Арлялик қиз

Арлялик қиз
Арлялик қиз


Тегирмонимдан қишлоққа тушиш учун йўл бўйида жойлашган катта хўжалик этагидаги сердарахт ҳовли ёнидан ўтиш лозим. Бу оддий қишлоқ уйи: олд томондан қараганда қизил черепиция, том устига қадалган флюгер[1], пичан ортадиган чиғир шундоққина кўзга ташланади. Том орасидан илдизи қорайган пичан боғламларининг хийла қисми ташқарига чиқиб қолган. Негадир бу уйнинг кўриниши мени ажаблантирди, ёпиқ дарвозаси юрагимни сиқди. Билмайман. Ўша томондан эсадиган ел ҳам менга совуқ туюлди. Атрофда миқ этган товуш эшитилмайди. Ўтган-кетганга ҳуришни канда қилмайдиган итлар ҳам жимиб қолган. Товуқлар ивирсиб юришади. Ҳатто хачир ҳам бўйнидаги қўнғироқни жиринглатишни истамаётгандек. Деразалардаги пардалар, мўридан чиқаётган тутун ҳисобга олинмаса, бу ҳовлида одам яшаши билинмайди.

Кеча қоқ туш маҳали қишлоқдан қайтаётган эдим. Жазирамада юрмаслик учун дарахтлар сояси тушиб турган девор тагига ўтиб олдим… Уйнинг олдида ишчилар аравага пичан ортишарди…Дарвозалар очиқ эди. Ўтиб кетаётиб ҳовлига кўз ташладим ва калта камзулли, йиртиқ иштондаги баланд бўйли, қордек оппоқ соқолли чолни кўрдим; у қўлини бошига тираганча катта тош столда ўтирарди. Мен тўхтаб қолдим. Ишчилардан бири менга пичирлаб гапирди:

– Тсс! Хўжайин… У ўғли фалокатга учрагандан бери шундай бўлиб қолган .


Шу пайт олтин суви югуртирилган катта ва нақшинкор ибодат китобини кўтарган аёл билан бола ёнгинамиздан ўтиб кетишди-ю, фермага кириб кўздан узоқлашди.

– Бека ва кенжатой черковдан ибодат қилиб қайтишяпти. Улар тўнғич ўғиллари Жан ўз жонига қасд қилганидан бери у ерга қатнашади…Оҳ, жаноб! Қандай бахтсизлик!.. Отаси ҳали ҳам марҳумнинг кийимини кийиб юрибди. Ундан сира айрилгиси келмайди…

Мен ҳикояни охиригача билгим келди ва аравага чиқиб, пичанга ўтирганча, бу ҳаяжонли воқеа тафсилотини тингладим…

Уни Жан деб аташарди: камтар, арслондек бақувват, йигирма ёшларни қоралаган кўнгилчан деҳқон йигити. Қизлар ундан кўз узишолмасди. Аммо, унинг хаёлини Арля амфитеатрида тасодифан учратиб қолган қиз, духоба ва майин ипак тўрга бурканган арлялик жонон эгаллашга улгурган эди. Жаннинг муносабатларига аввало унинг оиласи хайрихоҳлик билдиришмади. Қизнинг отаси бу ерлик эмас, аксига олиб қиз ҳам енгил табиатли деган ном олишга улгурганди. Бироқ Жан бутун борлиғи билан арлялик томон талпинарди.

У шундай дерди:

– Унга уйланмасам- ўламан.

Нима ҳам қила олишарди. Тўй йиғим-теримдан сўнг ўтказиладиган бўлди.

Шундай қилиб, якшанба оқшомида бутун оила дастурхон атрофида эди. Овқатланиш деярли тўй зиёфатига айланди. Албатта, у ерда келин йўқ, шундай бўлса-да, унинг соғлиғи учун бир неча бор қадаҳ кўтарилди… Шу пайт эшик олдида бир йигит пайдо бўлди ва қалтироқ овозда уй хожаси Эстев билан гаплашмоқчилигини айтди. Эстев кўчага чиқди.

–Хўжайин,- деди йигит,- сиз ўғлингизни ярамас қизга уйлантирмоқчимисиз?! Икки йилдан бери қиз билан ошиқ-машуқман. Мен буни сизга айтяпманми, демак, исботлай ҳам оламан. Мана сизга хатлар!.. Ота-онаси ҳам ҳаммасини билишади ва уни менга узатишга вада беришганди; бироқ унга ўғлингизни унаштирганингиздан бери на улар, на нозаниннинг ўзи мени ортиқ танимай қолишди…Аммо менимча, бу гаплардан сўнг у бошқа одамнинг хотини бўла олмайди.

– Хўп, майли!- деди Эстев хатларни кўздан кечираётиб,- киринг, бир стакан мускат[2] ичинг.

