ДИҚҚАТ! ОДАМ СОТИЛАДИ!

ДИҚҚАТ! ОДАМ СОТИЛАДИ!
ДИҚҚАТ! ОДАМ СОТИЛАДИ!


Луқмон олисдан келган таниши Барнони етаклаб институт ётоғига яқинлашиб келганда, вақт шомдан оғай деб қолган эди.
У атрофга олазарак қараб олди-да, ёши ўн тўққизларга борган, дўмбоқ, буғдойранг, калта соч толаларига турфа ранг берилган, бурнига аравак тақиб олган Барнони панароқдаги ўриндиқлардан бирига ўтқазди.

— Сен шу ерда ўтира тур! — тайинлади қизга Луқмон. — Мен эҳтиёт шарт қоровул кампир билан тиллашиб кўраман. Кўнмаса, хонадаги болалар билан бир йўлини топармиз.

Қоровул кампирнинг авзойи бузуқдек туюлди. Луқмон индамай қўя қолди.

Иккинчи қаватга кўтарилиб, хонасига кирди. Хонада курсдоши Шуҳрат ястаниб олганча қандайдир суратларни томоша қиларди.

— Намунча ётоқланмасанг? — уришган бўлди уни Луқмон. — Тур, иш бор!

— Вей, қаерда юрибсан? — Шуҳрат ўрнидан туриб сўрашиш учун қўл узатди. — Дарсгаям кирмадинг! Муаллим сўради сени!

— Сўраса сўрайвермайдими? Буёқда зўр иш бошлаб қўйганман.

— Қанақа иш?

— Хуллас, таниш қиз келганди. Уни ётоққа жойлаш керак-да!

— Ангровмисан нима бало? — тутоқиб кетди Шуҳрат. — Кампир билиб қолса, ҳаммаёққа дўмбира қилиб чалади-ку!

— Тушунсанг-чи, у жуда керакли қиз!

— Нимаси керакли?

Луқмон Шуҳратнинг қулоғига нималардир дея шивирлади. Шуҳрат беихтиёр кўзлари катта-катта очилиб, ортга тисланди.

— Хавфли эмасми ишқилиб? — сўради овозини пасайтириб. — Тағин…

— Юрак бўлиши керак-да одамда!.. — койиб берди Луқмон. — Биз орқа планда қоламиз. Нимаси хавфли?

— Қўлни ташла!

— Мана бу бошқа гап. Хўш, қизни нима қиламиз?

— Сен айтганингдай пастдан чойшабда тортволамиз. Уни шу хонага жойлаб, ўзимиз бошқа жой қидирамиз.


— Асл жўрамсан-да ўзингам!

Луқмон оғзи қулоғига етиб қилпиллаганча пастга тушиб кетди.

* * *

Алаҳол қўшни хонада турадиган Муҳиддин ва Мансур деган курсдошлар ҳам қаердандир келиб қолишди. Тўртовлашиб қизни хонага тортиб олишди.

Барнонинг кўз қарашлари, ўзини эмин-эркин тутишидан ҳаётда кўп ишларни кўргани аксланиб турарди.

Ҳа, у қишлоғидан фақат Луқмонни деб келган. Насиб бўлса, уни бир умрлик орзусига етказади. Чет элга олиб боради.

"Ишқилиб айнимачилик қилмаса бас. — кўнглидан ўтказди Барно жилмайганча ўзига тикилиб ўтирган Луқмонга ер остидан боқиб. — Олиб бормай кўрсин-чи, нима қиларканман!..”

— Жа зўр бўлди-да келганинг! — Луқмон тоқати тоқ бўлиб қизнинг қўлларини кафтлари орасига олиб сийпалади. — Маза қиламиз иккаламиз. Қара, жўраларим ҳақиқий эркакча иш тутди. Хонани бизга бўшатиб беришди.

— Бекорларнинг бештасини айтибсиз. — қўлларини зарда билан тортиб олди Барно. — Иштаҳалар зўр-ку-а? Ким сизни бу хонада олиб қоларкан? Индамаган сари акилдоқлик қилавераркансиз-да! Билиб қўйинг, мен бокираман!..

