Манзилига етолмаган йўловчи

Манзилига етолмаган йўловчи
Манзилига етолмаган йўловчи


Нодир (мақоладаги исмлар ўзгартирилган) бир неча кундан бери бетоб бўлган онасига кечагина шифокорлар ёзиб берган дориларни топиб келиш мақсадида вилоят марказига бориш тараддудига тушди. Машинасини ўт олдириб, ёнидаги пулларини чамалаб кўргач, назарида, бир оз камдек туюлди. "Ҳечқиси йўқ, — ўйлади у. — Ҳозир туман марказига чиқиб, шаҳарга кетадиган тўртта йўловчини олиб кетсам, ҳарна ёрдам бўлади…”
 
У ёнига югуриб келган кичкина ўғилчасининг пешанасидан бир ўпиб қўйиб, машинасига ўтирди-ю, йўлга тушди.
 
***
 
Нодирнинг хаёли шаҳарда қиладиган ишларида эди. Аммо у борадиган манзилига бирга кетадиган ҳамроҳлар чиқиб қолишидан умид қилган ҳолда, йўл четида турган одамларни ҳам назардан қочирмасди. Туман маркази борадиган йўлга қайрилганида, тўртта аёл "Тўхтанг” ишорасини қилиб, қўл кўтаришди. Нодир машинани тўхтатганида, аёллар ундан шаҳарга олиб бориб қўйишини сўрашди. Нодир улар билан йўл ҳақини келишгач, биргаликда йўлда давом этишди. Аёллар машинага ўтиришлари билан суҳбатга берилишди, Нодир жимгина йўлдан кўзини узмай борарди.

 
Аёллардан бири — ҳайдовчининг ёнида ўтиргани машинага чиққанидан бери телефонда гаплашишдан бўшамасди. Унинг гап-сўзларидан эри билан гаплашаётганини пайқаш қийин эмасди. Чамаси, аёл шаҳарга қайсидир қариндоши касалхонага тушиб қолгани сабабли уни кўргани бораётганди. У телефондаги суҳбатини якунлагач, Нодир аёлни гапга тутди.
 
– Бирор яқинингиз касал бўлиб қолибдими, опа? — сўради у ёнидаги аёлдан.
 
– Ҳа, эримнинг яқин қариндошларидан бири касал экан, — деди аёл. — У кишидан кунда-кун ора навбат билан хабар олгани бориб турибмиз. Ҳозир эрим шунга бази нарсаларни тайинлаб айтяптилар. "Эҳтиёт бўлиб бориб кел”, дедилар.
 
– Беморларнинг ҳолидан хабар олиш катта савоб, болам, — дея суҳбатга қўшилди орқада ўтирган ёши кексароқ аёллардан яна бири.
 
Шу зайлда гап бир-бирига уланди. Нодир ҳам энди зерикмай, узоқ йўлни яқин қилиш мақсадида, йўловчиларнинг суҳбатига қўшилди. Онасининг бетоблиги, ҳозир дори учун кетаётгани ҳақида ҳам гапириб берди. Аёллар Нодирнинг бемор онасига шифо тилашди.
 
***
 
Худди шу лаҳзаларда вилоят марказидан туманга қараб йўлга чиққан Алишернинг "Дамас”ида олти нафар аёл бор эди. У йўлнинг ярмига яқинлашиб қолганида кутилмаганда чуқурлик борлигини кўрди-ю, ундан машинани олиб қочаман деб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетди. Шу пайт рўпарадан келаётган Нодирнинг бошқарувидаги "Нексия”га кўзи тушиб, шошиб қолди ва бир он нима қиларини билмай қолди. Лекин ана шу лаҳзада катта тезликда ҳаракатланиб келаётган икки машина бир-бирига зарб билан урилди. Икки ҳайдовчи ҳам бир амаллаб машинани тўхтатишди. Бироқ энди кеч эди… Ҳар икки уловдаги аёлларнинг барчаси турли даражаларда тан жароҳатлари олишган, шаҳарга эрининг бемор қариндошидан хабар олгани кетаётган аёлнинг эса аҳволи жуда оғир эди. У тезда шифохонага олиб борилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ўша куннинг ўзида вафот этди…
 
Ҳар бири турли сабаблар билан йўлга чиққан йўловчиларнинг ҳеч бири ўз манзилига етмади. Ношуд ҳайдовчининг биргина хатоси туфайли қай бирлари бир умрга тўшакка михланди. Бир оила ўз бекасидан, болалар онасидан, бир эркак суюкли ёридан айрилди…
 
***
 
Минг афсуски, кундалик ҳаётимизда бундай ҳодисалар кўп учрамоқда. Айрим автотранспорт ҳайдовчиларининг шошқалоқлиги, масулиятсизлиги ёки йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликлари оқибатида йўлларда турли ҳалокатлар содир бўлиб, аксарият ҳолларда инсон умри завол топмоқда. Ҳайдовчининг биргина хатоси, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслиги оғир ва аянчли оқибатларни келтириб чиқаришига, айниқса, кейинги пайтда жуда кўп гувоҳ бўляпмиз. Бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатини эса ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.
 
