Азобда ўтган умр

Азобда ўтган умр
Азобда ўтган умр


Онам Россияда туғилиб ўсган бўлса-да, ўзбек йигити билан танишиб қолиб турмуш қуришган. Мен беш ёшга тўлганимда отам ўз юртига оиласини олиб қайтишга қарор қилади. Оилада тўрт фарзанд – опам ва иккита укам билан болаликнинг беғубор, замоннинг оғир дамларини кемтик кўнгил билан бирга кечирдик. Сабаби, онам отамни деб Ўзбекистонга келганига қарамай, онам билан ажрашди.

Онамнинг эса бу юртда биздан бошқа ҳеч кими йўқ эди. Онам ёлғиз, биз ярим кўнгил бўлиб улғайдик. Мактабни тамомлагач Қарши шаҳридаги педогогика техникумнинг тарбиячилик йўналишига ўқишга кирдим. Аммо отам бизни ташлаб қўйганлиги боис иқтисодий жиҳатдан қийналиб ўқишни тамомлай олмадим. Онам рўзғорнинг юкини бир ўзи тортишга қийналиб, биз қизларни 17 ёшдан турмушга беришга мажбур бўлди. Олам-олам орзулар билан келган остонамдан, афсуски, рўшнолик кўрмадим.


Турмуш ўртоғим баджаҳл, золим инсон бўлиб чиқди. Бирор оғиз ширин сўз айтмас, кичик бир хатолик ўтса-ўтмаса баҳона топиб гавронини кўтариб турарди. Бир сафар ҳомиладор ҳолимга қарамасдан "юр, уйингга олиб бораман”, деб алдаб, чўл-адирликка олиб бориб ўлдирмоқчи ҳам бўлди. Жоним тош экан, барзангидек қўлида бўғилсамда омон қолдим. Ҳеч бир банда мендек хорлик кўрмасин. Эримдан қанча зада бўлмай, ўзим отасиз ўсганлигим боис фарзандларимни ота меҳридан айргим келмай, барча қийноқларга чидаб яшадим. Минг афсус ўша кунларимга...

Азиз опа-сингиллар, турмушга чиқар бўлсангиз ёки қиз чиқарар бўлсангиз суриштириб, фел-атворини билиб кейин бир қарорга келинг. Чунки шошма-шошарлик билан чиқарилган қарор бутун умрингизни азоблар исканжасида ўтказишга сабаб бўларкан.

Тўрт фарзандни дунёга келтириб ҳам аёллик бахтини ҳис этмадим. Турмушга чиққанимда қўлимда тайинли касб-ҳунарим бўлмагани учун фаррош бўлиб ишладим. Болаларимни ҳалол едириб-ичирдим. Бировдан кам қилмасликка ҳаракат қилдим.

Ўзим турмушнинг муштларида эзилганим етмагандек катта фарзандим икки нафар фарзанди билан биринчи турмишидан ялчимади. Яна бир фарзандим Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирига кириб, не-не орзу-умидлар билан ўқиди.

Ўқишни тамаомлаб, ишлаб рўзғоримизга рўшнолик олиб киришни истарди. Аммо тамомлашига бир йил қолганда соғлигини йўқотиб қайтиб келди. Унинг дардини ўйлаб минг ўлиб-тирилдим. Дардини берган Эгам шифосини ҳам берар экан, болам тузалиб кетди. Орадан йиллар ўтар, аммо оиламдаги жанжаллар, эримнинг зуғумлари барҳам топмасди.

Фарзандларимнинг орасида ўзгача меҳр қўйган болам – Маҳкамим бугун орамизда йўқ. Техникумни тугатганидан сўнг йигитлик бурчини ўтаб қайтган ўғлим 25 ёшида мудҳиш ишга қўл урди. Маҳкам ҳам оиламиздаги ҳар кунги жанжаллардан безиб кетганди.

Кунларнинг бирида отаси билан айтишиб қолди. Даҳанаки жанг муштлашувга айланди. Охир-оқибат... ўғил ўз отасининг ўлимига сабабчи бўлди. Жаҳл чиққанда ақл кетар деганларидек, қилаётган ишинг оқибатини ўйламай ўзини идора қилолмаган ўғлим падаркушга айланди.

Аввал тергов, кейин суд... Ўғлимни узоқ йилга озодликдан маҳрум қилишди. Минг қилса-да, фарзанд экан. Панжарали машина олиб кетишаётганда, дод солиб, ерга йиқилиб қолдим. Қандай уйга олиб кетишганини билмайман.

