Хиёнат (бадиа)

Хиёнат (бадиа)
Хиёнат (бадиа)


Тонг ёришишига ҳали анча бор, ер бағирлаб қолган оймомо юзидаги доғлардан уялгандек бўзариб туради.
Деразадан боқиб турган юлдузлар гоҳ-гоҳида хира булутлар бағрига яшириниб, беркинмачоқ ўйнамоқчи бўладилар. У эса ҳеч нимага парво қилмай, ўз ўйларига банди бўлганча хаёл суриб ўтиради. Унинг ўйларидан ўзи-ю Яратгандан бўлак ҳеч бир ким воқиф эмас... Бировга айтса тили куяди, айтмаса дили... Энди ҳеч ким, ҳеч нима нима унинг тақдирини ўзгартира олмайди...

****

- Кетишингиз шартми? - севгилисининг бошқа қишлоқдошлари сингари четга ишлагани кетаётганини билиб, қизнинг фиғони фалакка чиқади.

- Бир-икки йилча ишлай, қайтаман... - айбдорона жавоб беради йигит.

Қиз барча дардларини ичига ютади, нималар деб қарғанганини, муҳаббатнинг гўрига қанча ғишт қалаганини билмайди ич-ичида. «Севгингиз ёлғон бўлса, кетаверинг ўша аёзли юрт қучоғига... Розимасман... Кечирмайман!..»


****

- Қизим, сени сўраб келишди, - онаизор қизининг рад жавобига кўникавериб, совчилар келмай қолганидан сиқилиб юрган кунларининг бирида қизнинг қувончига чек қўйилганини суюнчилайди гўё.

- Билганингизни қилинг, ойи, - зарда билан жавоб қайтаради у, - менга ҳаммаси барибир...

Она қизидаги бу ҳолат сабабини англолмай, лол қолади. Сўрашга ботинолмайди, аниқ сабаби кўриниб қолиб, қизи яна фикридан қайтиб қолишидан ҳадиксирайди.

- Яхши оила экан, йигит ўқимишли, қўлида ҳунари бор, - ўзича ҳисоб беради она, - даданг иккимизга манзур бўлди, бир неча марта келишди...

Қиз индамайди. Онасига назар ташлаб қўйишни ҳам лозим топмайди. «Бир йилдан ошди кетганига. Мана энди қўнғироқ қилишни ҳам унутиб қўйди... Майли, билганини қилсин. Кўзига иссиқ кўринган ўша юртнинг беқадр пулларими ё кўзини боғлаган малласоч илонларими... ўзига буюрсин!»

****

Улар учрашдилар...Йигит ойиси тарифлагандек, кўрса кўримли, мақтаса мақтагулик...

Бугунги учрашув улар учун туманга ё шаҳарчага чиқиб, музқаймоқ ейишдан фарқ қиларди. Айланишлар бўлмаганди. Бу никоҳ тўйи олдидан ўтказиладиган тиббий кўрикдаги «учрашув» эди. Шу ерда уни «унутиб юборган» муҳаббатига дуч келди... Кўзларда аввалги нур кўринмайди, кўриниши бир аҳволда...

Қиз натижалар ёзилган таҳлил қоғозига кўз ташлади. «Йўлланма» қаерга эканини ўқиб, даҳшатга тушди...

- Яратганим... Ўзингга шукр, мени шундай ҳалокатдан асраб қолганинг учун беҳад миннатдорман...

- Ҳамма нарсанинг ўз тўлови бўлади... - унга жавобан секингина шивирлайди қалби...

- Ахир мен ундан кетмасликни ўтиниб сўраган эдим-ку... Ўз йўлини ўзи танлади ахир!

- Лекин сен уни севардинг-ку? Бахт ҳамиша чўлоқ отда келишини унутдинг...

Қиз ёри билан келин либослари танлашга боради. Кўрикнинг ижобий натижалари қўлларини куйдиради гўё...

****

Тўй соати яқинлашавериши қизни асабий қилиб қўяди. Нега у учрашишга уринмаяпти? Нега бирорта дугонаси орқали хат ёзиб, изоҳ беришни истамаяпти? Наҳотки уни унутиб юборган бўлса? «У сенга ким эдики, изоҳ берса? Севганида ўшандаёқ кетмаган бўларди...»

Кутилмаганда, «Эртага тўй» деган куни дугонасидан эшитган гаплари қизнинг юрагини музлатиб қўяди: суюклиси қизнинг садоқатига таяниб, совуқ юртларда жавлон уриб меҳнат қилиб юрган кунларда... унинг тўйи хабарини эшитиб, буткул ўзини йўқотади, ичкиликка берилади, ўзини тубанлик авж олган манзилларга уради... Маош кечиккани учун қўнғироқ қилолмадим деб ўзини айблайди, кечиккан маошни эса ҳаётига қўшиб, совуради...

****

Келинлик уйига борлиғи кул бўлган оппоқ либосдаги сурат кириб боради...

Шарпадек ҳиссиз, изсиз, сассиз ҳаёт кечира бошлайди у... На завжига кўнгли илийди, на ўтмиш ҳаётидан қора доғ бўлиб қолган юрагини суғуриб олиб, итларга ташлай олади... Ойисига айтгани каби, «Ҳаммаси барибир...» бўлиб яшай бошлайди, вужудида марҳума бир қалб билан нафас олади...

****

Тонг ёриша бошлайди. Аёл мижжаларидаги ёшни артиб, дераза томонга ўгирилади. Куннинг қизғиш нурлари тутам-тутам бўлиб, ҳар томонга ёйилади. Бола безовта бўлиб йиғлайди...

