ХАЁЛПАРАСТ (ҳажвия)

ХАЁЛПАРАСТ (ҳажвия)
ХАЁЛПАРАСТ (ҳажвия)


Одам қанчалик камбағал бўлса, шунча хаёлпараст бўлиб бораркан. Ўзича қаёқдаги имкони йўқ нарсаларни ҳам хаёлида гавдалантиравераркан…
Мана, масалан, сиз музқаймоқ еяпсиз. Мен қараб туриб тупугимни ичимга ютаман. Шунда томоғимда муздеккина музқаймоқни ҳис эта бошлайман. Ҳа, мен сизга қараб туриб ҳам музқаймоқ егандай ҳис қила оламан ўзимни…

Ёки… Ёнгинамда кимлардир муштлашди дейлик. Қараб туриб худди менинг тишларим тўкилиб тушгандай бўлади.

Кимдир ювилмаган мева еганини кўрсам, менинг ошқозоним касал бўлади.

Буям майли. Кўчада гўзал бир қизни кўриб қолдим… Унга қараб туриб гўё ҳозиргина тунни кўриб турганим малак билан бирга ўтказган каби ҳис этаман ўзимни. Ишонинг, иккинчи маротаба ўша қизга қарамайман. Чунки бир қиз билан икки марта гаплашиш қўлимдан келмайди. Бунга одатланмаганман.


Йўқ, бундай яшаб бўлмайди. Ўзимни бошқача бир ҳолатга кўниктиришим керак…

Йог усулини ўргана бошладим.

Орадан бир йил ўтди. Ана, энди қаршингизда буткул бошқа одамни кўрасиз.

Дунёнинг энг гўзал қизини олдимга олиб келинг-чи!.. Мен қимирлаб ҳам қўймайман.

Шундоққина рўпарамда бўкиб ароқ ичишсин. Мен уларни кўриб ҳушёр тортаман.

Бўйнимга туширинг. Қараб ҳам қўймайман. Худди Шварцнеггерга ўхшаб…

Кеча денг, тўртинчи қаватдаги квартирамнинг балконидан пастга тушиб кетдим. Қарасам, ёнимда учтаси ўлиб ётибди. Улар ҳам юқоридан тушиб кетишган экан. Менинг бўлса, бирор ерим ҳам тирналмаган…

Одамлар мени ўраб олишган. Милиционер нуқул мени туртиб сўрайди:

— Кечирасиз, симёғочга илиниб қолган калла сизникими?

Мен эса йоглар каби қотиб турибман. Ҳеч нарсани эшитмаяпман…


ЁЛҒИЗГИНАМ

— Нега у менга бунчалар меҳрибонлик қилиб қолди? Ҳатто тўшакларимгача, ёстиғимгача тўғрилаб қўйди. Тепамда туриб олгани-чи! Нафас ҳам олмаяпти шекилли. Нима, мен унинг севгилисиманми? Ўн саккиз ёшимда… Ҳали ҳеч ким менга бу қадар меҳр кўрсатмаганди. Ҳатто онам ҳам…

Балки… Бу нарса унчалик қўрқинчли эмасдир? Балки кўникишим лозимдир?..

Қаёқдан биламан? Бу йигит балки тарбия кўрмаган, қўполдир? Ҳозироқ буйруқ беришни бошлар балки? У ёққа юр, бу ёққа чиқ!.. Пол ювишга, картошка тозалашга мажбур қилар?.. Ахир мен умримда бунақа ишларни қилмаганман!.. Қўлларим жуда юпқа, нозик. Ўрнимга онам қиларди барча юмушларни. Болагинамнинг қўллари тирналмасин, дерди. Даҳшат!

Қарашини-чи!.. Еб қўйгудек термилади-я!.. Наҳотки, мен унга шунчалик ёқиб қолган бўлсам? Уф-ф… Шу қадар уйқум келяптики… Йўқ, ортиқ жим тура олмайман! Ҳаммасини гапириб ташлайман, ўзидан кўрсин!.. Билиб қўйсин менинг кимлигимни!

— Ўртоқ сержант, чиқиб кетсангиз-чи!.. Ухлагани қўймаяпсиз!

— Хайрли тун, оддий аскар Топволдиев! Ахир… ким билибди бундай бўлишини!.. Бутун бошли баҳорги чақириқда биргина сиз ҳарбий қисмимизга аскар бўлиб келибсиз. Ишқилиб, сизга ҳеч нарса қилмасин бахтимизга! Худо паноҳида сақласин сизни! Яхши тушлар кўринг!

