Бахтга етмасам керак...

Бахтга етмасам керак...
Бахтга етмасам керак...


Эсимда, бундан бир йил аввал,дугоналарим билан мактабни битирган эдик. Чарақлаб ёнаётган қуёш остида, ёш болалардай ҳиёбон арғимчоқларида учгандик, музқаймоқ егандик, кечгача сайр қилгандик. Мен баҳтли эдим, жуда баҳтли! Бироқ, буни ўша дамда билмаган эканман...
2012 йил 17 июн


Бугун менга янги шифокор бириктирилди. иссиқ ҳавода кўп юриш зарарли. Айни шу сабаб, бир ўзим зерикиб гулларни томоша қилардим. Бирдан эшик очилди-ю, оқ ҳалат кийган, баланд бўйли, ёқимтой доcтор кирди. У жуда ҳам мулойим, тарбияли, меҳрибон эдики...


—Энди сени шифокоринг менман. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.


— Мен тузалмаслигимни биламан доктор...


— Йўқ!— деди у мен томонга эгилиб, кўз қисаркан,— Сен албатта тузаласан, менга ишонавер.


У менга кулиб қаради-да, ҳонадан чиқиб кетди. Яшагим келиб кетди...


2012 йил 25 июл


Биз докторим билан ҳар куни суҳбат қурамиз. У ҳаётим, режаларим, орзуларим ва ҳозирги аҳволим ҳусусида турли саволлар беради.



— Ёшингиз неччида? — дедим юрак ютиб.


— Ёшим?!— деди у ажабланиб ва мулойим жилмайди. — Йигирма тўққизда.


— Наҳотки?! Лекин сиз жуда ёш кўринасиз...


— Ёшлигим қолибдими. Мана сени ёш деса бўлади. Ўн етти ёш! — у жовонимдаги дориларни қўлига олиб, нималарнидир ўқир, менга қарамас, лекин саволларимга эринмай жавоб берарди. — Мана бу дори аччиқроқ.


— Сиз уйланганмисиз?


— Уйланганмисиз?— саволимни такрорлади ва мийиғида кулди.— Ҳали сендакасини учратмадим-да. Қани энди ухлаб ол, чарчаб қоласан.


2012 йил 4 август


Кеча мени кўргани оила азоларим келишди. Уларнинг кулиб турган юзларига қараб, аслида ичларини ит тирнаётганини билиш мушкул эмас.— Кўринишинг яхши қизим!


— Ҳа дада менга яхши қарашяпти...


— Синглим анча ўзингга келиб қолибсан!


Дадам ва акам кучларини жамлаб бу гапларни айта олишди-ю, бироқ онам ҳеч нарса деёлмади. Ҳамма рол ўйнаётган бир пайтда кичик синглим бор ҳақиқатни айтиб қўйди.


— Опа сочингизни нега қирқиб ташладингиз, жуда ҳунук бўп қопсиз...


2012 йил 17 август.


Тобора мажолим йўқолиб боряпти. Мени кўргани келганларнинг оғзида бир гап : "тез орада тузалиб кетасан!” Кўзгуга қараб аҳволимга кулгим келади. Ориқ тана, оқариб кетган юз, сочсиз бош, нурсиз кўзлар. Кимё терапиясидан сўнг қош ва киприклар тўкилиши ҳақида огоҳлантиришди.


— Сен жуда ақлли қизсан. Мудом кулиб туришинг тақсинга лойиқ!— дейди мен учун қадрдон инсонга айланиб бораётган доктор.


— Ўлишингни билсанг ҳам масхарабозга ўхшаб кулаверасан дейсизми?!— ундан кўз узмай, тартибли ҳаракатларини кузатардим.


—йўқ!— деди у ҳаяжон билан қаршимда тиз чўкаркан.— Бундай дема. С-сен ҳали яшайсан!


— Сиз жуда яхши одам экансиз, биласизми нега ?


— Нега?


— Ёлғон гапираётганда сездириб қўяркансиз...


2012 йил 25 август.


Ўн етти ёшга кириб, ҳеч кимга кўнгил қўймаганман. Аммо бугун... Ҳа у менинг докторим! Самимий, оқкўнгил, тарбияли, меҳрибон шифокор. Ҳар куни, у ёнимга киришидан аввал ойнага қараяпман, атир сепяпман, нималар тўғрисида гапиришим мақуллигини чамалаяпман. Бу сатрларимни кимдир ўқиса, устимдан роса кулса керак. Йўқ, кимдир бу сиримни билишини, қалбимда уйғонган ягона, биринчи ва оҳирги ҳисни англаб қолишини ҳоҳламайман..


2012 йил 12 сентябр


Кун сайин ёзишга-да, кучим қолмаяпти. Қалам тутган бармоқларим, икки сатр ёзади-ю, қоғоз устига қулайди. Томоғим қуриб, тез чанқайдиган одат чиқардим. Айтишларича, ўлим олдидан одамлар жуда кўп чанқашармиш... Яшагим келяпти...


2012 йил 17 октябр.


Ҳаёт шунчалар ширин нематки... Гарчи мадорим етмаса-да, ўрнимдан турдим, қалам олдим. Ёзяпману, титраб кетяпман. Деразадан қараб тўймаяпман. Бугунги воқеани ёзмасдан иложим йўқ.


— Доктор ҳаво ажойиб!


— Ҳа.


— Нега ҳафасиз? Йиғлаяпсизми? Ҳа сиз ишни эндигина бошлагансиз-ку, ўрганиб кетасиз. Ҳали қўлингизда юзлаб одамлар ўлади...


