Жазоир якшанбаси (Ҳикоя)

Жазоир якшанбаси (Ҳикоя)
Жазоир якшанбаси (Ҳикоя)


– Ойи! – қичқирди Шалабия, – етиб қолдик, шекилли, кейинги станция – Жазоир!
Зубайда ирғиб турди. Паранжисини тўғрилади ва яна жойига ўтирди. Шаҳарга етиб келгунларича унинг кўзлари тўрт бўлаёзди. Йўл бўйи тинмай қизидан қачон манзилга етиб келишларини, қачон ўғли Муҳаммад билан учрашишини сўраб келди.

Вагон йўлагида бесаранжомлик бошланди. Поезд Мезон-Қори шаҳарчасига етиб келган, ҳамма тушишга тайёрланар эди.

Зубайда қизига қаради ва юзинчи марта деди:

– Мени айтди дерсан, Муҳаммад сени кўриб шундай қувонадики – бу унга ажойиб кутилмаган совға бўлади.

Шалабия ҳам юзинчи марта жавоб қайтарди:

– У суратимни олиб боришингизни кутяпти. Акам билан кўришишни ўйласам, ичимга сиғмай кетяпман. Бу дақиқаларни тасаввур ҳам қила олмайман. Ахир, мен қамоқ нималигини билмайман!

Зубайда паранжисини туширди ва сабрсизлик билан кута бошлади. У яна Муҳаммаднинг сўнгги хатини эслади: "…Онажоним…Мени деб бундай олис йўл келишингизни хоҳламайман, аммо сиз бу фикримга қарши экансиз, сиз билан тезроқ кўришишни хоҳлайман- бу менинг ягона тилагим. Қандай бахт! Шу ондан бошлаб сизнинг ташрифингизгача қолган кунларни санайман. Синглим Шалабия билан ҳам кўришсам дегандим, лекин у сиз билан кела олмас экан, суратини ўзингиз билан олиб келинг. Уни шундай соғиндим-ки! Кичкинтой Шалабияни бунчалик қўмсайман деб сира ўйламагандим. Мен билан бир камерада ўтирган оғайнимнинг онаси яшайдиган манзилни юборяпман. У сизни вокзалда кутиб олади. Ҳавотирланманг, сизни қора паранжингиздан таниб олади. Бу ерда барча аёллар оқ паранжи кийишади… Сиз ҳар сафар мендан қанча муддатга маҳкум этилганлигимни сўрайсиз. Агар ҳаммамиз юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг озодмиз деб ўйласак бунинг аҳамияти бормикан!..”


Зубайда ўғлининг барча хатларини ёддан биларди. Шалабия онаси хатларни ёдлаб олмагунча ўқийверарди-ўқийверарди.

Ниҳоят, поезд қулоқни қоматга келтирадиган тарақ-туруқ овоз билан Жазоир бекатига етиб келди. Шалабия перронга сакраб тушди ва онасининг тушишига ҳам кўмаклашди. Зубайда қўлига чамадонни олиб, уларни кутиб олиши керак бўлган аёлни ахтара бошлади.

– Зубайда хоним, Зубайда хоним... – Бир нотаниш аёл улар томонга яқинлашиб келарди. – Сен, ўйлашимча, Шалабия бўлсанг керак. Ниҳоят, келибсизлар-да… Хуш кўрдик. Мен София хоним – Алининг онасиман, у сизнинг ўғлингиз билан бир камерада.

Зубайда София хонимнинг юзларидан шоша-пиша ўпди.

– Бизни таниб олибсиз-да, – деди у қора паранжисига ишора қилиб.

София хоним кулиб қўйди:

– Ҳа, Али менга сизларда – Сатифда қора паранжи кийишларини айтганди. Хўш, қалай, йўлда қийналмадинглар-ми? Балки, чарчагандирсиз?

София хоним уларни саволга кўмиб ташлади. Зубайда ва қизи атрофга аланглаганча мулойимлик билан жавоб қайтаришди.

Улар лифтга чиқишди ва кўз очиб юмгунча Брессон майдонида пайдо бўлишди. Шалабия атрофни диққат билан кузатди. Зубайда денгиз томонга ишора қилди:

– Бу порт-ми?

– Ҳа, – жавоб берди София.

Порт Зубайдага ўғлининг сўзларини эслатди: "…Бугун бизларни эрта тонгда ҳали қуёш чиқмасдан туриб ҳарбий трибуналга олиб кетишди. Порт ёнидан ўтаётиб қамоқхона машинасининг ойналарига ўрнатилган темир панжара орасидан денгиз томонга тикилдим. Қуёш денгиз ортидан бош кўтараётганди. Юртимиз қандай чиройли-а!..”

Йўлда Зубайда София хонимдан сўради:

– Ўғлим билан қачон кўришишим мумкин?

– Эртага эрталаб, – деди София хоним, – ҳарбий трибуналдан қамоқхонага кириш учун рухсатнома олсак бўлгани. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Эртага учрашув куни.

Тонг саҳарлаб Шалабия, Зубайда ҳамда София хоним қўлларида рухсатнома билан Барбарос қамоқхонасининг дарвозаси ёнида ўз навбатларини кутишарди. Одам тиқилинч эди: эркаклар, аёллар, болалар. Шалабия кутавериб чарчади. У атрофга назар солди. Маҳбусларнинг яқинлари тўда-тўда бўлиб бир-бирлари билан суҳбатлашишарди. Йўлакда болалар югуриб юришибди. Бу ерда ҳамма бир-бири билан таниганга ўхшарди. Шалабия дарвоза томонга ўгирилди. Унинг нигоҳи яқиндагина осилган элонга тушди. Яқинроқ келиб унда акаси ва икки нотаниш кишининг исмларини кўрди. Элоннинг мазмунини идрок қилолмай, икки-уч марталаб ўқиб чиқди. Шалабиянинг ранги бўздек оқариб кетди, бироқ ҳали ҳам элоннинг мазмунини англолмади. Онаси уни чақираётганини эшитса-да, жойидан қимир этмай тураверди.

