Ё хотининг билан ажрашасан, ё сени оқ қиламан!

Ё хотининг билан ажрашасан, ё сени оқ қиламан!
Ё хотининг билан ажрашасан, ё сени оқ қиламан!


Ёшликнинг ғайрат-шижоати инсоннинг дастини узун қилади. Айниқса, севиб қолса, ўзини ҳамма ишга қодирдек сезади, қўли ойга етгудек бўлади. Аммо оила қургач, рўзғор ташвиши елкасига тушгандан кейин шашти бироз пасайиб қолади.
Раҳимжон ҳам ёшликнинг учқур отида, орзулар қанотида учиб юрганида, бир қизни севиб қолди. Кўзлари чақнаб турадиган, ой юзли, ёқимтойгина Гулноз исмли бу қиз қўшни қишлоқдан бўлиб, Раҳимжон билан бир институтда ўқирди. Севги учқуни қалбларни алангалатиб, бир-бирига интиқ дилларни бирлаштирди. Янги бир оила пайдо бўлди. Икки ёш олий талим даргоҳида олган билимларини, куч-ғайратини шу қишлоқ болалари учун бахшида эта бошладилар. Режалари, мақсадлари орзуларига ҳамоҳанг тарзда ҳаётларига сингиб борарди.

ҚИШЛОҚНИНГ ЎЗ ҚОНУНЛАРИ БОР
Келинчак табиатан ғайратли, тиниб-тинчимас эди. Бу жиҳати у келин бўлиб тушган қишлоқнинг "тартиб”ларига тўғри келмаслиги аста-секин аён бўла бошлади. Раҳимжоннинг отаси ҳам улар ишлайдиган мактабда ўқитувчи эди. У келинининг "ғайритабиий ўткир”лигини "ҳазм” қилолмасди. Бу чекка қишлоқнинг ўз қонун-қоидалари бўлиб, унга кўра хотин-қизлар овозини баландлатмай, кўзга ташланмай яшаши лозим эди.
– Хотининг ўзини кўз-кўз қилиб, мажлисларда сўзга чиқмасин, – деди бир куни отаси Раҳимжонга.
– Нега энди, ота, у ҳам ўқитувчи-ку, йиғилишларда ўз фикрини билдиришга ҳаққи бор, – этироз билдирди ўғил.
– Хотинингнинг тарафини олиб, мен билан тортишмоқчимисан, уятсиз?..

Раҳимжон вазиятни юмшатиш учун бу талабга кўниб қўяқолди. Гулноз касбини ниҳоятда севадиган, жон куйдириб ишлайдиганлар тоифасидан эди. Шу билан бирга кетма-кет туғилган икки ўғилчасига меҳрибон она, оиласига ғамхўр, жафокаш бир аёл эди. Шундай бўлса-да, негадир қайнотаси уни ёқтирмасди. Раҳимжон эса бунинг сабабини билолмай гаранг эди…