– Раҳмат! Мени чанқоқ эмас, дард қийнаяпти.

У кетди.

Ота ҳеч нарса бўлмагандек ортига қайтди. Стулга ўтирди ва аввалгидек қувноқ ҳолда овқатланди…

Шу кеча Эстев тоға далага ўғли билан кетди. Улар уйга узоқ вақт қайтишмади; қайтиб келишганда эса она уларни кутиб ўтирарди.

– Хотин,-деди хўжайин ўғлини унинг олдига олиб келиб,- унга таскин бер, у ғамга ботган…

Жан бўлиб ўтган гаплардан хабар топишига қарамай, қизга муносабатини ўзгартирмади. Уни кучлироқ севиб борарди. Фақат Жан шўрлик ўзини мағрур ва босиқ тутишга уринар, ана шу ҳолати унга азоб бера бошлаган эди. Базида у бурчак-бурчакларга биқиниб оларди. Базан эса ўзини ишга урар, алам устида бир ўзи ўнлаб одамларнинг ишини бажарарди…Кечалари шафақ нурларига уйғунлашган шаҳар қўнғироқлари аниқ кўринмагунча Арля йўлларини кезиб юрарди. Шундан сўнг ортга қайтарди.

Уни доимо бундай ғамгин ва ёлғиз ҳолда кўрган ота-она нима қилишни билишмасди. Бирор фалокат юз беришидан юрак ҳовучлашарди. Бир сафар она овқат устида ёш тўла нигоҳи билан қараб деди:

– Жан, ўғлим, агар сен уни чиндан ҳам севсанг, усиз ҳаётингни тасаввур қила олмасанг, у билан бахтли бўлишингга ишонсанг, биз сени унга уйлантиришга розимиз.

Отанинг боши беихтиёр эгилди.

Жан маноли бош чайқади ва ташқарига чиқди.

Шун кундан бошлаб у ўз ҳаёт тарзини ўзгартирди, ота-онасини тинчлантириш учун қувноқ бўлиб кўринишга ҳаракат қилди. Рақс кечаларида, қовоқхоналарда, байрамларда яна пайдо бўла бошлади.

Ота "У соғайиб қолди…" деб ўйларди. Лекин онанинг кўнглидаги ғашлик тарқамаган, ўғлини аввалгидан ҳам купрок кузата бошлаган эди. Жан укаси билан ипак қурти боқиладиган уй ёнида ухларди; бечора она эса уларнинг ётоғига яқин жойга каравотини қўйди. Ипак қуртларидан хабар олиш - онанинг ўғлидан бохабар бўлиб туриши учун ўйлаб топилган баҳона эди.

Ниҳоят, фермерлар ҳомийси Муқаддас Элигия куни ҳам келди.

Фермада байрам бахтсизлик билан бошланди…

Барчага шатонеф[3] узатилди, оддий вино эса сероб эди. Кейин мушакбозлик бошланди, барча дарахтларга рангли фонарлар илинди.

Муқаддас Элигияга шарафлар бўлсин!

Ҳатто Жан ҳам хурсанддек кўринди: у онасини рақсга таклиф қиларкан, бечора аёл севинганидан йиғлаб юборди.

Ярим тундагина ухлашга ётишди. Барча дам олишга муштоқ эди. Лекин Жан ухламади. Кейинчалик укасининг айтишича, у кечаси билан йиғлаб чиқибди. Ҳали тонг ёришмай, онанинг қулоғига кимнингдир ётоқхонадан югуриб ўтгани эшитилди. Унинг юраги безовта бўлаётган эди.

– Жан, сенмисан?

Жавоб бўлмади; у аллақачон зинапояда эди.

Она бир сапчиб тушди:

– Жан, қаёққа?

Жан чердакка кўтарилди; она унинг ортидан чиқди:

– Болажоним, Худо хайрингни берсин!

Жан эшикни ёпди ва зулфинни туширди.

– Жан, болагинам, Жан, жавоб бер! Нима қилмоқчисан?

Она қалтироқ, серажин қўллари билан зулфинни пайпаслаб ахтарарди. Ойна очилиб, ҳовлига ётқизилган плита устидан гурсиллаган овоз эшитилди. Ҳаммаси бир зумда тугади.

"Мен уни ҳаддан ташқари кучли севаман… Яхшиси, мен кетаман". Бу Жаннинг сўнгги қарори эди. Эҳ, нақадар ожизмиз биз одамлар!

Шу тонгда одамлар Эстевлар ҳовлиси томондан келаётган аламли йиғи товуши кимникилигини билолмай донг қотишди.

Ҳовлидаги тош стол ортида тонгги шабнам ва қондан ҳамма ёғи ҳўл бўлган она ўғлининг устида ҳасрат билан кўз ёш тўкарди…

Алфонс Доде

(1840-1897)

Рус тилидан Саиджалол Саидмуродов таржимаси.