Гарчи ўз отасига тиғ кўтарган бўлса ҳам, жиноятчи, қотил бўлса ҳам, бир куни қайтиб келар, муштипар онасини ўзи тепкилаб-тепкилаб тупроққа топширар, деган илинжда кун санаб юрардим. Аммо, ўғлимни озодликда кўриш насиб қилмаган экан. Жазони ўташ муддатига тўққиз йил тўлганда қамоқда жон берди, болам. Қамоқхона азобларига чидолмадими ё виждон азобигами, билмадим. Ҳаётга келиб меҳр ўрнига қаҳрни ҳис этиб улғайган болам гул умрини гўшангада эмас, зах турмада ўтказди. Баридан ўлиб қутилди.

Онани яратмасин экан. Аёл бўлиб чеккан уқубатларим бу куюкнинг, фарзанд доғининг олдида ҳеч не бўлмай қолди. Балки мендан хато ўтгандир, қатият етишмагандир. Вақтида шу инсон билан турмуш йўлларимизни айро қилганимда шу ишлар бўлмасмиди?! Умрим ғурбатда ўтмасмиди?! Болам падаркуш бўлмасмиди?! Азизлар ҳеч кимнинг тақдири менинг тақдиримга ўхшамасин. Ҳеч бир аёл мен каби бахти қаро бўлмасин. 

Кетту...

Сабр қил юрак, сўндирмай тилак,  бўғизламай умидим қайта ва қайта. У жонсиз хануз, шундоғам бехол, нималарга чидаб ўтмади  кутиб. Мен борман десин, сўндирмам десин, ишонгин  хечкимга сени   бермайман десин. Унсиз нигохим, термулган кўзим,  шундай  бир инсонни кутари бўлдим......

Тескари фелнинг тадбири

Халқимизда бежиз "Эрга тегиш осон, этигини ечиш қийин” дейилмас экан. Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи жавобгарлиги ўта кучли бўлган, қатий режимли ишда ишлайди. Янги турмуш қурган кезлари бошлиғи билан арзимаган сабаб билан тортишиб қолибди. Шундан сўнг "бор-эй” деб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб келаверибди...

Кок дафтарнинг сири

Бу дафтарни мен тоʻкимачиларнинг маданият саройи олдидаги хийобондан топиб олдим. Болаларнинг кишки та’тили бошланган пайт еди. Шахарнинг барча майдонларидаги каби тоʻкимачилар хийобонида хам катта арча оʻрнатилиб, хилма-хил оʻйинчоклар билан безатилган. Ертадан-кечгача атрофидан болалар аримайди. Хатто, кечкурун ишдан кайтайотганимда хам одам...

Ночор ота ва тиланчи

Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, "иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: "Кўряпсизми болаларни?...

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС

Мен ҳам барча аёллар сингари чиройли кийинишни, яхши яшашни орзу қилардим, бироқ бу ниятларимни амалга ошириш учун пул зарур эди. Қўлимда тайинли ҳунарим бўлмаганидан бошимни қаерга уришни билмасдим. Мактабни битирганимданоқ ота-онам биринчи келган совчиларга розилик бериб юборди. Тушган оилам биздан кўра бадавлатроқ эди, шу нарса уйдагиларимга...

Мени хам изласин кимдур, майлига тополмаса хам..

Мен яхши кораман йиглоки кизни,  Келгандан кетганча коз йош килса хам.  Коз йиглаб юпатар хар биримизни,  Коз йошдир конглимга енг тоза малхам.....

Bojalar guruhi - Yana gulladi jiyda

Oqar hayot, asta-sekin o’tar umr, Zamonaviy yigitga aylandim hozir. Ishlarim zo’r, qisqasi har kuni banket, “Базара нет”, tagimda yangi “kabriolet”....

АНТИКА ЁЛОН!

ЁЛОН!!! Юрагимни яхши колларга топшираман !  — Ассалому алайкум, кечирасиз, мен ёлон бойича конгирок килайотгандим.  Юрагини яхши колларга бермокчи болган одам сизмисиз? — Менман. ...

Каддафи яратган мўжиза унинг ўз бошига етдими?

НАТО ҳужумидан вайрон бўлган Ливия пойтахти Триполида бу мағлубиятдан завқ-шавққа тўлиб тантана қилаётган ливиялик исёнчилар ўртасида миш-миш тарқалди. Эмишки, полковник Каддафи бутун мамлакат бўйлаб ер остидан тортилган улкан сув қувурлари ичида яшириниб, жон сақлаётган экан. Сув келтирган эмас, кўза синдирган азиз Гап бу ерда Каддафи ҳукмронлиги...

РАМАЗОН РЎЗАСИГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТНИ БИЛАСИЗМИ?

РАМАЗОН РЎЗАСИГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТНИ БИЛАСИЗМИ? Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: «Абу Салама ибн Абдурраҳмонга: «Рамазон ойи ҳақида сен отангдан, отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита эшитган нарсани гапириб бер», дедим. «Яхши. Отам менга шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ...

Фикр қўшиш