ИККИ ЎТ ОРАСИДА…
Бу орада Раҳимжонни мактабга директор этиб тайинлашди. Энди у янада масулият билан ишлай бошлади. Гулноз ҳам эридаги юксалишдан қувониб, уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиларди. Шундай кунларнинг бирида Раҳимжонни отаси йўқлаттирди. Борса, ота-она, ака-укалар бари жамулжам. Отасининг қаҳр тўла нигоҳидан кўнгли бир нохушликни сезди.
– Ҳа, маслаҳатгўй хотинчангдан ортиб келишинг қийин бўлдими?
– Нега ундай дейсиз, ота? Ишдан кеч қайтдим, – деди Раҳимжон иложи борича босиқлик билан.
– Ҳа, раҳбарсан, биламиз. Лекин ўз уйингда қулсан, хотинингни бошқаролмайсан. Шу кетишинг бўлса, яқинда у ўрнингни эгаллаши аниқ. Агар шундай қилса, қишлоқда қандай бош кўтариб юрасан?
– Ота, Гулнознинг бундай нияти йўқ…
– Яна ўшанинг ёнига тушасан-а! Бугунги йиғилишдаги гаплари-чи? – тутақди ота.
– Ҳамкасблари қаторида ўйлаган гапини айтдида, ота, бунинг ёмон жойи йўқ-ку!
– Ҳе сени ўша! Етар, ё хотининг билан ажрашасан, ё сени оқ қиламан!
– Ота, унинг гуноҳи нима ўзи, айтинг, бунча қийнайсиз одамни?
– Ака-укаларингнинг хотинига ўхшаб уйда кўмилиб ўтирсин дедим, йўқ, кўнмади, сен ландавур ҳам унга уқтиролмадинг бу гапни…
– Ўзи аслида келинни бошқа қишлоқдан олиб келиб бекор қилгансан-да, болам. Ўзимиздаям қиз қуриб қолгани йўғиди, – дея суҳбатга аралашди онаси.
Раҳимжон икки ўт орасида қолди. Қайси бармоғини тишласа, ўшаниси оғрийди. Бунинг устига, ўзи мактаб директори бўлатуриб ажрашса, одамлар нима дейди?! Гулноз йўқ жойдан жанжал чиқариб, кунора аразлаб уйига кетиб қоладиган ёки ота-онасини бошлаб келадиган аёллар тоифасидан эмас. Уй-жойни ҳам не-не машаққатлар билан ўзлари тиклашди. Отаси, ака-укалари ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳорма, дейишга ҳам ярамади. Гулноз шуларнинг барига чидаб, яккалашса ҳам индамай яшайверди-ку! Шундай бўлгач, уни нима деб ҳайдайди?..

ТОЛИҚИШ
Раҳимжон учун оғир кунлар бошланди. Пенсия ёшига етиб қолган ота на мактабда, на уйда ўғли ва келинини тинч қўймади. Ҳатто бошқа фарзандларини ҳам улар билан гаплаштирмай, марака-мавлудига айтмайдиган қилиб қўйди. Бу кўнгилхираликлар Раҳимжонни ҳам, Гулнозни ҳам обдан толиқтирди. Асаблар таранглашиб, қалбларга шубҳа-гумон соя сола бошлади. Илгари бир-бирига талпинган юракларда ғалати ҳислар уйғонди. Ардоқланмаган ҳислар эса юракни тарк этиши табиий…
Гулноз эри билан ажрашиб, ота уйига қайтиб боришини тасаввур ҳам қилолмасди. Ўзга чора тополмагач севимли ишидан бўшаб, уйда ўтиришга мажбур бўлди. Меҳнаткашга меҳнат қаҳат эмас. У уйда ҳам ўзига яраша иш топди. Қўй-эчки, сигир-бузоқни кўпайтирди, томорқага экмаган экини қолмади. Қозон-товоқ, кир-чир, тикиш-чатишдан ортиб, бу ишларнинг барига улгуриш осон кечмади. Ҳар қанча ғайратли бўлмасин, инсоннинг имкониятлари чегараланган. Раҳимжоннинг эса мактаб раҳбарлигидан ортиб, бу ишларга ёрдамлашишга имкони ҳам, муносабатларидаги совуқчилик туфайли, хоҳиши ҳам йўқ эди. Икки ўғли шаҳардаги лицейда ўқигани боис Гулноз ўз қариндошларини кўмакка чақирди. Вақти-вақти билан улар томорқа ишларига, мол-ҳол боқишда ёрдам берадиган бўлишди-ю, бошлари балодан чиқмай қолди. Қайнотанинг "шарофати” билан қариндошлар ўғри, муттаҳамга чиқарилди-ю, улар бу хонадонга қадам босмайдиган бўлишди. Аёл чорасиз қолди. Ўзи-ку ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ эди, лекин қариндошларининг айби нимада? Юраги безиллаб қолган аёл шундай қилсам қулоғим тинчир, деган ниятда эрининг ишсиз юрган жиянини ишга ёллади. Унга маош бериб, ош-овқатидан хабардор бўлиб турди. Имконияти бироз чекланган (ногирон) бу йигит тўрт нафар фарзанди, оиласини боқиш учун имкон топилганидан мамнун эди. Аммо бу хайрли иш ҳам туҳмат тегирмонида янчилди. У билан Гулнозни маҳаллада гап-сўз қила бошлашди. Бу "иш”да ҳам қайнотанинг "ҳиссаси” катта бўлди, албатта.

