Ўн олтида қиз узатманг, ёр-ёр (Hikoyalar)

Ўн олтида қиз узатманг, ёр-ёр (Hikoyalar)
Ўн олтида қиз узатманг, ёр-ёр (Hikoyalar)


— Кўча кўрмаган қизни келин қилдим, — оғзини тўлдириб мақтанди Зумрад опа ўртоғига.
— У нима деганингиз? — Гулбаҳор опа нимага шама қилаётганини фаҳмласа ҳам сир бермади.

— Ўғлим ўқиган қизларга уйланмайман, деди. Суриштириб-суриштириб охири онаси ўпмаган, ўн олти ёшли қизни олиб бердим…

— Яхши қилибсиз, бахтли бўлишсин, — деди Гулбаҳор опа келиннинг ота-онаси розилик берганига ҳайрон бўлиб. Аммо тиксўзлиги тутиб, ичидагини тилига чиқаришдан ўзини тиёлмади: — Ёшгина қизни келин қилишга қилибсиз, лекин уни тарбиялаб олишга сабрингиз етармикан?

— Нега мен тарбиялар эканман?! Онаси шунча йилдан буён тарбиялагандир-да, — зарда қилди Зумрад опа. — Сиз ҳам қизингизни тезроқ узатинг, ёши ўтса танлайдиган бўлиб қоларкан. Ўғлим худди шундай қилди, бирини ўқиган дейди, бошқасини «модница» дейди… Хуллас, кўндиргунча роса қийналдим.

— Майли, ўзини мустақил эплай оладиган йигит чиқса узатарман, — деди Гулбаҳор опа.

Дугонаси билан хайрлашган Зумрад опа ичида қувонди. Бир пайтлар ўртоғининг қизини сўраб борганда, «ўқишни тугатсин, кейин узатаман. Бўлмаса, ўқишни ҳам, рўзғор ишини ҳам қойил қилмай ўзини ҳам, қайнонасини ҳам қийнаб қўяди», деб бермаганди.

Тўй ҳам ўтди. Зумрад опа навниҳол келинини тилидан қўймай мақтар, кўча кўрмаган қизлар ўқиган қизлардан кўра яхшироқ бўлишини такидлашдан чарчамасди. Шу тарзда орадан салкам бир йил ўтди, Зумрад опанинг ҳали ўн еттига тўлмаган келини фарзандли бўлди. Келиннинг ёши етмагани сабаб қонуний никоҳдан ўтмагани муаммо бўлиб, болага гувоҳнома олишга роса қийналишди. Барча таниш-билишларини ишга солиб, келин билан чақалоқни бир амаллаб туғруқхонадан олиб чиқишди.


Шундоқ ҳам нозиккина бўлган келин туғруқ пайти қаттиқ қийналиб, анча ўзини олдириб қўйганди. Туғруқхонадан қайтганидан кейин тўйиб ухлаб оламан деб ўйлаган келинчакни бир уй меҳмон кутиб турарди. Онаси билан синглиси ёрдамга келишган бўлса-да, барибир чарчади. Меҳмонлар ўтирганда бир зум ётиб дам олишга фурсати бўлмаган келинчак кун бўйи тик оёқда юрди, кечга бориб эса ҳолдан кетиб ўзини ўринга ташлади. Боласининг йиғлагани ҳам ёқмасди. Онаси билан қайнонаси болангни эмизмайсанми дейишмаса, қотиб ухлаб қолиши аниқ эди. Аксига олгандек боласи инжиқ, йиғлоқи эди, кун бўйи ухлаб, кечаси билан йиғлаб чиқарди.

Икки-уч кун ўтиб яна хабар олгани келган онасига:

— Ойижон, киноларда бошқача кўрсатишади-ку… Чақалоқларга қарашга энагалар, бувилар ёрдам беришади. Туғруқхонадан келган аёлни эса авайлаб-асрашади… Рўзғорнинг ҳамма иши менинг зиммамда, кун бўйи чарчаганимдан кечаси билан йиғлаб чиқадиган боламга қарай олмаяпман. Нима қилай?.. — дея йиғлаганча онасининг елкасига бошини қўйди.

Биринчи марта қизининг ҳали ҳам болалигини ҳис қилган онасининг кўнгли бузилди. Шундан кейин қудам қизимга қаттиқ гапириб қўймасин, деган хаёлда кичик қизини ёрдам бергани жўнатадиган бўлди. Келинининг олдинги чаққонлигидан асар ҳам қолмагани, уйқусираб, мадорсизланиб юриши Зумрад опанинг ғашига тега бошлади. Келини боласини эмизгани кириб, ўзи ҳам ухлаб қолар, токи, бор овозда чақирмагунча уйидан чиқмас, ухлаб ётаверарди.

