Падаркуш

Падаркуш
Падаркуш


У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди.
Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даволанса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди. Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди.


Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигидан кўра вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузуридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб, қовоғини уйиб қаради. Ота даволаш учун катта пул кераклигини айтганида, у тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат қилгани номалум, аммо отасининг кўзларига қараб ҳақорат қилган эди у.

Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди. Кечга бориб, унинг жони узилди. Агар ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши керак эди.

Муаллиф: Анвар Намозов 1970 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 1993 йилда Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тамомлаган. Талабалик давридаёқ ижод намуналари "Ўзбекистон адабиёти ва санати”, "Оила ва жамият” газеталарида чоп этилган. Университетни тамомлагач, "Зарафшон”, "Даракчи” газеталарида ишлаган. Бир талай мақолалари ва бадиий ижод намуналари "Ҳуррият”, "Моҳият”, "Бекажон”, "7х7”, "Парвона” ва бошқа вақтли матбуот нашларида ҳам элон қилинган.

Анвар Намозов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси ҳам бўлган. "Янги китоб” нашриётида фаолият кўрсатган. "Мен – кўринмас одам”, «Онаси ўпмаган йигит», «Жумбоқ», «Қиёфа ўғриси» ва "Нотаниш” китоблари муаллифи.

ОНАМ СУЙГАНИМГА УЙЛАНИШИМНИ ИСТАМАЯПТИ...

Савол: Ассалому алайкум. Сизга бир саволим бор эди. Жуда иккиланиб қолдим, нима қилишни билмаяпман: бир қизга кўнгил қўйгандим. Мана вақти-соати келиб, уйдагиларга ҳам айтдим....

Аёлнинг ҳийласига учган йигит

Шавкат оилада ёлғиз ўғил фарзанд. Коллежни битиргач шаҳар марказидаги бир тўйхонада меҳнат қила бошлади. Табиатан содда, меҳрибон ва сахий йигит жамоада ҳам анчагина ҳурмат-этибор қозонди. Одатда ўта ишонувчанлик ва соддалик ҳам инсонга зиён келтиради. Иш жойидаги турмушидан ажрашган бир фарзандли ёлғиз аёлнинг нозу карашмаларига боши айланиб, аёл...

Эркак бўл... ўғлим!

Ўғлим... Кўзимнинг оқу қораси, ҳаётим қувончи! Эсимда , ҳомиладор пайтимда илк марта сенинг жинсингни аниқлаш учун текширувга борган эдим. Ўшанда негадир қиз бўлишингни хоҳлаганман. Ҳатто дўхтирдан, ўғилли бўлишим хушхабарини эшитганимда "Яхшилаб қаранг-чи, балки қиздир” дея сўраганим ҳамон ёдимда. Бугун эса ҳамма нарсани мутлақо адолат билан...

ИШИД (ИГИЛ) ХАКИДА “КАЛЛАКЕСАР…” НОМЛИ ХАЙОТИЙ ХИКОЯ (2-кисм)

ТУТКУНДА «Мана шу йердан жилмаслигим керак, — ойлади Мехмонали уйокдан-буйокка колларида зил-замбил сумкалар билан отиб турган йоловчиларга зимдан бокиб. — Турсам, кимдир егаллаб кояди. Ундан кейин каерда мизгийман. Ертага мардикорликка чикишим зарур. Акс холда очдан олиш хеч гапмас. Чидайман, бардош киламан… Ех, тога, тога, шунчалик аблахлигингни...

Шунча нарса кетганидан кейин бет кетмасинми?

Эркак билан аёл ўртасидаги пардалар кўтарилиб кетди-да... Бугун бир бўйи етган қиз – турмушга чиққандир-чиқмагандир – бир нарса сўради, аммо гапига умуман тушунмадим. Шунинг учун юзимни терс буриб ўтиб кетавердим. Балки унинг нима деганини сизлар тушунтириб берарсизлар, дўстлар?...

Кайтар дунё

Ширакайф уч огайни нимкоронгуда "Муъжиза" деб номланувчи чойхонадан чикишди. - Машинани йулнинг у четига куйганман, - деди Нодир тишлари орасидан этиб тупуриб. - Йул-йулакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб утаман. Улар катта йулни кесиб, дарахтлар орасидан утишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёги билан утларни пайпаслаётганини...

Ширин хурмо

Шахарнинг гавжум ва сершовкин бозорларидан бири. Устига уюм-уюм хурмолар терилган бозор растаси. Орталикдаги жойлардан бирида лаб-лунжига аямай бойок чаплаган, кирк йошлардаги толагина жувон савдо килмокда. коли-колига тегмайди.  Харидорлар бироз сийраклашгач жувон йонидаги сотувчилар сафига кечагина кошилган одмирок кийинган тенгкур айолга...

Амир Темур қурдирган сардобалар сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда

Ривоятларга кўра, Амир Темур аскарларига доимо икки ёки уч донадан ғишт олиб юришни буюрган. Булоқ бўйларида дам олганда ўша ғиштлардан сардоба қурдириб, дам олиш учун маскан ҳозирлар экан. Тарихий манбаларда қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур фармони билан қурилган сардобалар - Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида...

Боламни пулга алмаштирдим…

Ва оқибатда бир неча йил озодликдан маҳрум бўлдим. Ҳозир уйдаман. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим ҳам менга нисбатан ўзгариб қолган. Қариндошларимни-ку, айтмасам ҳам бўлади....

Жиддий хонимнинг найранглари

«Макр»ларни ўқиб, гоҳида кулиб ҳордиқ чиқарсам, гоҳида ибрат оламан. «Мен ҳам ҳаётимда мана шу ҳийлани ишлатиб, вазият чиқиб кетсам бўларкан» деб қоламан. Ўйлаб қарасам, мен ҳам анча-мунча айёрликлар қилган эканман. Албатта, уларни ўзим ўйлаб топмаганман. Ёнимдагилар ёрдамида амалга оширганмиз. Шукрки, найрангларимнинг ҳаммаси яхшиликка хизмат...

Фикр қўшиш