МУРДАЛАР КЎЗ ОЧГАНДА… (Мистика)

Сентябр ойи еди. Тун. кабристонга кириб келган кок плашчли кимса йомгирли хавода богилиб-богилиб нафас оларди… Бироз сигарет чекиб турган болди-да, кутилмаган харакат билан колидаги сигарет колдигини бир томонга иргитиб, йелкасидаги копни кабрлардан бири устига койди. каерлардандир бойкушнинг йокимсиз сайраши ешитилди....

Севгим-севгилим

Бу вокеага анча боʻлди. Мен ендигина институтни тамомлаган йигирма икки-йигирма уч йошлардаги йигит едим. Орзу-хавас катта. кайокка коʻл узатсам, йетади. Билакларимда кувват, калбимда гʻайрат жоʻш урарди. Йошлик ендигина канот чикарган учирма кушга оʻхшайди. Хеч нарсадан тап тортмайди, хеч нарсадан чоʻчимайди. Бутун борлик унга янгича, сирли...

ШАЙТОН СОВҒАСИ (мистик ҳикоя)

Зайниддин бугун хурсанд. Ниҳоят, унинг лавозимини оширишди. Албатта  оддий ишчидан цех бошлиғи ўринбосарлигига ўтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Бир цехда 5 йилдан буён ёнма- ён ишлаб келаётган  Нозим йиғилишдан сўнг уни табрикласа-да, кўзларидан хурсанд эмаслиги кўриниб турарди....

Бадал (ҳикоя)

Камина ва қария Мак бу ўйиндан ҳар биримизга қирқ минг доллардан «олтин тўла хумча»ларга эга бўлиб, аранг қутулиб яшириндик. Мен Макни «қария» деб атаганим билан у қария эмасди. У қирқ бирда эди. Шундай бўлса-да, Мак кекса чолдай кўринарди. – Энди, – деди менга Мак, – югур-югурлар мени чарчатди. ...

СОБИРБЕКНИНГ СЕВГИСИ .....(ЕХ СЕВГИ)

Мастлик олсин, сезмайди. Качон нима килганин. Авлийохам билмайди.  Бу алкашни билганин. Аслида бизни Собир. Котта бир химик болган. Адашиб моддаларда. Кегин енасин корган. Кашфийотлар килиб-килиб. Севгига топган даво. Давони шароб билиб. Маст юради доимо. Айтишича маст болса.  Севги есдан чикармиш. ...

Кайтар дунё

Ширакайф уч огайни нимкоронгуда "Муъжиза" деб номланувчи чойхонадан чикишди. - Машинани йулнинг у четига куйганман, - деди Нодир тишлари орасидан этиб тупуриб. - Йул-йулакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб утаман. Улар катта йулни кесиб, дарахтлар орасидан утишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёги билан утларни пайпаслаётганини...

Жума куни масжиддаги кутилмаган ҳолат.

Ўғлим энди 5 ёшни қарши олди. Аммо илм ўрганишга чанқоғи сероб. Намоз ўқишни севади... "Мени ҳам масжидга олиб боринг", деди жума куни тонгда. Жуда ҳам севиндим. Боламга севгим ҳар қачонгидан ошди. Пешинга яқин йўлга, масжидга отландик. Ўғлимни елкамга ортиб, йўлда Саодат асрига оид ривоятларни айтиб келардим. Масжид дарвозасига яқин қолганимда...

Турмуш: «Ўгай болаларимга оналик қилишни хоҳламайман!»

— Билиб тегдим. Барчасига кўниб, чидайман деб, таваккал қилиб тегдим. Начора қисмат экан!.. Инсон тақдири жуда ажиб ва мукаммал яратилган. Ёзилганидан ўзгаси бўлармиди? ...

УЧТЕПА ТУМАНИДА ЎҒРИЛИККА ҚЎЛ УРГАН ШАХСЛАР ҚИЛМИШИГА ЯРАША ЖАЗО ОЛДИ

...Бекорчиликдан зериккан икки йигит пойтахтимизнинг Уккоша кўчасида мақсадсиз кезиб юрарди. Йўл четига тўхтаган "Нексия" уларнинг этиборини тортди. Ундан шошиб тушган амакининг машина эшигини қулфламай дўконга кириб кетганини кўргач, улар ўйлаб ўтирмай шу томонга ошиқди. Улар эшикни очиши ҳамоно машина салонида турган ноутбук ва нақд пулларни...

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!” деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган. Миллий...

Фикр қўшиш