Энди Зумрад опа «ношуд, кунда-кунора касал бўладиган» келинидан нолишни бошлади. «Биз ҳам туққан эканмиз-да, туғруқхонадан келибоқ хамир қориб, нонлар ёпиб кетаверардик», деб эшиттириб пичинг қиларди.

Бир гал ярим тунда чақалоқининг қаттиқ йиғисидан уйғониб кетган Зумрад опа ўғлининг хонаси эшигини тақиллатди. Ҳеч ким жавоб бермади. Келини билан ўғлининг исмини айтиб чақирди, яна жимжитлик. Чақалоқнинг янада қаттиқроқ чириллаб йиғлашига чидай олмай, охири келиннинг хонасига тўғри кириб борди… Кирса, келини хонанинг бир томонида бешик бошида ухлаб ётар, ўғли эса бошқа бурчакда турган коляска ёнида қотиб ухлаб ётишарди. Зумрад опа келинини туртиб уйғотди.

— Туринг-ей, болани ўлдириб қўясиз-ку, бола бечорани қорни очиб кетган, бунинг ухлаб ётишини-чи!

Шовқиндан сесканиб уйғониб кетган ўғли эса кўзини очмасдан беихтиёр коляскани тебрата бошлади.

— Ҳой, нега коляскани тебратасан, бола бу ёқда-ку! — ўшқирди Зумрад опа.

— Ойи? — энди ўзига келган ўғли онасига ҳайрон бўлиб қаради. — Туни билан ухламайди бунингиз. Гоҳ бешикда, гоҳ коляскада, гоҳ қўлда тебратамиз, — деди нолиб.

— Сен нима деб ўйлагандинг, болалар ўз-ўзидан катта бўлардими? Ана шундай қийинчиликлар, уйқусиз тунларга чидаб, сабр қилиб сенларни катта қилганман! Ҳамманинг боласи ҳам шу, фақат сенинг хотининг нозикойим. Битта болани эплай олмайди!..

Эртаси куни ўғли ишга кетгач, Зумрад опа келинини ёнига чақирди.

— Менга қаранг, келинпошша, сиз уйда ўтирибсиз маза қилиб, ўғлим ҳар куни ишга бориши керак. Индамасам, кечаси билан унга бола қаратсиз, бурнидан ип ўтказиб олмоқчи бўлсангиз, хомтама бўласиз! Битта болани эплай олмасангиз қанақа хотинсиз?

Келин ер чизди. Эрини ўйлаб виждони қийналди.

— Кечиринг, ойижон бундан кейин ўзим қарайман. Фақат… бола ухлаши учун нима қилиш керак, билмайсизми? — келинининг кўзини мўлтиратиб туришидан бироз кўнгли юмшаса-да, сир бой бермади.

— Нима қилардингиз, ухламасдан қарайсиз-да! Базида болалар уйқусини адаштиради, кундузи ухлаб кечаси ўйнагиси келади… Сизники ҳам уйқусини адаштирган.

Келин унда мен кундузи бир соатгина ухлаб олсам эди, дегиси келдию қайнонасидан қўрқиб индамади.

Ўша кундан бошлаб қайнонаси ўғлини бошқа хонага кўчирди. «Кун бўйи ишлайдиган одам тўйиб ухлаши керак», деди ҳайрон бўлган келинига. Келин эрининг этироз билдиришини кутганди, аксинча, энди у ҳам онасига қўшилиб турткилашни бошлади.

Кунларнинг бирида эса Зумрад опа келинининг қўлига боласини тутқазиб ҳайдаб юборди… «Қизингиз уйимга қайтиб қадам босмасин, ўғлимга сариштароқ хотин олиб бераман!» деди вазиятни билгани келган қудасига ҳам.

Ўша кунлари қизининг тўйига айтгани Гулбаҳор опа дугонасиникига келиб қолди. Бўлган воқеаларни эшитиб афсус билан бош чайқади.

— Нимасини айтасиз, ўртоқжон, келинга ёлчимадим, Яхши ҳамки қонуний никоҳи йўқ экан, бўлмаса, уй-жойимга эга чиқармиди…— деди Зумрад опа кўзига ёш олиб.

— Мен қизга ачиняпман…— деди Гулбаҳор опа ўзига ўзи гапиргандек. — Ўн олти ёш қизини узатган онага ҳам, битта келинга ёрдам бера олмаганингиз учун сизга ҳам, ўғлингизга ҳам қойил қолмадим! Ҳайдаб юбориш ўрнига озроқ ёрдам берсангиз бўларди-ку. Қўлида ёш боласи билан у энди нима қилади?..