— Олиб қоласан! — деди Луқмон қовоғи уйилиб. — Шунча вақт кутиб бир кечалик ҳаддим йўқми?

— Айтдим-ку, бокираман деб! Нега тушунмайсиз? Ё мени шу мақсадда чақирганмидингиз? Ундан кўра айтинг, Айтган ерингизга олиб борасизми-йўқми? Нега индамайсиз?

— Олиб бораман. — Луқмон ғудранганча ўрнидан туриб нари кетди. — Ўзингам ўлгудай қайсар экансан!

— Ажаб бўпти! Ҳов ўрис қизларга борсангиз, ўшалар айтганингизни қилади, билдингизми?..

— Бўпти, бўпти!.. — деди киноя аралаш Луқмон кетишга чоғланиб. — Шунчаки… Сени синамоқчийдим-да!

Бу гапни эшитган Барно йигит чиқиб кетиши билан қиқирлаб кулганча тескари ўгирилиб ўзига оро бера бошлади.

* * *

Эртаси куни Луқмон қизни тундланган қиёфада қарши олди.

Бир муддат тек тургач, ниҳоят ёрилди:

— Биласанми, Уёққа поездда бир ўзинг кетишингга тўғри келади.

— Нега? — қошларини чимириб ҳайрат аралаш Луқмонга тикилди Барно. — Сиз-чи?

— Мен эртага самолётда учиб бораман. Қўрқма, поччамминан опам иккаламизниям кутиб олишади.

— Нега унақа қилаяпси-из? — хафаланган оҳангда сўради Барно. — Бир ўзим қандай кетаман узоқ жойга?

— Ит ермиди? Айтдим-ку, сендан олдин етиб бориб вокзалга келаман. Нима қилай, паспортим қишлоқда қолиб кетган экан. Умуман эсимда йўқ эди. Акам етказиб келгунча поезд кутиб турмайди-ку!

— Майли, — оғир хўрсиниб қўйди Барно. — Кетсам кетаверман-да! Аммо бормасангиз билиб қўйинг…

— Жиннимисан? Бир ўзингни бегона юртларда қолдирмайман-ку! Қолаверса, опамга вада бериб қўйганман.

— Хўш, қачон кетамиз ўша вокзалингизга?

— Ҳозироқ. Курсдошлар дарсдан чиқсин, дарҳол жўнаймиз!

— Шаҳарниям айлантирасизми?? — тоқатсизланиб сўради Барно. — Ундан кейин денгизга олиб бориб кемада сайр қилдирасиз.

— Ҳаммаси бўлади. — кулди Луқмон. — Шунинг учун кетяпмиз-ку!.. Денгиздаям сузасан, шаҳарниям кезасан. Э, керак бўлса, ҳар куни ресторанда овқатланамиз.

— Ест, ест!.. — Барно азбаройи қувониб кетганидан ирғишлаганча беихтиёр Луқмоннинг ўнг юзидан ўпиб қўйди.

* * *

Кечга яқин тўрт йигит Барнони ўртага олиб вокзалга етиб келишди. Олисга жўнайдиганларнинг саноғи йўқ, ҳайҳотдай вокзални ёш-кексанинг шовқини тутган, биров бировни туртиб кетган, зўрроғи сўкинган, ўзини ожиз санагани икки қўлини кўксига қўйганча узр сўраган, кимлардир қаҳ-қаҳ уриб кулган, бўз йигитлар ёнларидан ўтиб кетаётган қизларга нотанишлигига қараб ўтирмай, гап отган ва зардалироқ жавоб эшитиб қолишса, гурр этиб кулиб юборишган…

Хуллас, поездлар келиб тўхтайдиган манзил гўё сайилни эслатарди.

Фақат Барнонинг юрагига қил сиғмаётганди. У Луқмон билан бирга кетишни орзулаганди. Афсуски, ёлғиз ўзини жўнатиб юборяпти. Йўлда ёмон одамлар йўлиқиб, поезддан тушириб қолса-чи?..

Луқмон унинг кўнглидан ўтаётган гапларни пайқагандек тинчлантира бошлади.

