Виждонингиз қийналмадими, йигитча?

Виждонингиз қийналмадими, йигитча?
Виждонингиз қийналмадими, йигитча?


Ўзаро ҳурмат-иззат, оқибат ҳақида гап кетганда ёши улуғ танишларимиздан бири "Ҳурмат ундирилмайди, қозонилади. Инсон ҳурматга муносиб кўрилмадими демак бунга унинг ўзи айбдор” дедилар. Бу фикр ҳам қайсидир манода тўғридир. Аммо бизнинг мулоҳазамиз анча фарқли. Инсоннинг афтрофдагиларга муносабати, таниш-бегоналарни нечоғли ҳурмат қилиш-қилмаслиги унинг тарбиясини намоён қилиш билан бирга, ўзини ва яқинларини қай даражада иззатлашини ҳам кўрсатади. Умуман олганда, ўзини ҳурмат қилган инсонгина ўзгаларни ҳам ҳурмат қила олади.

Кўча-куй, жамоат транспортлари, овқатланиш муассасалари, бозорларда айримларнинг овозини баралла қўйиб, бепарда гапларни гапиришдан ҳаё қилмайдиганлар, айниқса улар орасидаги қиз-аёлларни кўрганда худди ўшаларнинг ўрнида ўзингиз бўлгандек уялиб кетасиз. Афсуски, одамлар орасида ўзини қандай тутишни билмайдиган, ўзини ҳурмат қилмайдиганлар бу рафторларидан ҳаё қилмайдилар. Жамоат транспортларидаги салбий ҳолатлар, ёшларнинг ўзини тутиши, атрофдагиларга беписанд туриши кўпчиликнинг ғашига тегиши аниқ. Бир куни 101-йўналиш автобусида эдим, эрталабки тиғиз пайт, автобус салонидаги тиқилинчлик йўловчиларнинг ғашига тегяпти. Эрталабдан кўпчиликнинг кайфияти тажанг, асаблари таранг. Орқа ўриндиқларнинг бирини дугонаси билан банд қилиб, гўёки, қиз мажлисда ўтиргандек, бемалол ўзини эркин қўйиб гап сотиб бораётган қиз кўпчилик қаторида менинг ҳам ғашимга тегаётганди. Автобус ҳар бекатда тўхтаганида ёши улуғ йўловчилар чиқяпти. Аксарияти, ўриндиқлар банд бўлгани учун тик туриб қолишяпти. "Қиз мажлис” да ўтирган қиз эса лаби-лабига тегмай, чала-чулпа нафас олганча нималарнидир вайсаб кетяпти.


Бир пайт бошининг устида тик турганча кетаётган аёл чидай олмади:
– Бунча кўп гапирасиз?! Радиога ишга кирсангиз бўларкан-а? Бошимни оғритиб юбордингиз. Сизни бемани гапларингизни эшитиб мени бошимга оғриқ кирди, сизнинг оғзингиз эса чарчамади! – деб жеркиб ташлаганди, ҳартугул қизнинг овози чиқмади. Аммо ўша автобусда, бунинг устига ўриндиқда ястаниб ўтирганча қандай манзилига етиб олди, ҳайронман...
– Базида уйдан эртароқ чиқсам, ишга автобусда кета қоламан, – дейди психолог Дилдором Садуллаева. – Бир куни бекатдан чиқсам орқа ўриндиқда уч йигитча ўтирган экан. Менимча улар бирор олий ўқув юртига ҳужжат топшириш учун кетишаётганди. Чунки икки йигитнинг қўлида ҳужжатлар солинадиган жилд бор эди. Ўртадаги йигит менга жой бериш тараддудида бир қараб қўйди. Сўнг икки томонида хотиржам ўтириб, нималарнидир муҳокама қилиб кетаётган ўртоқларига қараб у ҳам ўрнидан қўзғалмади. Лекин хижолат бўлиб ўтиргани хатти-ҳаракатларидан билиниб турарди. Менга қайта-қайта қараб қўяр, кўзим тушганида уялиб кўзларини олиб қочарди. "Мени ёш деб ўйлаяпти” деган ўй кўнглимдан кечиб, телефонимга келган хабарларни ўқиб кетавердим. Гарчи кўзим телефонда бўлса-да, психологлигим учун этиборим уларда эди. Автобус кейинги бекатда тўхтаганди, олтмиш ёшлар атрофидаги онахон чиқдилар. Йигитлар онахонга ҳам жой беришмади. Олдинроқда ўтирган аёл ўрнидан туриб, ёши улуғ аёлни жойига ўтирғизди. Кейинги бекатда йигитлар тушадиган экан, ўринларидан қўзғалиб тушиш ҳаракатини қилишаётган эди ўша ўртада ўтирган йигитга паст товушда "Виждонингиз қийналди-а?” деб сўрадим.Йигит кўзларини ҳайрат билан очиб "Буни қаердан билдингиз? – деди. – Жуда қийналдим, хижолат чекдим..” дея узр сўради."Ўқишга топшираётган экансиз а? – дедим йигитга. Тасдиқ ишорасини берди. – Сиз тутган йўл мақсадларимизга эришишда тўсиқ бўлади. Ҳеч бир яхшилик изсиз кетмайди. Сизнинг менга ёки бояги онахонга жой беришингиз ҳам кичкина садақа эди. Бу билан сиз йўлингиздаги тўсиқ-ғовларни олиб ташлардингиз. Майли, виждонингиз қийналганининг ўзи ҳам сизга яхши сабоқ бўлибди. Бошқа бундай қилманг, сизга омад ёр бўлсин!..”

