Калит нега эшикни очмаяпти?

Калит нега эшикни очмаяпти?
Калит нега эшикни очмаяпти?


Бу воқеа 1979 йилда юз берганди. Ўн тўрт ёшларда эдим. Онам кўчада калитни йўқотиб уйга келибдилар. Калитнинг бир нусхаси отамда эди. Отам бозорда савдогарлик қилардилар. Мен бир югуришда бозорга бориб отамдан калит нусхасини олиб, калит ясовчи уста ақлли амакига олиб бориб нусха ясаттириб уйга чопишим керак эди. Нега "Ақлли амаки” дейсизми? Ҳожи Исмоил Тақирбош амакимизнинг қўлидан ҳамма иш келар, фақат калит ясовчи уста эмасди.

Маҳалимизнинг раҳбари эди. Қаерда бирор кам-кўст бўлса, қандайдир маслаҳат керак бўлса: "Ақллини чақиринг!” дейишарди. Инсонлар ундан ҳар доим маслаҳат, бирор иш бошлашдан аввал фикр оларди. Ҳожи Исмоил Тақирбош Кичикбўлжек маҳалласида яшарди.

Калит ясаттиришга кетдим. Ақлли амаки:

— Нега бунча шошиласан, нима бўлди?- дедилар.
— Онамга олиб боришим керак калитни. Эшик олдида турибдилар,- дедим.
— Бўлди, ўғлим, ўтир,- деди.- Шошилмай ясаймиз.

У кезлари техника йўқ эди. Ҳозирги пайтда техника ёрдамида беш дақиқада калит тайёр бўлади. Тайёрланадиган янги калит билан асл калитни ёнма- ён қўйиб, калит учини оҳиста йўнди. Мен шошилаётгандим.

— Бўлди, ақлли амаки, беринг калитни, бир-бирига ўхшайди, бир русумдаги калит экан, онам кутиб қолдилар,- дедим.

— Ўғлим, бир пас индамай тур, ҳали тайёр бўлмади. Бир андозали бўлса-да, калитнинг калитдан фарқи бўлади. Бир тиши кам бўлса яна орқанга чопиб келасан. Икки марта вақт йўқотасан, чарчайсан,- деди амаки.

Мен "Уф-пуф” қилавердим, бола эдим-да! Қўлимга тутқазди ва қўшиб қўйди:
— Ма, олиб бор, бироздан кейин яна келасан.

Мен калит ясалди, деб олдиму уйга қараб югурдим. Калит бир хил эдию ақлли амаки ясаган калит эшикни очмади.

— Тавба, айни бир хил калит нега эшикни очмайди?!- Онамнинг жаҳли чиқди. Мен эшикни отамнинг калити билан очдим, улар ичкарига киришди. Аммо янги калит эшикни очмади. Яна бозорга боришим, калитни тўғрилатиб уйга келиб онамга ташлаб кетишим керак эди. Ана, менинг шошқалоқлигим оқибати!

Югургилаб ақлли амакининг олдига бордим.
— Калитингиз эшикни очмади...
— Хўш, мен сенга нима деган эдим? Шошилма, секин-аста бунинг ҳамма тишларини бир-бирига уйқаш қилиб йўнаман, дедимми? – Жаҳл қилмай, табассум билан менга тушунтирди ақлли амаки. Бир иш қилди, биргина эгов урди, холос. Шугина холос! Мен шунча йўлни унинг биргина эгов уриши учун босиб келдимми?

— Калитни олиб бор, кўр-чи, эшикни очадими? Кейин албатта ёнимга келгин, сен билан бирга чой ичамиз,- деди. Уйга бордим. Калит эшикни очди, қулфга тушди. Яна ақлли амакининг дўконига келдим.

У менга мана шу гўзал ибораларни айтди:
— Менга қара, Фахри, одам боласи бўлди дейди, шошади, лекин аслида бўлмайди. Ўша биргина "тиқ”, бир эгов уриши уни калит ҳолига келтирди. Унутма, ўғлим, сен ҳам келажакда улғаясан, ота бўласан, оила бошқарасан. Рўзғор ўтказасан. Зинҳор эсингдан чиқарма, бир эгов эканда, деб кечиб кетма. Бир тиши бўлмаса калит эшикни очмайди! Оила ҳам шундай. Биргина тиш нимани ҳал қиларди, деб қарасанг калит эшикда қолиб синади. Базан бу ҳолат қулфни қўпориб ташлаб, янгисига алмаштиришга ҳам мажбур қилади одамни. Агар келажакда шундай ҳолатларга тушсанг, ўзингни қўлга ол, ҳар бир ишнинг ҳикматини ўйла, бундан менга нима чиқади, деган савол доим олдингда бўлсин. Зинҳор калитни тескарига солма. Бир хил кўринишли калит бўлса-да, бошқасига тўғри келмади. Демак, ўзимда қандайдир нуқсон бор, мен уни эговлаб тўғрилайин, дегин, ўғлим...

Бу гапларни менга ақлли амаки ўн тўрт ёшимда гапириб берганди. Қулоқларимда қолган, табиийки. Шундан бери биз билан боғлиқ қандайдир муаммо бўлса, бир хатолик, бирор қусур ўзимиздан ўтди, деймиз.

Шунақа пайтда аҳли аёлимизнинг олдига бориб:
— Мени ислоҳ эта оласанми? Хатоимни айта оласанми? Зотан, инсоннинг ўз нуқсонию айби ўзига кўринмайди,-деймиз. Бу — бахтли ва муҳаббатли турмушимизнинг давомийлиги кафолатидир...

