Эри чет элга кетган аёллар садоқат маъбудасими ёки оддий инсон?..(+18)

Эри чет элга кетган аёллар садоқат маъбудасими ёки оддий инсон?..(+18)
Эри чет элга кетган аёллар садоқат маъбудасими ёки оддий инсон?..(+18)


Мани ёрим Московларга кетди, кетди,
Ёрим билмайди, деб хиром этди, этди,
Ғийбатлари қулоғимга етди, етди,
Мен, барибир, сени кутаман…

Юлдуз Усмонованинг шу қўшиғи янграши билан аёллар тўй бўладими ёки зиёфат, маза қилиб ўйинга тушишади. Нега шундай, биласизми? Гап мусиқасининг ўйноқилигида, дерсиз. Асло ундай эмас!

Ҳамма гап қўшиқнинг сўзларида! Ҳозирда ким кўп — турмуш ўртоғини Россия, Қозоғистон, Кореяга ишлашга жўнатган аёл кўп. Бундай аёллар учун қўшиқ сўзлари худди ўз юрагидан чиқаётгандек туюлади. Яни рафиқалар ишониб эрларини хорижга жўнатган, уларнинг базилари етти қадам кўчага чиққач, хиром айлашни бошлаган, хотинлар қулоғига ғийбатлар ҳам етиб келган… Энди нима қолди — шу қадар бевафолигига қарамай эрни садоқат сақлаб кутиш. Аслида, энг қийини мана шу! Кута олармикин…

СЕН БЎЛМАСАНГ, БОШҚАСИ…

Бир оила балоғатга етган ўғлини уйлаб, яқин орада яна бир ўғлининг тўйи заруратидан чала битган участкага янги келин-куёвни кўчириб чиқаришади. Ёш оила олти ойгина ўша ерда ҳаёт кечиргач, куёв пул топиш мақсадида Россияга ишлагани кетади. Келин ҳовлида ёлғиз қолмаслиги учун куёвнинг ўн бешга кирган укасини «пойлоқчилик»ка чиқаришади. Ҳали ёш келинликнинг нашу намосини суришга улгурмай қолган келин бўй етган қайнисини ўзига ўргатиб олади. Улар бир йилча худди эр-хотинлардай яшаб юришади. Бу орада сир очилиб, бундан хабар топган ота ўзини қайга уришни билмай, ҳар томонга зир югуради. Имомлардан бу қалтис ишнинг шарий томонини сўрайди, ўғлига хат ёзиб, тез етиб келишини буюради, келинни қийин-қистовга олади. Лекин ғишт қолипдан кўчган, энди бу фожиавий ишни ортига қайтаришнинг имкони қолмаган эди…


ЁЗИШ КЕРАКМИ Ё КЎЗ ЮМИШ?

Бу ўта жирканч ва дилга ғашлик солувчи мавзу ҳақида ёзишга анчагача қўлим бормади. Аммо теварак-атрофда бунга ўхшаш воқеаларнинг тобора кўпайиб бораётгани, жамиятдаги кўзи очиқ кишиларнинг, илм аҳлларининг бундан қаттиқ хавотирга тушаётганини кўргач, энди бу ҳақда сукут сақлаб туриш ҳам катта хато бўлишини англаб етдим.

Шифокорлар орасида бир гап бор: «Касалликни даволаш учун дастлаб ўша касаллик борлигини тан олиш керак!» Оқилона фикр. Энди ортиқ пайпасламай, гапнинг пўсткалласини айтаман. Жамиятимизда турмуш ўртоғи хорижга ишлашга чиқиб кетган пайтда «юриб кетган» аёллар ҳам учраб турибди. Улар орасида бир хотинбоз бузуқига йўқ дегани учун туҳматга қолганлари, кўчада қўшни йигит билан сўрашгани учун «фоҳиша»га чиқиб кетгани ва ҳатто ўзи кўз сузиб, тўшакка тортса ҳам ҳалиям эл кўзида оппоқ бўлиб қолаётганлари бор. Демак, муаммо борлигини тан олдик. Энди уларга нисбатан қандай позицияда турамиз? Қоралаймизми? Шундоғам дунёнинг бутун қора кучлари уларнинг бошига ёғилган. Оқлаймизми? Йўқ, ахлоқ мезонларига тўғри келмайди. Унда нима қиламиз? Шунчаки тушунишга уриниб кўрамиз. Муаммонинг илдизи қаерда эканини қидирамиз ва чора топамиз.

