"Тўрт девор ичида"ги нолалар

"Тўрт девор ичида"ги нолалар
"Тўрт девор ичида"ги нолалар


Оиласидаги носоғлом муҳит туфайли оғир аҳволда қолган аёлларни кўп кўрганмиз. Собиқ қайнона томонидан қасддан беватанга айлантирилган, бир неча йиллар олдин сотилиб кетган, ҳозирги кунда оиласига тегишли бўлмаган манзилда рўйхатда турувчи Собира Раззоқова ҳам тўрт нафар фарзанди билан оғир аҳволда, сарсон-саргардон ҳолда кун кечирмоқда.

– ТошМИдаги ИТИ кардиология бўлимида лаборант вазифасида ишлаш билан бирга институтда олий ҳамширалик йўналишида ўқир эдим, – деб ёзади у. – 1985 йили Тошкент шаҳар Собир Раҳимов тумани Қора-қамиш мавзеига келин бўлиб тушдим. Қайнона-қайнотам: "Келин уй юмушлари билан банд бўлади, ўқиш-ишлаш эса эркакларнинг иши”, деб ишлашимга ҳам, ўқишимга ҳам рухсат беришмади.
"Ўқиш-ишлаш эркакнинг иши”, деган қайнонам ўша йилиёқ келгусида давлат пенсиясига эга бўлиш мақсадида совхоз даласига ўзининг ўрнига мени ишга чиқара бошлади. Тошкент вилоятида участкамиз бор эди. Қишда пойтахтдаги уйимизда, ёзда эса вилоятдаги участкада яшаб, совхозда қайнонам ўрнига ишлаб юравердим.
1986 йил тўнғич фарзандим Мир­алишер дунёга келди. 1988 йил иккинчи фарзандим Шаҳрибону туғилди. Шу йили гўё бизнинг рўзғоримизни бўлак қилиб, ўз кунингни кўр, дея қишлаш учун дала ҳовлида қолдирдилар. Ўша кезлар қишлоғимизда газ таминоти умуман йўқ эди! (1993 йил газ тармоғи тортилди) ичимлик сувини эса уч километр наридан ташиб келардик.

1992 йил ўғлим Мўмин туғилди. Врачлар таҳлилига кўра фарзандим бўйин соҳасида жисмоний ноқислик мавжуд бўлиб, унга уқалаш (массаж) муолажаси зарур эканлигини айтдилар. Аммо қайнонам мазкур муолажани олишга йўл қўймай, турмуш ўртоғимни менга қарши қайрай бошлади. Натижада оилавий тинчлигимиз бузилди ва арзимас баҳона билан эрим мени аёвсиз калтаклашни одат қилди.


1993 йил қайниларимни уйлантирдик. Кўпқаватли уйнинг битта квартирасида тўрт оила... Турмушимда зиддият кучайгандан кучайиб бораверди... Тўнғич фарзандим Миралишер мактаб ёшига етгач, шаҳардаги мактабга ўқишга бердик. Қишни қишлоқдаги уйда ўтказдик. Қайнонам эса "Ўғлинг Миралишерни ўзим тарбия қиламан”, деб фарзандимни ўзиники қилиб олди. (Бу тадбирдан кўзлаган мақсади ўғлимни менга нисбатан бегона қилиб тарбия­лаш бўлган экан). Шу тариқа тўнғич фарзандим ёзда биз билан, қишда эса бобо-бувисига дастёрлик қилиб вояга етди. Оқибат шу даражага етиб бордики, қайнонам фарзандимга менга салом беришни ҳам тақиқлаб қўйди. Турмуш ўртоғим эса овозингни чиқарма, ўғил энди уларники, деб мени фарзандимга зор бўлиб яшашга мажбур қилар эди.

Ўғлим Миралишер бухгалтерия коллежини тугаллаб, Кейинги фарзандларим эса қишлоқ мактабида ўқидилар. Худо қайнона-қайнотамга уч ўғил, тўрт қиз фарзанд ато этган. Оилада фақат қизлар фарзанд ўрнида кўрилади. Ўғиллар уйлангач эса уларнинг оиласига кўрсатиладиган меҳрибончиликдан гўё келинлар ҳам манфаатдор бўлиб қолади, "нега бировнинг боласига меҳр кўрсатишим керак”, дегандек, келинларнинг текин кучидан фойдаланишарди-ю, ўзларини сира қадрлашмасди. Менинг оиламга кўрсатилганидек, зуғумлар овсинларим турмушига ҳам раҳна солиши натижасида улар ҳам оила бахти нима эканлигини билмай кун кўрдилар.
Турмуш ўртоғимдан кейин туғилган қайним Ғолибнинг аёли Гулнозахон 1995 йил "Бу хонадонга келин эмас, чўри лозим экан”, деб кўчини ортиб, ота-онасининг уйига жўнаб кетди. Кейин бошқа турмуш қуриб, бахтини топди.

