“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “НАРИГИ ДУНЁНИНГ СИРЛАРИ…”

“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “НАРИГИ ДУНЁНИНГ СИРЛАРИ…”
“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “НАРИГИ ДУНЁНИНГ СИРЛАРИ…”


Тиббиётда ҳам базан дунёни ларзага солувчи ҳодисалар бўлиб туради. Колумбиялик 82 яшар кампир Меделин Хулиана Менендес тўртинчи марта нариги дунёдан қайтиб, барчани лол қолдирган…
ЎТА МАХФИЙ

Бу албатта жаҳон рекорди деб бемалол айтиш мумкин. Чунки шу кунга қадар ҳеч ким Хулиана кампирга ўхшаб қайта-қайта тирила олмаган. Тирилган бўлса ҳам тўрт маротаба эмас…

Кампир азалдан инфарктдан азоб чекар, лекин ҳар сафар комага тушганда, врачлар ёрдамида, қолаверса, омад туфайлими, яна ўзига келаверарди. Охирги юрак хуружидан кейин ҳам шундай бўлди. Ҳозир кампир тинимсиз журналистларга интервю бериб, нариги дунёда кўрганларини ҳикоя қилиб ётибди.

Унинг айтишича, ўлган одам жуда тинч ҳолатда бўларкан. Қулоқлари остида жуда ёқимли бир куй таралиб тураркан. Базилар қандайдир ерости йўли ҳақида гапиришади. Унақанги нарса бўлмасмиш.


— Мен фаришталарни ўз кўзларим билан кўрдим. — дейди кампир. — Одамлар айтишарди. Фаришталар қанотли бўлишади дейишарди. Бўлмаган гап экан. Уларда ҳеч қандай қанот кўрмадим…

Қолаверса, ҳар бир ўлган одам шу заҳоти жаннатга тушади. Бу жойни, афсуски, сўз билан тарифлаб бўлмайди. Қисқа қилиб айтиш мумкин, жаннатда одам осуда ва ажойиб бир ҳаётни кечиради…

Хитойлик 68 ёшли Мин Дачин ҳам нариги дунёда икки марта бўлиб қайтишга эриша олибди. Биринчи марта автоҳалокатдан кейин бўлса, иккинчи бор ток уриши оқибатида. Иккинчи бор тирик қолгач, у ўз кўзи билан кўрган нарсаларни қоғозга тушириб китоб ҳолига келтиради. Бироқ саксонинчи йилларда бу тахлит китобларнинг нашр этилишига рухсат беришмасди. Шу сабабли ҳам Дачин кутишга мажбур бўлди. Ниҳоят ўтган йили унинг нариги дунё сирлари тўғрисидаги китоби икки миллион нусхада чоп этилиб, одамларда катта қизиқиш уйғотди.

Хитойлик қаҳрамонимизнинг ёзишича, нариги дунёдаги ҳаёт ҳозирги ҳаётимиздан тубдан фарқ қилади.

— У дунё жудаям зерикарли ва қўрқинчли. — деб ёзади Дачин. — Умуман, ўлим ўта оғир иш. Танани тарк этиб кетган руҳ кўплаб оғир синовларга дучор бўлади. Аввало уни соч толаси каби ингичка қил кўприкдан ўтишга мажбур этишади. Кўприкнинг икки ёнида олов. Руҳ билан кўринмас суҳбатдош ўзаро мулоқотга киришиб, ёруғ дунёдаги қилмишлари тўғрисида суриштира бошлайди. Мабодо биртта саволга нотўғри жавоб бериб қўйса, тамом, шу ондаёқ олов қарига қулаб тушади…

ЎЗ ЖОНИГА ХИЁНАТ

Тўғри, ўлимдан кейинги ҳаёт ҳар бир одамни қизиқтиради. Лекин шу кунгача ҳеч ким тўлиқ жавоб эшитиш бахтига муяссар бўлган эмас. Балки бу сир сирлигича қолиб кетар…

Аммо дунёда нариги дунё билан қизиқувчиларнинг шундайлари бор эканки, улар атайин кома ҳолатига тушишдан ҳам тоймас эканлар…

Масалан, бухарестлик 27 яшар Мауриция Радеску нариги дунёни ўз кўзлари билан кўрмоқчи бўлиб, қўрқмасдан бир халта уйқу дорини ичиб юборди. Ҳушини йўқотаётиб уй эшигини очиқ қолдирди. Хайриятки, врачлар уни ўзига келтиришди. Руҳшуноснинг «Нега бундай қилдинг?» деган саволига Радеску хотиржамгина жавоб қилди.

— Ўтган йили бир дўстим оламдан ўтганди. Шу билан кўришиб ҳол-аҳволини билмоқчи эдим…

Бахтга қарши у дўсти билан учраша олмади. Ўзининг айтишича, қандайдир тошлоқ жойларда дайдий-дайдий яна орқага қайтибди…

Америкалик Мэтю Грэхем Вудс эса, ўртоқлари билан гаров ўйнаб бошини қизиб турган газ плитаси ичига тиқади ва газдан то йиқилиб қолмагунча ҳидлаб тураверади. Унинг нияти ҳам нариги дунёда бўлиб қайтиш эди. Нияти амалга ошмади. Врачлар ўзига келтиришганига қарамай, ҳеч нарсани эслай олмади. Аксинча, жиннихонада даволанишга мажбур бўлди. Ҳозиргача ҳам у жиннихонада. Жуда қўрқоқ бўлиб қолган. Ҳеч нарсага тегина олмайди. Ҳатто, деворга яқин боришга-да қўрқади… Врачларнинг айтишларига қараганда, Вудс комага тушган маҳали нариги дунёда жуда даҳшатли ҳодисаларга рўбарў бўлган.

