Амир Темур отининг лақаби "Ўғлон" эди

Амир Темур отининг лақаби "Ўғлон" эди
Амир Темур отининг лақаби "Ўғлон" эди


Кўҳна мозийни йилқисиз тасаввур этиш қийин.

Тўғрироғи, не-не қирғинларни бағрига босиб ётган ўтмиш саҳифаларида кўплаб жаҳонгирлар қаторида тарих мулкига айланган отлар изи бор. Дейлик, ҳазрати Муҳаммад солиоллоҳу алайҳи вассалам Буроқ, ҳалифа Али Дулдул, фотиҳ Искандар Буцефал каби арғумоқлар билан эсланади. Отчилик тарихи тадқиқини ушбу қадимий отлар силсиласида таҳлил қилганда қўҳна дунё йилқичилиги номаён бўлади. Яники, Буцефалу Буроқлар тимсолида араб ва фриз отларининг ўтмиш қарига сингиб кетган селекцияси бўй кўрсатади. Ҳар икки тарихий зотнинг нечоғлик қадимий эканлигини далиллайди.

Ана шу эски зотлар сирасида ўзбек элининг кўпминг йиллик қадрдони ҳисобланмиш қорабайир отлари ҳам борки, қуйида соҳибқирон Амир Темурнинг суюкли Ўғлон лақабли оти тимсолида ўрта аср қорабайирлари ҳақида сўз юритамиз.


Дастлабки такид шуки, жаҳонгир бобомизнинг суюкли ва номдор отлари кўп бўлган. Лашкар эли мунтазам тоза қонли жангчи отлар билан таминлаб турилган. Бунинг учун соҳибқирон давлати девонида "сипоҳсолар”, "мирохур” каби лавозимлар жорий этилиб, улар атроф-жавонибдан энг кучли, энг сара синчи-сайисларни лашкар ўрдасига жамлаган. Синчилар уюрлардан келажаги порлоқ тойларни синлаб келтирса, сайислар ана шу тойлардан учқур арғумоқлар чиқарган. Ҳар бир отнинг қадамию жилови қатий назоратда бўлган. Саркарда бобомизнинг Эрону Турон, Ҳиндистону Гуржистон орасида шамолдан тез, қушдан илғор ҳаракатланишида синчи-сайислар меҳнати ётади аслида.

Ўрта аср солномаларида Амир Темур ва темурий ҳукмдорларнинг муҳорабалари, турмуш тарзи билан боғлиқ кечмишларида от билан боғлиқ жуда кўп хотиралар қайд этилган. Шулардан бири Ўғлон ҳақидаги қайдлардир. У ҳақдаги дастлабки ва нисбатан тўлиқ малумот Низомиддин Шомийнинг "Зафарнома” сида қуйидагича келади:

– Амир Соҳибқирон ул вилоятнинг подшоҳлигини Тўқтамиш (Тўхтамишхон назарда тутилган – А. С) подшоҳга тақдим этди, асбоб-анжомларни муҳайё қилиб, уни ўша мамлакатда қолдирди, учқурликда шамолдан ўзувчи, тезликда сувдан ҳам ўт чақнатувчи Ўғлон номли бўз отини унга ином қилди...

Бу воқеалар 1379 йилда содир бўлади. Амир Темур кўмаги билан Оқ Ўрда тахтига ўтирган Тўхтамишхон (бир оз ўтиб) яна бир чингизий Темур Малик ўғлон ҳужумига дош бера олмайди. Яна Самарқанд сари от қўяди. "Зафарнома” да бу жараёнлар мана бундай акс этган:

– Кўп жанг ва муҳорабадан кейин Тўқтамиш ортига юз ўгирди ва одамларию лашкаридан узоқлашиб қолди. Шундан сўнг амир (Амир Темур назарда тутилмоқда – А. С) берган отга миниб танҳо ўзи Амир Соҳибқирон ҳузурига йўл олди... Ул давлат соҳибининг узоқни кўрадиган муборак назари (шарофати) билан ул номдор от сабабли халос топди...

Демак, Тўхтамишхонни муқаррар ўлимдан ана шу от сақлаб қолган. Шу арғумоқ уни ғанимларига етказмай Самарқандга – соҳибқирон ҳузурига олиб келган. Демак, узоқни кўра биладиган давлат соҳиби ёш ҳукмдорга мустаҳкамланиб олиши учун чопганда қушдан ўтадиган ноёб йилқи ҳадя этган. Кўринадики, Амир Темур уни чиндан ҳам салтанатининг шимолий сарҳадларига ишончли волий этиб қўймоқчи бўлган. Бепоён шимол дашти тинч бўлса, дуру жавоҳирга бой жанубни забт этиш ишлари осон кечган. Шу боис бағир босиб қолган тоза қонли арғумоғини тортиқ этган. Ҳофиз Абрунинг ёзишича, саркарда Тўхтамишга Ўғлонни тортиқ қилаётиб шундай деган экан:

– Бу отни авайлаб сақлагин. Кун келиб яраб қолади...

Афсуски...

Аввалига ота-ўғил киришгани ёш тождор пайт келиб мустақил ҳукм юритишни хоҳлаб қолади. Бу ҳам етмагандек Амир Темур рақиблари билан ҳуфёна тил бириктиради. Энг аянчлиси, соҳибқирон қўшини Эрон сари отланганда Маворауннаҳрга босқинчилик қилади.