"Йўқ, бўлиши мумкин эмас, – дерди у ўзига-ўзи. – Ахир у нима бўлгани ҳақида бирор марта чурқ этмаганди-ку…Ишониб бўлмайди!..”

У тош қотганди.

– Шалабия, Шалабия! – Зубайда қизининг қўлидан ушлаб тортди. – Юрсанг-чи, навбатимиз келди.

Қиз беихтиёр онасининг ортидан қамоқхона назоратчисининг қизил башараси кўриниб турган дарча ёнига келди. Зубайда ҳаяжонланиб овқат солинган саватни назоратчига узатди. "Ҳозир, – ўйларди у, – икки йиллик айрилиқдан сўнг болагинам Муҳаммадни кўраман…”

Назоратчи эшикни очганда Зубайда туртиниб кетди. Назоратчи рухсатномага, кейин дарвозага ёпиштирилган элонга қаради ва ўзича тўнғиллаб қўйди: "Ҳм, бекорга бу исм таниш туюлмаган экан-да! Адашмабман.” У Зубайдага қайрилиб қаради ва овозини баландлатиб деди:

– Нима, ўқишни билмайсиз-ми? Бугун эрталаб уни қатл қилишди!

Зубайда тушунмасдан қизига қаради. Шалабия ортга тисарилиб, паст овозда шивирлади:

– Уни бугун эрталаб ўлдиришибди.

Шалабия элонга ишора қилди.

– Олдинроқ келиш керак эди, – гап қистирди назоратчи, – ана шунда уни кўришга улгурардинглар. Ҳой, навбатдаги ким?.. 

Олтин япроқлар

Дам олиш кунларидан бири эди. Кўчага чиқдим. Кеч куз бўлса ҳам ҳаво очиқ, қуёш чарақлаб турарди. Ҳамма ёқда япроқлар: ок, сариқ, яшил япроқлар... Гўё кўчага чиқишингизни кимдир билгану йўлингизга гилам тўшаб қўйган. Ҳар йили кузда, хазонрез пайтида менга шундай туюлади. Шунинг учун ҳам кўчага чиқаман, сердарахт хиёбонларни узоқ-узоқ айланаман....

Урни булмаса хам яхшиликни экаверинг...

Шифохонада ёши улуг киши даволанарди. Хар куни уни зиёратига ёш йигит келар эди. Кария билан бир соатдан купрок вакт бирга булиб, овкатланиш, ювинишига кумаклашар ва шифохона богчасида сайир килдиргани олиб чикарди......

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС

Мен ҳам барча аёллар сингари чиройли кийинишни, яхши яшашни орзу қилардим, бироқ бу ниятларимни амалга ошириш учун пул зарур эди. Қўлимда тайинли ҳунарим бўлмаганидан бошимни қаерга уришни билмасдим. Мактабни битирганимданоқ ота-онам биринчи келган совчиларга розилик бериб юборди. Тушган оилам биздан кўра бадавлатроқ эди, шу нарса уйдагиларимга...

Куёвининг жавобидан йиғлаган қайнота

Марв шаҳри қозиси, қизининг бўйи етиб қолганини сезиб, унга мос куёв қидира бошлади. Ҳар куни эшигини совчилар тақиллатиб келар, лекин қози жаноблари шошилмасди. Чунки сўраб келганларнинг ҳеч қайси бири у кишининг дидга мос тушмасди....

Армон (аянчли хикоя)

Кичиклигимда ота-онам утиб кетишган. Акам менга хам ота, хам она урнида эди. Кийналиб-кийналиб мени......

Адольф Гитлернинг онаси ким бўлган?

Ўтган асрда дунё аҳлининг кўз ўнгида золим, шафқатсиз, ваҳший шахс сифатида намоён бўлган Адолф Гитлернинг шахсий ҳаёти ҳақида кўпчилик малумотга эга бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун биз тарихга қайтиб, золимнинг онаси қандай инсон бўлгани, ўзининг болалиги қандай кечгани, мараз ҳукмдор сифатида дунё саҳнасига чиқишига нима туртки бўлгани ва...

Асли кора - окармас!

Йошим оттизда, олий малумотлиман. Учта фарзандим бор. Турмуш ортогим билан севишиб турмуш курганмиз. Аммо... Ростини айтсам, бу дунйода севги-мухаббат йок екан. Киши "севдим", дея парвонага охшаб алданиб, канотини куйдириб койганини ози билмай хам колар екан....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «УСМОНИЙЛАРНИНГ 280 КАНИЗАКНИ СУВГА ЧОКТИРГАН ШОХИ…»

Мантикан олганда, акл-хуши жойида одам бу ишни килмайди. Енди усмонийлар тарихига яна бир карра назар солсак. Бу империяни аклан заиф шохлар хам бошкарган. Масалан, «Мухташам юз йил» телесериалида хам Мустафо хазратлари фаолиятига кенг орин берилган. ...

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ”

Бу воқеа 1994 йили бўлиб ўтганди. Мен ўшанда заводнинг механика цехида ишлардим. Бир куни директор олдига чақириб қолди. Цех бошлиғини поезд уриб кетганмиш. Айтишича, танаси бўлак-бўлак бўлиб кетибди. Менга цехни бошқаришни топширди…...

Қабрда ҳам РАШК қиламан

(Ҳаётий ҳикоя) Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади... Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи...

Фикр қўшиш