Ким билсин? Врачлар ҳам ўзларича тахмин қилаверишади. Биз учун эса, яхшиси, ҳеч нарсани билмаслик мақул.

ДАҲШАТ… (Юраги заифлар ўқимасин)

Унсин худди дадасидан катта ҳайитлик олиб бозорбошига кетаётган ёш боладай чопқиллаб, қаршисидан эсаётган шамолга сўз бермай, базан ирғишлаб борар эди; бироқ гўристон кўчасига бурилиб, салобат билан тебранаётган қоп-қора кекса чинор остида оқаришиб турган сағаналарни, белгисиз зулматни кўрганида юраги увишди-ю, зовур кўпригидан ўтиб, икки қадам...

Болаларидан хабар олган она руҳи

Аксарият одамларни ўлимдан кейинги ҳаёт қизиқтиради. Мени ҳам бу савол кўп ўйлантирган. Аммо ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеадан кейин инсоннинг жисми ўлса-да, руҳи абадий қолишига, яқин инсонларидан хабар олишига ишондим. Сизга ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман... Исми-шарфимни ошкор этишни истамадим....

Ширин ва армонли кунлар...

- Саиджон болам, онангни хурсанд килаяпсан, Аллох сани хурсанд килсин. Энди уларни асло ранжитмагин болам. Ўзи сани катта киламан, оёкка тургизаман деб оз мунча машаккатларни бошидан кечирмадими. Барчасига сабр-токат билан эришди....

Буюклар муҳаббати

"Нозли дилдордан айрилдим...” Махтумқули туркий халқлар адабиётида ўз овози, ўз услубига эга бўлган забардаст шоирлардан бири саналади. Манбаларга кўра, у 1733 йилда Копетдоғ тоғи этакларидаги Қорақала музофотида, туркманларнинг гўкланг қабиласида дунёга келади. Унинг отаси Давлатмамат Озодий ўз даврининг оташнафас шоирларидан бири эди....

Қади сарви уза зулфи каманде...

Ёхуд Ҳофиз Хоразмий қаламига мансуб бу ғазалнинг шимолий музликларга нима алоқаси бор? Албатта, Жаҳонгир Отажоновнинг мазкур қўшиғи сўзларининг муаллифи ҳақида унга жўр бўлиб куйлаётган тингловчиларнинг ўндан бири ҳам етарлича малумотга эга бўлмаса керак. Чунки, интернет тармоқларида тарқалиб кетган видеолавҳаларда ҳам клип ижодкорлари ҳақида...

Нияти ёмон келиннинг жазоси

Янги келин бало чикди. Чирой-буёк, ширинкалом билан эрнинг бошини айлантириб, онага карши куйди, бу билан «остонаси тилло уй»нинг янги бекаси кимлигини исботлаб куйди узича......

Янга (Ҳикоя)

Мафтуна талабаликка қабул қилинганидан буён университет кутубхонасига энди киряпти. Икки ойдан бери шу жойда ўқияпти-ю, бу масканга илк бор мўралаши. Қўлида бир дона фотосурат, азолик бадали учун пул ва талабалик гувоҳномаси. Бир амаллаб маҳобатли кутубхонанинг азосига айланиши билан боғлиқ масалалар тугаганидан сўнг керакли китобга буюрма берди....

ҚАСАМ (КУН КУЛГИСИ…)

Мен шифокор Босволди Отвордиевич оқ халатимнинг қора, қизил, яшил… Ва… яна бошқа рангдаги доғларига умуман этибор қилмасликка, беморларимни кўзга илмасликка, уларга психологик тасир ўтказиш доирасида шарақламасдан, антишармандаомуз кулмасликка, заведиший бемордан пора олганини билмасликка, сабабини сўрмасликка, умуман бу воқеани кўрмасликка, бемор...

Телевизорни ишхонангизга опкетинг

Шом вақти. Эндигина 5 ёшга тўлган Лола онаси билан ўйнагиси келиб қолди. "Ойи, Ойижон, беркинмачоқ ўйнайлик. Мен беркинаман сиз топасиз, майлими? Она шоша-пиша овқатга сувни солди-ю, "Эй сени беркимачоғингдан бошқа дардим йўқми? Нари тур, бор ўйинчоғингни ўйна!” деди....

Беҳаёликнинг бир кўриниши

Интернет сайтларида янгиликларни ўқир эканман www.Zamonaviy.com сайтида актрисаларнинг беҳаё қилиқлари танқид остига олинганлиги ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Аввало, хабарни қисқача келтириб ўтаман: Актрисалар Жамила Ғофурова ва Ойдин Юсупованинг Шакира ва Бейонсенинг «Beautiful liar» қўшиғига тушган рақсларига қилган тақлидлари «Madaniyat va...

Фикр қўшиш