Вафотини олдиндан сезган аёл…

Вафотини олдиндан сезган аёл…
Вафотини олдиндан сезган аёл…


– Онамиз, дуогўй инсон эдилар, — деб ҳикоя қилади тош­кент­лик Санобар Раҳматуллаева. — Кўп ҳодисаларни олдиндан сезардилар. Кексайиб, фарзандларни уйли-жойли қилгач, қаттиқ бетобланиб қолдилар.
Гарчи вақти қазолари етганини сезиб турган бўлсалар-да, шифокорлар айтган дориларнинг барчасини қабул қилар, бизнинг жонкуярлик билан келтирган малҳамларимизни ҳам ичардилар. Кўзимиз ногаҳон ёшланса:

– Йиғламанглар, мен ҳали тузалиб кетаман! — дердилар бизни юпатиб.


Жигарлари қуриб, тамом бўл­ганини сўнгги дақиқаларда билибмиз. Фарзандларим сиқилмасин деб, тишни-тишга босиб, оғриқ азобларига чидаган эканлар.

Оқибатда, кўп ўтмай онамизни касалхонадан қайтаришди. Сўнгги кунларда имкон қадар у кишининг дардларини енгиллатишга ҳаракат қилдик. Агар биз қизлар тепаларида тўпланиб қолсак:

– Мендан бошқа ишингиз йўқми, тепамда термилиб ўтиргунча, ишингизга боринглар! — деб танбеҳ берардилар.

Вафотларидан бир кун олдин, «Ҳанифа холангизни чақиринглар, тепамда дуо ўқиб ўтиради, ўзимнинг ҳолим келмаяпти! Дуодан одамнинг жисми ҳам, руҳи ҳам ором топади», – дедилар. Шу куни онамизга ғо­йибдан куч киргандай анча тетиклашиб қолдилар, биз билан ҳам очилиб гаплашдилар.

– Мана, холангиз бор, бирпас ётиб дам олинглар! — дедилар онам. Аслида, бўлғуси маросимлардан олдин қизларим бироз ором олсин, деган ниятда бизни чиқариб юборган эканлар.

Кечки соат саккизларда онам бироз безовталаниб қолдилар.

– Мени каравотдан пастга олсангиз яхши бўларди. Ҳозир улар келишади! — дедилар. Аммо бизнинг «Кимлар келади?», деб берган саволимиз жавобсиз қолди. Биз қизлар бир-биримизга маноли қараб қўйдик. Жон талашиб ётган онамизнинг кўзига бир нималар кўриняпти, деб ўйладик. Шунга қарамай, янги ўрин солиб, онамизни пастга ётқиздик.

Вафотларидан сал олдин дераза томонга қараб, кўзлари порлаб кетди ва «Ана, келишди!» дедилар жилмайиб. Улар гўзал бир манзарани кўргандай шу томонга маҳлиё бўлиб қолдилар ва калимани айтиб, беозор узилдилар…

У киши қандайдир гўзал хил­қатларни, гўзал манзараларни кўрган бўлсалар ажаб эмас. Балки у дунё элчилари онамизнинг кўзига нурли фариштадай бўлиб кўрингандир, энди бу ёғи бизга қоронғи. Аммо бу дунёда биз кўра олмайдиган нарсалар бисёр эканига ўшанда ишонч ҳосил қилганман.

Олтин япроқлар

Дам олиш кунларидан бири эди. Кўчага чиқдим. Кеч куз бўлса ҳам ҳаво очиқ, қуёш чарақлаб турарди. Ҳамма ёқда япроқлар: ок, сариқ, яшил япроқлар... Гўё кўчага чиқишингизни кимдир билгану йўлингизга гилам тўшаб қўйган. Ҳар йили кузда, хазонрез пайтида менга шундай туюлади. Шунинг учун ҳам кўчага чиқаман, сердарахт хиёбонларни узоқ-узоқ айланаман....

Урни булмаса хам яхшиликни экаверинг...

Шифохонада ёши улуг киши даволанарди. Хар куни уни зиёратига ёш йигит келар эди. Кария билан бир соатдан купрок вакт бирга булиб, овкатланиш, ювинишига кумаклашар ва шифохона богчасида сайир килдиргани олиб чикарди......

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС

Мен ҳам барча аёллар сингари чиройли кийинишни, яхши яшашни орзу қилардим, бироқ бу ниятларимни амалга ошириш учун пул зарур эди. Қўлимда тайинли ҳунарим бўлмаганидан бошимни қаерга уришни билмасдим. Мактабни битирганимданоқ ота-онам биринчи келган совчиларга розилик бериб юборди. Тушган оилам биздан кўра бадавлатроқ эди, шу нарса уйдагиларимга...

Куёвининг жавобидан йиғлаган қайнота

Марв шаҳри қозиси, қизининг бўйи етиб қолганини сезиб, унга мос куёв қидира бошлади. Ҳар куни эшигини совчилар тақиллатиб келар, лекин қози жаноблари шошилмасди. Чунки сўраб келганларнинг ҳеч қайси бири у кишининг дидга мос тушмасди....

Армон (аянчли хикоя)

Кичиклигимда ота-онам утиб кетишган. Акам менга хам ота, хам она урнида эди. Кийналиб-кийналиб мени......

Адольф Гитлернинг онаси ким бўлган?

Ўтган асрда дунё аҳлининг кўз ўнгида золим, шафқатсиз, ваҳший шахс сифатида намоён бўлган Адолф Гитлернинг шахсий ҳаёти ҳақида кўпчилик малумотга эга бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун биз тарихга қайтиб, золимнинг онаси қандай инсон бўлгани, ўзининг болалиги қандай кечгани, мараз ҳукмдор сифатида дунё саҳнасига чиқишига нима туртки бўлгани ва...

Асли кора - окармас!

Йошим оттизда, олий малумотлиман. Учта фарзандим бор. Турмуш ортогим билан севишиб турмуш курганмиз. Аммо... Ростини айтсам, бу дунйода севги-мухаббат йок екан. Киши "севдим", дея парвонага охшаб алданиб, канотини куйдириб койганини ози билмай хам колар екан....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «УСМОНИЙЛАРНИНГ 280 КАНИЗАКНИ СУВГА ЧОКТИРГАН ШОХИ…»

Мантикан олганда, акл-хуши жойида одам бу ишни килмайди. Енди усмонийлар тарихига яна бир карра назар солсак. Бу империяни аклан заиф шохлар хам бошкарган. Масалан, «Мухташам юз йил» телесериалида хам Мустафо хазратлари фаолиятига кенг орин берилган. ...

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ”

Бу воқеа 1994 йили бўлиб ўтганди. Мен ўшанда заводнинг механика цехида ишлардим. Бир куни директор олдига чақириб қолди. Цех бошлиғини поезд уриб кетганмиш. Айтишича, танаси бўлак-бўлак бўлиб кетибди. Менга цехни бошқаришни топширди…...

Қабрда ҳам РАШК қиламан

(Ҳаётий ҳикоя) Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади... Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи...

Фикр қўшиш