ҚОРА КЎЗЛИ БОЛАЛАР… (ёхуд ёвузлик элчилари) (Кўнгли бўшлар ўқимасин)

ҚОРА КЎЗЛИ БОЛАЛАР… (ёхуд ёвузлик элчилари) (Кўнгли бўшлар ўқимасин)
ҚОРА КЎЗЛИ БОЛАЛАР… (ёхуд ёвузлик элчилари) (Кўнгли бўшлар ўқимасин)


Фанда қора кўзли болалар ҳақида алоҳида бир бўлим мавжуд. Улар аслида сиз-у биз каби одамлар эмас. Чунки уларнинг кўзлари қорадан-қора, аммо кўз қорачиғи, киприклар йўқ. Қора кўзли болаларнинг бадани худди мурданики каби оқ. Унга тик боққан одам ўзини ёмон ҳис эта бошлайди. Агар вақтида қочиб қолмаса, худо кўрсатмасин, бирор балога йўлиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Фақат бундайлар ҳар кимнинг ҳам кўзига кўринавермайди. Улар гўёки одам танлайди.

Қора кўзли болалар ўтган асрнинг 80-90- йилларида ҳам кўриниш берган. Шундай учрашувларнинг бири 1982 йили Европа мамлакатларидан бирида содир бўлган. Исми-шарифи сир тутилган 12-13 ёш атрофидаги қизалоқ ўрмон четида ўртоқлари билан ўйнаб уйга қайтаётганда, йўл томондан гўдакларнинг ҳайқириғини эшитган ва беихтиёр ўша томонга чопа кетган. Йўл ўртасида олти ёш оралиғидаги қизалоқ унга терс ўгирилган ҳолда турарди. Қизалоқ у томонга бурилган заҳоти қаҳрамонимиз даҳшатдан қотиб қолган. Негаки, қаршисидаги қизнинг ранги худди мурданики каби оқ, кўзлари қора, бироқ жуда қўрқинчли тусда эди. Қаҳрамонимиз жонҳолатда ўрмон ичкарисига қараб қочган. Кейинчалик полициячилар шу иш билан шуғулланиб кўришган. Бахтга қарши қора кўзли жажжи қизалоқни топа олишмаган.


1998 йили Американинг Техас штатида ҳам шундай воқеа содир бўлган. «Abilene Reporter News» газетаси мухбири Брайан Бетела исмли эркак кечқурун машинасини кинотеатр қаршисида тўхтатди ва негадир бирпаслик ўйга берилди. Шу пайт машина ойнасини кимдир тақиллатгандек туюлиб илкис бошини кўтарди. Ташқарида ёши тахминан 12-13 атрофидаги бир нечта болалар турарди. Уларнинг фақат биттаси сўз қотди.

— Биз кинога тушмоқчийдик, — деди болакай. — Лекин чиптамиз уйда қолиб кетибди. Кино ҳализамон бошланиб қолади. Илтимос, бизни уйимизга обориб келинг, ҳақини тўлаймиз!..

Брайан ўзи сезмаган ҳолдами болаларнинг кўзларига тик боқди. Ана шунда даҳшатдан сал бўлмаса юраги ёрилаёзди. Болаларнинг кўзлари қоп-қора, ичга ботган, на киприк, на қовоқлари бор. Бунинг устига бадани мурданики каби оппоқ эди…

Брайан қандай моторни ўт олдиргани-ю, газга оёқ босганини билмай қолди. Анча жойгача юриб боргач, машинани тўхтатиб орқасига ўгирилди. Кинотеатр ёнида зоғ учмасди. Қора кўзли болалар аллақачон ғойиб бўлганди.

Яқин-яқинларда паранормал ҳодисалар билан шуғулланувчи олимлардан бири айни ўша болалар хусусида изланишлар олиб борди. Изланишлар давомида шу нарса малум бўлдики, бу бола қиёфасидаги қора кўзлар аслида параллел дунё вакиллари экан. Улар ҳеч қачон одамзодга яхшилик келтирмаскан. Олим башарти шундай қора кўзли болага дуч келсак, сира ўйлаб ўтирмасдан қочишни маслаҳат берди. Сабаби, қочиб қолишдан бўлак йўл йўқ. Агар улар билан узоқроқ вақт мулоқотга киришсак, ё ақлдан оздираркан, ё худо кўрсатмасин, одам ўлим топаркан.

