Аёлнинг ҳийласига учган йигит

Аёлнинг ҳийласига учган йигит
Аёлнинг ҳийласига учган йигит


Шавкат оилада ёлғиз ўғил фарзанд. Коллежни битиргач шаҳар марказидаги бир тўйхонада меҳнат қила бошлади. Табиатан содда, меҳрибон ва сахий йигит жамоада ҳам анчагина ҳурмат-этибор қозонди. Одатда ўта ишонувчанлик ва соддалик ҳам инсонга зиён келтиради. Иш жойидаги турмушидан ажрашган бир фарзандли ёлғиз аёлнинг нозу карашмаларига боши айланиб, аёл макрининг тўрига илинди-қолди.

Кўр-кўрона уйғонган "муҳаббат” уларни яширинча шарий никоҳ ўқитишга ундади. Шавкатни ҳоли-жонига қўймай, тезроқ оила қуришга дават қилаверган Моҳина шарий никоҳни ҳам ўзи топган "диний уламо” орқали ўқитди.

Аслида унинг мақсади оила қуриб бахтли бўлишмиди? Асл мақсад йигитдан ўзининг моддий манфаатлари йўлида фойдаланиш ва маҳаллада ўзини эрли жувон қилиб кўрсатган ҳолда турли миш-мишлардан халос бўлиш эди. Шавкат Моҳина билан оила қурганини ота-онасидан сир тутиш учун ўз уйида тунар, сурункали иш қолдириб, Моҳинанинг уйига меҳмондек келиб-кетарди. Моҳина эрининг йўқлигидан фойдаланиб, дугонаси Дилсўз билан тунда вақтичоғлик қиларди. Шавкатнинг хатти-ҳаракатидаги ўзгаришлар онани ўйлантириб қўйди. Фарзандини унинг ҳамкасбларидан суриштириб, калаванинг учини топди. Ўғлининг бу номақул ишидан дили хира тортди.


Яхши гап билан фарзандининг кўнглига қўл солди, ҳаммасини тўғри тушунтирди, яхши йўлга бошлади. Шавкат энди воз кечай деганида аёлнинг айёрона ҳийлалари фикрларни чалкаштириб юбораверди. Шу зайлда олти ой ўтди. Содда йигитнинг ишончига кириб олган Моҳинанинг ўрганган кўнгли ўртаниб қўймади. Бир хил чеҳра, бир хил гап-сўзлардан зерикиб қолди чоғи яна қизчасини онасига ташлаб кунлаб бедарак кетиб қолаверди. Қизидан хавотирланган онаси куёвидан Моҳинани уйга топиб келишини илтимос қилди. Ўзбошимчалик билан тунги ҳаётга мослашиб қолган Моҳина сохта эрининг тергашига тоқат қила олмади. Борган сари уларнинг муносабатлари совуқлашиб, кўнгил масофалари йироқлаша бошлади. Дилсўзнинг уйида яшаб, бегона эркаклар билан танишувлар, учрашувлар ва ҳар куни янгидан-янги муҳаббат ҳикояларини яратаверди.

"Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқар” дейишади. Хотинининг хиёнатидан хабар топган йигит ундан ортга қайтишини сўради. Эрининг сўровига пинагини ҳам бузмаган Моҳина "Қўлингдан келганини қил, ёнингга бормайман” деб жаҳл қилди. Шавкат энди Дилсўзга қўнғироқ қилиб "Дугонангга айт, агар ҳозир уйга келмаса, қизини олиб чиқиб кетаман. Қайтганида, қизчани ҳам қайтараман” – дейди. Шавкатнинг жаҳлини жиловлай олмай, иродасизлик қилгани ҳолига вой бўлди.

Йигитнинг тутган йўли ишбилармон ойимчаларга жуда қўл келиб қолди. Улар шу заҳоти туман ИИБга бола ўғирлангани ҳақида хабар бериб, ҳаммани оёққа турғазди. Мақсад Шавкатнинг устидан қилинган шикоятни қайтариб олиш эвазига мўмайгина пулга эга чиқиш эди. Аммо Моҳинадан дарак бўлмагач яна у билан боғланди. Вазиятдан хабар топиб, қизчани соғ-саломат уйига қайтарди. Аммо энди ҳолат анча оғир. Унга нисбатан қўзғатилган иш Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судида кўриб чиқилди. Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқий баҳо берилиб, адолатли иш юритилди.

Шавкатнинг ёшлиги, муқаддам судланмагани, маҳалла фуқаролар йиғини ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафолат хати бергани, судланувчининг судда фаол иштирок этгани ҳамда ўз ихтиёри билан болани онасига қайтаргани сабаб унга 1 йил қамоқ жазоси тайинланди.

Судланувчи суд якунида ўз ишидан пушаймонлиги, қасддан бу жиноятни содир этмагани, аксинча рашк туфайли ўзининг назоратини йўқотиб қўйганини малум қилди. Шунингдек, Моҳина билан ҳам ришталарни узди.

Суд ҳукмида фоҳишалик билан шуғулланган аёл, бундай қинғир ишга имкон яратиб берган шахслар ва икки ёшнинг қонуний никоҳи қайд қилингани ҳақида гувоҳномаси бўлмаса-да, уларга шарий никоҳ ўқилганлик ҳолати бўйича тегишли мутасадди органларга тақдимнома киритилиши белгиланди.