АЁЛМИ ЁКИ САДОҚАТ МАБУДАСИ?!

Келинг, бир он аёлни садоқат мабудаси сифатида эмас, оддий инсон деб тасаввур қилиб кўрамиз. У ҳам тирик жон, физиологик мавжудот ва ҳар куни меҳр-этибор истайди. Онда-сонда қилинган қўнғироқлар ва виртуал ёзишмалар унинг чанқоқлигини қондира олмайди. Бунинг устига нафси бор. У юзага чиққанда эса фақат энг иродали аёлларгина ўз поклигини сақлай олади. Иродасизлари нима қилсин? Тўғри, ҳар биримиз ўзимиздан яхшироқ бўлишга интиламиз. Аммо ҳаёт ўз номи билан ҳаёт! Реал ҳаёт! Шу реалликда хаёлдаги каби яхшироқ бўлиб яшаш учун икки ҳисса кўп куч ва ирода керак. Буни эса ҳамма ҳам эплай олмайди.

ЁЛҒИЗЛИК ДАВРИДА АЁЛЛАРГА ЧАНГ СОЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, турмуш ўртоғининг малум сабабларга кўра йўқлиги аёлларда қуйидаги касалликларни келтириб чиқараркан:

Тушкунлик ва стресс — тўлақонли оилада яшаётган аёлларда бахт гормони эндорфинлар етарли, уларнинг организмда етишмаслиги эса депрессияга олиб келади. Руҳшунослар фикрича, яқинлик бўлмагач, аёллар унинг ўрнини нима биландир тўлдиришга ҳаракат қилади. Уй юмушлари, иш ҳамда болалар тарбиясига боши билан шўнғиш ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчашга олиб келади ва бу эса ўз навбатида тушкунлик ҳамда стрессга сабаб бўлади.

Иммунитетнинг тушиб кетиши — тўлақонли оилавий ҳаёт шамоллаш ва гриппнинг олдини олиш учун энг яхши воситадир. Инглиз физиологлари турмуш қурган инсонларнинг иммунитети бўйдоқларникига қараганда 30 фоизга кучлироқ бўлишини аниқлади. Бундан ташқари, тузалиш ҳам нисбатан тезроқ кечади.

Юрак-қон томир хасталиклари — оилали аёллар қон босими кўтарилиши, қон томирларининг кенгайиши, инфаркт ҳамда инсултдан камроқ азият чекади. Бундан ташқари, меҳрсизлик эмоционал ва жисмоний ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келади ҳамда юрак касалликларига тўғридан-тўғри сабаб бўлади.

Уйқусизлик — бир кун тунда яхши ухлай олмасак, эртаси куни қай аҳволга тушишимизни бир эслаб кўринг. Афсуски, эрсиз аёлларда бу ҳолат тез-тез бўлиб тураркан. Яни организм учун одат бўлиб қолган айрим ҳолатларнинг тўсатдан йўқолиши мияга катта зарба бўлади ва у бунинг ўрнини тўлдира олмай, азобланади.

Ортиқча вазн — турмуш ўртоғи хорижга кетган аёллар шахсий ҳаётидаги бўшлиқни тўлдириш учун овқатга ружу қўйишади. Инсон организми шундай тузилган: етишмаётган эндорфинлар ўрнини ёғ ва углеводлар билан тўлдиради.

Тери ҳолатининг ёмонлашуви — европалик шифокорларнинг хулосасига кўра, турмуш ўртоғи малум вақт ёнида бўлмаган аёллар организмида гормонал мувозанат бузилади. Эркаклик гормонларининг ошиб кетиши эса терини ёғлиликка мойил қилиб, кераксиз туклар ўсиб кетади.

