерчиларнинг «дўзахи доктори»)


1979 йили Сан-Паулу соҳилларида Волфганг Герхард — 67 ёшли германиялик индамас, камгап муҳожир чўкиб кетди. Қарияни ўша ердаги маҳаллий қабристонга дафн этишди ва тез орада унутилди. Аммо орадан 7 йил ўтиб Герхардга қўшни бўлиб яшаганлар унинг архив материаллардан иборат жилдини топиб олишди. Бу материаллар муаллифи гитлерчилар доктори Йозеф Менгеле экан. Архив билан танишиш асносида одамлар даҳшатдан қотиб қолишди. Йозеф Менгеле Гитлернинг Освенцим лагерида фаолият юритган. Минглаб асирдаги фуқаролар устида турли анатомик синовлар ўтказган. Уларни тириклай оғриқ қолдирувчи дориларсиз жарроҳлик столига ётқизиш, турли заҳарли дориларни асирларда синаб кўриш ва ҳоказо ваҳшийликларга қўл урган. Шунинг оқибатида юзлаб бегуноҳ асирларнинг ўлимига сабабчи бўлган. Бир сўз билан айтганда, ерда ҳақиқий дўзах яратган ваҳшийлардан бири бўлган.


Ўз даврида «дўзах доктори» деган номга эга бўлган Йозеф Гитлернинг фармонига асосан фақат эгизаклар устида анатомик изланишларни олиб борган. Сабаби шуки, Гитлер Германияда болалар туғилишига нисбатан ўлими кўпчиликни ташкил этаётганидан хавотирда эди. Германия ичкарисида яшайдиган муҳожирлар орасида эса бундай йўқотишлар кузатилмасди. Умуман, Гитлер Германияда фақат мовий кўз, малласоч немис миллатига хос болалар туғилишини истарди. Муҳожирлардан туғиладиган болалар уни умуман қизиқтирмасди. Бироқ муҳожирлар, асирликда бўлган бошқа миллат болалари кўмагида ҳақиқий немис фарзандини дунёга келтириш фикри миясига келди-ю, дарҳол бу ишни Йозеф зиммасига юклади. Шундай қилиб Гитлернинг фармони дўзах докторига илҳом бахш этди. Йозеф ишни анатомик йўллар билан болаларнинг кўз ва соч рангини турли кимёвий элементлар ёрдамида ўзгартиришдан бошлади. Кейин тажриба майдонига олиб келинган болалар алоҳида текширувдан ўтказилди. Ёрдамчилари уларнинг бўйини, келиб чиқиши ва бошқа шу каби белгиларини аниқлаб чиқишди. Шундан кейингина болаларни Йозефнинг ҳузурига олиб киришди. Йозеф эса ишни болаларга тиф юқтиришдан бошлаган. Кейин уларнинг қонини охирги томчисигача сўриб олган. Қўл-оёқларини кесган, уларни бошқа танага ўтқазиб кўрган. Ўлган болаларнинг мурдасини алоҳида синчковлик билан ўрганган.

Айтишларича, Йозефнинг кабинети деворларига ўлган болаларнинг кўзлари ўйиб олиниб гўё картина сифатида жойлаштириб чиқилган экан. Дўзах докторининг ўзи эса мурдаларнинг кўзларини ўрганиш учун соатлаб уларга тикилиб ўтиришдан тийилмаган. Даҳшатлиси, бу ваҳшийликларнинг барчасини Йозеф фан йўлидаги буюк иш деб атаган.

Йозеф Гитлер буйруғига кўра нафақат болалар устида экспериментлар ташкил этган, маҳлуқона ишларни амалга оширган. У қатл маросимларида ҳам фаол иштирок этган. Асирликдаги одамларни шафқатсизларча калтаклаш, заҳарли газ тўлдирилган чуқурларга ташлаш каби ваҳшийликларга ҳам муккасидан кетган. Улуғ ватан уруши тугагач, Йозефнинг кетидан тушишди. Лекин бу одам қиёфасидаги маҳлуқ қочиб қолишга эришди. Қолган умрини Бразилияда кечирди. Тирикчилик учун бу ерда ҳам тиббиёт билан машғул бўлди. Бразилия ҳукумати тарафидан тақиқланишига қарамай, у бекитиқча аёллар ҳомиласини олиб ташлаш, яни, аборат қилиш билан шуғулланди.