У менга миннатдорчилик билдириб бекатида тушиб қолди, пушаймонлик ва хижолатчилик акс этган нигоҳлари маюс эди...

Кимнидир ҳурмат қилиш ёки қилмаслик – инсоннинг шахсий иши. Ҳар ким ўзини ҳурмат қилсин аввало. Негаки, кишининг хатти- ҳаракати, атрофдагиларга муносабати унинг тарбия қай даражада эканини билдиради. Одамлар болаларини кўриб ота-онасини ҳурмат қиладилар. Инсоннинг атрофдагиларга беписанд муомаласи, бетакаллуфлиги ўзига нисбатан беҳурматлигидан дарак беради. Ўзини ҳурмат қилган, ўз қадрини билган ва тарбияли инсон ҳеч қачон бировни беҳурмат қилмайди. Ахир айтишадику, осмонга тупурсанг, бетинга ёпишади, деб...

МУШТИПАР…

ҚАБРИСТОНДА Толиб устига қора мармартош ўрнатилган қабрга яқинлашиб оҳиста чўккалади. Ўзи билан олиб келган икки донагина атиргулни марҳума онасининг бош томонига қўяркан, беихтиёр кўзлари ёшланиб, оғир хўрсиниб қўйди. Айни дамда унинг қалбида алам ва қасос ўти шу қадар аланга олган эдики… Азбаройи ғазабланганидан тишлари ғижирлаб-ғижирлаб қўярди....

Ёлгончи онамни согиндим

Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлгиз колишидан куркиб, она мехридан айрилиб кийналиб колмасин, деб бошка аёлга уйланишга мажбур булди......

Ибратли вокеа

Бир йигит ёш кизга уйланибди. Урфга кура йигит дустларини уйига чакириб мехмон килмокчи булади. У бозордан......

Парвоз қилаётган қушлар

Уйимга элтадиган автобусни узоқ кутдим. Айни пайтда йўл машинасига ҳам ўтиргим келмади. Бирпасда манзилимга етказиб қўйса-да, ўзимни унда баттар ёлғиз ҳис қилишимни ўйлабми, кутишда давом этдим. Ниҳоят келди. Аранг чиқиб олиб, ичкарироққа юрдим....

Севишимни билмай кетган жуфти ҳалолим

Ишхонамдан зўрға чиқдим, уйга боришни ҳеч ҳам истамасдим. Машинам автоуловлар тўхташ жойида турганига қарамай йўлнинг нариги бетидаги хиёбонга йўл олдим. Фавворалардан отилиб турган ўйноқи сув томчиларини кузатиб, кўнглим бироз таскин топгандек бўлди. Охирги пайтларда кўнглим тор бўлиб қолганини ўзим ҳам сезяпман, лекин нима қилай?....

Сени ҳам даданг олиб берсин...

- Сени ҳам даданг олиб берсин... Бу гап кичик Ҳадичага қаттиқ таьсир қилди. Қуръон китоби йўқлиги учун ўртоғини Китобини сўраб турганди....

Йигламайдиганлар окисин....

"Бугун яна ишга кайтдим. Орадан бир йил ўтибди, мен ногиронлик сабабидан ишга бормаятганимга. Мен ишлаган заводда портлаш юз бериб, икки кулогим гаранг бўлиб колганди. Мени ишга кайтишим чексиз кувонч бўлди. ...

ДОЗАХ ДОМИДА КОЛГАН КИЗАЛОК…

Россиянинг Брянск вилоят марказидаги коп каватли уйлардан бирида фожиа юз берди. Кутилмаганда токкиз ойлик кизалок Аня гойиб болди. кизалокнинг ота-онаси Александр Калугин ва Светлана Шрапсовалар барча хукукни мухофаза килиш ташкилоти ходимларини ойокка тургазишди. Аняни бутун мамлакат бойлаб кидира бошлашди… Оила   Александр хамда Светланаларнинг...

Фалокат.

Насиб килса келар Шом-у-Ирокдан, йо’кса кетар кош-у-кабокдан. Йигит ва кизни канча кийинчиликлардан кейин ванихоят унаштиришди. Йошлар хурсанд холда келин ко’йлак коргани боришди. До’кон егаси йигитни бо’лажак куйовлигини билгач аста бош чайкади: -Менимча сиз келин либосини то’йгача ко’рмай турганингиз макулмиди… Менга йокмасачи?- рад килди йигит....

ХАЁЛ

Мен ҳар куни шу йўлакдан ишга қатнайман. Турли хил одамларни кўраман, ҳар хил воқеаларга гувоҳ бўламан. Асли касбим журналист бўлгани учунми бироз синчковроқман. Ҳамма нарсага эътибор қаратишни ёқтираман. Буни кўрганлар балки сал ғалатироқ ҳам деб ўйлаши мумкин. Лекин бу мени қизиқтирмайди. Тўғри, журналистика соҳасида айтарли қалам тебратиб, бир...

Фикр қўшиш