Кейинги овсиним Зулфизархон ҳам андиша кучлилик қилиб, чидаб яшади, аммо эри билан ишлаб келиш мақсадида Россияга кетиб, 2012 йил Москвадан мурдаси келди. Бу орада қайнонамнинг ташаббуси билан келинлардан биронтаси эга чиқиб қолишининг олдини олиш мақсадида, биз келинлар тушган уй сотиб юборилган эди. (Мен ҳозирги кунга қадар ўша уйда рўйхатда тураман).

Менга гапирмасалар-да, 2012 йил онам менинг ташвишларимдан эзила-эзила оламни тарк этдилар. 2016 йилга келиб катта фарзандларим орқасидан икки қудалик бўлдим. Учинчи фарзандимга тинимсиз совчилар кела бошлаганида турмуш ўртоғим қўлига қарам бўлиб ўтирмай, ҳарна ёрдам бўлар, деган ниятда ёш болаларга пайпоқ, кўйлакчалар тўқиб сотдим. Кейинчалик бу ҳунарни қизларга ҳам ўргата бошладим. Мунтазам пастга энгашганча иш билан машғул бўлишим, совхоз ерларидаги оғир меҳнат тасири, оиладаги нотинч-лик, доимий асабий вазият оқибатида ерга қарасам бошим қаттиқ оғрийдиган дардга чалиндим. Ўз дардим етмаганидек, менинг оила бюджетига қўшаётган уч-тўрт тангам қайнонамнинг фелини бузди, "Ҳали вақти келиб топган пулини миннат қилади”, деган тушунчани турмуш ўртоғим онгига шу даражада жойладики, жаҳлини боса олмаган эрим мени яна аёвсиз калтаклай бошлади.

Ур-сур авжига чиққан паллада бизларни ажратиш мақсадида кенжа қизим ўртага тушди. Отасидан еган калтаги оқибатида қизимнинг жигари қаттиқ эзилиб, шифокорлар жигар касалининг оғир кўриниши, деб ташхис қўйдилар. Ўзимнинг эса бурун тоғай суякларим қаттиқ эзилиб, йиринги миямга ўтиш хавфи борлиги шифокорлар томонидан аниқланди. Ўзим ва қизимни даволатиб юрган вақтимда ҳолимга биров ачинмади, аҳволинг нима, демади. Қўлингдан нима келади, дея қайнонамнинг боши осмонда эди.

Бу вақтда ота-онам уйида бўлдим. Фалокат бир келса қўшалоқлашиб келар экан. Шу даврга келиб отам бир тарафдан кексалик, иккинчи тарафдан менинг дардим билан бўлиб қаттиқ оғриб ётиб қолдилар. Шунга қарамай турмуш ўртоғим ҳолидан хабар олай, деб уйга борсам мушт кўтариб мени уйдан ҳайдаб соларди. 2016 йил менинг бахтсизлигим отамни ҳам бу дунёдан олиб кетди.

Қайнонамдаги бахиллик ва ҳасад шу даражада эдики, келинлардан биронтамиз қайнона-қайнота уйидан бошпаналик бўлмадик. Оиладаги ўғилларнинг бирортаси бахтли бўлолмади. Ҳозирги кунда катта қайним фарзанд кўролмай доғда, кичик қайним эса бедаво дардга йўлиққан. Ўзимнинг турмуш ўртоғим 2017 йил ота-онаси зулми жонидан ўтиб, дардини бировга айтмай, юрак хасталиги билан оламдан ўтди.

Шу кунга қадар асосан қишлоқдаги уйда яшаб келдим. Оилам яшаган уйга тегишли барча коммунал ва бошқа тўловларни турмуш ўртоғим тўлаб келган. Аммо мазкур уй-жой келинлардан эҳтиёт қилиш мақсадида на қайнонам, на қайнотам, на фарзандларидан биронтасининг номига расмийлаштирилган эмас.
Кейинроқ қайнотам оғир хасталаниб ётиб қолди. Кўргани борсам, ўзи бир аҳволда ётибди-ю, тағин: "агар уйдан кўчларингни олиб кетмасанг рози эмасман”, дедилар. Бу ҳолатда ҳам қайнонамнинг "хизмати” бор эди албатта. Қайнотамнинг гапини икки қилмай, бир қариндошимнинг уйига кўчиб ўтдим. Ҳозирги кунда, умрим ўтган уйда икки ўғлим яшамоқда.

Қайнонам беш вақт намозни канда қилмайдилар, аммо "режаси” ўша-ўша. Энди икки ўғлимни ҳам уйдан мосуво қилиб, уй-жойни қизлари номига расмийлаштириш ниятида юрибдилар. Аллоҳ умр­ларини узоқ қилсин. Мен икки ўғлимни уйлантириб, отасидан қолган уйда яшашини истаяпман”.

Собира Раззоқова узоқ йиллар давомида бу дардини кимга айтишни билмай келгани ҳақиқат. Аммо кейинги пайтда оғир ижтиомий аҳволда яшаётган хотин-қизларга кўрсатилаётган этибор туфайли кўпчилик опа-сингилларимизнинг мушкули осон бўлаётганини эшитиб, ушбу мурожаатни ёзишга жазм этганини ийманибгина билдирди у.

