Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?

Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?
Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?


Тарихнинг ахлат қутиси бўлмайди, дейишади. Бироқ, ҳар бир тузум тарихни ўзига мослаштириб ёзади. Бу тарихий ҳақиқат. Шу пайтга қадар бизнинг ҳам тарихимиз, тарихий шахсларимизга турлича ёндашувлар, турли "бурчаклар” остидан қараб келинди. Бугун ҳам тарихимизни айрим мавҳум саҳифаларига "тузатишлар” киритилмоқда. Бу албатта яхши. Аммо...

Қон чангаллаб туғилган гўдак

Яқинда ижтимоий тармоқларда Чингизхоннинг келиб чиқиши билан боғлиқ айрим баҳсларга гувоҳ бўлиб қолдим ва беихтиёр бу мубоҳасаларга қўшилиб ўз фикримни айтган бўлдим. Тўғри, мен тарихчи эмасман. Лекин халқимиз тарихига чандон қизиқаман, тарихий асарларни кўп мутолаа қиламан, ҳар қалай шу юрт тарихи хусусида фикр билдиришга баҳслашишга ҳаққим бор деб ҳисоблайман.

Баҳсга киришганларнинг аксарияти "Чингизхон бўлмаганда ўзбек халқи ҳам бўлмасди”, "Чингизхон – бизнинг аждодимиз” сингари фикрларни илгари суришмоқда. Аввало ҳар бир фикр ҳурматга лойиқ. Кимнидир фикри ё қарашлари учун таҳқир ё тақиб этадиган замонда яшамаяпмиз. Аммо, фикрлар етарли асосга эга бўлмаса, унга қарши чиқиш, мавжуд далилларни рўкач қилиш мумкин-ку?

Келинг. Чингизхон кимлигини, унинг дунё халқлари бошига қанчалик кулфатлар солгани кундек равшан бўлса-да, тарихга озгина кўз ташлаб ўтайлик. Қатор манбаларга таянадиган бўлсак, Чингизхон тхминан 1155-1167 йиллар оралиғида, бугунги Россия ва Мўғулистон чегарасидаги Делюн-Болдок водийсида, Онон дарёси бўйидаги бир овулда туғилган. Унинг асли исми Тэмучин бўлиб, отаси Есугай мўғулларнинг боржигин, онаси Оэлун эса олхонут уруғига мансуб эди. Онасининг қорнидан қон чангаллаб тушгани учун ўша пайтда унинг донғи кетган жаҳонгир бўлиши башорат қилинган экан.


Шарқдан келган "бало”

Дастлаб мўғуллар қурултойида хон деб элон қилинган Чингизхон аввали ўша ҳудуддаги мўғул қабилаларини бирлаштиришга киришади. Кейинчалик унинг тасарруфидаги ҳудудлар кенгайиб, кўплаб туркий қабилаларни ҳам ўзига бўйсундиради.

1213 йилда Хитойнинг Цзин империясини ўзига бўйсундириб, жуда катта ҳудудни қўлга киритган Чингизхон этиборини ғарбга қаратади. Бу пайтда Хоразмшоҳлар давлати шарқдаги қудратли давлатлардан бирига айланганди. Дастлаб Чингизхон ва Хоразмшоҳ ўртасидаги муносабатлар дўстона кўринса-да, 1219 йил баҳорида чегара шаҳар Ўтрор ҳокими томонидан Чингизхонга қарашли савдо карвони таланиб, унда одамларнинг ўлдирилиши дипломатик муносабатларни издан чиқарди. Хоразмшоҳ Чингизхоннинг талабига биноан айбдорни юбориш ўрнига унинг элчисини беҳурмат қилиб жўнатди. Бу эса, Чингизхон учун Хоразмшоҳга қарши уруш очишда жиддий сабаб бўлди.

Бу босқин халқимиз бошига қандай кунларни солгани тарихий ва илмий манбаларда, адабий асарларда, филмларда жуда кўп бор кўрсатилган.

Мамлакат тарихида бирор босқинчи она заминимизни Чингизхончалик қонга ботирмади. Отамалик Жувайний, Фазлуллоҳ Рашидиддин, Насавий, Мирхонд, Мирзо Улуғбек, Абулғозий Баҳодурхон сингари муаллифлар бу босқиннинг даҳшатларини ўз асарларида акс эттирганлар.