СЎНГГИ ЧОРА
Бу "миш-миш”лар Раҳимжонни гангитиб қўйди, ўзини ғурури, орияти топталгандек ҳис қилди ва ажрашиш учун ариза берди. Бахтдан қурилаётган қаср шу тарзда ҳасад ва туҳмат оловида ёна бошлади. Бу оилавий можаро маҳаллада муҳокама қилинди, натижа бўлмади, муҳокама туман хотин-қизлар қўмитасида давом эттирилди. Қўмита раиси тажрибали, сўзлари салмоқли, оқила аёл эди. У кескин сўз бошлади:
– Иккингиз ҳам олий малумотли ўқитувчисиз, бошқаларга ўрнак бўлиш ўрнига бу нима қилганингиз? Сизларга жуда ҳавасим келарди. Аммо бу қарорингиз билан ҳафсаламни пир қилдингиз. Раҳимжон, эшитишимча, аризани сиз бергансиз. Бу аёл билан севишиб, уни бошқа қишлоқдан олиб келиб оила қурган сиз эмасмидингиз? Йигирма йиллик турмушни бузиш шу қадар осонми?
– Опа, гап-сўзлардан чарчадим, шу ишга нуқта қўйганимиз мақул, деб ўйладим, – деди бошини қуйи эгганча Раҳимжон.
– Биламан, сизга аризани ақлингиз эмас, жаҳлингиз ёздирган. Лекин сиз-чи, Гулноз, нега эрингизни бу йўлдан қайтармадингиз?
– Менинг фақат жисмим шу ерда, опа, руҳу жоним фарзандларим билан бирга, узоқларда. Чунки бу қишлоқда яшагулигим қолмаган. Шу пайтгача не кунларни кўрмадим, қандай туҳматларга чидамадим. Менинг юзим куларди, холос. Саҳнадаги актёрдек рол ўйнаб яшадим. Тоғдек ғамни ҳам енгаман, дердим. Аммо энди бардошим етмаяпти. Ажрашишимиздан қайнотам хурсанд бўлса, шундай қила қолайлик. Ахир, отани рози қилмай, яшаб бўлмайди-ку!
– Йўқ, бу фикрингиздан қайтинг, сизларни илгаригидек шижоатли эр-хотин сифатида кўришни истаймиз. Майда гаплардан баланд бўлиб яшаш керак. Фарзандларингиз тақдирини ўйланг, уларнинг келажагини бу гап-сўзлардан юқори қўйинг. Сизларга охирги гапим ва илтимосим шу!..
Кундалик оилавий ташвишлар ҳар қандай буюк туйғуни ҳам емириб юборади, деб ёзганди таниқли ёзувчилардан бири. Бу оиладаги муҳаббатнинг бошига ҳам ана шу ташвишлар етди. Меҳр-муҳаббат, оқибат, инсоф, диёнат каби туйғулар биқиқ бир муҳитда бўғилди. Ўрнини ишончсизлик, дилозорлик эгаллади.

ОТА-ОНА ОЛТИН ҚАНОТ, –
дейди халқимиз. Ота-она фарзандига қанот бўлмас экан, унинг руҳи синади. Ўзини бағрибутун сезмас экан, унинг иши юришмайди, оёғи олдинга эмас, ортга қараб судрайди.
Раҳимжоннинг аҳволи ҳозир худди шундай: унинг ота-она, қариндошларидан ҳам, ўз оиласидан ҳам кечгиси йўқ. Йигит қандай йўл тутса тўғри бўлади? Маслаҳат беринг, азизлар.

ОТАНИНГ ХИММАТИ. КАЛБ МАМЛАКАТИ. 3 ДИРХАМГА ЖАННАТ САВДОСИ. 3 ТА ХИКОЯ

ОТАНИНГ ХИММАТИ Имом Азам рахматуллохи алайхнинг олдиларига бир одам оглини окишга олиб келган екан. 20 йил отибди хамки, у толиб деярли хеч нимани органмабди. Абу Ханифа толибнинг отасини чакириб айтган еканлар:...

