Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ”

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ”
Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ”


Бу воқеа 1994 йили бўлиб ўтганди. Мен ўшанда заводнинг механика цехида ишлардим. Бир куни директор олдига чақириб қолди. Цех бошлиғини поезд уриб кетганмиш. Айтишича, танаси бўлак-бўлак бўлиб кетибди. Менга цехни бошқаришни топширди…

Шу кўйи орадан бир ҳафта ўтди. Қиш эди. Бир куни қор жуда қалин ёғди. Эрталаб ишчилар шунинг дастидан ишга кечикишди. Мен эса, эрта тонгдаёқ цехни айланиб юрардим. Бир маҳал юзимга совуқ шамол урилгандек бўлди.
"Биронта ойна очиқ қолган шекилли.” — деб ўйладим ва деразалар томон юрдим. Шу пайт ўзимдан 15-20 метрлар наридаги манзарага кўзим тушди-ю…
Бу даҳшат эди. Нега деганда, рўпарамда поезд тагида қолиб ўлган цех бошлиғимиз орқа ўгириб турарди. Бошида кепка, қўллари чўнтагида. Уни кузата бошладим. Бошлиқ станокларни оралаб нарироққа ўтди-да, бирдан ғойиб бўлди.
Бошим ғувиллади. Нима қилишни билмай бошим қотди…
Эртасига ҳам мажлисга уни кўриб қоларман деган ниятда кирдим. Афсуски, бошлиқ кўринмади.
Ўшандан бери ҳар гал станокларни оралаб юрганимда тез-тез ортимга қараб қўяман. Йўқ, бошқа кўрмадим бошлиқни. Фақат бир нарсани тушуниб етдим.
Ҳаёт ҳеч қачон тугамас экан.

ШАЙТАНАТ (2-қисм. Биринчи китоб) / SHAYTANAT (2-qism Birinchi kitob)

Биламан, ўлим жазосини ўшалар бекор қилишган. Менга яхши бир сабоқ беришмоқчи эди. Сабоқ олдим. Лекин улар мўлжаллаган хулосага келмадим. Энди менинг суратим одам. Аслида эса, мен илонман! Уларни бўғиб қийнайман, сўнг қонини сўраман. ...

Кетту...

Сабр қил юрак, сўндирмай тилак,  бўғизламай умидим қайта ва қайта. У жонсиз хануз, шундоғам бехол, нималарга чидаб ўтмади  кутиб. Мен борман десин, сўндирмам десин, ишонгин  хечкимга сени   бермайман десин. Унсиз нигохим, термулган кўзим,  шундай  бир инсонни кутари бўлдим......

Уз манфаатини уйлаган Шох

Кадим замонларда бир подшох уз шахрида масжид курдирмокчи булибди. У масжидни куришда хеч ким на бирор моли ва на бирор бошка нарса билан ёрдам бермаслигини каттик тайинлабди. Чунки у масжидни бирор бир ёрдамсиз, факат узининг молидан курдирмокчи экан......

Энг яҳши ака

Банкнинг ёнида катта-қип-қизил ўта ҳашамдор машина турарди. Унинг ёнида эса кичкина, етти–саккиз яшар болакай, унга тикилиб қолганди......

ҚИССАДАН ҲИССА…

Эркак киши шайтон йўриғига кирса, ихтиёри қўлдан кетади. Ҳадеганда васвасага тушган кимса каби безовталанаверадиган бўлиб қолади. Руҳан тинчини йўқотади. Наҳснинг ўзидан бадбўй, аччиқ ис таратувчи ботқоғи томон талпинаверади. Чунки бу қўланса ҳидни шайтон йўриғидаги эркак ҳис эта олмайди. Шайтони лаин унинг ҳушини ўғирлайди-ю, кўзларига бу...

ОНАЛИК МУҲАББАТИ

ОНАЛИК МУҲАББАТИ Қизалоқ эсини таниган кундан бошлаб онасидан чексиз меҳр кўрганди. Онаси уни ширин сўзлар айтиб эркалар, қизини беғубор, гўзал малика дер, қизалоқ онасидан эшитган бу сўзларга ишониб улғаяётганди. Онаси унга юзларидан нур таралишини, оҳу кўзли эканини айтишдан чарчамасди. Онасининг биттагина фарзанди эди у....

ТУҒМАС ХОТИН…

Манзура эри Бобурни ишга кузатгач, балконга чиқди. Ташқарида куз. Уй атрофидаги дарахтлар аллақачон барг ташлабди. Узоқ-яқиндаги машиналар шовқинини айтмаса, деярли жимжитлик ҳукмрон… У халатининг ёқасини асабий ғижимлаб, бир нуқтага тикилганча узоқ ўтириб қолди. Хаёлига нималар келиб кетмади. Беш йиллик умрини чамалаб чиқди…...

Ҳикоя: Осмоннинг кўз ёшлари

Бугун ҳавонинг авзойи бузуқ, осмонга қараган эдим, ёмғир ёғаман деб турибди. Ёмғирни ёқтираман ва ёмғир ёққан вақтда деразаларни очиб қўяман. Бугун ҳам шундай бўлди. Салқин ҳамда тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиб турган вақтимда хонага ҳамкасбим кириб келди ва менга юзланиб:...

ҚАБР ТОШИ МАШМАШАСИ

— Қанча, учтами? Ҳа, албатта оламиз. Мани исмим Ихтиёр. Тошларимиз мана бу ёқда. Кўринг. Қандай шаклда бўлади, қандай ўлчовда?  Мана бўларимиз 60 минг, каттароқлари 85 мингдан 150 минггача. Агарда гранит қўйдирмоқчи бўлсангиз 200 минг. Қабр тошининг ёнига мармар ётқизасизми ё йўқми, гул солишга кўзача…...

ЎРМОН МАНЬЯГИ…

Турмаларда шундай бир ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Агар жиноятчи жазо муддатини ўташ давомида ўзининг яхши томонлари билан, намунали хулқи билан раҳбарларнинг этиборига тушса, муддатидан аввал озодликка чиқариб юборилади. Буни турманинг ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Виктор Попов ҳам тўрт йилга қамалганди. ...

Фикр қўшиш