Боламни пулга алмаштирдим…

Боламни пулга алмаштирдим…
Боламни пулга алмаштирдим…


Ва оқибатда бир неча йил озодликдан маҳрум бўлдим.
Ҳозир уйдаман. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим ҳам менга нисбатан ўзгариб қолган. Қариндошларимни-ку, айтмасам ҳам бўлади. Чунки мен ўғлим туғилгач, уни сотиш режасини ҳеч кимга айтмагандим. Ҳозир ўғлим олти ёшда. Бирам ажойиб бола бўлган. Мен уни эркалайман, аммо виждон азоби ёмон ўртайди. Оила-азоларимга ҳам болани эркалаганим, гаплашганим ёқмаётганини ҳис қиламан. Гўёки "Сен шу болани сотмоқчи эдинг, пулга алмаштироқчи эдинг!” дея тана қилишаётгандек туюлади.


Ҳалигача ҳайрон бўламан. Мени ўшанда нима жин урганди, билмайман. "Дугонангман” деб, мени болани сотишга кўндирган ўша аёлнинг гапларига нега лаққа тушдим? "Тўртта боланг бор, уларнинг ташвиши сенга етиб ортади, бу болангни катта пулга сотиб, қолганларининг кам-кўстини қилиб оласан”, дея авраса, унга ишониб ўтирибман. Ахир ўнта бўлса, ўрни бошқа, ҳар бир инсонни худо ризқи билан яратишини билардим-ку!..

Ўшанда болани сотганимдан кейин эрим роса тўполон қилди. Бу маҳалла-кўйнинг ҳам қулоғига етиб, сирим ошкор бўлди. Қамоқда ўтган кунларимни эслаш-ку, унданда оғир. Аммо мен учун энг оғири — кенжамнинг юзига қараш. Ҳар доим мени бир хавотир қийнайди, унга кимдир қачондир бор ҳақиқатни ошкор қилса, кейин нима қиламан? Умримнинг охиригача бу виждон азоби, иснод билан қандай яшайман? У билиб қолса, мени кечирармикин?

Мени ҳар куни ҳар соатда шу саволлар қийнайди. Охирги пайтларда бола ўғриси, боласини ташлаб кетаётган ёки сотаётганлар ҳақидаги хабарларни эшитиб, очиғи, ўзимдан ўзим нафратланиб кетаман. Мен каби қабиҳ ишга қўл ураётган аёлларга қарата: "Тўхтанг, ўз фарзандингизни пулга алмаштирманг, ташлаб кетманг, кейинги виждон азобидан қутулолмайсиз”, дегим келади. Уларни газета ёки телевизорда қоралаб гапираётганлари, ёзаётганларини кўриб, ўзимга ўзим баҳо бераман. Қанчалар тубан ишга қўл урганимни чуқурроқ англайман. Англаган сари дўзах азобини ҳис қиламан. Бу азобли ўй-хаёллардан, пушаймонликдан қачон халос бўламан, билмадим, билолмадим…

“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга....

Урни булмаса хам яхшиликни экаверинг...

Шифохонада ёши улуг киши даволанарди. Хар куни уни зиёратига ёш йигит келар эди. Кария билан бир соатдан купрок вакт бирга булиб, овкатланиш, ювинишига кумаклашар ва шифохона богчасида сайир килдиргани олиб чикарди......

Жазман… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Катта кўчага чиқди-ю, Муҳаррамнинг кўнгли ғаш тортди. Анча нарида эри билан бир фабрикада ишлайдиган бўрсилдоқ юзли Заҳро уйига кириб кетаётган экан. Тунги сменадан чиққан шекилли, ҳорғин қадам ташларди. Аммо шашти ўша-ўша. Муҳаррамга кўзи тушгани ҳамоно, таққа тўхтаб, турган еридан қичқирди:...

ТОТИХОННИНГ ТАНГОСИ (хажвия)

— Тотихон, кочада нима киляпсан? — соради у тотининг теварагида тинимсиз айланиб. — кафасда йотишинг керак еди-ку! Бир тоза хаводан нафас олай дебсан-да? — Е, каргабой ака-ей, — бошини патлари орасига олиб мингирлади тоти. — Куйган юрагимни баттар йондирасиз-а! кафасимдан кочдим, ога!...

📙Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди......

ФОЛБИННИНГ КАСРИ…

Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди. — Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган,...

Автобусда кетманг... (вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Аллох рози булсин сизлардан. Келинг навбатдаги хикоямни сизларга хавола этаман...мархамат......

Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!

Бир киши Валид ибн Абу Хайра роҳматуллоҳи алайҳни сўкиб юборди. Шунда у зот: “Бу сенинг саҳифангдир. Шундай экан, унга хоҳлаган нарсангни ёздиравер!”, дедилар....

Она муҳаббати ёхуд барчани йиғлатган «смс»

Япониядаги зилзиладан сўнг қутқарувчилар ёш аёлга тегишли бўлган уй харобаларига келишди ва хонадон соҳибасини девор ёриқлари орқали кўришди. У ибодат қилаётгандек энгашиб, қўллари эса ниманидир ушлаб тургандек эди гўё! Қулаб тушган уй унинг боши ва елкасига зиён етказган эди. Қутқарувчилар гуруҳининг сардори аёл тирик эканлигига умид қилганди....

Гумроҳлар (Hikoyalar)

Борига қаноат қилиб яшаш бугун айримлар учун гўё замондан ортда қолишдек гап. Ҳаётини хавфга, ор-номусини гаровга қўйиб бўлса-да, кўпроғига эришиш истаги тинчлик бермайди уларга. Беш кунлик дунёда ҳаммаям яхши яшашни истайди-да, дея тасалли беришади ўзларига. Бироқ бу ўзгаларга зиён етказиш эвазига бўлса-чи?.. … Зиёдани ишдан бўшатишди....

Фикр қўшиш