Ажрашишдан воз кeчтирган сўз

Ажрашишдан воз кeчтирган сўз
Ажрашишдан воз кeчтирган сўз


Сўнгги пайтлар у аёли билан ҳеч яхши чиқишолмасди. Уйда ҳар куни арзимаган сабаблар билан тортишув бўларди. Булардан безор бўлган эр ажрашишни истарди. Оиладаги нотинчлик туфайли қудаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушганди. Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди. У зот:

— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дебди.

Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди.
Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, "Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл”, дебди.

Хотини, "тавба, бу одамга нима бўлди?” деб унга раҳми келиб:

— Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дебди.
Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди..
Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар. Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди.
Бир ой ўтади. Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса...
Лекин ўлмабди. "Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир”, деб ўйлабди.
Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? – дебди у зот.
— Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди.
У зот эса:
— Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Мана энди доим шундай яшанглар! 

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ЎРМОН ХЎЖАЙИНИ…” (Асаби бўшлар ўқимасин)

Бу киш бошка йерларда болгани каби Верхная Валуна кишлоги якинидаги ормонларни хам четлаб отмади. калин йоккан кор, кучли совук ормондаги жониворларни хам кийин ахволга солиб койди. Енди борилар, айиклар, тулкилар кишлок одамларининг хайотига рахна солиши мумкин. Аммо кишлок ахли улардан коркишмайди. Улар факат бир кишидан — ормон хожайинидан...

ДУНЁНИНГ ЕТТИ МЎЖИЗАСИ

Бир куни мактабда "Дунёнинг етти мўжизаси” мавзусида дарс ўтилаётганди. Дарснинг бошида ўқувчиларга мўжизаларни санаб, ёзиб чиқиш вазифаси берилди. Ўқитувчи ўқувчиларнинг дафтарини йиғиб олаётганида, бир қизалоқ ҳануз ўз дафтарига нималарнидир қоралаётганига кўзи тушди. Ўқитувчи унинг ёнига бориб, ёрдам керак эмасми деб қизиққанида, ўқувчи қиз...

Суриялик қочқин қиз ҳикояси: "Бир ойда оиламдан, ватанимдан айрилдим..."

Муаллифдан: Бу воқеа тасаввурим маҳсули эмас, бугунги кунимизда одамлар яшаётган ҳаётдир. Биз уларни билмаймиз, биз уруш нималигини билмаймиз, бизнинг ташвишларимиз нари борса тирикчилик. Аммо дунёнинг шундай нуқталари борки, у ерда одамлар тирикчилик эмас, тириклик учун курашаяпти. Биз учун энг бебаҳо немат — тинчликнинг қадрини яна бир бор...

МАҲЗУНЛИК МАЛИКАСИ (реал воқеаларга асосланган)

Дунёни қизғонма мендан, азизим, Бу дунёда менинг ҳам ўз айтар сўзим ва ўзим сиғинар азизларим бор. Қалбингни босмасин шубҳа ва сўроқ, мен бошқа манзилга тикканман кўзим, У сенинг кулбангдан жуда ҳам йироқ… (қўшиқдан)...

Фильм

“Дунёнинг энг яхши 10 дакикалик фильми” унвонини олган киска метражли фильмни куриш учун кинотеатрга одамлар йигилди. Фильм бошланди хамки катта экранда уйнинг оппок шифтидан бошка хеч нима куринмасди. Туртинчи дакикада хам шу ахвол, бешинчида хам......

"Чандик детектив - Саргузашт

Барзанги бола бечорани хона четидаги сув тола хум йонига судради.Сочида тутиб калласини сувга тикиб азобларди.Бола бечора бакирмокчи болар,кимларнидир йордамга чакирарди.Лекин натижа болмасди.Чамаси 16йошлардаги бу бола хушидан кетди....

ОНАМ КИМГА КЕРАК..? [Хикоя]

Тойхонада Келин б.н куйов бахтийор ,орзулар б.н отиришар. Даврада еса куговни онаси чикиб ойнарди. Таниш билиш ,ел юрт ,кари.дошлар чикиб куйовни онасига кистир,кистир килар. Хаммани назарида турарди....

Ҳикоя: Иллат

Ўнг тарафига янги қўшни кўчиб келди-ю, бу аёлнинг тинчи бузилди. Эркак қўшни тиш дўхтири, хотини эса уй бекаси экан. Аёл қўшни деярли кўчага чиқмас, меҳмондорчилик ёки қариндош-уруғлариникига борса ҳам оиласи, болалари билан бориб келарди. Бир-икки марта кундузи «Бир ғийбатлашай», деб кирганида унинг Қурон ўқиётгани устидан чиқди. Рўпарасида бир...

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз?

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз? Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Киши уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳ таолони зикр қилса, шайтон шерикларига: «Энди сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», дейди. Киши уйига кираётганида Аллоҳ таолони зикр қилмаса,...

Буюклар муҳаббати

"Нозли дилдордан айрилдим...” Махтумқули туркий халқлар адабиётида ўз овози, ўз услубига эга бўлган забардаст шоирлардан бири саналади. Манбаларга кўра, у 1733 йилда Копетдоғ тоғи этакларидаги Қорақала музофотида, туркманларнинг гўкланг қабиласида дунёга келади. Унинг отаси Давлатмамат Озодий ўз даврининг оташнафас шоирларидан бири эди....

Фикр қўшиш