— Сен сираям хавотирга тушма. — деди у Барнонинг қўлини қўйиб юбормай. — Поездда сенга ўхшаганлар мингта. Биров билан бировнинг иши бўлмайди. Қолаверса, вагонларни милисалар айланиб юришади. Сени ҳеч ким хафа қила олмайди. Мана кўрасан, етиб бориб вагондан тушишинг билан бизга рўбарў бўласан.

— Ишқилиб гапингизда туринг-да! — совуқ пичирлади Барно. — Ҳарқалай, бир-икки кунлик таниш эмасмиз. Ҳали бир дунё орзуларимиз бор.

— Мен нима учун ҳаракат қиляпман. — энди қизни уришиб ташлади Луқмон. — Сен учун елиб югуряпман. Неча кундан бери дарсгаям бормай қўйган бўлсам…

— Ростдан-а?.. — Барно кўзлари чақнаб Луқмонга боқди. — Ростдан мени деб дарсга бормадингизми?

— Ҳа-да! Бўлмаса кимни деб?..

— Кечиринг, — деди Барно лабини тишлаб. — Сизниям қон қилиб юбордим. Майли, самолётда ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Поезд жойидан жилмоққа шайланганини кўрган Луқмон қизни маҳкам қучиб юзларидан қайта-қайта бўсалар олди-да, вагон томон судради.

— Вой, кўзимнинг олдида опангизга қўнғироқ қилиб қўйинг! — тезлади Барно купега кириб нарсаларини қўйгач. — Кўнглим тинч бўлсин-да!

— Хўп, хўп, гап йўқ, жонидан! — Луқмон қўлига телефонини олди-да, керакли рақамларни терди. Зум ўтмай гўшакдан аёл кишининг овози эшитилди. Луқмон ҳамма гапларни уқтиргач, телефонини ўчириб чўнтагига солди.

— Хўш, кўнглинг тўлдими энди? — сўради ўпкаланганнамо. — Ё ҳалиям ишонмаяпсанми?

— Ўлибманми ишонмай? Бўлди, тушаверинг! Тағин поезд юриб кетиб қолмасин!

Луқмон шоша-пиша хайрлашиб ўзини ташқарига урди.

* * *

— Бугун алақ-жалақ тушлар кўриб чиқибман. — деди икки ҳафтадан сўнг мижозлардан вада қилинган қўшимча хизмат ҳақини олиб Шуҳратнинг улушини қўлига тутқазаркан. — Машина уриб кетибдими-ей!.. Қаерларимдир синибдими-ей… Хуллас, юрагим ғаш.

— Нега? Барнодан хавотир оляпсанми?

— Э, нимасидан хавотирланаман ўша қанжиқнинг? Уёқдагилар аллақачон кавушини тўғрилаб мулла минган эшакдай ювоштириб олишибди. Эрталаб «опахон» қўнғироқ қилиб айтди. Ҳозир балодай мижозларнинг кўнглини олаётганмиш.

— Қойил! — деди Шуҳрат. — Бу иш менгаям жуда ёқиб қолди.

— Унда янгисини сен топасан. — деди Луқмон. — Элликка эллик ишлайверамиз.

— Хўп, розиман. Кетдик, энди ўзимизгаям Барнодақаларидан топайлик. Ҳар ҳолда бу ишни ювмасак бўлмас!

Эндигина мўлжаллаб қўйилган ҳирсхонага отланишганди. Қаердандир икки милиционер пайдо бўлди-да, икковларини ҳам таппа босди.

Ўн дақиқа ичида қўлларини кишанлаб милиция бўлимига олиб боришди.

Не кўз билан кўришсинки, курсилардан бирида кўзлари кўкарган, лабларига учуқ тошган Барно аламдийда ҳолатда ўтирарди.

ЭСЛАТМА:

Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исми-шарифлари ўзгартирилган.

Икки жиноятчи узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган.

18+!!! Ўзини қондириш қулига айланган қиз ёрдамга мухтож!

Ушбу мактубни сайтга қўйиш учун сайтимиз жамоаси билан қизғин бахс қилдик ва нихоят бу нарсани бошқалар учун профилактик ниятда ва балки бошқа азият чекаётганларга ёрдам сифатида хам қўйишни лозим топтик. 18 ёшгача бўлмаганларни ўқиши мумкин эмаслигини хамда  жинсий  мавзуда эканини огохлантирамиз! Assalomu aleykum man Zamonaviy.com da muhlis...