[1] Шамол тезлиги ва йуналишини аниклайдиган асбоб

[2] Ичимлик тури

[3] Вино тури

Парвоз қилаётган қушлар

Уйимга элтадиган автобусни узоқ кутдим. Айни пайтда йўл машинасига ҳам ўтиргим келмади. Бирпасда манзилимга етказиб қўйса-да, ўзимни унда баттар ёлғиз ҳис қилишимни ўйлабми, кутишда давом этдим. Ниҳоят келди. Аранг чиқиб олиб, ичкарироққа юрдим....

Севасизми

Йодга солди о‘пичларингиз  Сиздан олдин о‘пган айолни.  У хам сизга о‘хшаб берарди  «Севасизми?» деган саволни....

ГАДОЙ ХОТИННИНГ ҲИЙЛАСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

— Акалар, опалар, Худо йўлига садақа қилинглар! Мана шу боламга битта нонга етгулик бўлсаям хайр-садақаларингни аяманглар! Онам баннисада, дадам бизни ташлаб кетган! Ейишга нонимизам йўқ! Хайр қилинглар!.....

Ҳикоя: Хоин

Осмоннинг тоғларга туташган лаблари тобора олланиб жилмайганида туғиладиган қуёш ҳали ер юзини кўриб улгурмаган кезда уйқудан турилади қишлоқ деганларида. Эрта туришнинг барокати ўзгача — унуми баланд. Биринчи бўлиб сигиру қўйлардан хабар олиниб, жониворларга сомонми, сулусми, макка поясининг чопилганими берилади. Соғин сигирларга ва боқувдаги...

14 КУНЛИК КЕЛИН....Сингилчани хайоти

Ман хали 18 йошгаям толмаган едим. Хеч кайерда окимасдим уйда отирардим мактаниш емасу чиройли, одобли киз болганим учун уйимизга совчилар йогилиб келарди.  Биринчи июл куни дугонамни тойига бордим. Сочларим нихоятда узун еди. Хамма узун сочариму кош козимга харидор боларди.......

Рамазоннинг илк куни

— Ойижон, мен, албатта, бу йил рўза тутаман, – деди. Жамол ўз онасига Рамазондан бир кун олдин. — Сен эндигина 6 га тўлдинг-ку, вақтли эмасми?! – деди онаси. — Муҳаммад рўза тутади-ку, – тинчланмади Жамол. — Ҳа, лекин у 10 ёш, – жавоб берди онаси....

ДАРД БИЛМАСНИНГ ДАРДМАНГИНА ЁРИ…

АЛАМИМ КЎП СЕНДА, ЖУВОНМАРГ!.. Матлуба ая истар-истамас ўрнидан турди-ю, қуёш аллақачон тиккага келиб қолганини кўриб оғир уф тортиб қўйди. «Оббо, яна намозга туролмабман-ку!.. — ўзича шивирлади у деразадан кўз узмай, — Худо кўнглимга солмаяпти шекилли-да!.. Қуриб кетсин, кўнглимга солган куни ўқирман…» Шундан сўнг оғир гавдасини базўр кўтарганча...

Аёлнинг ҳийласига учган йигит

Шавкат оилада ёлғиз ўғил фарзанд. Коллежни битиргач шаҳар марказидаги бир тўйхонада меҳнат қила бошлади. Табиатан содда, меҳрибон ва сахий йигит жамоада ҳам анчагина ҳурмат-этибор қозонди. Одатда ўта ишонувчанлик ва соддалик ҳам инсонга зиён келтиради. Иш жойидаги турмушидан ажрашган бир фарзандли ёлғиз аёлнинг нозу карашмаларига боши айланиб, аёл...

Мусофирлар такдири.... (1 кисм)

“- Равшан, Равшан....турээээ, халидан бери телефонинг кунгирок килади...ол, жонга тегди, киргизинг шекилли яна, - дея тунгиллади Муродбек....- Эййййй олиб Равшан йук, улган дегин, -деб яна устига курпани тортиб олди. Шу ётганча соат бирга якин турди. - Ия турдиларми, хали сал барвактмасмиди, -деб Муродали кичик гапира бошлади......

ШАҲРИСАБЗДАН ЧИҚҚАН ҲИНД ШОИРИ

Адабиёт тарихида йирик беш достондан иборат "Хамса” ёзиш насиб этган тўрт шоирдан бири, ҳинд-форс адабиётининг буюк вакили Хусрав Деҳлавийдир. Асли исми Яминиддин Абул Ҳасан бўлган бу зот мелодий 1253 йилда Ҳиндистоннинг Ганг дарёси бўйидаги Патёли шаҳрида туғилган. Унинг отаси Амир Сайфуддин Маҳмуд асли Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз)дан бўлиб, мўғуллар...

Фикр қўшиш