Ибратли ҳикоят: Тоғдек яхшилик

Ибратли ҳикоят: Тоғдек яхшилик
Ибратли ҳикоят: Тоғдек яхшилик


Бир куни кечаси бир одам кучли ёмғирнинг ёшишига зўрға чидаганча, бирор бир машина тўхтаб унга ёрдам беришини илҳақ кутарди. Боиси, унинг машинаси шу ерда бузилиб қолган, нима қилишини билмасди. У сувга бўккач, оқ байроқ ясаб, биров кўрсин учун силкий бошлади.

Бахтига қарама-қарши томондан келаётган машина тўхтаб, йўловчини таксилар турадиган жойга элтиб қўйди. 44-45 ёшлар атрофидаги бу одам шошиб турган эканми, ҳайдовчига дарров раҳмат айтди ва унинг манзилини ёзиб олиб, жўнаб кетди.

Етти кундан кейин ҳайдовчи йигитнинг эшиги тақиллади. Унинг уйига катта совға келтиришганди. Уй эгасига мактуб ҳам тутқазишди. Йигит ўқиди:

    "Тунда мени кузатиб қўйганинг учун катта раҳмат. Ўшанда ёмғир нафақат менинг либосларимни, балки қалбимни ҳам шаллабо қилганди. Кейин сен келдинг. Сен тенги ўғлим бор. У бемор. Шунинг учун жуда шошаётгандим. Уйга келишим билан унинг касали азоб бераётганининг устидан чиқдим. Врач бўлганим учун ўғлимга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатдим. Сўнг касалхонага олиб бордик. Агар бироз кечикканимда-ми?! Сен бир эмас, бирваракайига уч нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолдинг, Аллоҳ сени асрасин...”

Қиссадан ҳисса шуки: сиз учун хасдек туюлган яхшилик ҳам бировларга тоғдек ёрдам бериши мумкин.

Онам

Охирги марта уйга, 22-февралда телефон килган еканман. 14 минутлик созлашув давомида, отам, онам ва янгамлар билан гаплашган едим. Алока сифатининг яхши емаслигидан, айникса, онам билан гаплашиш роса кийин болди. Бунинг устига, ташкарида кучли шамол шекилли, онам мени овозимни ешитолмас еди. ...

Бир одам

Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки хафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди. Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан...

Қайнонам ёмонми ёки мен?!

...

Хикоя: Хувиллаб колган дунйо

Базан исмимга ётироз билдиришади. Худонинг исми, олдига Абдул кошиб айтгин, дейишади. Бирок менга бу исм бошка максадда берилган. Йетти ойда тугилганим учун шифохонада менга «Хеч канча яшамайди, олади», деб ташхис койишган. Хатто «Мехрингиз тушиб колса, бир умр унутолмай, изтироб чекиб яшайсиз», дея отам кариндошларига мени котаришни, багрига...

ДАҲШАТЛИ КУТИШ

Ўринда ётарканмиз, у деразани ёпиш учун хонага кирди, кўзимга касалдек кўринди. Юзлари бўздай оппоқ, оғриқнинг зўрлигидан базўр ҳаракат қилар, қалтирарди. — Нима бўлди, тойчоқ? — Бошим оғрияпти. — Бориб ёт....

Фаришта

Каликстовани кўмиб бўлгач, Деришкурово шаҳарчасида жаноза маросими бўлди, жаноза маросимидан кейин эса оятларни ниҳоясига етказиб қўйиш учун яна бир нечта кампир костёлда қолди. Кун қиёмга келган, соат тўртлар чамаси эди, аммо қишда бу пайтда шом қоронғуси тушиб қоларди ва костёл ичи ҳам зим-зиё эди. Ҳаддан ташқари катта меҳроб зулмат қарига ғарқ...

​Такдир хукмидан кочиб болмайди йохуд олимни тогри башорат килган кампир

"Болалигимда кишлокка, бувимникига боришни жуда яхши корардим. Татилга чикишим билан тугунларимни тугиб, кишлокка жонардим. Бувим менга кизик-кизик вокеаларни созлаб берардилар. куйида болалигимда бувимдан ешитган бир хайотий вокеани созлаб бермокчиман”, деб йозибди сирдарйолик мухлисларимиздан бир. Бувимнинг айтишича, бу вокеа анча йиллар илгари...

Фарзандларингизга ўқиб беринг: “БЎРИ ВА МУШУК…”

Ўрмондан қишлоққа ҳаллослаб чопиб Кириб келди бир кун очофат Бўри. Меҳмон бўлиб эмас – бир паноҳ топиб – Ўзин қутқармаса – қурийди шўри....

ШАЙТОН СОВҒАСИ (мистик ҳикоя)

Зайниддин бугун хурсанд. Ниҳоят, унинг лавозимини оширишди. Албатта  оддий ишчидан цех бошлиғи ўринбосарлигига ўтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Бир цехда 5 йилдан буён ёнма- ён ишлаб келаётган  Нозим йиғилишдан сўнг уни табрикласа-да, кўзларидан хурсанд эмаслиги кўриниб турарди....

АКАМГА МАКТУБ: КЕЧИККАН ХИЗМАТ

Ижтимоий тармоқдан «Жамшид Мўминов сизга дўстлик таклиф қиляпти» деган хабар келди. Виртуал хизматларнинг ўзи кишиларга яшаш, ўқиш, иш жойи-ю, ҳудудига қараб «дўст» танлаб бериши одатий ҳолга айланиб қолгани учун бундай хабарларга кўпда этибор қаратмай қўйганмиз. Шунинг учун бўлса керак, аввалига этибор қилмадим. Кейин юрагим орзиқиб кетди. Акамни...

Фикр қўшиш