- Мени кечир, фариштам... Шунча пайтдан буён ҳаётимда энг қадрли бўлиб келган одамларимга вафо қилолмадим, аввал худбин ўйларим билан севгилимга, кейин у қолдирган хотираларни унутолмай, отангга хиёнат қилдим... Сенга алла айтишга ҳам ҳақсиз сезаман ўзимни...

Чақалоқ ҳеч нимани англамайди. Аммо, аёл бу норасида гўдак уни ҳаммадан ҳам кўпроқ, ҳаммадан яхшироқ тушунишига умид боғлайди. Тонг отиб-отмай, деворларига лолақизғалдоқлар бўйлаган ҳовлидан майин алла овози эшитилади...

Дадам ва онамни яраштирганим…

Макр ишлатиш аёлларга хос, дейишади. Аммо ёш бўлишимга қарамай, мен ҳам макрдан фойдаландим. Буни ёмонликка йўйманг. Оиламизни сақлаб қолиш учун қилдим буни… Бир бошидан айтиб бера қолай....

ҚАЙНОНАСИНИНГ ЖАЗМАНИ…

Вой мени раҳбар боламдан айланай!.. Болажоним кеп қолди!.. Мунча йўқ бўп кетмасанг-а?.. Қари энам кўзлари мўлтираб йўлимга қарайдиям демайсан-а, Толибжон!?. Толиб машинасидан шошилмайгина тушиб Жаннат кампиргаелкасини тутди-да, норози бош чайқаган бўлди....

Кенжа келин

Бир кекса аёлнинг хикояси. «Менинг уч угли бор. Кунларнинг бири катта углимнинг уйига бордим. Эрталаб бомдод намозига тахорат олиш учун келинимдан сув олиб келишини сурадим. Тахорат килдим. Намозимни укидим. Колган сувни ётган урнимга тукдим. Кун ёришганда келинимни чакириб: - Кизим, нимасини дейисиз, энди каричилик! Урнимни хул килиб куйдим, -...

ВЬЕТНАМ.

Вьетнамдаги урушдан кейин уйига қайтадиган бир аскар Сан Францискодан қўнғироқ қилди: - Она, дада, уйга қайтаяпман, аммо сиздан бир нарсани илтимос қилмоқчиман. Ёнимда бир дўстимни ҳам олиб бормоқчиман. - Майли ўғлим, келақолсин. - Аммо бир нарсани билишингиз керак. Дўстим урушда оғир яраланди. ...

“Савобми, азобми, бу...”

Бази инсонлар кимгадир ёрдам бермоқчи бўлиб, бошқа бировга панд бериб қўяди-ю, кейин надомат олови ичида қоврилади. Қилган ишини, оқибатини англаб етганида эса қўлидан ҳеч нарса келмайди. "Юрагимда сақлаганларим...” саҳифасига ана шундай вазиятга тушган аёл қўнғироқ қилди. Исмини сир туришимизни сўраркан, "Менинг айтганларимни албатта ёзинг”, дея...

Эрим «саргузашт»ларини сўзлаб беради...»

« – Турмуш ўртоғим билан бир-биримизга кўнгил қўйиб, аҳдлашиб оила қурдик. Бирин-кетин ўғил ва қизли бўлдик. Эрим айрим эркаклар каби урмайди, сўкмайди, ортиқча тергамайди. Рўзғорни бекаму-кўст қилади, ҳеч қандай тақиқ, чекловлар йўқ. Фақат... фақат аёллар билан юришини айтмаса... Илгари ҳам қизларга суяги йўқ эди-ю, турмуш қурсак, ўтиб кетар...

ЎЗИМНИНГ БЕҚАДРГИНАМ…

Тошқўзи пахта пунктидаги сменасини топширгач, ҳар галгидек эрталабки соат ўн бирга яқин уйига қайтди. Хотини Фарзиниса қовоғини уйганча ток остидаги сўрида ўтирар, қур-қур хўрсиниб оларди. Тошқўзи аста юриб келиб сўрининг бир четига чўкди-ю, дастурхондаги ноз-неъматлар устига ёпилган матони олди ва яна Фарзинисага ер остидан боқди. У эса совуққина...

Телефон ичидаги дадам келдилар! (психолог қабулидан лавҳа)

"Мен беш йил давомида Корея давлатида ишладим. Шу муддат ичида уй қурдим, машина олдик, орада келиб кетиб турдим ва учта фарзандли бўлдик. Шартномам муддати тугалланганлиги учун уйга қайтдим. Фарзандларимни интернет орқали кўриб, гаплашиб турардим. Аммо, мени тез-тез телефонда кўриб туришган бўлсада, бироз бегонасирашди....

Ёмғир тинмаган кун

Шанба тонги бошқа кунлардан фарқли ўтди. Уч кундан бери ҳукм сураётган баҳор ҳавоси ниҳоясига етди. Куз борлигини эслатиб қўйгиси келди шекилли, шомдан кейин уюлган қош-қовоғи тонгга бориб янада тундлашди. Бор аламини ичига ютгандек кечаси билан бир томчи ҳам ёш тўкмади....

Гўзал, лекин одобли эмас!

Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг стоматолигия бўлими. Рўза ойи бўлишига қарамай талай кишилар шифокорга навбат кутишмоқда. Кимдир тиш олдиргани, кимдир тиш солдиргани, яна кимдир фарзанди ёки набирасини етаклаб ҳамроҳ бўлиб келган. Дам институт ўқувчилари, дам шифохона ходимлари йўлакдан у ер-бу ерга юриб, навбат кутаётганларни чалғитгандай...

Фикр қўшиш