— Ундай дема!


— Сизга омонатим бор. Мана бу қўлимдаги кундаликни вафотимдан сўнг олиб, ўқиб чиқинг. У ёстиғим остида бўлади. Охирги бир йилини бўлса-да! Илтимос...


Кўзларидан ёш оқаётган докторим менга узоқ тикилиб турди-да, "Мен ҳам сени яхши кўраман” деди. Қандай бахт! Аммо биз саратон касалига йўлиққанлармиз, аҳмоқлар эмас. У мени алдаганини, фақат инсонийлик юзасидан шундай деганини яхши биламан. Қадрдоним, эллик йилдан кейин ҳам қўлингизда жон бераётган беморларингизга, бугунгидай илтифот кўрсатинг, зора шунда мен етмаган бахтларга етсангиз! Ортиқ ёзмасам керак, ортиқ насиб бўлмаса керак...

ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК КУНЛАРИ...

Сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилинаётган воқеаларнинг шахсан ўзим гувоҳи бўлмаганман. Эшитганларим, ижтимоий тармоқларда ўқиганларим маҳсули улар. Базилари олисларда рўй берган бўлса, айримларини балки сиз тўқима деб ўйларсиз. Аммо бир ҳақиқат аён — меҳр-муҳаббатнинг чегараси йўқ, ёлғони ҳам......

БОЛА ЎҒРИСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Мадина энди ҳеч қачон эркак зотига ишонмайди. Бети қурсин уларни. Ёнингда: «Ўлдим-куйдим, сендан бошқани кўрсам, кўзим тешилсин!..» деяверишаркан-у, остона ҳатлаб кўчага чиқишлари билан ҳамма нарса эсларидан чиқаркан… Тўғри, Мадина Қўчқоралидан неча йилдан берисига фарзандли бўлолмаяпти....

Дуо кучи (таъсирли воқеа)

Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб: - Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? - деди. Болакай қарияга қарамасдан:...

Мени хам изласин кимдур, майлига тополмаса хам..

Мен яхши кораман йиглоки кизни,  Келгандан кетганча коз йош килса хам.  Коз йиглаб юпатар хар биримизни,  Коз йошдир конглимга енг тоза малхам.....

Ҳикоя: 100 миллион сўмлик туҳмат

— Азиз биродарлар! Биз бугун барчамиз учун ҳурматли бўлган инсон Нурқувват акамизни сўнгги манзилга кузатиб қўйиш учун йиғилиб турибмиз. Азизлар, барчамизнинг, хоҳ бой бўламизми, хоҳ камбағал, бир кун борар  жойимиз аниқ. Ҳеч ким бу қисматдан қочиб қутулган эмас. Барчамизнинг умримиз Аллоҳ таоло томонидан ўлчаб берилган ва ўша ўлчоғлиқ умрдан...

ТАТАР КАМПИР…

Етмишдан отган, узок йиллик бел огриги каддини егиб койган Нина холанинг уч хонали квартираси хориж мусикаси, кичкириб сакрайотган маст-аласт еркак, айолларнинг дупур-дупуридан зир титрарди. Нина хола балконнинг бир четида мунгайиб отирган койи озича гудраниб коярди. — Илойим йер ютсин сендай келинни!.....

Амир Олимхоннинг ҳеч қаерда элон қилинмаган нодир тасвирлари

Ўзбекистон Республикаси кинофотоҳужжатлари марказий давлат архивида Амир Олимхонга тегишли суратлар ва унинг Петербургда Николай подшо билан учрашуви олинган қисқа видео тасвир сақланмоқда, деб ёзади ЎзА. Эҳтиёт қилиб сақланганига қарамай бу тасвирлар ҳозирда жуда хиралашиб қолган.  Шундай бўлса-да, уларни кўриб, ҳайратланасиз. Ахир, 1900 йилларда...

Гаройиб ходисалар изидан: “ЙОкОЛГАН кИШЛОк ВОкЕАСИ”

Владимир Пляхин она кишлогидан бир хафтага хизмат сафари билан кетди-ю, балога колди. Не коз билан корсинки, кишлок жойида йок. Орнида курук майдон турарди… ЙОкОТИШ...

Бургутлар чўққиларда яшайди

Шаршара довонидаги ҳашарчилар ўтовда тунаб, эртаси эрталаб Супа текислиги орқали Бахмалга ўтмоқчи эдик. Ўйлаганимиздек қуёш ботар-ботмас довонга етиб келиб, уч юз метрлар чамаси баландликдан тушадиган шаршарани томоша қилдик. Узоқ йўл юриб чарчаган эканмиз, шекилли, ҳаммамиз барвақт ётдик. Бундай ҳавода икки соат ухласанг, бас, қушдай енгил...

ОДАМФУРУШЛАР… (Кўнгли бўшлар ўқимасин)

Бу фожиали воқеа бир пайтлар бутун Россияни оёққа турғазганди. Ўшанда Кроснаярскдаги каналларнинг биридан беш нафар 10-12 ёшлар атрофидаги болакайларнинг тана қисмлари топилган. Хўш, қайси ҳайвонсифат одамлар болакайларни бу аҳволга солди?.. «БОМЖ» ЛАРНИНГ ДАҲШАТЛИ ТОПИЛМАСИ Апрел ойида Максим Тауманов, Сафар Алиев, Гагаш Мамедгасанов, Александр...

Фикр қўшиш