Оила фожиаси: Аёлидан пул оладиган эр ва барча нарсани муҳайё қилиб фарзандидан меҳр кутаётган ота…

Оила фожиаси: Аёлидан пул оладиган эр ва барча нарсани муҳайё қилиб фарзандидан меҳр кутаётган ота…
Оила фожиаси: Аёлидан пул оладиган эр ва барча нарсани муҳайё қилиб фарзандидан меҳр кутаётган ота…


…Анча йиллар муқаддам бир таниш савдогар аёл билан суҳбатлашгандим.
– Авваллари эримга пулни қанча сўраса, санамай бераверардим. Ҳозир қачон, қанча олди, ҳаммасини дафтарга ёзиб қўяман, – деганди у қўлларини белига тираб, мамнун оҳангда.

– Ўғлим ҳам отасининг гапларига терс жавоб қилиб: «Менга пул керак бўлса доим онам беради, сиз нега пул топишни билмайсиз?!» – дейди…

…Ўша, аёлидан доим пул олиб юрадиган ношуд эркакни ўйлаб, ундан-да бахтсиз, ҳақоратланган инсон бўлмаса керак, дейман…

Умуман, қарз деб берилаётган пулларни у қайтара оладими? Аслида, оилада ана шундай муносабат ҳукм суриши тўғримикин? Бу воқеани эслашимдан мақсад, газеталардан бирида «Ўғилларимга инсоф кирармикин?» номли мақолани ўқиб қолдим. Умр бўйи савдогарлик билан мол, дунё тўплаган ота бугун оиласи, ўғиллари меҳрига муҳтож экан. Меҳрга зор ота фожеаси ҳар қандай кишини ўйлантиради. Ва ушбу фожеа юқоридаги, хотинидан қарз оладиган эркак хонадонида ҳам юз бермаслигига ким кафолат бера олади? Негаки, пул, давлатдан бошқа нарсани кўра олмайдиган, кўнгил кўзи кўр, калтабин, манавиятсиз аёллар ҳукмрон бўлган хонадонларда бу каби фожеалар содир этилиши, шубҳасиз.


Ўз ўғилларига инсоф киришини кутиб яшаётган ота омадсиз инсондир. Бу ҳолатга тушишининг асосий сабабчиси энг аввало, унинг ўзидир. Негаки, бир умр бозорда савдогарлик қилиб, мол-дунё топган. Оиласини бут қилиб, фарзандларига шохона ҳаёт яратиб берган. Лекин бирор марта бўлсин, фарзандлари нималар билан маш-ғул бўляпти, китоб ўқишадими, қизиқиб кўрмаган. Ёки, фарзандларининг келажак орзулари ҳақида сўрамаган. Ёхуд аёли болаларини қандай тарбиялаётганига этибор қилмаган. Афсуски, бу масалалар ҳақида ўз вақтида ана шу одам умуман, ўйламаган.

У каби инсонларга шундай дегим келади: балки, вақтингиз бўлмагандир. Аммо хоҳиш бўлганида вақт топрдингиз. Бунинг ўрнига «Ахир, яхши едириб, олди кийимларни кийдиряпман, оталик бурчимни бажаряпман-ку» дея ўзингизга таскин бериб юравергансиз. Ва сизнинг фожеангиз ҳам ана шундан бошланган.

Доимий равишда савдогарлик билан машғул бўлганлигингизни тушунаман. Аммо қандай бўлса ҳам вақт ва имконият топиб, аҳли аёлингизга, фарзандларингизга нисбатан талабчан бўлиб, уларнинг руҳияти, тар-бияси билан қизиққанингизда эди, ҳозирдагидек ҳолатга тушмаган бўлардингиз. Энди сизга ҳадеб тана тошларини отиш ҳам ноўрин. Чунки, ғишт қолипдан кўчиб бўлган.

Ҳамма нарсанинг ўз мавриди, чегараси бўлади. Шу боис ҳам ўз вақтида оилани мустаҳкамлашга, фарзанд тарбиясига этибор бериш лозим. Яқинларимизга меҳр-муҳаббат улашайлик, оқибат ришталарини узилмас қилиб боғлайлик. Ушбу жиҳатларга ўз вақтида этибор қаратмасак, афсус ва пушаймонда қоламиз. Унда эса кеч бўлади.

Ким бўлишидан қати назар, ҳар қандай киши энг аввало, оиласидаги соғлом муҳитни, фарзандларининг рисоладагидек тарбиясини таминлаши лозим. Бундан нафақат ўша оила, балки, жамият ҳам манфаат топади.

