Онегиннинг Татьянага мактуби

Онегиннинг Татьянага мактуби
Онегиннинг Татьянага мактуби


Сезаман олдиндан: таҳқир этади

Аламли сирларнинг баёни сизни.

Қандай мағрурона нафрат-ла бизни

Кўзингиз ҳукм этиб доғлаб кетади!

Мен нима истайман? Ва қайси ғоя

Билан мен руҳимни сизга очаман?

Ва қандай ғазабли севинч, хандага,

Эҳтимолки, сабаб бераман шундан!

Бир вақтлар учрашиб мен тасодифан,

Меҳр учкунларин сизда туяркан.

Лекин ишонишга ботинмагандим:

Яхши одатга буйсунмадим у кун,

Бездирган эркимни қўлимдан бутун


Йўқотиб қўйишни хоҳламагандим.

Айирди бизларни яна бир нарса…

Ленский маҳв бўлди-толесиз қурбон…

Жаҳонда қалбимга нима хуш эса

Ундан мен қалбимни уздим шу замон:

Ҳаммадан ётсиниб, беқайд, 6eғавғо

Ўйлаган эдимки, эркинлик, узлат

Бахтнинг адашидир. Раббим, на зиллат!

Қандай адашганман, бу қандай жазо!

Сизнигина кўриш ҳар минут сайин,

Ҳар ерда соянгиз каби эргашиш,

Лаблар табассумин, кўзлар чиройин

Севгига тутилган кўзлар-ла илиш.

Сизни узоқ туйиш ва кўнгил ила

Камолотингизни англаш, cÿнг албат

Олдингизда қотиш, қийноқ ичинда

Синиқиш ва cÿниш… мана шавқ, лаззат!

Мен бундан маҳрумман: сиз учун фақат

Ҳар ерда бош уриб суркаланаман,

Менга ҳар кун қиммат, ҳар соат қиммат:

Мен эса зиқликда исроф қиламан

Умримнинг саноқли кунларин бекор,

Бусиз ҳам улардан юрагим безор.

Биламан: ҳаётим йўли ўлчанган,

Лекин меним умрим давоми учун,

Ҳар тонгда ишонган бўлайки чиндан

Сиз-ла кўришаман кундуз – шу бугун…

Қўркаман: ёлвориш, ожиз ноламда

Қаҳрли кўзингиз кўринар бирдан

Чиркин бир ҳийладан кирдикоргина,-

Кинли итобингиз ҳам эшитарман.

Бир он билсайдингиз на қадар даҳшат,

Ишқнинг чанқоғида ҳорғин дард ютиш,

Ўртаниш ва ақл билан ҳар соат

Қондаги исённи босиш, тинчитиш;

Яна тизингизни қучиш армони,

Сизнинг оёқларда xўнгpa6 йиғламоқ,

Этироф, надомат, ўтинч, нидони,

Нима айта олсам – барчасин демоқ,

Ҳолбуки мен вазмин, ясама бир тус

Бериб сўзимга ҳам, кўзларимга ҳам,

Сокин суҳбатлашиш ва сизга ҳар дам

Шод бўлиб қарашга бўламен мажбур!

Тақдирим шу экан ўз-ўзимга май

Қарши туриш учун йўқ менда мадор,

Гап тамом: мен таслим, сизда ихтиёр,

Мен энди бераман тақдиримга тан.

Айтиш мумкинки, хар бир айрим кишида ва умуман хаммада хам малум максад болади, шу максадга интила туриб, улар бир йолларни етироф ет

Хайот мудом харакатда болмоги учун хохиш олмаслиги керак. С.ЖОНСОН...

“Фарзандларингизга ўқиб беринг.” МАСАЛ: “ДАВЛАТМАНД ВА ШОИР”

Катта Давлатманд-ла Шоир бир маҳалҚилишди жанжал.Ҳамда ҳукамолар этишсин деб ҳал –Ҳар икков келишди қозихонага. Шоир турар юпун, ғарибу ночор,На эгни дурусту на чориғи бор.Бой эса ўралиб зар — шоҳонагаТурарди безрайиб, мағрур, димоғдор. Шоир яратганга қилди илтижо:«Ўзинг раҳм айла, эй қодир худо!Етиб боргай сенга бу ўтли оҳим,Ахир, ўзинг айтгил,...

Ислом Каримов тутган кундалик (1-қисм)

Бундан бир неча йил муқаддам Самарқанд шаҳрига, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич ўқиган 21-мактабга борган эдим. Мени, Ислом Абдуғаниевичнинг болалик чоғлари қизиқтирар, "Бўладиган бола бошидан малум” иборасини ишлатиб, ҳаммани лол қолдирувчи мақола ёзсам дердим. Мактаб Ислом Абдуғаниевич ўқиган пайтлари қандай бўлса, ўша ҳолатда сақланиб қолган,...

«САРИҚ ШАЙТОН» ВАСВАСАСИ…

Ҳусан бозордаги савдосини тугатиб, эндигина уйига кирганди. Одатига кўра, тезроқ юз-қўлини чайиб, бир кунлик даромадини хомчўт қилмоқчи эди. Хотини Хурсаной кутилмаганда қўшни хонадан туриб қичқирди. — Дадаси, тез келинг! Дадам сиз билан гаплашмоқчи!...

ВЬЕТНАМ.

Вьетнамдаги урушдан кейин уйига қайтадиган бир аскар Сан Францискодан қўнғироқ қилди: - Она, дада, уйга қайтаяпман, аммо сиздан бир нарсани илтимос қилмоқчиман. Ёнимда бир дўстимни ҳам олиб бормоқчиман. - Майли ўғлим, келақолсин. - Аммо бир нарсани билишингиз керак. Дўстим урушда оғир яраланди. ...

Гудак кисмати

Кизча ширингина уйкудан бакир-чакир овози сабабли уйгониб кетди. Кузларини ишкалаб краватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси хар кунгидек узаро жанжаллашишарди. Улар кизчанинг уйгонганлигига хам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан куркиб, бир четда уларни кузатиб турган турт ёшли кизча йиглаб юборди......

Салом. Хайирли тонг!

Соат 6:00. Робияни телефонига навбатдаги СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яхши йотиб турдингми? Мани уйгониб, согиниб колмадингми?...

Oкила аёл

Бир эркак уйига чарчаб ХАФА холда кириб келди. Аёли салом бериб табассум билан кутиб олиб : ~ Ха бегим, нега МАХЗУНсиз нима булди.?......

Қаерда хато қилдим?

Икки фарзандимни ҳали мактабга чиқмасидан онамга ташлаб, хорижга ишлаш учун кетдим. Мусофир юртда иш топгунимча, жойлашгунимча не-не кунларни бошимдан ўтказмадим. Ахийри, икки боласи бор аёлнинг уйида ишлай бошладим. Ўзимнинг фарзандларимга беришим керак бўлган меҳримни ўзгалар фарзандига бердим....

Қонғироқ

Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди. Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим. Улар ҳам шундай......

Фикр қўшиш