ЖОҲИЛ ОТА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

ЖОҲИЛ ОТА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
ЖОҲИЛ ОТА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)


Мен бу оилани болалигимдан билардим. Ота ёстиқдошини тупроққа топширгач, бошқа бир аёлга уйланди. Аммо аёл янги хонадонга олдинги эридан қолган олти яшар ўғилчасини етаклаб келди…

Ҳамма можаро ана ўшандан бошланган эди.

* * *

Орадан олти ой ўтиб, дастлабки кунлардаги эҳтирос-у, суйиб эркалашлар ортга чекингандай бўлди. Меҳмонали мироб яна эрталабдан кечга қадар чарм этикда сув кечишлардан сўнг дўконга мўралайдиган, қизил шаробдан бир шиша ичиб гўёки танасига сингиб кетган захни қувиб соладиган бўлди.

Шароб, шубҳасиз, кайф беради. Кимлардир кайф қилиб, кайфиятини кўтарса, Меҳмоналининг аксинча асаблари таранглашади, салга сапчиб кетадиган, сиркаси сув кўтармайдиган ҳолатга тушиб қолади.

Ана шундай лаҳзаларда ўгай ўғли Сардорни кўрди дегунча тепа сочи тикка бўла бошлаганини ҳис этади. Сабаби аён. Боласи қурғур сал қулоқсизроқ, шўхроқ экан. Бир танбеҳни тезда қулоғига қуйиб олмайди. Қайта-қайта айтилавергачгина сал йўлга тушган бўлади.

— Қаёқданам болали хотинга уйланган эканман? — якшанба куни иш оғирроқ кечганди. Якшанба куни тепа маҳалладаги дамбани сув уриб кетиб, Меҳмонали роса толиққанди. Шаробни кўпроқ ичиб юборди ва ҳовлисига кириб товуқларни қўлида калтак билан катакка ҳайдаётган Сардорни кўриб ғижини келди. — Минг марта айтганман товуқларни чўчитмагин деб! Барибир ўз билганидан қолмайди бу итнинг боласи. Ярамас тоғаларига тортган-да! Яқинда катта тоғаси Марҳаматни бир-икки силтаб солганим учун мен билан ёқалашишга келганди. Ҳаромхўрлар! Буям нима каромат кўрсатарди. Оғзида қуш олиб берармиди менга. Ҳечам! Бир кун катта бўлса, тепамга мушт ўқталиб келмаса йўғроқ.


— Ҳой, қиморбознинг боласи! — қичқирди у ҳовлининг ўртасидан туриб. — Сен итнинг боласига неча марта айтдим, ахир! Товуқларни анави муштумзўр тоғаларинг олиб бериб қўйганмиди-а?

— Вой, нега қўрқитасиз болани? — айвонда палов учун сабзи тўғраётган Марҳамат қўлидаги пичоқни тахтакаш устига қўйди-да, пастга тушиб боласининг ёнини ола кетди. — Ураётгани йўқ-ку! Намунча Худонинг берган куни ичволиб менинг боламга зулм қилаверасиз?

— Нима?.. — хезланиб хотинининг тепасига келди Меҳмонали. — Нима дединг? Ким зулм ўтказяпти? Менми? Мен-а?.. Ҳали арзандангга сўзим ўтмайдиган бўлиб қолдими?

— Мен унақа деётганим йўқ! — бўш келмади Марҳамат. — Болани қўрқитманг дедим холос.

— Бўлмаса, товуқларимни ур калтак қилмасин-да бунинг!.. Мен бу товуқларнинг ҳар биттасини фалон пул бериб олиб келганман.

— Товуқ ҳам ўлсин! Ҳой, тирмизак, чиқ буёққа! — энди Сардорни койий кетди Марҳамат. — Бор, ўчоққа қара! Олов ўчиб қолаёзибди. Ҳе товуқ қувламай ҳар нарса бўлгин!.. Илоё, ичувчи, золимга тегмай мен ўлай!.. Ўли-иб қўя қолай!..

— Вей, қизиталоқ, оғзингга қараб гапир, тушундингми?!. — Меҳмонали ғижиниб хотинига муштини ўқталди. — Ундан кўра, анави етимчангга тарбия бергин, ғалча! Қара, на каттанинг, на кичикнинг гапига киради!..

