Танлаб-танлаб тозисига учрадим (ми?)

Танлаб-танлаб тозисига учрадим (ми?)
Танлаб-танлаб тозисига учрадим (ми?)


— Бир неча ой аввал элга тўй бериб, ўғлимни уйлантирдим. Эшикма-эшик юравериб кавушимнинг таги тешилганида ўғлимнинг ҳамкасби яхши қиз борлигини айтиб қолди. Совчиликка бордик, ёшлар биринчи учрашувдаёқ бир-бирларига мақул келишди. Ўртада ишончли одам тургани сабаб кўпам суриштирмай фотиҳани тезлаштирдик. Келинни туширгач тенгқурларим қатори етти қават кўрпачада ўтириб роҳатланарман, деб ўйлагандим. Чучварани хом санаган кўринаман. Биринчи куниёқ келинимни олдимга олиб "Энди менинг қизимсиз, эркалигингизни ота уйингизга ташлаб келинг, бу ёғи ҳаёт, яхши гап ҳам, аразу гина ҳам ўтиши мумкин. Уйдаги гап уйда қолсин. Нимани тушунмасангиз ўзимдан сўрайверинг” дегандим. Лекин қизи тушмагур жуда ўжар, ўз билганидан қолмайдиган чиқди. Қўйган ҳар бир қадамини онасига етказиб туради. Чақимчилик қилиб, ҳаммамизни тескари қилиб қўйди. Айтавериб, тилим оғригач, охири қаттиқроқ гапиришимга тўғри келди. Дарров онасини чақириб, кетаманга тушиб қолди. Қудам эса қизини уришиб-уришиб ташлаб кетди. У ёқда эркак қудамиз ҳам қўнғироқ қилиб, айб қизида эканини айтаяпти. Лекин келин ўзини босишни истамайди. Хуллас, қанчалик аччиғим чиқса ҳам болаларни ажратолмайман. Бу бебош келинни қандай тарбия қилай? Маслаҳатингизга муҳтожман.


Жамила, 54 ёш, Наманган вилояти

Тўти Юсупова: — Эзгу ниятлар билан бировнинг эрка қизини қиз қилиб олибсиз-да. Ҳа, бази ёшлар ғўр, шартаки, ўжар бўлишади. Ўзимиз ҳам вақтидаулардек эдик. Оғир-босиқ қайноналаримиз бизга сабр қилишган. Фарзандли бўлиб, яхши-ёмонни кўриб, аста-секинлик билан ҳовуримиздан тушганмиз. Ҳаётнинг ўзи яхши муаллим, кўп қайғурманг. Агар билсангиз, бошқаларнинг келини ҳам шунақа. Ёш-да, биз катталарга ёқмаган бир қилиғи ортиқча. Начора, қайнонажон бўлиб етти қават кўрпачада ўтириш, савлат тўкиб юриш учун ҳам келинпошшаларнинг фелига, ноз-фироқ қилишларига чидашимиз керак. Бу дунёда қай бир иш, қай бир вазифа осон, дейсиз? Ҳартугул, ота-онаси қизининг фелини билишаркан, шукр қилинг, бази бировлар "Қизимда айб йўқ, қизим оппоқ” деб оёқ тираб туриб олади. Яхши, инсофли инсонларнинг фарзанди экан, ундан ёмонлик чиқмайди. Маслаҳатимиз, келин билан гап талашманг. Ахир у болангиз тенги бола. Сиздай фикрлаши учун, сизнинг ёшингизга қадар яшаши, болали бўлиб, уни минг бир азобда улғайтириши керак. Келинни яхши кўришга ҳаракат қилинг. Энг осон тарбия йўли шу.

Мираббос Мирзааҳмедов: — Икки ойлик келинчак билан шунча муаммо юзага келгани бироз тушунарсиз. Тўғри, ҳар бир аёл фарзандига нисбатан айтилган сўзларни кўнглига жуда яқин олади. Қолаверса, икки ой ёшлар бир-бирини ўрганиши учун жуда оз фурсат. Буннинг учун камида 1–1,5 йил талаб этилади. Шундай экан уларнинг ўзлари бир қарорга келиб олишлари учун имкон яратишни, босим ўтказмасликни тавсия қиламан. Турли чекловлар ва айтганингизни қилдириш билан уни тарбия қилолмайсиз. Келин ҳар бир қадамини онасига етказиб турса, демак бу можароларда қудангизнинг ҳам малум миқдор ҳиссаси бор. Балки у киши билан гаплашиб, мулоқотни чеклашни келишиб оларсизлар.

Оилангизга тинчлик хотиржамлик тилайман!