Кўз кўриб қулоқ эшитмаган ваҳшийликлар

Мана малумотларга этиборр беринг: Самарқандда ҳар уч кишидан иккитасини ўлдириб, шаҳарни сувга бостиришди. Масжидларимизни отхонага айлантиришди. Бухорода аёлларни ўз маҳрамларнинг кўз ўнгида хўрлаб, кейин ўлдиришган. Урганч аҳолисини 50 мингдан ортиқ мўғул аскарларидан ҳар бирига ўлдириш учун 24 кишидан тақсимлаб беришган.

Марвда 1 млн 400 минг кишини қатл этишган ва ўликлар 14 кун давомида йиғиб олинган.

Термизда бир аёл "мени ўлдирманглар, бир қимматбаҳо гавҳарни ютиб юборувдим, шуни чиқариб бераман" дегани учун мўғул аскарлари ҳамма хотинларнинг қорнини ёриб гавҳар қидиришган экан.

Мўғул босқинчилари тарихда мисли кўрилмаган ваҳшийликларни, хунрезликларни амалга оширдилар. Улар наинки рақиб аскарлари ёки қурол кўтаришга қодир бўлган эркаклар, балки босиб олинган ҳудудлардаги кексалар, аёллар, болалар, беморларни ҳам ҳам аямай қатл этишди. Қатл ва қийноқларнинг кўз кўриб қулоқ эшитмаган усулларини "ихтиро” қилишди.

Ер аҳолисининг 11 фоизи қирилиб кетган

Ўзган, Хўжанд, Кеш, Фарғона сингари қанчадан-қанча шаҳарлар ер билан яксон қилинган. Нажмиддин Кубро, Фаридуддин Аттордек алломаларни қиймалашди, Аждодларимиз яратган қанча-қанча ёзма ёдгорликлар, меморий обидалар ер билан яксон қилинди.

Чингизхон ва унинг авлодлари наинки Мовароуннаҳр ва Хуросон, балки Осиё ва Европадаги ўнлаб давлатлар ҳудудини, бошқача айтганда қуруқликнинг бешдан бир қисмини ишғол этди. Унинг империяси Тинч океанидан то Марказий Европага қадар бўлган улкан ҳудудни қамраб олди. Мўғул қўшинлари қиличдан ўтказган инсонларнинг умумий сони 40 миллион кишидан ошади. Бу эса, ўша пайтдаги Ер шари аҳолисининг 11 фоизидан кўпроқни ташкил этарди.

Чингизхон босқини сайёрамиздаги мамлакатлар, халқлар ва элатлар тарихини, миллионлаб инсонлар тақдирини, ҳатто сайёрамиз иқлимини ҳам ўзгартириб юборди (малумотларга кўра, Ер юзида карбонат-ангидрид гази ажралишининг камайиши оқибатида ҳарорат пасайиб кетган). Минглаб шаҳарлар вайронага айланиб,ўн йиллар давомида кимсасиз ҳувиллаб ётди. Уларнинг қайта тикланиши учун юз йиллар керак бўлди. Айримлари эса умуман тарих саҳифаларидан ўчиб кетди.

Чингизхон 1227 йили Танғут давлатига қарши кураш асносида вафот этади. Айрим малумотларга кўра, Чингизхонни ундан қасос олиш фурсатини кутаётган кичик хотини ўлдиради. Васиятига кўра, Чингизхонни ҳеч ким билмайдиган жойга, дарёнинг ўзанига кўмишади. Унинг қабрига Чингизхоннинг жасади билан бирга бирга кўплаб хизматкорлар, канизаклар, жуда катта хазиналар ҳам дафн этилган.

Бир сўз билан айтганда, Чингизхон умримни босқинчиликка, зулмга бағишлади. Имкон қадар ўз сарҳадларимни кегайтиришга уринди. Тоғ-тоғ олтину кумушлар, ҳисобсиз ўлжалар тўплади. Унинг ўлимидан сўнг, авлодлари қонли юришларини давом эттиришди.

Буюклик ва шафқатсизлик тимсоли

Бугунги кунга келиб, Чингизхон шахсига қарашлар турлича тус олган. Масалан унинг ватани Мўғулистонда Чингизхон бутун халқнинг чин манодаги фахру ифтихорига айдланган. Удан-Батор халқаро аэропорти, йирик меҳмонхоналар, ресторанлар, кўчалар, майдонлар, давлат мукофотлари Чингизхон номи билан аталади. Мўғулистон пул бирлигида "улуғ хон” тасвирини учратасиз.

