Аёллар бўлимининг бошлиғи (Хажвиявий хикоя)

Аёллар бўлимининг бошлиғи (Хажвиявий хикоя)
Аёллар бўлимининг бошлиғи (Хажвиявий хикоя)


Каминани биттаям эркак ишламайдиган бўлимга бошлиқ қилиб қўйишди. Рости, аввалига: "Қариганимда шу менга керакмиди”, деб бир оз хафаям бўлдим.  Лекин вазифа юклатилганидан кейин, уни  бажариш керак. Аввалига аёлларнинг орасида ўтиришга хижолат тортдим. Одам ҳамма нарсага кўникар экан-ей! Ўрганиб  кетдим.  Чор тарафда "…хон”  "…ой” "…бонулар”, ҳавода турли атирларнинг нафис ифори! Бир нарса яхши — доим қайноқ чой  тайёр! Ёнида ширинлиги билан. Бири бўлмаса, бири пиёлангни тўлдириб қўяди, барака топгурлар.

Уч ой ўтмай ходималаримни тушуниб кетдим. Шундоқ юзига қарасам, бўлди, нима гаплигини дарров  билиб оламан. Моҳирахон "юрагим ғаш” деса, кийими қоматига чиппа ярашганини айтиш керак. Дилфузаой "кенг дунёга сиғмай кетса”, демак, қайнанаси билан айтишиб қолган. Нафосатнинг эри билан-ку ўртоқ бўлиб қолдик, улфати йигит! Хотинининг: "Мендан бошқага уйланармидингиз?” деган саволига:  "Узил-кесил йўқ! Чунки биламан, сендан яхшисини тополмайман, сендакаси керак эмас!” деб жавоб қилибди шоввоз!


Саккиз ойда аёлларнинг буюмларига балодай ақлим етадиган бўлиб қолди. Масалан, сумканинг ранги пойабзалнинг ранги билан бир хил бўлиши шарт. Бўягандан кейин лабларни қоғозга босиш керак, шунда табиийдек кўринади. Ҳар бир аёлнинг шахсий пардоз воситалари бўлгани яхши. Бўлмаса қизи билан талашиб қолади.  Хотинига "яхши кўраман”, "олиб бераман”, "албатта борамиз”ни тез-тез айтиб турадиган эркак — ҳақиқий эркак! Ҳа,   буларга гапниям ўйлаб гапириш керак, деб турганимда Саломатхон деганимиз тунд кайфиятда кириб келди:

— Ҳа, тинчликми? Кайфиятингиз йўқроққа ўхшайди, Саломатбону? — дедим кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилиб.

— Тенгдошларингиз, синфдошларингизга қараб туриб: "Наҳотки мен ҳам шунақа қари кўринсам-а?” деган фикр ҳеч хаёлингизга келганми?

— Келган. Кеннойингиз ҳам "Мен ҳеч ўзгармаганман-у, дугоналаримнинг юзларида бунча ажин кўп” деб қолади базида.

— Менам шуни айтаман-да! Кўзгуга қарасам, ўша-ўша Саломатман! Кеча тишим ўлгур  жуда қаттиқ оғриб, кўзимга ҳеч нарса кўринмаса, денг! Юрагимни ҳовучлаб поликлиникага бордим. Янги тиш шифокори келибди. Ўша ерда бир-иккитасининг: "Қўли енгил, оғриқни сезмайсан”, деб мақтагани қулоғимга чалиниб, навбатга турдим. Қарасам, деворда шифокорнинг тўлиқ исми-шарифи ёзилган дипломи, мақтов ёрлиқлари осиғлиқ. Ўқидим-у, бирдан  кўз олдимга баланд бўйли, жингалак сочли, истараси иссиққина синфдошим келди. "Бу — ўша!”, деди юрагим ҳам ҳовлиқиб. Мактабда ўқиб юрган пайтларимизда менга зимдан қараб-қараб қўярди…

— Демак, унга ёқаркансиз…

— Ҳа, энди… Шундан бери ўттиз саккиз йил ўтибди. Ўзи ҳозир қанақайкин, мени кўриб қай аҳволга тушаркин, деб роса ҳаяжонландим. Навбатим келиб, ичкарига кирдим-у… эй, ҳафсалам пир бўлди.

— Нега?

— Рўпарамда оқарган сочлари сийрак, бетини ариқдай-ариқдай ажинлар бежаган, бир сўз билан айтганда, менинг синфдошим бўлиши мумкин бўлмаган даражадаги қари,  қориндор бир амаки турибди-да!  — Тишимни кўрди, даволади. Хонасидан чиқиб кетаётиб: "Мабодо 16-мактабда ўқимаганмисиз?” деб сўрадим.

— Хўш, у-чи?

— Аввалига ҳайрон бўлди. Кейин: "Ҳа, ўқиганман” деди. Мактабни қачон тугатганини сўрадим. "1973 йилда, нега сўраяпсиз?” деди. "Сиз менинг синфимда ўқигансиз”, десам…  шу қари, хўппасемиз, салкам кал амаки  менга  тикили-и-б туриб:

—  "Бизга қайси фандан дарс бергансиз, опой?” деса бўладими?!

— Майли, хафа бўлманг. Буям яхшиликка!

