«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: ИБРОҲИМ ПОШША ХАДИЧА СУЛТОННИ ҲАҚИҚАТАН СЕВГАНМИ?..

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: ИБРОҲИМ ПОШША ХАДИЧА СУЛТОННИ ҲАҚИҚАТАН СЕВГАНМИ?..
«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: ИБРОҲИМ ПОШША ХАДИЧА СУЛТОННИ ҲАҚИҚАТАН СЕВГАНМИ?..


Усмонийлар империяси тарихига назар ташлаганда, султон Сулаймон давридаги икки ёш муҳаббатига тўхталмай ўтиб бўлмайди. Бу муҳаббат султоннинг болаликдаги дўсти, империя бош вазири лавозимигача ета олган грециялик Иброҳим пошша ҳамда Хадича султон ўртасида пайдо бўлганди. Улар анча вақт бир-бирларига бўлган муҳаббатни, эҳтиросларни қайноқ туйғуларга бурканган мактублар орқали изҳор этишди. Сулаймоннинг суюкли синглиси Хадича султон биринчи турмушидан бахт топа олмагач, бу бахтни Иброҳимдан топишига ишонарди. Хуллас, муҳаббат тўй билан якун топди. Икки қалб бирлашди. Эҳтирослар, туйғулар илгари шунчаки учқун бўлса, тўйдан сўнг улар оловга айланди. Лекин Иброҳим пошша вақт ўтгани сайин хотини Хадича султондан совиб борарди. Тўйга қадар, никоҳдан кейинги дастлабки лаҳзаларда юзага келган ҳислар сўна бошлаганди. Нега? Наҳотки, Иброҳим пошшанинг севгиси шу қадар сохта бўлса? Афсуски, шундай бўлиб чиқди. Айниқса, сарой хизматчиларидан бири Нигор калфа билан ораларида яқинлик пайдо бўлгач, Иброҳим пошша Хадичадан буткул совиди. Совишига турли баҳоналарни ҳам кўндаланг қилиб қўйди. Бу билан у Яратганнинг қаршисида ўзини оқлашга уринди. Ҳисобладики, Хадичанинг ҳадеганда уни қул деб аташи алам қиларкан. Фарзандларига росмана ота сифатида эгалик қила олмаслиги оғир ботаркан. Башарти ажрашадиган бўлса, икки фарзандини ҳеч қачон кўра олмаслиги кўнглини оғритаркан. Аслида эса Иброҳим пошша Хадичани бошиданоқ севмаган. У мартабага эришиш учун унга уйланган. Хадичадан бойлик, юқори лавозим эгасига айланишда қурол сифатида фойдаланган. Қарангки, Нигор билан ораларидаги хуфиёна муносабатлар ошкор бўлгач, Иброҳим пошшанинг пайтавасига қурт тушади. Биларди, агар султон бундан хабар топса, бойлигидан ҳам, лавозим-у, бошидан ҳам жудо бўлади. Шу сабабли имкони борича Хадичани алдашга, ўзини оқлашга, шу йўл билан минг азобда эришган бойлик ва лавозимидан маҳрум бўлмасликка интилди. Бахтга қарши Хадича ундан совиб бўлганди. Шунда ҳам болаларининг ҳурматидан Иброҳимни кечирди. Қалбан кечирмаса-да, шунчаки барчасига кўз юмди. Фарзандларининг отасиз қолишларини хоҳламади. Надоматлар бўлсинки, Иброҳимдан айрилиш барибир пешонасида бор экан. Уни хоинликда айблаб қатл этишди. Хадичанинг соф муҳаббати эса…


Иброҳимнинг ўлимидан кейин қайта куртак ёзгандек бўлди. Кўнглининг аллақаерларидир қаттиқ оғрийверди. Болаларининг юзига қарашга ботина олмай азобланди. Гўё Иброҳим пошшанинг ўлимида ўзини айбдордек ҳис этди. Кунларнинг бирида ўз жонига қасд қилди. Шундай қилиб, ҳам сохта, ҳам оловдан-да қайноқ муҳаббат тарихига нуқта қўйилди.

Салом. Хайирли тонг!

Соат 6:00. Робияни телефонига навбатдаги СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яхши йотиб турдингми? Мани уйгониб, согиниб колмадингми?...