Маринанинг «ошиклари»

Ретсидивист Николай Редкин озининг навбатдаги муддатини умумий тартибдаги колонияда отади. Унинг Пермда яшовчи Марина исмли келишган таниши бор еди. Николай уни оз каллиги деб хисоблар ва амнистияга тушиб, озод болгач, уйланиш учун айолникига бориб, янги хайотни бошламокчи еди. ...

Бахтли болинглар

Ташкарида лопиллаб лайлаккор йогʻарди. Зебо бувисининг танчасида мудраб оʻтирар, унинг коʻз олдидан качонлардир китобларда оʻкигани йохуд одамлар тилидан ешитгани бир манзара оʻтар еди: деразалар! Дераза ойналари лампочкалар нурига йоʻгʻрилиб коʻринади. Ичкаридаги ноз-не’матларга тоʻла стол атрофида тик турган одамлар коʻлларидаги кадахларини...

У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур

Камол Хўжандий барча замондошлари ва ўзидан кейин яшаган шер аҳли қаторида Соҳибқирон ва Ҳазрат Навоийнинг ҳам меҳрини қозонган эди. Хожа Камолиддин Абу Аҳмад Муҳаммад Хўжандий форсийзабон шоирлар орасида ўз номи, тили ва услуби билан ўчмас из қолдирган. 1321 йилда Хўжанд шаҳрида таваллуд топган шиор кейинчалик адабиётда Камол Хўжандий номи билан...

ОДАМФУРУШЛАР… (Бўлган воқеа)

Бозорбой кейинги ойларда рўзғор тебратиш қийинлашиб бораётганини ҳис эта бошлаганди. Эски шалдироқ «Жигули»да таксичилик қилиб топгани уловнинг деярли ўзидан ортмас, шундай кунлар бўлардики, тўртта нон олишга ўйланиб, бошини чангаллаганча туриб қоларди. Нима қилсин? Маоши кўпроқ иш топиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Ахир, тузук-қуруқ танишинг...

ҚОРБОБОГА ЖЎНАТИЛГАН ХАТ

«Кеча Дилшод — укам ҳамма болаларни тўплади-да, Қорбобога хат ёзишларини топширди. Журналистикада ўқигани учунми, ўзича бир нималарни ўйлаб топиб юради-да. Қизим ҳали боғча боласи, ёзишни билмайди. Лекин қўлига қоғоз ва ручка олиб, бир нималарни ўзича ёзиб ўтирибди. Қизиқарли маросими тугагач, Дилшод худди саҳнада нутқ сўзлаётгандек мактубларни...

ШЕРИМ, ЯНА СЕНГА ЮКИНДИМ, НЕТАЙ…

Бизни ночор демангиз, Биз ночордан безганмиз. Ночорнинг кўчасида, керагича кезганмиз. Орзумандга ҳам йўйманг, Орзуга биз бегона. Биз шунчаки орзуни, орзулаган девона. ...

Қади сарви уза зулфи каманде...

Ёхуд Ҳофиз Хоразмий қаламига мансуб бу ғазалнинг шимолий музликларга нима алоқаси бор? Албатта, Жаҳонгир Отажоновнинг мазкур қўшиғи сўзларининг муаллифи ҳақида унга жўр бўлиб куйлаётган тингловчиларнинг ўндан бири ҳам етарлича малумотга эга бўлмаса керак. Чунки, интернет тармоқларида тарқалиб кетган видеолавҳаларда ҳам клип ижодкорлари ҳақида...

Хаётий

“Уйланганимда курилишда ишлар эдим. Биласиз, бунака жойда ишлаганлар доим ишдан кейин “чангювди” килишади. Мен хам катордан колмасдим. Аёлим у пайтда факат бомдод намозини укирди. Узим ичсам хам, намозига каршилигим йук эди......

Мирзо Улугбек хакида / Мирзо Улуғбек ҳақида (1394-1449)

Озбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан 1994 йил Мирзо Улугбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда катта тантаналар ва халкаро илмий анжуманлар отказилди. Парижда хам ЮНЙеСКО карори билан учрашувлар ва конференсиялар болиб отди. Улугбек 1394 йилнинг март ойида Ероннинг гарбидаги Султония шахрида, бобоси...

Кайтмайди...

Вакт топиб сайтга кирасиз, сиз севган профил учик... Кук чирок ёнишини интизорлик билан кутасиз, лекин уу йук......

Фикр қўшиш