— Боламга тил теккизманг! Улғайса эсини таниб олади. Аввал ўзингизга қаранг!

— Ўзимга нима қипти?.. Нима қипти деяпман?

— Э, бор-э!..

Марҳамат шундай деб ичида саннаганча тандирхонага кириб кетди.

* * *

Бу жанжал тўйдан бери биринчиси эди. Аммо Меҳмоналининг кўнглига лойқа сувдек ўтириб қолди. Ётса ҳам, турса ҳам она-боладан нафратланаверадиган, аламини боплаб олгиси келаверадиган бўлди. Устига устак Сардор аҳён-аҳёнда унга «Аямни нега уришасан?» дегандек ўқрайиб қараб қўяр, иш буюрса, на хўп, на йўқ дер, индамасдан ўша юмушни бажарган киши бўларди.

Балки, улар кунлар, ойлар ўтиб тил топишиб кетармидилар…

Афсуски, Тиллақўзи домланинг тўйдан олдинги сабзи арчаридаги улфатларнинг қочиримлари ошиб тушди.

— Меҳмон, бу хотининг жа олғир чиқиб қолибдими? — луқма ташлади бозорма-бозор атторлик қилиб юрадиган Меливой ошнаси. — Хотинимнинг айтишига қараганда, бурнингдан сим ўтказиб олганмишми?

— Ҳечам-да! — қўлини бигиз қилди Меҳмонали. — Мен бурнимдан сим ўтказиб қўйдирадиганлардан эмасман. Бекорнинг бештасини айтибди ўша хотинчанг.

— Ўгай боланг айтганингга юрмаётганмиш-ку! — гапга аралашди Султон чойхоначи. — Кеча ўғлим Хомид гап топиб келди. Тоғаларимга айтиб бир урдираман ўша золимни деганмиш-а!

— Ё алҳазар! — бошқалар бу гапни эшитиб бараварига ёқа ушлашди. — Муштдек бошидан-а?..

Меҳмонали барибир сир бой бермади. Хотиржам қўл силтаб қўя қолди.

— Тоғаларига айтса айтсин! — деди жаҳлини ичига ютиб. — Ўша ҳароми тоғалари ёш жиянининг гапига ишонармиди.

— Ҳа энди айтдик-қўйдик-да!..

* * *

Сабзи тўғраб бўлингандан сўнг қоидасида уй эгалари иштирокчиларнинг барчаларини алоҳида дастурхон тузаб меҳмон қилишади.

Бугун ҳам меҳмондорчилик ёмон бўлмади. Фақат оқидан ичишди.

Оқ ароқнинг кайфи шаробникидек эмас. Эркакнинг вужуд-вужудини бирдан уйғотиб, арслонкелбатдек қилиб қўяди.

Айниқса, Меҳмоналининг миясига ароқ қаттиқ урди. У кайфи ошганини сезиб турса-да, нуқул ўгай боланинг бехосиятлигидан гапириб, ҳеч кимга навбат бермади.

Унинг фелини яқиндан билганлар ҳарқалай қўлтиқлаб ҳовлиси дарвозасидан киритиб юборишди.

У гандираклаганча бирпас ҳовлини айланиб, кимнидир излаган бўлди. Уй чироқлари ўчирилган, ҳеч ким ташқарига чиқавермагач, бақиришга тушди.

— Ҳой тўнғиз қўпкурлар! Қайга гум бўлдиларинг?.. Ўлиб қолдингми уйда димиқиб? Ўлган бўлсанг ҳам белги бер, мен гўрковга хабар берай! Уволингга қолиб кетмай сенларнинг!

Шу тобда томорқа тарафдан келаётган оёқ товушлари қулоғига чалиниб, Меҳмонали ўша ёққа ўгирилди. Сал наридан Сардор уйқусираганча уй томон кетиб борарди.

— Салом қани, ит? — ўшқирди болани кўриб баттар тутоқиб кетган Меҳмонали.

Сардор шартта тўхтади-да, айбдорларча бош эгиб тураверди.