РАМАЗОН БАРОКАТИ

РАМАЗОН  БАРОКАТИ Рамазон рўзасининг ҳайратлантирувчи жиҳатлари мудом мени тафаккурга бошлайди. Аслида бу фазилатларни кўпчилик билади, аммо мен яна  бир бор эслатишни маъқул кўрдим. Рўза рўзадор учун ниҳоятда завқли, роҳатбахш ибодатдир. Рўзадор руҳий ҳаловат ичида бўлади. Чунки ўзини йўқдан бор қилган Аллоҳ азза ва жаалланинг буйруғига итоат...

Муҳабатга ташна қалб

Муҳаббат инсонга берилган энг гўзал ва самимий туйғу. Бу туйғуни ҳар ким ҳам ҳис қилавермайди. Муҳаббат инсонларга Худо томонидан берилган тотли немат деб момом кўп такрорлар ва ривоят-у ҳикоялар сўзлаб берар мен эса у кишининг бу сўзларидан сўнг эртакдаги шаҳзодамни учратишимга ишонардим. Кунларнинг бирида ҳар доимгидек уй ишларини қилиб бўлгач...

КОШХОТИНЛИК ОРТИДАН КЕЛГАН БАЛО

Собир аканинг икки огил ва икки киз фарзанди бор, йоши катта болса хам, халигача есини йигиб олмади-да. Ози фермер хожалигида хисобчи вазифасида ишлайди. колига пул тушди дегунча, кошни кишлокдаги спиртли ичимликлар доконига югуради. Уйга бир-икки бутилка арок олиб кириб, зарурат болганида ичарман, деб ойласа-да, турмуш ортоги Садокат опа унинг...

ЕРИМНИНГ МАШУКАСИ ОЗИДАН ЙИГИРМА ЙоШ КАТТА…

Сарлавхани кориб, хайрон колгандирсиз? Ха, бу хакикат, аччик хакикат. Аммо мен хозир дарди хол килиб, кундошиму еримга тош йогдирмокчимасман. Ерим уч болани тирик етим килиб, озидан йигирма йош катта айолнинг етагини тутиб кетиш сабабларини айтмокчиман. Зеро, яна кимдир мен каби такдир козонида куйиб колмасин......

БАХТ ЁҒДУСИ...

Бугун ишдан қайтаётганимда маршруткада орқароқда ўтирган бир қиз эътиборимни тортди. Оддий рус қизи, ёши йигирма бешлар атрофида. Бошқалардан ажралиб турадиган жойи йўқ, фақат биргина фарқи бор. Унинг юзида бахтни ўқиш мумкин эди. ...

ГУЛИХОННИНГ ГУЛЗОРЧАСИ… / Анвар ОБИДЖОН

Гулихон ойнаванд айвонда нонушта қилиб бўлиб, ташқига чиқди-ю, тўғри гулзорча томонга чопқиллади. Бу – ўз-ўзининг гулзорчаси. Бувиси эрта баҳорда ариқча ёқасидаги ернинг супрадеккина жойини кетмонда юмшатиб берди. Гулихон гул уруғларини сепиб, ёғоч сопли қуштирноқда уларни тупроққа аралаштирди. Мана, кунлар зувиллаб ўтиб, печакгул-у сапсарлар,...

АЖИНАНИНГ ҚАЛТИС ҲАЗИЛИ… (Юраги заифлар ўқимасин)

Тоштемир ака бутун умр тракторчилик қилиб кун кечирди. Дастлабки йилларда колхознинг пахтасини пунктга ташиди. Кейинроқ раиснинг назарига тушдими, унга янги трактор беришди. Экин майдонларини култивация қиладиган бўлди....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: ИБРОҲИМ ПОШША ХАДИЧА СУЛТОННИ ҲАҚИҚАТАН СЕВГАНМИ?..

Усмонийлар империяси тарихига назар ташлаганда, султон Сулаймон давридаги икки ёш муҳаббатига тўхталмай ўтиб бўлмайди. Бу муҳаббат султоннинг болаликдаги дўсти, империя бош вазири лавозимигача ета олган грециялик Иброҳим пошша ҳамда Хадича султон ўртасида пайдо бўлганди. Улар анча вақт бир-бирларига бўлган муҳаббатни, эҳтиросларни қайноқ...

Айгокчилар дунйоси: «Кизил ансамбл»

… У ташкил килган айгокчилар тармоги иккинчи жахон уруши йилларида бутун Овропани камраб олган еди. Гестапода уларни «кизил ансанбл» (капелла) деб номлашарди. Ушбу айгокчилик тармогининг коп сонли алокачилари озларини пионина созандалари, бошликларини еса уста капелистерлар деб аташарди. … Иккинчи жахон уруши йиллари барча даврлар ва халкларнинг...

“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “НАРИГИ ДУНЁНИНГ СИРЛАРИ…”

Тиббиётда ҳам базан дунёни ларзага солувчи ҳодисалар бўлиб туради. Колумбиялик 82 яшар кампир Меделин Хулиана Менендес тўртинчи марта нариги дунёдан қайтиб, барчани лол қолдирган… ЎТА МАХФИЙ Бу албатта жаҳон рекорди деб бемалол айтиш мумкин. Чунки шу кунга қадар ҳеч ким Хулиана кампирга ўхшаб қайта-қайта тирила олмаган. Тирилган бўлса ҳам тўрт...

Фикр қўшиш