Эрта қариш — аёлнинг ёши ҳақидаги энг биринчи малумотни, албатта, унинг юз териси беради. Ажин туша бошласа, унга ҳеч қандай крем ёрдам бера олмайди. Айни шу ажинларни эса ёлғизлик келтириб чиқарар экан. Ёлғиз аёлларда муҳим элемент коллаген кам миқдорда ишлаб чиқарилади. Америкалик олимларнинг малумотига кўра, 30 ёшдан ошган оилали аёллар ёлғизларига қараганда 2-3 йил ёшроқ кўринаркан.

КИМ АЙБДОР?

Агар оила бузилса, биринчи галда хотинни айблашга кўникиб қолганмиз. Қайсидир биродаримизнинг ажрашганини эшитсак, «Хотини ёмондир-да», деб қўямиз. Камдан-кам ҳолларда «Ўзи ёмон-да» деймиз. Наҳотки эркаклар фаришта каби беайб бўлса? Кунда маст-аласт юрса ҳам эр яхши. Хотинини дўппосласа ҳам эр яхши. Хотин яхши бўлса калтак ермиди! Хотини топиб келганини совурса ҳам эр «яхши». Яхши… яхши… яхши! Ҳатто оиласига хиёнат қилиб, зино устида қўлга тушса ҳам эр яхши.

Афсуски, юқоридаги каби расволикларда Аллоҳ берган ризққа кўнмай, орзу-ҳавас илинжида ёш хотинини узоқ муддатга ташлаб, пул ишлагани кетаётган, ўзи эса нафсини ҳаром йўллар билан қондириб юрган нодон кимсалар айблидир!

Агар бунинг олдини тезда олмасак, эртага бепарволигимизнинг аччиқ мевасидан тотиб қолишимиз мумкин. Оқибати эса аянчли бўлади: насл-насаб айнийди, аҳил оилалар бузилади, бегуноҳ болалар етим қолади, гуноҳсиз жувонлар бадном бўлади, ахлоқ инқирозга юз тутади. Ахлоқсизлик ва фаҳш ишларга мубтало бўлган жамиятларнинг алал-оқибат ҳалокатга юз тутгани тарихдан яхши малум.

ЭР ВА ХОТИН БИР-БИРИГА ЛИБОСДИР

Жинсият мавзусида Бақара сурасидаги бир ояти карима ғоят ибратлидир: «Улар (аёлларингиз) сизлар учун бир либосдир, сиз ҳам улар учун бир либосдирсизлар».

Либос, яни кийим… Эр ва хотин бир-бирини ҳимоя қилувчи либос. Бир-бирини ёмон йўллардан асрайдиган тўсиқ… Бу қисқа дунё ҳаётида номус имтиҳонини топширишлари учун ҳар икки тараф бир-бирига нематдир. Бошқаларнинг номусига кўз олайтирмаслик учун катта бир боғланиш…

Вақти келганда бази нарсалар учун жонни фидо қилиш мумкин. Аммо номусни ҳеч нарсага фидо қилиш мумкин эмас. Чунки номус жондан ҳам қимматлидир. Сувнинг софлиги унга қиймат бергани каби, инсоннинг номуси ҳам унга қадр келтиради.

P/S: Қадимдан аёл киши эрнинг ор-номуси саналган. Муҳтарам оила бошлиқлари! Тирикчилик дардида хотинингизни ташлаб, узоқ давлатга йўл оляпсизми, номусингиз билан таваккал қилаётганингизни унутманг. Аёлингизни ёлғизлик аталмиш муқаррар синов қаршисида қолдириб кетар экансиз, ундан ўтолмаслиги мумкинлигини ҳам назардан қочирманг. Чунки барча аёллар ҳам садоқат мабудаси эмас!

Ота ва Киз

Тобут одамлар елкасида кулма кул борар, бир кизалок нималар булаётганини тушунмай ʺАдажон, менам бораманʺ, деб эргашиб йигламаганни хам йиглатарди. Кизалок отасини каерга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди? Маййитни кабристонга куйиб келишди хамки кизалок йигидан тухтамади, хар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сурарди: ʺАдажоним кани,...