МУҲАББАТ ЙЎҚ ЭКАН ДУНЁДА…

Қуёш уфққа бош қўйиб, дарахтлар устида қуш бозори бошланган маҳал Тилаволди қизғиш рангга бўялган темир дарвозадан анча нарида турар, ҳовлига кириб чиқаётганларни зимдан кузатарди. Карнай ҳар ғат-ғут қилганда ичининг аллақаерида томирчаси узилаётган каби танасига игналар санчиларди… Тилаволди шу тахлит бир неча ўн дақиқалар туриб қолди. Кўнглидаги...

Икки Севишган

Откан замонларнинг брида бир гозал ва жозибали киз болган екан у кизга бир ок конгили мехрибон йигит ошик болипди киз хам болани йоктирип колипди орадан йилар оти айни йоз чиласи икки севишганлар ката сув хавзаси йонидан отишарди шу пайт кизнинг хайолига ; илхом акам мени ростан хам севармикин ози синап кориш керак деп худи тасодифан болгандай...

ХОРАЗМ, ЖОНГИНАМ…

Мен бир саёқ одамман, ака. Бугун бу ерда бўлсам, эрта Фарғонадаман. Индин сизнинг юртингизгаям кетавераман. Мижозлар кўп! Мана, дафтарчамда, ҳей, ўнлаб тўйлар бор. Барининг куни аниқ. ...

Ҳикоя: «Қизимнинг оқ доғлари бор. Бунда мен айбдорман!»

— Biz insonlarning qismatimiz turlicha yaratilgan. Sevimli gazetamning «Turmush» sahifasida har xil taqdirlar haqida o'qiyman. Ishonsangiz, har bir dardli qalbning nolasini o'qib, ko'zimga yosh keladi. Bilmadim, ehtimol, mening bu ta'sirchan fe'l-atvorim o'zimga faqat zarardir. Onam rahmatlining ham ko'ngli shunday bo'sh edi....

Такдир

Оз севгим олдида дардларим фирок.  Дардим айтолмайман мен унга бирок.  Вужудимни босар кандайдир титрок.  Нега уни менга учратдинг такдир....

Бахтга етмасам керак...

Эсимда, бундан бир йил аввал,дугоналарим билан мактабни битирган эдик. Чарақлаб ёнаётган қуёш остида, ёш болалардай ҳиёбон арғимчоқларида учгандик, музқаймоқ егандик, кечгача сайр қилгандик. Мен баҳтли эдим, жуда баҳтли! Бироқ, буни ўша дамда билмаган эканман... 2012 йил 17 июн...

ОНАНИНГ ҚАРҒИШИ

"Тоғ жойидан кўчибди, деган гапни эшитсангиз, ишонинг, аммо бир кимса ўз фел-атворини ўзгартирибди, деса ҳаргиз ишонманг”, - дейилади ҳадиси шарифда. Илло, Яратганнинг ўзи тўғри йўлга бошлашни ирода этса, инсофу тавфиқ берса, ҳар қандай залолатли банда ҳам ҳидоятга юз тутиши муқаррар. Бунга ўзим шахсан амин бўлганман....

Эри чет элга кетган аёллар садоқат маъбудасими ёки оддий инсон?..(+18)

Мани ёрим Московларга кетди, кетди, Ёрим билмайди, деб хиром этди, этди, Ғийбатлари қулоғимга етди, етди, Мен, барибир, сени кутаман…...

Эримнинг телефони билан кундошмиз!

Турмушга чиққунимча хаёлимда худди эртаклардагидек чиройли кечаларга бориб, ўзимнинг бетакрор либосим ва тил ожиз ҳусним билан ҳаммани лол қилардим. Кейин у ерда дунёда тенгсиз бўлган йигит менинг ортимдан эргашар, мен парво қилмас, аммо у барибир этиборимни тортар ва биз сеҳрли муҳаббат қасрида яшардик....

Фикр қўшиш