Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ОДАМХЎР ЧИНОР”

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ОДАМХЎР ЧИНОР”
Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ОДАМХЎР ЧИНОР”


Бразилия пойтахтида даҳшатли ҳодиса содир бўлди. Шаҳардаги обрўли хонадонлардан бирининг соҳиби Фелиппе Дуардо, хотини Жулия ҳамда ўғли Робертоларни ўз уйларида жонсиз ҳолда топишди.

Ўлим сабабларини эса, ҳамон ҳеч ким аниқлай олгани йўқ…

ҚАРҒИШ ТЕККАН ЖИҲОЗ

Бу уйда илгари яшаган собиқ хўжайин ҳам худди Фелиппелар сингари ўз уйининг меҳмонхонасида сирли ўлим топган экан. Буни бир неча хўжайинларни кўриб улгурган кекса боғбон айтиб берди….

— Хўжайин Дуардо деган басавлат одам эди. — дея ҳикоя қилади боғбон. — Унинг ўлимидан сўнг янги кўчиб келган меросхўрлар уйни буткул қайтадан қуришга аҳд қилишди. Дуардонинг кабинетини бўлса, шундайлигича қолдириб, қулфлаб ташлашди. Чамаси, ўлик чиққан хонага киришдан барчалари чўчиди. Ҳеч қанча ўтмай, уйни бировга сотиб юборишди. Янги хўжайин бўлса, ҳалиги қулф осилган кабинетни очиб ичкарига кирган. Қарайдики, у ерда чинордан ясалган ажойиб қадимий шкаф турибди. Бирор ери тирналмаган, деярли янгилигича сақланиб қолган. Қадимий жиҳозларга ўч эканми, дарров уни ўз ётоғига олиб кириб қўяди…


Афсуски, шкаф олиб кирилган куниёқ хўжайин ўзини негадир бўғилгандек ҳис эта бошлайди. Жонҳолатда шкафга тикилиб қарайди. Не кўз билан кўрсинки, шкаф устида қон оқяпти…

Хўжайин шу заҳоти кўксини номалум олов куйдириб, полга қулайди…

Ушбу ўлим билан шуғулланишга киришган полиция ходими ўйлай-ўйлай, шкафдан гумон қила бошлайди. Ҳа, у адашмаган эди. Чунки, ичкарига кириб эшикни ёпиши билан худди марҳум хўжайиннинг ҳолатига тушиб қолади. Кимдир уни бўғаётгандек хириллай-хириллай жон беради…

Яхшиямки, полиция ходими бўлимда жуда керак эди. Ҳамкасблари қидира-қидира, уни ўлик ҳолда топишди…

Аммо шу пайтгача ҳам ўлим сабаблари аниқланмаган. Фақат бир нарса малум бўлди. Илгари Амазонка томонларда чинордан худди шундай шкафлар ясашган. Уларни эса, дўзахга элтувчи ажал сифатида баҳолашган.

СЎНГГИ ОВ

Ярославл вилоятидаги Тутаево шаҳри яқинида овчилар навбатдаги ов учун ўрмон ичкарисига йўл олишди. Бу ўрмонларда қиш ойлари кийиклар кўпайгандан кўпаяркан.

Махсус жойга етиб боришгач, уч овчи уч томонга бўлинди. Сергейга улкан чинор дарахти остида ўтириб кийик ўтишини пойлашга тўғри келди…

У қанча вақт ўтирганини билмайди. Ишқилиб, чинорга суянгани эсида. Бир маҳал азойи баданидан аввалига муз тер чиқа бошлади. Сўнгра… Бутун борлиқни унутиб, ўзини бошқа бир дунёда ҳис этди…

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, кўрдики, унга қараб баҳайбат маҳлуқ қиёфасидаги бир жонзот яқинлашиб келяпти. У пишқирар, пишқирган сари оғзидан сўлаклар сачраб, Сергейнинг юзига уриларди…

Йўқ, бу маҳлуқ эмасди. Аксинча, ажалнинг ўзгинаси эди…

Овчи баданида кучли оғриқ сезди. Шундан кейин ҳеч нарсани эслай олмайди. Ҳушидан кетди…

Сергей кўзини очганда нотаниш хонадонда ётар, тепасида бир кампир ва шериклари ўтиришарди.

— Яхшиям сени шерикларинг ўз вақтида топиб олишибди. — деди кампир унга. — Бўлмаса, аллақачон нариги дунёда бўлардинг…

Сергейнинг бел қисмини нимадир қаттиқ тирнаган экан. Хонадон соҳибаси керакли дуоларни ўқиб ярасига малҳам сурди.

— Сен бекорга чинорга суянибсан. — дея Сергейга танбеҳ берди кампир. — Негаки, чинорларнинг ҳаммаси одамзоднинг кушандаси. Улар бизларнинг ҳаётимиз, жонимиз эвазига кун кўришади. Бундан кейин эсингда бўлсин, зинҳор-базинҳор чинор дарахтига суянмагин!