— Хода ютганмисан? Гапир!..

— Мен… Мен ҳожатхонага чиққандим. — дея олди зўрға Сардор.

— Ҳе ичкетар бўлмай ўл! — сўкинди Меҳмонали. — Қани онанг?..

— Ҳа-а, тағин Сардорга ёпишиб олдингизми? — Марҳамат ич кийимда ҳовлига чопиб чиқиб эрига бақира кетди. — Арпангизни хом ўрганмиди? Ичган бўлсангиз, индамай кириб ётавермайсизми?

— Менга ақл ўргатма! — Меҳмонали хотинига яқин бориб урмоққа чоғланди. — Ким бўпсанки, маҳмадоналик қиласан?!.

— Вой-вой-вой-й!.. Ўтган кунингизни бир эсланг! Сингилларингиз ҳам қадамини узиб қўйган экан ўшанда. Мен келиб ҳовлингиз супурги кўрди, ўчоғингизга қозон осилди. Кийимларингиз-чи? Моғор босган кўйлакларда юрардингиз. Энди оқарган киши бўлиб…

— Ўчир овозингни! — қичқирди Меҳмонали хириллаб. — Биламан, анави шаллақи энанг гап ўргатиб юборади ҳар борганингда!

— Энамни ҳақорат қилма! — кутилмаганда «сен»лаб юборди Марҳамат. — У киши уйида жимгина ўтирибди. Сенинг ҳайбаракалла сингилларингдан Худо асрасин!

— Ҳали менинг сингилларим ҳайбаракалла бўп қолдими? Мана сенга, мана!

Шунчадан бери Меҳмонали хотинига қўл кўтармаганди. Бу гал ўзини тутиб тура олмади. Кайф шер қилиб юбордими, шапалоқ камлик қиладигандек, Марҳаматни тепа кетди.

— Аямни урма! Урма аямни! — Меҳмонали қараса, Сардор дод солганча тиззасига ёпишиб нуқул бақиряпти.

— Э, қоч-э! — болани итариб юборди у. — Ўргилдим сендақа шумтакадан!..

Сардор кучли зарбдан айвон устунига бориб урилди-ю, жим бўлиб қолди.

— Вой, боламни ўлдириб қўйди! Ўлдириб қўйди боламни!..

Калтак еб жони оғриганини-да унутган Марҳамат ўзини Сардорнинг устига ташлади.

Меҳмонали эса қилиб қўйган ишини ҳали англаб улгурмай, бамайлахотир сигарет тутатиш билан банд эди.

— Болажоним, кўзингни оч! Ая дегин, Сардорбек, ая дегин!..

Болакай беҳуш эди. Бир-икки силтовдан сўнг оғзидан кўпик кела бошлаганини кўрган Марҳамат энди маҳаллани бошига кўтариб бақира бошлади.

— Одамла-ар! Ёрдам берингла-ар! Боламни ўлдириб қўйди-и!..

Ўн-ўн беш дақиқа ичида қўни-қўшнилар йиғилишди. «Тез ёрдам» ҳам узоқ кутдирмай етиб келди. Марҳамат фарзандини маҳкам қучганча касалхонага жўнади…

Бахти бор экан. Сардорнинг мияси чайқалибди. Икки ҳафтада тузалиб касалхонадан чиқди. Лекин она-бола Меҳмоналиникига қайтишмади.

Бировларнинг гапига қараганда, Меҳмоналининг устидан жиноий иш қўзғатилибди. Кунора терговга қатнаётган экан.

Бу хабарни эшитиб, Марҳамат унга ҳам ачинди. Ҳар ҳолда олти ой бир ёстиққа бош қўйгани ҳурмати собиқ эрини айбламасликка аҳд қилди.

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ”

Бу воқеа 1994 йили бўлиб ўтганди. Мен ўшанда заводнинг механика цехида ишлардим. Бир куни директор олдига чақириб қолди. Цех бошлиғини поезд уриб кетганмиш. Айтишича, танаси бўлак-бўлак бўлиб кетибди. Менга цехни бошқаришни топширди…...