Зумрад опа таклифномани беришни ҳам унутиб, кетиб қолган дугонасининг ортидан қараганча ўйланиб қолди, «Ростдан ҳам келиним энди нима қилади, наҳотки набирамни қайта кўрмасам?!» деган ўйдан сесканиб тушди.

ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)

«1» Ҳаёт ўзи шунақа... У шундай деганди…биринчи ва оҳириги суҳбатимизда. Кечагидай эсимда. Бу воқеага кўп бўлганига қарамасдан у билан бўлган учрашувимизни ёдимда сақлаб қолганман.  Исмини сир тутди… ...

Олмос

Aфрикалик савдогар олмос тош сотиб олди. Ҳажми тухумнинг сариғидек эди. Аммо унинг камчилиги бор эди. Ўртасига дарз етганди. Бу нарса эса унинг гўзаллиги ва қийматига футур етказарди......

Боламни пулга алмаштирдим…

Ва оқибатда бир неча йил озодликдан маҳрум бўлдим. Ҳозир уйдаман. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим ҳам менга нисбатан ўзгариб қолган. Қариндошларимни-ку, айтмасам ҳам бўлади....

«Акли бутун одам» (хажвия)

Мухиддин кизик бозор килиб чикса, Акрам кизик зир югуриб турганмиш-да. — Ха, огайни, тинчликми? — сорабди Мухиддин ака. — Е, орток, кечагина оттиз минг сомга янги велосипед олгандим, шундай бозорга кириб чиккунимча огирлаб кетишибди, — Акрам ака куюниб ошнасига тушунтирибди....

Рўшнолик кўрмаган опам (ҳикоя)

Кўпинча бирор инсон ҳаётида рўй берган воқеаларни муҳокама қилгандан сўнг, бу унга яратган томонидан берилган синов, ёки пешонасига битилган ёзуғи бўлса керак деган мулоҳазага борамиз. Гоҳида бунинг акси бўлса-чи? Инсон зоти кўп бўлгани билан ҳар бирининг ҳаёти, тақдири турлича-да. Биров ўтган ҳаётига шукр қилса, биров нолийди. Айримлар эса ҳаётда...

Lola feat. Dj Piligrim - Imagine

[Dj Piligrim] Imagine there’s no heaven It’s easy if you try No hell below us...

Маккоранинг байрамни қандай кутгани…

Турмуш қурганимизга ўн йилдан ошибдики, янги йил байрамини қайнонамнинг уйида кутамиз. Бунга қаршилигим йўқ, албатта, аммо ҳар бир келин бека сифатида ўзи билганча байрамона дастурхон тузашни, қайси таомни тортиш, қандай салат тайёрлаш кераклигини мустақил ҳал этишни орзу қилади. Гапларимдан қайноналар хафа бўлишмасин, бу бор-йўғи сиз бизга неча...

ОҚ ОРЗУЛАР ВА ҚОРА КЕЧМИШ

Оқ девор, оқ халатли шифокорлар... Деразадан ташқарига қарасанг, оппоқ қор. Қудрат болалигидан нафратланарди шу рангдан. Ўша даҳшатли куннинг рамзи эди, бу гўё... 1995 йил 21 декабрь. Атроф қорга бурканган, бутун оламни болаларнинг кулгуси эгаллаганди. Қудрат ҳам дўстлари сингари қор ўйнарди. Қанчалар соф, беғубор эди, ўшанда.Унинг қор заррасидек...

БЕИЗ КЕТМАГАН БАХТ…

Салима опа жуда жонидан тўйиб кетди. Эри Ҳалим аканинг ичиб келаверишидан, тўполон кўтараверишидан безди. Ҳар сафар бўй етиб қолаёзган қизи Каримани ёнига олиб гоҳ сомонхоналарда, гоҳ оғилхонада тунайверишидан куйди… Нима қилсин?.....

Ўз ихтиёрим билан топшираман” ёки бўлиши мумкин бўлган ёлғон ҳақида

Ярим кечаси денг, телефонимнинг телеграми ишлаб кетди. Бир пасда ўнлаб SMSлар келиб тушди. Тағин ҳаммаси "Давлат раҳбаридан, халқимдан кечирим сўрайман...”, деб бошланган. Айримларини ўқийману ёқамни ушлайман. Ҳарфлар ҳатто кўзойнаксиз ҳам катта-катта кўринади....

Фикр қўшиш