Манзил сари шошиб, ўзгаларни унутган, кўзларига топадиган пулидан бошқа ҳеч нима кўринмайдиган йўловчиларга инсоф тилаймиз. Уйидан яхши ниятда оила, бола-чақасини ҳалол меҳнат билан боқиш истагида чиқаётган, қонунларимизга ва йўловчига ҳурматни сақлаган ҳайдовчиларимиз эса омон бўлишсин!

ШАЙТАНАТ (1-қисм. Биринчи китоб) / SHAYTANAT (1-qism Birinchi kitob)

ЭЛЧИН 1978 йил, 8 сентябр. *** У момиқ булутлар устида сархуш сузарди. Бирдан булут чоки сўкилиб, пастга қараб шўнғиди. Юраги шув этдию кўзини очди. Чиндан ҳам булут устида сайр қилардими, чиндан ҳам пастга шўнғидими — дафатан идрок этолмади. Хаёлини жамлашга уринди. Кўриб тургани — нақш билан безатилган шифт — демак, ўз уйида. Ажаб, уйга қачон,...

Эрим – орсиз, мен – мардикор, болам эса...

Самарқандга яқиндагина фарзандли бўлган дугонамни йўқлаш учун бордим. Буни қарангки, Тошкентдан бизни олиб кетадиган ҳайдовчи аёл киши экан. Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи қайнаганидек, у билан йўл бўйи гурунглашиб манзилга қандай етганимизни ҳам билмай қолдик. Ҳайдовчи аёл ҳар куни узоқ йўл юргани боис жуда кўп одамлар билан танишиши,...

Жумбок 7 кисм

Прокурор канча уринмасин бурнини Тагида турган нарсани куролмасди Самшод бир маротоба курин шуни узи Етарли деб уйлаб уйига етолмади бу Орада Жафар Самшодни уйига борди Холажан онажон яхшимисиз соглигиз Яхшими она ......

Айёр киз

"Хаво намунча совук булмаса... Уфф, шунчаям куттирадими?! Уйга бориб олай, ойимга хам, уларга хам шу килганлари учун уч кун аразламасамми?! Булди. Сабрим тугади. Кетдим!”......

Такдир синовлари

Улугбек билан Наргиза бир махалада улгайишган. Улар йошлигидан бир бирини пинхона севишар лекин юрак ютиб дилидаги хисийотларини ошкор етиша олишмасди. Орадан йилар отиб иккаси хам улгайиб бир олийгохни талабаси болиш шарифига йетишди. Улар хар куни бир хил махалда уйдан чикар, бир транвайда окишга боришар, келишар хаттоки бир хил ширинликни...

Гул кўтарган аёл

У ўттиз беш-ўттиз ол­ти ёшлардаги гўзал аёл. Келишган, бўлиқ. Лаблари қалин, қошлари ингичка терилган, кўзлари кулиб туради. Сўзлари мулойим, самимий. Соч турмаги, билинар-билинмас қилинган пардози, либослари ўзига ярашиб, гў­заллик ва жозибада бир-бирини тўлдиради - кўзга яқин, дилбар. Бир қарашда бойвучча хонимлардек таассурот қолдиради. Ҳаё­ти...

ИШИД (ИГИЛ) ХАКИДА “КАЛЛАКЕСАР…” НОМЛИ ХАЙОТИЙ ХИКОЯ (1-кисм)

ХАЙДАЛИШ Мехмоналининг армиядан келганига бир ой болмай, гойо боши берк кочага кириб колгандек еди. Болаликдан тепишиб катта болган тогаси Обид сувчи уйланди-ю, тонини тескари кийиб олди. Бир марта янгасининг хакоратига хакорат билан жавоб кайтарганига Мехмоналини ховлидан хайдашга тушди. Махалла оксоколи Султон бува, кишлокнинг мойсафидлари...

БОЛАМНИ ҚЎРҚИТСАНГ, ЎЗИНГДАН КЎР!

Ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. "Тавба қилдим, бу нимаси? Яхшиликка бўлсин” деб ўйладим хўрсиниб. Қоронғуда пайпаслаб телефонимни топдим. Қаторасига бешта СМС турарди. Шошиб, очиб ўқий бошладим. ...

Қорли йўл (Ҳикоя)

Жулдурвоқи ёқали, йўл-йўл пешбандли кенг кўйлакдаги она отхонадан отларни олиб чиқди. Йиллар унинг белини дол қилган, у бу ишлар учун энди кексайиб қолганди. Чеккага бориб тўхтади, жониворнинг қорнига аста шапатилаб, қозиққа боғлади; оғир-оғир нафас олиб, кўкка узоқ тикилиб қолди....

Қиссадан ҳисса: «КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШНИНГ ХОСИЯТИ…»

Бир одамнинг ўғиллари ҳадеганда бир-бирларини арзимас хатоликларда айблаб, ҳақоратлашдан, аразлашишдан, муштлашишдан, нафратланишдан тийила олишмас экан. Охири отасининг тоқати тоқ бўлибди-ю, уларни ёнига ўтқазиб, бир ривоятни айтиб берибди. — Ривоят қилишларича, — дебди кексайиб, мункайибгина қолган ота кўзлари ёшланиб. — Ҳазрати пайғамбаримиз...

Фикр қўшиш