ОҚ ОРЗУЛАР ВА ҚОРА КЕЧМИШ

Оқ девор, оқ халатли шифокорлар... Деразадан ташқарига қарасанг, оппоқ қор. Қудрат болалигидан нафратланарди шу рангдан. Ўша даҳшатли куннинг рамзи эди, бу гўё... 1995 йил 21 декабрь. Атроф қорга бурканган, бутун оламни болаларнинг кулгуси эгаллаганди. Қудрат ҳам дўстлари сингари қор ўйнарди. Қанчалар соф, беғубор эди, ўшанда.Унинг қор заррасидек...

МАЙМУННИ ОДАМ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ? (ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…)

Америкалик эр-хотин биологлар Уинтроп ва Люэлла Келлог 1931 йили газеталарда ўрмон ва чангалзонлардаги ҳайвонлар орасида ўсган болалар ҳақидаги мақолаларни ўқигач, бир саволни кўндаланг қўйишди. Агар маймунни уй шароитида тарбияланса, нима бўлади? Одамга айланадими?.. Дастлаб улар ўзининг янги туғилган ўғилчаси Доналдни олиб Суматру оролларига...

Жумбок 9 кисм

Жафар Самшод сен мени шу нарсаларди уз хохишим Билан килгани деб уйлесанми......

Якинда мусулмон булган бир яхудий хикоя килади

«Бир мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат билан шугулландик. Ишимиз жуда катталашди. Катта фойдалар килдик. Вакти келиб, иккимиз ажралишга карор килдик. Уртадаги молимизни хисобладик......

Шариатда бир ҳукмнинг фатво ва тақво тарафлари бор

Шариатда бир ҳукмнинг фатво ва тақво тарафлари бор. Тақво юзасидан рӯзанинг ҳукми шуки, рӯзадор фақат ейиш-ичишдан эмас, балки нафсни ҳаромга ундовчи барча нарсалардан тийилиши керак. Ёлғон, сӯкиш, уриш-жанжал, бировнинг дилини оғритиш, аразлашиб юриш, кӯзини номаҳрамдан тиймаслик, фахш иш ва гап-сӯзлардан қочмаслик, бемаъни нарсаларни томоша...

ҚАБР ТОШИ МАШМАШАСИ

— Қанча, учтами? Ҳа, албатта оламиз. Мани исмим Ихтиёр. Тошларимиз мана бу ёқда. Кўринг. Қандай шаклда бўлади, қандай ўлчовда?  Мана бўларимиз 60 минг, каттароқлари 85 мингдан 150 минггача. Агарда гранит қўйдирмоқчи бўлсангиз 200 минг. Қабр тошининг ёнига мармар ётқизасизми ё йўқми, гул солишга кўзача…...

Танлаб-танлаб тозисига учрадим (ми?)

— Бир неча ой аввал элга тўй бериб, ўғлимни уйлантирдим. Эшикма-эшик юравериб кавушимнинг таги тешилганида ўғлимнинг ҳамкасби яхши қиз борлигини айтиб қолди. Совчиликка бордик, ёшлар биринчи учрашувдаёқ бир-бирларига мақул келишди. Ўртада ишончли одам тургани сабаб кўпам суриштирмай фотиҳани тезлаштирдик....

Сўнгги сабоқ

Ўша куни эрталаб мактабга жуда ҳам кеч қолаётган эдим; муаллимдан танбеҳ эшитишимни ўйласам юрагим орқага тортиб кетарди. Устига -устак мосе Амел биздан аввалги дарс мавзусини - сифатдошларни сўрамоқчи эди. Мен эса яримта сўз ҳам ёдламаганман. Бир зум хаёлимга дарсга кирмасдан сайр қилиб юриш фикри келди....

ҚИССАДАН ҲИССА…

Эркак киши шайтон йўриғига кирса, ихтиёри қўлдан кетади. Ҳадеганда васвасага тушган кимса каби безовталанаверадиган бўлиб қолади. Руҳан тинчини йўқотади. Наҳснинг ўзидан бадбўй, аччиқ ис таратувчи ботқоғи томон талпинаверади. Чунки бу қўланса ҳидни шайтон йўриғидаги эркак ҳис эта олмайди. Шайтони лаин унинг ҳушини ўғирлайди-ю, кўзларига бу...

БАҲОРНИНГ ЁМҒИРЛИ ОҚШОМИ

Бир неча кундан бери қовоғини очмай, ўқтин-ўқтин ёмғир ташлаб турган баҳор ҳавоси бугун эрталабданоқ бешбадтар айнади. Ёмғир гоҳ сал пасаяр, гоҳ момоқалдироқ аралаш забтига олиб, челаклаб қуйгандек шаррос қуяр эди. Шаҳар кўчаларидан ёмғир суви ариқ бўлиб оқар, ҳаммаёқ кўллаб кетганди. Кечга томон иш-юмушидан, болаларини боғчадан олиб қайтаётган,...

Фикр қўшиш