Манзилига етолмаган йўловчи

Нодир (мақоладаги исмлар ўзгартирилган) бир неча кундан бери бетоб бўлган онасига кечагина шифокорлар ёзиб берган дориларни топиб келиш мақсадида вилоят марказига бориш тараддудига тушди. Машинасини ўт олдириб, ёнидаги пулларини чамалаб кўргач, назарида, бир оз камдек туюлди. "Ҳечқиси йўқ, — ўйлади у. — Ҳозир туман марказига чиқиб, шаҳарга...

БИР АЁЛНИНГ ЕТМИШ МИНГТА АРМОНИ…

«Ҳар гал сизга хат ёзаман-у, ўзим ўқиб, ўзим йиртиб ташлайвераман. Жўнатишни истамайман. Чунки уларнинг ҳар бирига кўз ёшларим қоришиқ. Сиз эса йиғлаганларни ёмон кўрасиз. Бир марта «Йиғлаганингни кўрмай, йиғлаганларни ёмон кўраман», дегандингиз. ...

Такдир

Оз севгим олдида дардларим фирок.  Дардим айтолмайман мен унга бирок.  Вужудимни босар кандайдир титрок.  Нега уни менга учратдинг такдир....

Қиссадан ҳисса: “Қафасдаги қуш ва кўршапалак…”

Сайроқи Қушни қафасга қамаб ойна ташқарисига осиб қўйишганди. У фақат тунда, ҳамма қушлар уйқуга кетгандагина сайрарди. Бир куни кечаси Кўршапалак келиб қафас панжарасига чирмашиб олибди. У Қушдан нега кун бўйи тинч ўтириб, кечаси сайрашини сўрабди....

ТУҒМАС ХОТИН…

Манзура эри Бобурни ишга кузатгач, балконга чиқди. Ташқарида куз. Уй атрофидаги дарахтлар аллақачон барг ташлабди. Узоқ-яқиндаги машиналар шовқинини айтмаса, деярли жимжитлик ҳукмрон… У халатининг ёқасини асабий ғижимлаб, бир нуқтага тикилганча узоқ ўтириб қолди. Хаёлига нималар келиб кетмади. Беш йиллик умрини чамалаб чиқди…...

Ёғоч кавуш

Исажон СУЛТОН Бу воқеа узоқ йиллар аввал, Хитой императорларининг Тан сулоласи замонида, яни бундан бир минг уч юз йил олдин рўй берган. Бу – ҳаёт шафқатсизлиги ҳамда меҳрибон ота ҳақидаги ҳузунли бир ҳикоядир. Ронзян деб аталмиш қишлоқда бир одам яшар эди. У қотма, озғин киши бўлиб, жуда қашшоқ ҳаёт кечирарди. ...

Ҳолва емаган ҳокимлар (ҳолвани ёқтирадиган ҳокимлар ўқимасин)

Ҳажвия Деворнинг ҳам қулоғи бор, деган нақл неча минг йил олдин айтилганини билмадим-у, аммо жуда бугунбоп чиқиб қолди. Ҳаммадан ҳам ҳокимларга қийин бўлди, ҳокимларга! Бечоралар... Бировни дилдан яйраб, хумордан чиқиб сўколмайди ҳам. Сўкса — тамом, эртаси куни интернетда чиқиб турибди-да!...

БАХТ ЁҒДУСИ...

Бугун ишдан қайтаётганимда маршруткада орқароқда ўтирган бир қиз эътиборимни тортди. Оддий рус қизи, ёши йигирма бешлар атрофида. Бошқалардан ажралиб турадиган жойи йўқ, фақат биргина фарқи бор. Унинг юзида бахтни ўқиш мумкин эди. ...

Кундошимнинг ёри, ёримнинг зори...

Улар чироқлари ўчирилган, зулматдан-да даҳшатлироқ, қўрқинчлироқ, совуқроқ хонада икки кишилик юмшоқ диван четида ўтирганча сукут сақлашарди. Ҳар бири ўз хаёллари билан банд. Ҳеч ким биринчи бўлиб гап бошлашга шошилмасди… Салтанат ёнида қунишибгина ўтирган эри Шавкатнинг ичга ботган юзларини ўзгача меҳр билан силарди....

Фикр қўшиш