Натижада (ғазабга келган) соҳибқирон 1395 йили Терек дарёси бўйидаги муҳорабада Тўхтамишхон номини тарих саҳнасидан супуриб ташлайди. Надоматлар бўлсинки, ўтмишнинг кейинги саҳифаларида Ўғлон ҳақида бирор хабар учрамайди.

Балким, кейинги тарихтопарлар қайдаларидан чиқиб қолар... 

Абдуллахон ИИ ким болган?

Якинда хамма нарсага кизикаверадиган оглим Бунйодбек, "Окчопсой сув иншоотини нега "Абдуллахон банди” дейишади? Абдуллахон ози ким болган?" деб сораб колди. Ойланиб колдим. Табиийки, у бу саволларга дарсликлардан жавоб тополмайди. Бизга хам окитишмаган. Бунинг устига якинда у "Ертугрул" номли турк сериалини кориб, Жалолиддин Мангуберди вайрон...

Интернет севги ёки телефонга қарамлик

Ҳозирги кунда интернет орқали танишув урфга киргандек гўё. Бази ёшларимиз учун бу ҳолат оддийдек кўринади. Лекин бундай танишувларга жиддий қарамай, кўнгил ойнасини синдираётганлар ҳам орамизда йўқ эмас.  "Мен интернет орқали бир йигит билан танишиб қолдим....

Нотаниш Қорбобонинг кутил(ма)ган туҳфаси

Севги... Нима у? Қўл билан тутиб, кўз билан чамалаб бўлармикан? Булутлардек тиниқ енгил, тезда тарқаб кетувчи пармикан?! Бу ўй хаёллар менинг онгу шууримни шу қадар қамраб олгандики, тушларимни ҳам «саҳналаштирардим»... Ширин хаёллар оғушидан оғолмай йилларни илғамай қолиш мумкинлигини тасаввур қилиб кўрганмисиз? Мен соатлар ёки кунлар ҳақида...

ХУДОЛАРГА СИҒИНМАЙ, ДАРАХТГА АЙЛАНГАН ЎСМИР

Африка қитъасидаги Саҳрои Кабирнинг бир қисми ҳисобланган Тенере саҳроси 400 000 километрларга чўзилиб кетган. Бу саҳрода гиёҳ ўсмайди. Аммо ўртасида бир дона акация дарахти қад ростлаган. Уни ер юзида ёлғиз дарахт сифатида қадрлашади. Тарихий маълумотларда қайд этилишича, бу ёлғиз дарахт 300 йил олдин пайдо бўлган экан. Шунча йилдан бери акация...

Эри чет элга кетган аёллар садоқат маъбудасими ёки оддий инсон?..(+18)

Мани ёрим Московларга кетди, кетди, Ёрим билмайди, деб хиром этди, этди, Ғийбатлари қулоғимга етди, етди, Мен, барибир, сени кутаман…...

ОДАМ ҚИЁФАСИДАГИ МАҲЛУҚ… (ёхуд гитлерчиларнинг «дўзахи доктори»)

1979 йили Сан-Паулу соҳилларида Волфганг Герхард — 67 ёшли германиялик индамас, камгап муҳожир чўкиб кетди. Қарияни ўша ердаги маҳаллий қабристонга дафн этишди ва тез орада унутилди. Аммо орадан 7 йил ўтиб Герхардга қўшни бўлиб яшаганлар унинг архив материаллардан иборат жилдини топиб олишди. Бу материаллар муаллифи гитлерчилар доктори Йозеф...

Отасининг қабрини излаган бола (Хаётий хикоя)

Бугун қабристонда, чамаси 15-16 ёшлардаги йиғлаётган болага кўзим тушиб қолди. Яқинларидан бири ўтиб қолган шекилли деб ўйладим. У қабристонни бу бошидан у бошига борар ва адамни қабрлари қаерда деб йиғлар эди. Бошида хеч нимага тушунмадим. Атрофига одамлар йиғила бошлагач, мен хам гап нимадалигини англаш учун яқинлашдим. ...

ТАНИШ КАБУТАРЛАР

Йомгирли кунлар узайиб кетди. Бахор ойи бошланган болса-да, кишнинг кахри кесилмаганди. Богдан ешитилиб турадиган кушларнинг овози хам сийракланди. Саккизинчи каватнинг ойнаванд айвони рахига конган бир-икки куш токилган нон ушокларини тез-тез чокилайди-да, бошини йелкалари орасига олиб, хомуш тортади. — Жониворлар йегулик тополмаяптими, дейман, —...

Муваффақият калити қаерда?

Ўзига ишонган киши жасоратли бўладими? Ё жасоратли киши ўзига ишонадими? Бу саволнинг жавоби муҳим эмас, муҳими — муваффақият калити ўзингизда! Ўзингизга бўлган ишонч ва жасоратда!...

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ОДАМХЎР ЧИНОР”

Бразилия пойтахтида даҳшатли ҳодиса содир бўлди. Шаҳардаги обрўли хонадонлардан бирининг соҳиби Фелиппе Дуардо, хотини Жулия ҳамда ўғли Робертоларни ўз уйларида жонсиз ҳолда топишди. Ўлим сабабларини эса, ҳамон ҳеч ким аниқлай олгани йўқ… ҚАРҒИШ ТЕККАН ЖИҲОЗ...

Фикр қўшиш