– Ҳақиқатдан мазкур жиноят бўйича тўпланган далиллар асосида жиноят содир этилгани ўз тасдиғини топди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судяси Мусо Юсупов. – Қонунда ушбу ҳолатлардаги жиноятлар бўйича 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинган бир вазиятда содир этилган жиноят ўз турмуш ўртоғини топиш мақсадида қилингани ҳамда жабрланувчининг давоси йўқлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, маҳалла фуқаролар йиғинининг кафолатлари этиборга олинди ва суд қонунда белгиланган жазонинг энг кам муддатини белгилади.

Ҳаётда ўз йўлини тополмай, маккора аёлнинг ҳийласига учган йигит ҳуқуқий маданиятининг пастлиги, қонунни яхши билмаслиги ва қизиққонлигидан бугун ота-онаси, яқинлари маҳалла-кўй олдида боши эгик. Тарбияли бўлиш, аввало, инсон ақл-заковатига ҳам боғлиқ. Ўткинчи ҳисларга берилиб, ўт билан ўйнашган Шавкат ўз келажагига ҳам зарар етказганини англаганида кеч бўлган эди.

Жумбок 10 кисм

Чулок Самшодни келиши узок кутди аммо Самшоддан дарак келмади хонада узок оч Утирди очлик ва ташналикка чидай олмай Эшик олдига борди эшик ярим кия очик турарди ташкарига чиксамми чикмасамми Деб жуда......

ТАШЛАНДИҚ

Унга молхона чироғининг хира нурида, қора латталар орасидан икки кўз тикилиб турарди. – Вой ўлмасам, бу бечора болани ким бу ерга ташлаб кетди экан-а? Бола заиф овоз чиқарди. Совуқдан унинг лаблари кўкариб кетган,  ҳолсизликдан йиғлашга ҳам мажоли йўқ эди. ...

Хикоя: Изтиробли умр

Кун иссик. Йерда унган майсалар осмонга тикилиб, йомгир йогишини исташмокда. Айникса, уй оркасидаги дарахтзорлар ичидан макон топган откулокларнинг йомгирни кутайотганлиги уларнинг рангидан билиниб турибди. Абдивойнинг хам бужмайган юзи откулокникидан колишмайди. ...

Адибнинг сўнгги нуқтаси

Кунлардан бир куни ҳаётида рўшнолик кўрмаган бахтиқаро бир йигит ўз жонига қасд қилишга қарор қилди, тўғрироғи, ўзини отмоқчи бўлди.Йигит бахтсиз бўлиш билан бирга жуда уятчан ҳам эди. Шу боис бирор зотнинг этиборини тортмаслик ва безовта қилмаслик учун ўзини ўлдириш мақсадида қабристонни танлади. Худкушликни қоқ ярим тунда, ой тўлган кечада...

Севганим чиройли…

Турмуш ўртоғинг чиройли бўлса ҳам қийин экан. Атрофдаги аёллар ундан кўз узмай туришига чидаш осонми? Бундай вазиятда рашк қилиш, кўз ёш тўкиш, кетаман деб қўрқитиш керакми ёки севган кишингга буткул ишонишни ўрганган мақулмикан?.....

Ҳамдардлик

Ражаб керишиб, ёнида ухлаётган хотинига тикилди. Бечора худди жон таслим қилаётган бемордай тўлғаниб чиқди. Унинг оғир нафас олиши билан бирга мунгли инграши қулоққа чалинди. Аёл қўпол ва қадоқ қўлини мушт қилиб тугиб олганди....

​АТИРГУЛНИНГ ҚОНЛИ ИЗИ

Маҳаллий поликлиникадан келган ҳамширани кўрган Нодира хомуш тортди. — Ассалому алайкум, бекорга овора бўлибсиз-да, — деди у ерга қараб. — Овораси борми, бу менинг ишим-ку, синглим. Душанба куни назоратдан ўтиш учун боришингиз керак эди, бормадингиз?...

Калит нега эшикни очмаяпти?

Бу воқеа 1979 йилда юз берганди. Ўн тўрт ёшларда эдим. Онам кўчада калитни йўқотиб уйга келибдилар. Калитнинг бир нусхаси отамда эди. Отам бозорда савдогарлик қилардилар. ...

​​Шавқатсизлик қурбони...

Укинг факат йигламанг 😪😪😪😪😢😢😢😢 ​​Шавқатсизлик қурбони. 🍂Аёл фарзанди дунёга келиши учун амалиёт хонасига кириб кетди. Бола туғилди. Она ҳаётдан кўз юмди. Аёлидан айрилиб, фарзанди онасиз қолганидан ота қаттиқ хафа бўлди. Чақалоқни ўзи парваришлай олмаслигини билиб холасига берди. Ўзи етти ойдан кейин уйланди. Янги аёлидан кетма - кет иккита: ўғил...

Асли кора - окармас!

Йошим оттизда, олий малумотлиман. Учта фарзандим бор. Турмуш ортогим билан севишиб турмуш курганмиз. Аммо... Ростини айтсам, бу дунйода севги-мухаббат йок екан. Киши "севдим", дея парвонага охшаб алданиб, канотини куйдириб койганини ози билмай хам колар екан....

Фикр қўшиш