"Оиласида зуғумга учраган аёлларнинг "тўрт девор ичидаги” нолаларини ҳам эшитадиганлар бор экан-ку”, дейди у кўзда ёш билан. Президентимизнинг "Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилатация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика марказининг ташкил этилгани, оғир шароитда кун кечираётган аёлларнинг муаммоларига ечим топилаётгани Собира Раззоқова каби "уйдаги гапни ташқарига чиқармай, тишида тишлаб яшаётган” опа-сингилларимизнинг кўнглида яшашга умид, ишонч уйғотяпти.

ОХИРАТИ КУЙГАН АЁЛ… (ёки одам қиёфасидаги маҳлуқлар)

Яқинда Тожикистон суди ўзбекистонлик 41 ёшли Гулмира Аҳмедовани 22 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Нега? Шубҳасиз, жазога тортишнинг ўта жиддий сабаблари бор эди. Малум бўлишича, 2018 йил 14 июл куни Тожикистоннинг Сўх вилояти Ғофуров туманида яшаб турган ўзбекистонлик Гулмира Аҳмедова банкдан катта миқдорда пул қарзлиги сабабли нима қилишни...

Ерининг арвохи билан гаплашган айол.

Телефон кунгироги,тунги соат 2. - Салом.Мен сени севаман. -Салом(кулаяпти). - Кандайсан менсиз у ерда ? Узур,безовта булмадингми ? - ...

Алимент тўлайсизми, дада?

Хайринисо оғиргина мактаб сумкасини елкасига осиб олган қизига қараб, чуқур уҳ тортди. — Кийимларингни ҳам олдингми? — деди унинг мўлтираб туришидан жиғибийрон бўлиб. — Бугун жисмоний тарбия йўқ, — Маҳлиё ўзини йўқотмасдан эгилганча кеча ялтиратиб артган туфлисини кийиш учун эгилди....

КЎК КАБУТАР…

Анна уйда ўтирганча ўғлини кутарди. Мана, соат тунги учга бонг урди. Ундан дарак йўқ… Ҳа-а, у ярамас ўша ётоқхонада анави малласоч билан айш қилаётган бўлса керак. Худойим, ахир у СПИД билан оғриган дейишади-ку!.. Наҳотки, унинг ўғли ҳам шу касалга йўлиқса?.....

Интернет севги ёки телефонга қарамлик

Ҳозирги кунда интернет орқали танишув урфга киргандек гўё. Бази ёшларимиз учун бу ҳолат оддийдек кўринади. Лекин бундай танишувларга жиддий қарамай, кўнгил ойнасини синдираётганлар ҳам орамизда йўқ эмас.  "Мен интернет орқали бир йигит билан танишиб қолдим....

Ўн олтида қиз узатманг, ёр-ёр (Hikoyalar)

— Кўча кўрмаган қизни келин қилдим, — оғзини тўлдириб мақтанди Зумрад опа ўртоғига. — У нима деганингиз? — Гулбаҳор опа нимага шама қилаётганини фаҳмласа ҳам сир бермади....

Ёшгина келин қилмай, менгина ўлай!

Ўғлим ўқишни битирди-ю, кўнглимга ғулғула тушди. Тенгқурларимнинг бири қўйиб бири, келин олиб, қиз узатаётгани қалбимдаги ҳавас торларини чертиб юборди-да! "Маҳаллада дув-дув гап” филмидаги Меҳри хола ёдингиздами? Худди ўша аёлдек мен ҳам ёнимда сочлари тақимини ўпадиган, чаққонгина келиним етти букили-иб чой узатаётганини тасаввур қилдим....

Oта кадри

Отаси куй гуштидан тайёрланган кабобни жуда яхши курарди. Буни билган угил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... аввалига ОТА кабобини узи ейишга харакат килибди... хар сафар овкатини огзига олиб борганида  карилиги сабабли куллари титраб таоми соколию атрофига тукилибди......

УРИНГ, ЁШУЛЛИ, УРИНГ!

Ёхуд айрим ҳокимларимиз уриш ва сўкишдан нега воз кечмаяпти? Ё ҳокимлик ўта асабий касб, ё бизнинг халқимиз аллақачон калтак билан муомала қилишга ўрганиб қолган. Бўлмаса, икки-уч йилдан бери ҳокимларнинг сўконғичлигию уронғичлиги бутун матбуотга дўмбира бўлса-да, бу ҳолатларнинг чеки кўринмаяпти. Сўконғич ҳокимлар пойгаси...

БИР ТУТАМ КУЛГИМ БОР, КУЛМАЙСИЗМИ?..

— Дадаси, мен сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчиман. — Бўпти, сен бошлаб туравер, мен ғизиллаб дўконга чиқиб келаман!   * * *   Эр: — Сенга уйланишга қарор қилганимда ғирт аҳмоқ эканман. Хотин: — Қаранг, сизни шу қадар қаттиқ севиб қолган эканманки, аҳмоқлигингизни пайқамабман-а!...

Фикр қўшиш