Астағфирилло!!!

Уят бўлади, бегойим, уят..!

Ҳамкасбларимиз билан тушлик қилиб, тамаддихонадан чиқиб келаётгандик. Автомобиллар тўхташ жойида бир аёлнинг сўкиниб гапираётгани диққатимизни тортди. Сочлари сариққа бўялган, тор кўйлакчаси баданини ситиб турган, оёқларига ёпишиб турган шим тўладан келган гавдасини қўпол кўрсатаётган аёлнинг оғзидан чиқаётган сўзларни илон эшитса пўст ташлайди....

Жувон

У айол гох-гохида ишхонамизга келиб турарди. Балки уни шунчаки айол десам, бироз йоши отинкираб колгандек таассурот уйготар сизда. Чунки, айол дейиш нисбий тушунча. Он йетти йошли кизни хам, йетмиш йошли онахонни хам айол дейиш мумкин. Шунинг учун хам уни айол емас, жувон дейиш макулдай....

АРОСАТДАГИ АЁЛ…

Худо ҳақидаги азалий баҳс-мунозара унга ҳам тинчлик бермасди. «Ҳа, тангри бор. У бутун борлиқнинг эгаси», деган жўнгина иқрорга негадир бўйин ёр бермайди. Ҳеч қандай илоҳият йўқ, деб ёшлигиданоқ уқдирилган тушунча барибир хирагина бўлиб бунга соя ташлаб турарди. Муаллима ўзи каби олий малумотли, туппа-тузук лавозимда ишловчилар ҳам худога сиғиниб,...

Орият (Фотихаси бузилган киз)

- Бунча узок гаплашдинг, кизим? Телефон хам кизиб кетгандир? Хозир "дод" деб чинкириб юборади, - деди Максуда кизига хазил-чин гапириб. ...

Бир савол...

Талаба кизлардан бири олдимга келиб,бироз уялиб: - Бир савол сурасам майлими? деди......

Oкила аёл

Бир эркак уйига чарчаб ХАФА холда кириб келди. Аёли салом бериб табассум билан кутиб олиб : ~ Ха бегим, нега МАХЗУНсиз нима булди.?......

«Ғаройиб ҳодисалар изидан»: «ДЕВОРДАГИ ҚОН ИСИ…» (Юраги заифлар ўқимасин)

— Мен авваллари арвоҳларга, мистикага ишонмасдим, — дейди Россиянинг Свердловск вилоятида яшовчи Мария Аксенева. — Аммо хато қилибман. Бошимдан бир иш ўтдики, сал қурса, ўзим ўлим топаёздим. Хайриятки, худо асради…...

Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди...

У тонгдек  яшарди, мен эса тундек.  Аслида хам у тонг эдию, мен эса  кеча. Бирга тонг бўла олдик, хатто кундуз хам. .. Лекин тун эмас бирга.Мен хануз тунман, у эса тонг.  У хануз кимларда, мен эса ёлғиз......

ЕРИМНИНГ МАШУКАСИ ОЗИДАН ЙИГИРМА ЙоШ КАТТА…

Сарлавхани кориб, хайрон колгандирсиз? Ха, бу хакикат, аччик хакикат. Аммо мен хозир дарди хол килиб, кундошиму еримга тош йогдирмокчимасман. Ерим уч болани тирик етим килиб, озидан йигирма йош катта айолнинг етагини тутиб кетиш сабабларини айтмокчиман. Зеро, яна кимдир мен каби такдир козонида куйиб колмасин......

Ўн олтида қиз узатманг, ёр-ёр (Hikoyalar)

— Кўча кўрмаган қизни келин қилдим, — оғзини тўлдириб мақтанди Зумрад опа ўртоғига. — У нима деганингиз? — Гулбаҳор опа нимага шама қилаётганини фаҳмласа ҳам сир бермади....

Фикр қўшиш