Cобиқ севиклим совчиларни айнитяпти

Cобиқ севиклим совчиларни айнитяпти
Cобиқ севиклим совчиларни айнитяпти


— Бундан уч йил олдин бир йигит билан танишиб қолдим. Аввалига дўстона гаплашиб юрдик. У менга чиройли сўзларни айтар, кўнглимни олиш учун меҳрибонлик қиларди. Унинг ширин гаплари эс-ҳушимни ўғирлади, жуда ҳам боғланиб қолдим. У ҳам менга бефарқ эмасдек эди. Аммо... Ҳозир умуман кўришмаймиз, гаплашмаймиз. Мен уни ортиқ қизиқтирмай қўйдим. Бироқ шунда ҳам тинч қўймаяпти. Совчи қўйган йигитларни «Мендан қолган қизга уйланасанми?», деб айнитади. Балки ўзи совчи жўнатмоқчидир десам, жим – жит. Тўғриси, уни тушунмаяпман. Бир тарафдан унда ҳалиям кўнглим бор. Бошқа йигитга турмушга чиқишни сира тасаввур қилолмайман. Менга маслаҳат беринг.

Динора, 21 ёш

Мутахассис – Азиза ТОШХЎЖАЕВА, психолог

— Ҳар бир инсон уни севиб, ардоқлайдиган, тушунадиган, ғамхўрлик қилувчи умр йўлдоши бўлишини ният қилади. Аксарият қизлар, севиб, севилиб турмуш қуришни исташади. Муҳаббат эса қалбларга сўроқсиз кириб келувчи, айни ўсмирлик даврида вулқондек отилиб турувчи туйғудир.


Муштарий мурожаатида аввал муҳаббат ҳақида, сўнг унинг сўниши ҳикоя қилинган. Хўш, нега шундай бўлди? Қизгина севги деб билгани аслида ҳам шундаймиди? Қуйида инсондаги гўзал туйғуларнинг сўнишига олиб келувчи омилларга тўхталамиз.

Муҳаббатни шартли равишда бир неча босқичларга бўлиш мумкин. Булар:

«Муҳаббатнинг кўзи кўр». Йигит ва қиз танишиб, учраша бошлашгач, ўзаро муносабатлар вужудга келади. Бу маҳалда улар бир-бирининг камчиликларини кўришмайди. Фақат яхши жиҳатлар, ташқи кўриниш муҳим бўлади, холос. Иккисини кучли ҳис-ҳаяжон, туйғулар бошқаради.

«Севади-севмайди...» Вақт ўтиб, йигит ва қиз муносабатида ўзаро қизиқишлар, дунёқараш, фикрлар хилма – хиллиги юзага чиқади. Доимий суҳбатлар давомида улар бир-бири ҳақида кўпроқ малумотга эга бўлади. Оила азолари билан сиртдан танишув бўлиб ўтади. Айни паллада йигит ва қиз ўз оилаларини бир – бириники билан солиштириши мумкин. «Биз бир – биримизга тўғри келмас эканмиз» дегувчилари ажралишади. Аксинча, фикрлагани эса турмуш қуради. Йигит ва қизнинг тил топишиши қийин кечса, оилалар ўртасида катта тафовут бўлса, охир – оқибат уларнинг муносабати кўпга бормайди. Ақл ва қалб жангида ақл устунлик қилади, бироқ юрак буни тан олмай азобланади.

Соғинч. Қалб мағлуб бўлгач, ҳиссиётларнинг сўниши осон бўлмайди. Ёқимли онларни соғиниш, чиройли сўзларни қўмсаш – бир сўз билан айтганда юракнинг азобланиш даври бошланади. «Муҳаббатнинг кўзи кўр» бўлгани учун қиз йигитнинг ҳаракатларини англолмайди ва «Аввал ундаймасди, яхшийди-ку», дейди.

Муносабатлар тугадими, бундан буёғига ақл билан иш кўриш лозим. Муштарийимиз ҳали ҳам йигитда кўнгли борлигини айтибди. Тўғри, юракка қарши чиқиш қийин. Аммо энди муносабатларни давом эттириш қанчалик тўғри бўлади? Дейлик, йигит билан ярашиб, яна аҳдлашдингиз. У билан бахтли бўлишингизга ишонасизми? Бир тўхтамга келишдан олдин ушбу саволлар ҳақида ўйлаб кўринг. У билан келажагингизни кўролсангиз, унга ишонсангиз юзма – юз гаплашиб олинг. У нима истаяпти, нега совчиларни қайтаряпти билишга ҳақлисиз.Ўз – ўзингиз билан савол – жавоб қилишда иккилансангиз, демак, ҳаётингизни у йигитсиз давом эттира оласиз.

Турмуш қуришга шошилманг

Бир муддат ўй – хаёлларингизга дам беринг. Ўша йигит ҳақида ўйламасликка уриниб кўринг. У билан ўтган дамларни умуман эсламанг.

Шуниси аниқки, ҳар қандай муносабат инсон қалбида из қолдиради. Мана шу из кетиши, яра битиши учун вақт керак. Аксинча, иккинчи муносабат қурилганида ҳам аввал хатоларнинг такрорланиши эҳтимоли юзага келади.

Собиқ севиклингиз совчиларни айнитаётганига аниқ исботингиз бўлса, қўнғироқ қилиб гаплашиб олинг. Нега бундай қилаётганини уриш-жанжалларсиз босиқлик билан сўранг. Ана шунда кўп нарса аён бўлади. Лекин агар исботингиз бўлмаса, бу масала шундайлигича қолгани мақул. Муҳими, сиз бахтли бўлишингизга ишонсангиз, бас. Ички ишонч инсоннинг тақдирини ҳал қилар даражада куч-қудратга эга, шуни унутманг!