Мамлакатнинг Богдо-уул тоғида Чингизхоннинг баҳайбат сурати чизилган. Пойтахт Улан-батор шаҳрида, парламент майдонида Чингизхоннинг тахтда ўтирган ҳайкали ўрнатилган. У туғилган Делюн-Болдок водийсида ҳам улкан ёдгорлик ўрнатилган. Пойтахтдан 54 километр масофада Туул дарёси бўйида Чингизхоннинг от устидаги 40 метрлик ҳайкали ўрин олган.

Албатта, мўғулларнинг бунга ҳаққи бор. Чунки, бу халқ айнан Чингизхон туфайли дунёга танилди. Чингизхон ўнлаб мўғул қабилаларини бирлаштириб, марказлашган давлат барпо этди. Ҳар қалай ўз халқи учун катта ишларни амалга оширгандир. Аммо, буларнинг бари бошқа халқларни қон қақшатиш, обод юртларни вайрон этиш эвазига юз берди.

Ҳаркимники ўзига!

Яқин-яқинларда айрим қозоқ ва қирғиз олимлари Чингизхонни улуғлашга, уни ўз аждодлари сифатида кўрсатишга интилгани жиддий танқидга учраганди. Икки қардош халқнинг атоқли адиблари Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохонов "Чўққида қолган овчининг оҳу зори” китобида бундай қарашларни кескин қоралаган, ушбу мўғул хонини босқинчи ва золим ҳукмдор сифатида баҳолашган.

Бугун айрим ўзбек зиёлилари ҳам шу ишга бош қўшаётгани, Чингизхоннинг ўзбек халқининг шаклланишига катта ҳисса қўшгани, энг ачинарлиси, Чингизхон бизнинг аждодимиз эканини исботлашга уринишлар кўзга ташланмоқда.

Тўғри, мўғуллар босқини Марказий осиёнинг кўплаб халқлари, жумладан ўзбекларнинг ҳам этногенезига сезиларли тасир ўтказган. Шундан келиб чиқиб, бутун бир халқнинг Чингизхоннинг авлодидан бўлган Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312-1342)га бориб тақамоқчи бўлганлар ҳам кўп. Аммо, тарихий манбалар ўзбек номи ушбу ҳукмдордан аввал ҳам мавжуд бўлгани, хусусан қипчоқлардан бўлган Отабеклар давлати асосчиси Шамсиддин Элденгиз (1137-1174) ўз набирасига Ўзбек деб исм қўйгани тарихдан малум. Қолаверса, мўғуллар бизнинг ватанимиздан минглаб чақирим олисдан яшагани, улар кириб келгунча юртимиз ҳудудида минг йиллардан бери туркий халқлар яшаб келгани ҳам исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Мўғулларнинг олис аждодлари туркийларга яқин экани айтилса-да, мўғул тили саноқли сўзларни ҳисобга олмаганда, биз билган туркий тилларнинг бирортасига ўхшамайди.

Шундай экан, бугунги кунда, халқимиз ўз тарихи, ўзлиги, буюк алломалари, саркардаларини таниб улгурган бир пайтда етти ёт бегона, бунинг устига инсоният тарихидаги энг золим, шафқатсиз ҳукмдорлардан бирини "ўзбеклаштириш” тўғримикин? Умуман дунё аҳли бугун зулмдан, террордан, адолатсизликдлан хунрезлик безиб, бонг ураётган бир пайтда, биз Чингизхондек бедодлик тимсолини улуғлашимиз қанчалик мантиққа яқин?

Албатта, бу мавзуда тарихчиларимиз ўз мулоҳазаларни билдирадилар деган умиддамиз. 

ОҚ ОРЗУЛАР ВА ҚОРА КЕЧМИШ

Оқ девор, оқ халатли шифокорлар... Деразадан ташқарига қарасанг, оппоқ қор. Қудрат болалигидан нафратланарди шу рангдан. Ўша даҳшатли куннинг рамзи эди, бу гўё... 1995 йил 21 декабрь. Атроф қорга бурканган, бутун оламни болаларнинг кулгуси эгаллаганди. Қудрат ҳам дўстлари сингари қор ўйнарди. Қанчалар соф, беғубор эди, ўшанда.Унинг қор заррасидек...