— Нимаси яхшиликка? — дея ҳайрон бўлган Саломатхон:

— Ўзини ҳеч ўзгармаган, мактабда қандай бўлса, кўриниши шундайлигича қолган, деб ҳисоблайдиган битта сиз эмас!  Демак, ёлғиз эмас экансиз! — дедим уни тинчитиб.

Айтгандай, яқинда мени бошқа бўлимга ўтқазишармиш… Энди "…хон”, "…ой” "…бону”ларсиз қандай ишлайман?! Қанақа янги мато чиққани, нима урф бўлгани  ҳақидаги малумотлардан бехабар қоламан-ку?! Бу ёғини сўрасангиз, чойни-ку,  эркаклар ҳам  бир амаллаб дамлаб беришар, лекин ширинлик масаласи нима бўлади?!

БЎРИЛАР СЎҚМОҒИ

Отам раҳматлининг бир гапи сира ёдимдан чиқмайди: "Болам, илон билан бўрида азроилнинг бир донадан "туки” бўлади. Уларни кўрган инсонни қўрқув чулғаб олади, бироқ одамдан кучли жонзот йўқ”, деган эди. Ҳадикни енгиб яшаш ҳам марднинг иши. Қўшработ туманидаги Қоратош қишлоғи Нурота тоғ тизмасига кирувчи Оқтоғ ва Қоратоғ оралиғида жойлашган мафтункор...

Мўминнинг қабри (Ибрат)

Бир мўмин киши вафот этибди. Қабрда қўрқиб ётса бир овоз эшитилибди. -Эй,банда умрингда бирон закот берганмисан? Одам - йўқ мен ахир жуда камбағал эдим. Яна овоз эшитилибди, Қурьон ўқидингми хаётда? -йук мен бесавод эдим афсус. Изингда дуо қиладиган ва дуоси етиб турадиган фарзанд тарбияладингми?йўқ мен бефарзанд эдимку ё Раб деб мумин йиғлай...

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР: “ЎҒРИ” (ЎТМИШДАН)

"Отнинг ўлими итнинг байрами” . Мақол *** Кампир тонг қоронғисида хамир қилгани туриб ҳўкизидан хабар олди. О!.. Ҳўкиз йўқ, оғил кўча томондан тешилган… Деҳқоннинг уйи куйса куйсин, ҳўкизи йўқолмасин. Бир қоп сомон, ўн-ўн бешта хода, бир арава қамиш — уй, ҳўкиз топиш учун неча замонлар қозонни сувга ташлаб қўйиш керак бўлади....

ДУНЁНИНГ ЕТТИ МЎЖИЗАСИ

Бир куни мактабда "Дунёнинг етти мўжизаси” мавзусида дарс ўтилаётганди. Дарснинг бошида ўқувчиларга мўжизаларни санаб, ёзиб чиқиш вазифаси берилди. Ўқитувчи ўқувчиларнинг дафтарини йиғиб олаётганида, бир қизалоқ ҳануз ўз дафтарига нималарнидир қоралаётганига кўзи тушди. Ўқитувчи унинг ёнига бориб, ёрдам керак эмасми деб қизиққанида, ўқувчи қиз...

Аяжон, аяжон, мен келдим, аяжон, туринг, нон топиб келдим.

Бола растада юрарди. Тиним йук. Ойнали кенг-ковул магазинлар, катта дуконлар ва к,утичадай дуконлар ёнида айлангани айланган эди. Бола беш-олти кунгина расталарда кезарди. У тиланчиликда янги эди....

УЧТЕПА ТУМАНИДА ЎҒРИЛИККА ҚЎЛ УРГАН ШАХСЛАР ҚИЛМИШИГА ЯРАША ЖАЗО ОЛДИ

...Бекорчиликдан зериккан икки йигит пойтахтимизнинг Уккоша кўчасида мақсадсиз кезиб юрарди. Йўл четига тўхтаган "Нексия" уларнинг этиборини тортди. Ундан шошиб тушган амакининг машина эшигини қулфламай дўконга кириб кетганини кўргач, улар ўйлаб ўтирмай шу томонга ошиқди. Улар эшикни очиши ҳамоно машина салонида турган ноутбук ва нақд пулларни...

Бир одам

Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки хафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди. Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан...

Ўғлингизга ҳаридор бўлиб келдик

Улар тўртинчи қаватдан жой сотиб олиб, илк бора айвонга чиқиб нонушта қилишарди. Йигитнинг кўзи рўпарадаги худди шундай айвонда кир ёяётган қизга тушиб қолди. У илгари ҳовлида яшаганигами, бундай ҳолни кўрмагани учунми, ғалати бўлиб кетди......

ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)

«1» Ҳаёт ўзи шунақа... У шундай деганди…биринчи ва оҳириги суҳбатимизда. Кечагидай эсимда. Бу воқеага кўп бўлганига қарамасдан у билан бўлган учрашувимизни ёдимда сақлаб қолганман.  Исмини сир тутди… ...

Арлялик қиз

Тегирмонимдан қишлоққа тушиш учун йўл бўйида жойлашган катта хўжалик этагидаги сердарахт ҳовли ёнидан ўтиш лозим. Бу оддий қишлоқ уйи: олд томондан қараганда қизил черепиция, том устига қадалган флюгер[1], пичан ортадиган чиғир шундоққина кўзга ташланади. Том орасидан илдизи қорайган пичан боғламларининг хийла қисми ташқарига чиқиб қолган. Негадир...

Фикр қўшиш