Қизил чироққа дуч келганда…

Қизил чироққа дуч келганда…
Қизил чироққа дуч келганда…


Кичкиналигимда светофорларни ёмон кўрардим, айниқса, қизил чироғини. Бирор жойга борадиган бўлсак, машинамиз қизил чироққа тўғри келмаслигини истар, агар шундай бўлса ҳам, дадам тўхтамай кетаверсалар эди, деб хаёл қилардим. Мен учун светофорлар дунёдаги энг кераксиз нарсалар бўлиб туюларди… токи улғайиб, борлиқдаги ҳеч бир нарса беҳикмат эмаслигини тушуниб етгунимча…

Энди қизил чироқ ёнганида дадамнинг ҳаракатларини кузатаман – атрофни кўздан кечириб, нарсаларини яна бир қатор саранжомлаб, ойналарнинг очиқми ё ёпиқлигини текширадилар, ўриндиққа ўрнашиб ўтириб оладилар…

Энди менга ҳаётнинг ўзи узун йўл бўлиб кўринади. Ва албатта, светофорлари ҳам бор. Сўзларим исботини бир танишимизнинг ҳаёти мисолида айтсам. Унинг бошига катта имтиҳон келди. Қисқа муддатда ишлари орқага кетди, бу оилавий ҳаётига ҳам тасир қилмай қолмади. Гуркираб юрган одам тушкунликка тушиб, ҳафсаласиз бўлиб қолди. Лекин бу узоқ чўзилмади, ўша танишимиз бир фурсатдан кейин ўзини ўнглаб олди, ҳаёти аста-секин изга тушди. Фақат ҳаётидаги эмас, фелидаги, этиқодидаги камчиликларни ҳам бартараф қилиш ҳаракатига тушди. Энг муҳими, у бошига тушган синовлардан тўғри хулоса чиқара олди.

Энди наздимда бизга берилаётган синовлар ҳаёт йўлимиздаги светофорларнинг қизил чироғи бўлиб кўринади. Бу қизил чироқлар эса шитоб билан бораётган уловимизни бир дам тўхтатиб, ўзимизни ўнглаб олишнинг имконияти. Демак, ҳаётимиздаги малум бир танаффуслар, бошимизга тушган, биз учун ёмонлик бўлиб туюлган имтиҳонлар аслида яхшиликларнинг бошланиши. Светофор ва унинг чироқлари ҳалокатларнинг олдини олиш учун восита. Шу манода, Меҳрибон Зотнинг синовлари ҳам асло бизни қийнаш, бир текис бораётган йўлимиздан қолдириш учун эмас. Бу имтиҳонлар, агар тўғри хулоса чиқара билсак, бизни икки дунё яхшиликлари томон бошлайди. Зотан, Аллоҳ таоло Ўз Китобида марҳамат қилганидек: "Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”(Шарҳ, 5-6).

Энди кўзларимга светофорлар ёмон кўринмайди… қизил чироқлар ҳам…

ОҚСОЧНИНГ МУҲАББАТИ ​(ГИ ДЕ МОПАССАН, ТАРЖИМОН РУСТАМ ЖАББОРОВНИНГ “ЙЎЛДАГИ АЁЛ” АСАРИДАН)

Ташқарида эсаётган бесар кузак шамоли дарахт шохларида қолган сўнгги япроқларни юлқиб, ҳавода чирпирак қилиб ўйнарди. Овчилар кечки овқатни ейишарди, улар ҳатто этикларини ҳам ечмасдан, қизариб-бўзариб, ҳазил-ҳузул қилиб ўтиришарди. Улар асосан ярим зодагон, ярим деҳқон, бой ва ҳўкизнинг бўйнини қайиришга қодир кучга эга бўлган кичик норманд...

ТУҒМАС ХОТИН…

Манзура эри Бобурни ишга кузатгач, балконга чиқди. Ташқарида куз. Уй атрофидаги дарахтлар аллақачон барг ташлабди. Узоқ-яқиндаги машиналар шовқинини айтмаса, деярли жимжитлик ҳукмрон… У халатининг ёқасини асабий ғижимлаб, бир нуқтага тикилганча узоқ ўтириб қолди. Хаёлига нималар келиб кетмади. Беш йиллик умрини чамалаб чиқди…...

Ҳикоя: Осмон йиғлаган кун

Шохлари чор тарафга тарвақайлаб кетган кекса ўрик остидаги чорпояда маза қилиб чой ичиб ўтирганча хаёл сураётган Эргашнинг ёнига олти яшар ўғли Асад югуриб келди: — Дада, дада, телефонингиз боядан бери тинмай жиринглаяпти! Олиб келиб берайми?! Эргашнинг кўнглидан «Намунча ҳовлиқади бу бола? Телефон бўлгандан кейин биров-ярим қўнғироқ қилганда...

Қалблари қуёш яхши одамлар…

Ер юзидаги инсонлар бир-бирига бегона дея назар солмаса, мудом тинчлик ҳукм сурарди. Келинг, шу фикрга амал қилишни оиладан, маҳалладан бошлайлик. Атрофимиздаги яқин-узоқ инсонларга меҳр-оқибат кўрсатайлик... Қўшнининг илтифоти «Оиламизда қиз фарзанд йўқлиги учун тўрт ака-ука роса тортишардик....

Сурат (ҳикоя)

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди: – Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин. – Бўлди, кетдим....

КАСОФАТ… (Бўлган воқеа)

Жўрахон буви тиши чиққандан бери шаҳардаги Гузармаҳалла марказида писта, қурут сотади. Бу соҳанинг сувини ичиб юборган дейишса, ишонаверинг! Бир кило писта ёки бир қути нос неча дона чиқиши, бир кило қурутдан қанча фойда қолишини шундоқ халтага қараб айтиб бера олади. Ёши олтмишга яқинлаб қолган бўлса-да, тил, жағ масаласида унча-мунча даллолдан...

Излайман...

Телба екан девона юрак, Бу девона кимга хам керак? Охларим ешитолмас озимдан болак, Тентираб кочада дардкаш излайман....

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз?

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз? Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Киши уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳ таолони зикр қилса, шайтон шерикларига: «Энди сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», дейди. Киши уйига кираётганида Аллоҳ таолони зикр қилмаса,...

МУДҲИШ ХАТО…

Тарки одат — амри маҳол, деганлар. Султон бойвачча бу оқшом ҳам гандираклаб уйига қайтди. Хотини Замира ошхонада куймаланиб юрарди. Дераза ойнасидан бир муддат унга кўзини сузиб қараб турди-да, Султон нимадир ёдига тушгандек муштини дўлайтириб ичкарига бостириб кирди ва хотинининг тирсагидан маҳкам сиққанча темир сандиқ ёнига ўтқазди. Кейин...

ФИРИБ УСТАЛАРИ… (ёхуд кар-соқов фожиаси)

Нима бўлди-ю, бир пайтлар бозорда ҳаммоллик қилиб базўр чориғини судраб юрган Темирвой бирданига бойиб кетди. Ҳа энди, бозордан-бозорга чопди, уни бунга, буни унга уриштирди. Ишқилиб, мўмай пул орттирди… Аммо бу камдек туюлаверди. Тўғриси, атрофдагиларнинг саройдек қўша-қўша уйларини, машина олиб машина сотишларини кўрганда ҳар гал ичи куярди....

Фикр қўшиш