​Ибратли ҳикоя. Ҳасад

Бир куни шифохона палатасига аравачада навбатдаги беморни олиб келишди. Бу хонада бошқа бемор ҳам бўлиб у дераза ёнидаги каравотда ётарди. Улар танишиб қолишди, дераза ёнида ётган бемор каравотида, ўрнидан қимирлай олмай ётган дўстига ташқи дунёни чиройли қилиб тасвирлаб берарди. У гоҳ қарши тарафда жойлашган истироҳат боғидаги дарахтларнинг...

Жумбок 3 кисм

Малик хаётда жиддий инсон кам гап уз даврида Вьетнамда Вьетнам мафиясига Карши чикан огир жарохат олиб Вьетнамда етти йил асир булиб яшаган минг азобни бошдан кечирган колганини узилар тасавур килиб олаверилар......

Йигитликнинг коʻчаси

Исматга алам килди. Жудаям алам килди. Ахир унга коʻл коʻтаришди. Яна кимлар? кандайдир гоʻдаклар! Шефига айтса-ку, хаммасининг даб-даласини чикаради. Ким боʻлипти булар Тоштемир шеф кошида?! Керак боʻлса, хар бирини бир-бир чинчалогʻи билан учириб юборади. О’шаларнинг бетига айтди: «Биттанг кимирламай тур, хозир Тоштемир шефни олиб келаман»....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: ИБРОҲИМ ПОШША ХАДИЧА СУЛТОННИ ҲАҚИҚАТАН СЕВГАНМИ?..

Усмонийлар империяси тарихига назар ташлаганда, султон Сулаймон давридаги икки ёш муҳаббатига тўхталмай ўтиб бўлмайди. Бу муҳаббат султоннинг болаликдаги дўсти, империя бош вазири лавозимигача ета олган грециялик Иброҳим пошша ҳамда Хадича султон ўртасида пайдо бўлганди. Улар анча вақт бир-бирларига бўлган муҳаббатни, эҳтиросларни қайноқ...

КУТИЛМАГАН УЧРАШУВ

Уфқ оқара бошлаганда, тонги сабо ҳали уйғонмаган танага оромбаҳш хузур ато этаётганда Тошкент махаллалари кўчаларидан таралаётган турли хил шовқинлар, овозлар ва ўзига хос шаҳарнинг уйғонаётганини билдирувчи ифорларни ҳеч нарса билан тарифлаб бўлмайди. Қадрдон шаҳрингнинг кўҳна тарихига ўзингни дахлдор ҳис этиш, эндигина тандирдан узилган ноннинг,...

Болаларидан хабар олган она руҳи

Аксарият одамларни ўлимдан кейинги ҳаёт қизиқтиради. Мени ҳам бу савол кўп ўйлантирган. Аммо ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеадан кейин инсоннинг жисми ўлса-да, руҳи абадий қолишига, яқин инсонларидан хабар олишига ишондим. Сизга ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман... Исми-шарфимни ошкор этишни истамадим....

Гулгина

Ойша кампир болалигини яхши еслайди. Хов анови Шовуз тогʻ етагидаги барлосларнинг Йона юрти – Саркентида яшарди. Тошдан орасига лой коʻйиб, панжакаш килиб сувалган пастмаккина, арча балорли уйлар, шундоккина уйлар йонида улардан-да пастмак килиб ясалган коʻй коʻтонларидан шиптир хиди анкиб йотарди. Кигиз оʻтов еса хар хонадонда бор. Барлос, дегани...

Уч васият

Луқмони Ҳаким ўлимидан олдин Ўғлига уч васият қилди: Биринчиси – зинҳор хотининга сирингни айтма, Иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, Учинчиси – миршаб билан дўст тутинма......

БОЛА ЎҒРИСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Мадина энди ҳеч қачон эркак зотига ишонмайди. Бети қурсин уларни. Ёнингда: «Ўлдим-куйдим, сендан бошқани кўрсам, кўзим тешилсин!..» деяверишаркан-у, остона ҳатлаб кўчага чиқишлари билан ҳамма нарса эсларидан чиқаркан… Тўғри, Мадина Қўчқоралидан неча йилдан берисига фарзандли бўлолмаяпти....

Фикр қўшиш