БАХТ ҚУШИ” Ҳалиманинг хўрликда, етимликда ўтган кунлари эсидан чиқадиган, бошига бахт қуши қўнадиган бўлди. Бахтиёрни учратди-ю, ўн еттига тўлса-да, ҳануз етимликнинг сарғиш туси ўчмаган икки юзи тўлишиб, тиниқлашди. «Наҳотки, дунёда мениям тушунади

БАХТ ҚУШИ” Ҳалиманинг хўрликда, етимликда ўтган кунлари эсидан чиқадиган, бошига бахт қуши қўнадиган бўлди. Бахтиёрни учратди-ю, ўн еттига тўлса-да, ҳануз етимликнинг сарғиш туси ўчмаган икки юзи тўлишиб, тиниқлашди. «Наҳотки, дунёда мениям тушунадиган, қадрлайдиган, сева оладиган одам бўлса? — дея хаёл қиларди у. —...

Кизикарли Афоризмлар

Конфутсий Устоз айтарди:  — Агар окисанг-у ойламасанг — чалкашиб коласан. Агар ойласанг-у окимасанг — шубха-гумонлар тагида колиб кетасан. Устоз айтарди:  — кадимларда кам сойлашарди, оз созларининг ортидан йетолмай колишдан коркишарди.  Гйоте ...

Эримни яхши кўрмай қолдим...

«Севги бўлганмиди ўзи, ҳозир-чи, бирор ҳиссиётлар қолганми» — муҳими бу эмас! Асосий масала: эр-хотин ўртасидаги муносабатларни изга солиш, юракнинг туб-тубидаги бир томчи меҳр-муҳаббатни борича сақлаб қолишдир. «Сўзларимни тинглаб, аччиғингиз келар. «Эс-ҳуши жойидами бу аёлнинг», дея ажабланарсиз балки, рости, ўзим ҳам қийналиб кетдим... ...

Ночор ота ва тиланчи

Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, "иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: "Кўряпсизми болаларни?...

Можизаларга ишонгим келмайди!

«Бу саволни нима учун берганимни тўғри тушунасиз, деган умиддаман. Мен динни ва диний китобларни ўта кучли тарбияловчи манба деб биламан ва уларда буюрилган амалларни бажаришга ҳаракат қиламан. Лекин китобларда барчага ибрат тариқасида келтириладиган мўжизаларга ишонгим келмайди. Илтимос, менга тушунарсиз бўлган шу жиҳатлар ҳақида малумот...

Ёшгина келин қилмай, менгина ўлай!

Ўғлим ўқишни битирди-ю, кўнглимга ғулғула тушди. Тенгқурларимнинг бири қўйиб бири, келин олиб, қиз узатаётгани қалбимдаги ҳавас торларини чертиб юборди-да! "Маҳаллада дув-дув гап” филмидаги Меҳри хола ёдингиздами? Худди ўша аёлдек мен ҳам ёнимда сочлари тақимини ўпадиган, чаққонгина келиним етти букили-иб чой узатаётганини тасаввур қилдим....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «ҚУЛЛИКДАН СУЛТОН ДАРАЖАСИГА ЕТА ОЛГАН КАНИЗАК»

Усмонийлар империяси тарихида ақлан заиф подшолар ҳам яшаб, ҳукмронлик қилгани кўпчиликка аён. Шундайлардан бири султон Аҳмаднинг ўғилларидан бири Иброҳим эди. У болаликдаги жаллодлар ташрифидан қўрқиш туфайли ақлан заиф ҳолатга етган. Шунга қарамай, ягона меросхўр сифатида империя тахтини эгаллай олган. Султон Иброҳимнинг севимли канизакларидан...

"Севги созларда емас, калбда яшайди!"

- Бошка махаллада яшайдиган йигит билан бир-биримизга конгил койган едик. Аммо коллежни битиришим билан ота-онам мени танишларининг оглига мажбурлаб узатди. Бошка йигитни севишимни айтганимда, на онам, на дадам ва на акаларим "Бу бечорада хам конгил бор, ахир", дея созларимга кулок солишди. Аксинча, "У йигитнинг оиласи яхши емас, дадаси коп ичади. ...

Ҳикоя: Хоин

Осмоннинг тоғларга туташган лаблари тобора олланиб жилмайганида туғиладиган қуёш ҳали ер юзини кўриб улгурмаган кезда уйқудан турилади қишлоқ деганларида. Эрта туришнинг барокати ўзгача — унуми баланд. Биринчи бўлиб сигиру қўйлардан хабар олиниб, жониворларга сомонми, сулусми, макка поясининг чопилганими берилади. Соғин сигирларга ва боқувдаги...

Фикр қўшиш