МАЙМУННИ ОДАМ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ? (ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…)

Америкалик эр-хотин биологлар Уинтроп ва Люэлла Келлог 1931 йили газеталарда ўрмон ва чангалзонлардаги ҳайвонлар орасида ўсган болалар ҳақидаги мақолаларни ўқигач, бир саволни кўндаланг қўйишди. Агар маймунни уй шароитида тарбияланса, нима бўлади? Одамга айланадими?.. Дастлаб улар ўзининг янги туғилган ўғилчаси Доналдни олиб Суматру оролларига...

Жумбок 9 кисм

Жафар Самшод сен мени шу нарсаларди уз хохишим Билан килгани деб уйлесанми......

Якинда мусулмон булган бир яхудий хикоя килади

«Бир мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат билан шугулландик. Ишимиз жуда катталашди. Катта фойдалар килдик. Вакти келиб, иккимиз ажралишга карор килдик. Уртадаги молимизни хисобладик......

Шариатда бир ҳукмнинг фатво ва тақво тарафлари бор

Шариатда бир ҳукмнинг фатво ва тақво тарафлари бор. Тақво юзасидан рӯзанинг ҳукми шуки, рӯзадор фақат ейиш-ичишдан эмас, балки нафсни ҳаромга ундовчи барча нарсалардан тийилиши керак. Ёлғон, сӯкиш, уриш-жанжал, бировнинг дилини оғритиш, аразлашиб юриш, кӯзини номаҳрамдан тиймаслик, фахш иш ва гап-сӯзлардан қочмаслик, бемаъни нарсаларни томоша...

ҚАБР ТОШИ МАШМАШАСИ

— Қанча, учтами? Ҳа, албатта оламиз. Мани исмим Ихтиёр. Тошларимиз мана бу ёқда. Кўринг. Қандай шаклда бўлади, қандай ўлчовда?  Мана бўларимиз 60 минг, каттароқлари 85 мингдан 150 минггача. Агарда гранит қўйдирмоқчи бўлсангиз 200 минг. Қабр тошининг ёнига мармар ётқизасизми ё йўқми, гул солишга кўзача…...

Танлаб-танлаб тозисига учрадим (ми?)

— Бир неча ой аввал элга тўй бериб, ўғлимни уйлантирдим. Эшикма-эшик юравериб кавушимнинг таги тешилганида ўғлимнинг ҳамкасби яхши қиз борлигини айтиб қолди. Совчиликка бордик, ёшлар биринчи учрашувдаёқ бир-бирларига мақул келишди. Ўртада ишончли одам тургани сабаб кўпам суриштирмай фотиҳани тезлаштирдик....

Сўнгги сабоқ

Ўша куни эрталаб мактабга жуда ҳам кеч қолаётган эдим; муаллимдан танбеҳ эшитишимни ўйласам юрагим орқага тортиб кетарди. Устига -устак мосе Амел биздан аввалги дарс мавзусини - сифатдошларни сўрамоқчи эди. Мен эса яримта сўз ҳам ёдламаганман. Бир зум хаёлимга дарсга кирмасдан сайр қилиб юриш фикри келди....

ҚИССАДАН ҲИССА…

Эркак киши шайтон йўриғига кирса, ихтиёри қўлдан кетади. Ҳадеганда васвасага тушган кимса каби безовталанаверадиган бўлиб қолади. Руҳан тинчини йўқотади. Наҳснинг ўзидан бадбўй, аччиқ ис таратувчи ботқоғи томон талпинаверади. Чунки бу қўланса ҳидни шайтон йўриғидаги эркак ҳис эта олмайди. Шайтони лаин унинг ҳушини ўғирлайди-ю, кўзларига бу...

БАҲОРНИНГ ЁМҒИРЛИ ОҚШОМИ

Бир неча кундан бери қовоғини очмай, ўқтин-ўқтин ёмғир ташлаб турган баҳор ҳавоси бугун эрталабданоқ бешбадтар айнади. Ёмғир гоҳ сал пасаяр, гоҳ момоқалдироқ аралаш забтига олиб, челаклаб қуйгандек шаррос қуяр эди. Шаҳар кўчаларидан ёмғир суви ариқ бўлиб оқар, ҳаммаёқ кўллаб кетганди. Кечга томон иш-юмушидан, болаларини боғчадан олиб қайтаётган,...

Фикр қўшиш