 Мутахассис Кирилл ЛАЗАРЕВ:

— Қотил дарахтлар ҳақиқатан табиатнинг энг сирли феноменларидан ҳисобланишади. Масалан, Американинг тропик ўрмонларида марцинелла деган дарахт ўсади. Бу дарахт одамни узоқ масофадан туриб ҳам ўлдира олади. Ўки бўлмаса, Ява оролида яшовчилар ўша ердаги қотил дарахт ҳисобланган барча ўсимликларга жиноятчиларни ўлдириб қурбонлик келтиришади. Энг ажабланарлиси, қанча кимёвий таҳлиллар ўтказилмасин, бу тахлит дарахтлардаги зарарли моддалар ҳануз аниқланмаган.

Узатилган киз (Хикоя) Тавсия етамиз

Назира тез-тез соатига караб  кояр, юраги ховликарди.  Кичкинтойлар еса богча  опасининг юз-козларидаги ...

Зарина исмли киз мактуби асосида

Мен опамнинг такдирини айтиб бермокчиман. Бу худди кöркинчли тушга öхшайди. Опам бир йигит биланн бир-бирларини каттик севишарди. Йигит опамни бир зум хам йолгиз колдиргиси келмасди....

ОДАМФУРУШЛАР… (Бўлган воқеа)

Бозорбой кейинги ойларда рўзғор тебратиш қийинлашиб бораётганини ҳис эта бошлаганди. Эски шалдироқ «Жигули»да таксичилик қилиб топгани уловнинг деярли ўзидан ортмас, шундай кунлар бўлардики, тўртта нон олишга ўйланиб, бошини чангаллаганча туриб қоларди. Нима қилсин? Маоши кўпроқ иш топиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Ахир, тузук-қуруқ танишинг...

Янги йил ҳақида ўйлар…

1.    «Янги йилни нишонларканмиз хаёллар билан видолашиб, умиду орзуларни кутиб оламиз». Константин КУШНЕР 2.    «Яна қандайдир бир ҳайвон йили кириб келмоқда, мен эса инсонга ўxшаб яшамоқчи эдим». Стас ЯНКОВСКИЙ 3.    «Янги йилда пул учун саҳнага чиқиш ҳақоратлидир...

ҚАЙНОНАСИНИНГ ЖАЗМАНИ…

Вой мени раҳбар боламдан айланай!.. Болажоним кеп қолди!.. Мунча йўқ бўп кетмасанг-а?.. Қари энам кўзлари мўлтираб йўлимга қарайдиям демайсан-а, Толибжон!?. Толиб машинасидан шошилмайгина тушиб Жаннат кампиргаелкасини тутди-да, норози бош чайқаган бўлди....

ТОБУТДА ТИРИЛГАН ЭРКАК… (ёхуд муолажага пули қолмагач, «ўлдирилган» йигит қиссаси)

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тез-тез кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар содир бўлиб туради. Мана, яна бир шунга ўхшаш воқеани қабул қилинг. Яқинда штатнинг Лакхнау шаҳрида дафн этилаётган 20 ёшли йигит тобутда тирилиб кетди. Гап шундаки, 21 июн куни 20 яшар Муҳаммад Фуркан автоҳалокатга учраган. Уни оғир аҳволда хусусий клиникалардан бирига...

Асли кора - окармас!

Йошим оттизда, олий малумотлиман. Учта фарзандим бор. Турмуш ортогим билан севишиб турмуш курганмиз. Аммо... Ростини айтсам, бу дунйода севги-мухаббат йок екан. Киши "севдим", дея парвонага охшаб алданиб, канотини куйдириб койганини ози билмай хам колар екан....

Уч васият

Лукмони хаким улимидан олдин углига уч васият килди: биринчиси – зинхор хотинингга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан карз олма, учинчиси – миршаб билан дуст тутинма......

ЖАННАТ КИЗИ…

Бир… Икки… Уч… Юзгача санасам, уйкуга кетаман… кирк… кирк бир… Ха, уйку мени хаммасидан куткаради… Еллик уч… Еллик торт… Мен абадий уйкуга кетаман… Абадий уйку — барча захматларим учун берилган мукофот…...

ТУГАЛЛАНМАГАН РЕЖА

Омад бир келса, келаверади деб шуни айтсалар керак. Айни курилиш мавсуми болгани учунми йоки молларнинг сифати яхшилигиданми негадир шу кунларда Мансурнинг ишлари олга борайотган еди. курилиш моллари бозорида савдо килувчи савдогарларнинг айримлари хавас, айримлари хасад билан унининг ишини кузатишарди....

Фикр қўшиш