НОМОЗШОМГУЛИМ

Таҳририятга келган хатларни саралай туриб, тўққиз ёшли Баҳром деган бола номидан келган мактуб этиборимни тортди. Бизга ёш болалар хат ёзмагани учун қизиқиб ўқий бошладим: «...Онажон, биламан, агар иложингиз бўлганда, албатта, келиб мени олиб кетардингиз. Тарбиячимиз Фарида опам айтди, сиз ҳам менга ўхшаб юра олмас экансиз. Онажон, кела...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «АЖАЛДАН ҚОЧИШ» «ЎЙИН»И…

Усмонийлар империяси даврида султоннинг ишончини оқлаб, кутилмаганда жиноятга йўл қўйган вазир ўлимга ҳукм қилинган. Аммо ажалидан қочиш учун вазирга биргина имконият ҳам берилган. У сарой бош боғбонига етказмасдан югуриб қоча билса, қатл бекор қилинган. Ўлимга ҳукм этилган вазирни бош боғбон билан юзлаштиришган....

ИШИД (ИГИЛ) ХАКИДА “КАЛЛАКЕСАР…” НОМЛИ ХАЙОТИЙ ХИКОЯ (1-кисм)

ХАЙДАЛИШ Мехмоналининг армиядан келганига бир ой болмай, гойо боши берк кочага кириб колгандек еди. Болаликдан тепишиб катта болган тогаси Обид сувчи уйланди-ю, тонини тескари кийиб олди. Бир марта янгасининг хакоратига хакорат билан жавоб кайтарганига Мехмоналини ховлидан хайдашга тушди. Махалла оксоколи Султон бува, кишлокнинг мойсафидлари...

Хеч качон "Ёмон яшаябман" деманг...

Хеч качон "Ёмон яшаябман" деманг...  ..."Аллох" гапингизни эшитиб "Сен ёмон яшаш нималигини билмайсан хали" деб ун карра ёмон такдирга рупара килади...  ...Хар нима булган такдирда хам "Яхши яшаяпман" дейишдан чарчаманг...  ...Шунда "Аллох"- "сен яхши хаёт канакалигини билмабсан" деб сизга ун карра яхши хаёт тухфа этади......

ҚАСАМ (КУН КУЛГИСИ…)

Мен шифокор Босволди Отвордиевич оқ халатимнинг қора, қизил, яшил… Ва… яна бошқа рангдаги доғларига умуман этибор қилмасликка, беморларимни кўзга илмасликка, уларга психологик тасир ўтказиш доирасида шарақламасдан, антишармандаомуз кулмасликка, заведиший бемордан пора олганини билмасликка, сабабини сўрмасликка, умуман бу воқеани кўрмасликка, бемор...

Айгокчилар дунйоси: «Кизил ансамбл»

… У ташкил килган айгокчилар тармоги иккинчи жахон уруши йилларида бутун Овропани камраб олган еди. Гестапода уларни «кизил ансанбл» (капелла) деб номлашарди. Ушбу айгокчилик тармогининг коп сонли алокачилари озларини пионина созандалари, бошликларини еса уста капелистерлар деб аташарди. … Иккинчи жахон уруши йиллари барча даврлар ва халкларнинг...

ТОБУТДА ТИРИЛГАН ЭРКАК… (ёхуд муолажага пули қолмагач, «ўлдирилган» йигит қиссаси)

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тез-тез кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар содир бўлиб туради. Мана, яна бир шунга ўхшаш воқеани қабул қилинг. Яқинда штатнинг Лакхнау шаҳрида дафн этилаётган 20 ёшли йигит тобутда тирилиб кетди. Гап шундаки, 21 июн куни 20 яшар Муҳаммад Фуркан автоҳалокатга учраган. Уни оғир аҳволда хусусий клиникалардан бирига...

Кўҳна мавзу

Ҳеч нарса қилмаган одамгина хато қилмайди, лекин ҳеч нарса қилмасликнинг ўзи ҳам хатоликдир. Эмил Кроткий Ўшанда йигирма саккиз ёшда эдим. Уч-тўрт киши таниб қолган ижодкор қаламкашман. Қаерга борсам, касбимни сўрасалар, жавоб берганимда "Илтимос, мен ҳақимда ёзинг, ҳаётим ҳақида бирон ҳикоя ёзиб беролмайсизми?” деган таклифлар бўлар, буларнинг...

ҚЎШМАЧИНИНГ ҚАРҒИШИ

Сабриниса тепасида кимнингдир беўхшов шанғиллашидан уйғониб кетди. Қаноат қўшмачи экан. У Сабринисанинг тепасига туриб олганча қошлари чимирилган кўйи сўзланарди. — Ҳа-а, жонидан, соат 11 бўлди! Ҳалиям сасиб ухлаяпсанми? Пулни чўз, пулни! Қани Мерган ака? Нега ёнингдамас? Қачон кетди?.....

“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “НАРИГИ ДУНЁНИНГ СИРЛАРИ…”

Тиббиётда ҳам базан дунёни ларзага солувчи ҳодисалар бўлиб туради. Колумбиялик 82 яшар кампир Меделин Хулиана Менендес тўртинчи марта нариги дунёдан қайтиб, барчани лол қолдирган… ЎТА МАХФИЙ Бу албатта жаҳон рекорди деб бемалол айтиш мумкин. Чунки шу кунга қадар ҳеч ким Хулиана кампирга ўхшаб қайта-қайта тирила олмаган. Тирилган бўлса ҳам тўрт...

Фикр қўшиш