Жаҳон адабиёти: Эски этик

Олти ойдан буён ишда омади юришмай, анча дилгир бўлиб юрган тажрибали актёр Жилберт Кейстер кунларнинг бирида, аниқроғи, қоқ кундуз чоғида денгиз бўйидаги дам олиш масканида хомуш кайфиятда кезиб юрарди. Кейстер яхшигина маҳоратли ижрочи эди-ю, бироқ охирги спектакллардан бири "Тезкорлар мағлубияти”да доктор Доминик ролини талқин этгач, умуман...

ГУНОҲИМ — САВОБИМ, ҚАЙДАСАН?..

Баҳром жуда бахтиёр эди. Унинг бахти, яхши кунлари ҳеч кимда йўқ эди гўё… Ўқиб-ўрганиб катта бир жарроҳ даражасигаетиш, яна Мавлудадек ақл- фаросатли қизга уйланиб осуда, ширин ҳаёт кечириш ҳар қайси йигитга ҳам насиб қилавермасди-да!.. Аммо… Ўша ер ютгур фалокат қаддини букиб қўйди. Тасодифан трамвай тагида қолиб бир ҳолатга етган Мавлудасини ўзи...

ИЙМОНИНИ СОТГАН ТАҚВОДОР

Нўмон Тошкентга келганидан ғоят бахтиёр эди. Шаҳарнинг кенг кўчалари, ҳашаматли би­ноларини томоша қилар экан, “юрибман-да мен ҳам яшаяпман деб” дея хўрсиниб қўй­ди. Тақдир бу ерда ҳам унинг бошини силамади. Бўлмаса, қўлида гулдай ҳу­нари бор....

Кайтмайди...

Вакт топиб сайтга кирасиз, сиз севган профил учик... Кук чирок ёнишини интизорлик билан кутасиз, лекин уу йук......

Каргиш олган ёмондир

Бойни камаганларида угли билан учраштирган пайтларини айтганда тингловчиларнинг кузлари жикка ёшга тулди. Канча романлар укиганман, канча фожиали сахифаларни вараклаганман, кузимдан ёш чикмаган. Аммо Уста бобо хикоя килган вокеа мендек дийдаси каттик одамни хам йиглатиб юборган эди......

Мехрибон

Собира календарга каради. Ун еттинчи феврал… Эртага угли билан учрашади. Иккиларининг хам тугилган кунлари......

"ODNOKLASSNIKI"ДАГИ ТАНИШУВ 20 ЁШЛИ ЙИГИТНИ ПАНЖАРА ОРТИГА ЕТАКЛАДИ

Жонибек Юсупов коллежни битириб, тайинли ишнинг бошини тутмаган. Аммо кўпчилик ёшлар қатори компютер, интернет тармоғига ўч. Бўш вақти бўлди дегунча уяли телефонида интернетга кириб, турли ўйинлар билан банд бўлган, деб ёзади "Зарафшон" газетаси. Мўмай пул топиш иштиёқи пайдо бўлгач, Россияга боришни ихтиёр этди. ...

Солиҳ фарзанд

Ҳар биримиз фарзандимиз солиҳ бўлишини орзу қиламиз. Бунга эришиш учун анча тер тўкиш керак экан. Аввало ота сифатида ўзимиз солиҳ бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Яъни фарзанимизга салоҳиятда ўрнак бўлишимиз лозим. Чунки фарзанд эшитганидан кўра, кўрганига кўпроқ эргашади. Бу ҳақида кўп воқеаларни эшитганмиз. Бир курсдошимдан эшитганимни ёзаман....

Ажал остонасидан кайтган фаришта

Бу вокеа анча йиллар илгари содир булган, уни менга таниш аёл гапириб берганди. Институтда укиб юрган кезларим курсдошим билан севишиб, ахду-паймон килдик. Бизнинг мухаббатимизга ота-оналаримиз каршилик килмади ва талабалик пайтимиздаёк, туйимиз булиб утди. Иккаламиз хам бахтдан сармаст, еттинчи осмонда учиб юрардик......

Фикр қўшиш