Сизга маслаҳатимиз, асосий вақтингизни банд этиши мумкин бўлган машғулот топинг. Тил ўрганинг, пазандалик курсларида ўқинг, фитнес билан шуғулланинг. Дугоналарингиз билан учрашинг. Имкони бўлса, ўзингиз яшаб турган хона жиҳозлари, атрофингиздаги муҳитни ўзгартиринг.

Тўғри, муҳаббат, соғинч яна азоблаши, туйғулар бош кўтариб қолиши мумкин. Аммо сиз бунга чалғиманг. Курашишда давом этинг.

Ҳар бир қиз уни қадрлайдиган, ҳурмат қиладиган, чин дилдан севадиган инсон билан тақдир йўлларини боғлашга лойиқдир. Сиз тақдирингизда шундай инсон борлигига ишонинг! 

Мазлумнинг дуосидан курк

Йулда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тухтаб колдик. Йул четида бир аёлни галати хатти-харакатлари эътиборимни тортди. Бечорагина акли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ухшатдим, аммо эслолмадим......

Жумбок 4 кисм

Лайлак лакабли ктмарвоз иши охирига етмасдан яна Бир кимарвоз ( Тухумбош Лакабли ) киморвоз юрак хурижидан оламдан утти бу вокеа ( Лайлак ) лакабли кимарвозга алокаси бор йуглиги номалум кидирув ишлари бошланиб улгиришига карамай яна бир жумбокли ходисага дуч келишди яна бир кимарвоз ( Шайтлн Лакабли ) кимарвозни жасади тунги кулуб ортидан топилди...

Бу вокеани Хинд рузномаларидан бирида укидим

Бу вокеани Хинд рузномаларидан бирида укидим. Ходиса Хиндистон жанубидаги Керала штатида, аникроги Малаппурам шахарчасида содир булган экан. Шахарда мехмон булиб турган шимоллик тадбиркор Ориф Вани кечки овкат учун ойнаванд......

ДАДАМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАШЛАБ КЕТМАЙМИЗ...

Бугунги ҳикоя қаҳрамонини яхши танимайман. Шу кунларда бир дардлашиб қолгандик, доим кулиб юрадиган аёл катта юрагини очди. Унинг сабри мени ўйга толдирди. Меҳр-оқибатли инсоннинг ҳаёти сизни ҳам мулоҳаза қилишга чорласа керак, деган умидда унинг ҳикоясини чоп этдик. Юрак ютиб, қайнопамга гап бошладим-у, бошим балога қолди....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «БУЮК ВАЗИРГА АТАЛГАН ТОШ БЎРОНЛАРИ»

смонийлар империяси даврида буюк вазир мартаба бўйича султондан кейинги ўринни эгаллаган. У керак бўлса, султоннинг номидан фармонлар бериш ҳуқуқига эга бўлган. Аммо буюк вазирликка тайинланган шахс кўп ўтмай йўл қўйган биргина жиддий хатоси туфайли ҳам ўлимга маҳкум қилинган. Қатл эса аксар ҳолларда оддий халқ тарафидан маҳкумни тошбўрон қилиш...

Жумбок 3 кисм

Малик хаётда жиддий инсон кам гап уз даврида Вьетнамда Вьетнам мафиясига Карши чикан огир жарохат олиб Вьетнамда етти йил асир булиб яшаган минг азобни бошдан кечирган колганини узилар тасавур килиб олаверилар......

ОТ ЭГАСИ…

Иноднинг учта бойлиги бор эди. Бири — сой бўйидаги сердарахт қишлоғи; қишлоқ четида босмачилар билан урушда ҳалок бўлган отасининг қабри дўппайиб турар, Инод гоҳо уни зиёрат қилгани борарди. Иккинчи бойлиги — қишлоқ ўртасидаги тепада ўрнашган икки хонали мактаби эди; бу мактабга тоғнинг олис-олис бурчакларидан отли, эшакли бўлиб ўқувчилар қатнар,...

Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?

Тарихнинг ахлат қутиси бўлмайди, дейишади. Бироқ, ҳар бир тузум тарихни ўзига мослаштириб ёзади. Бу тарихий ҳақиқат. Шу пайтга қадар бизнинг ҳам тарихимиз, тарихий шахсларимизга турлича ёндашувлар, турли "бурчаклар” остидан қараб келинди. Бугун ҳам тарихимизни айрим мавҳум саҳифаларига "тузатишлар” киритилмоқда. Бу албатта яхши. Аммо......

ЎЗИМНИНГ БЕҚАДРГИНАМ…

Тошқўзи пахта пунктидаги сменасини топширгач, ҳар галгидек эрталабки соат ўн бирга яқин уйига қайтди. Хотини Фарзиниса қовоғини уйганча ток остидаги сўрида ўтирар, қур-қур хўрсиниб оларди. Тошқўзи аста юриб келиб сўрининг бир четига чўкди-ю, дастурхондаги ноз-неъматлар устига ёпилган матони олди ва яна Фарзинисага ер остидан боқди. У эса совуққина...

ДОЗАХ ДОМИДА КОЛГАН КИЗАЛОК…

Россиянинг Брянск вилоят марказидаги коп каватли уйлардан бирида фожиа юз берди. Кутилмаганда токкиз ойлик кизалок Аня гойиб болди. кизалокнинг ота-онаси Александр Калугин ва Светлана Шрапсовалар барча хукукни мухофаза килиш ташкилоти ходимларини ойокка тургазишди. Аняни бутун мамлакат бойлаб кидира бошлашди… Оила   Александр хамда Светланаларнинг...

Фикр қўшиш