Олмос тўй (Hajviyaviy hikoya)

Олмос тўй (Hajviyaviy hikoya)
Олмос тўй (Hajviyaviy hikoya)


Газетадаги "Ҳурматли аёллар, сизлар чиндан ҳам ишдан итдай чарчаб, қорни оч, бир ҳафта давомида 6 соат ухлаган эрингиз уйга: "Хотиним билан бир мазза қилиб суҳбатлашай”, деган ният билан кириб келади, деб ўйлайсизми?!” деган гапни ўқиб, танам яйраб турганида… ошга пашша тушди!

— Дадажониси…

— Нима дейсан? Сотиб олақол! Пул ҳар доимги жойда турибди, — дедим кўзимни газетадан узмай.

— Бу нима деганингиз? Ҳеч нарса сотиб олмоқчи эмасман.

— Йўғе? Наҳотки?! Бўлиши мумкин эмас!

— Шунчаки, бундоқ одамларнинг эрига ўхшаб, мен билан гаплашиб ўтиринг, демоқчийдим.

—  Гаплашиб ўтиринг?! Ё, тавбангдан кетай! Ахир ҳозиргина… нонушта қилаётиб гаплашдик-ку…


— "Яна ширгуручми?!… Тухум қовурмабсан-да?… Чойдан қуй!” деб мазза қилиб,  суҳбат қурибмиз-да, бўлмаса! Сизга қолса, умуман овозимни чиқармасам…

— Ёмон бўлмасди. Манави газетани тинчгина ўқиб олардим.

—Ўзи охирги пайтларда жудаям асабий бўлиб кетаяпсиз. Мана, ҳозир ҳам менга бақирдингиз.

— Бақирганим йўқ. Ўзи овозим шунақа — баланд. Гапириш  оҳангим дағал.

— Менга уйлангунингизча овозингиз паст, гапириш оҳангингиз мулойим эди-ку?! Сизга бағишлаган шунча йиллик умримнинг мукофоти шу экан-да, раҳмат! Мен билан гаплашиш учун ҳатто шу ордона қолгур газетани ўқишдан ҳам воз кечолмайсиз! Миннатдорман!

— Оббо! Йўқ жойдан шунча гапми? Майли, ке, гаплашсак, гаплаша қолайлик.

— Йўқ, энди газетангизни ўқийверинг.

— Йўқ, энди гаплашамиз! — дедим мен ҳам газетани бир четга суриб. — Айтгандай, гаплашиб тўйиб олайлик! Бугун мен кеч қайтаман. Оғайнилар билан олмос тўйимни нишонламоқчиман! —дедим "олмос” сўзига атай урғу бериб. Хотиним сергак тортди.

— Олмос тўй?! Шунақасиям бўларканми? Кумуш тўйни эшитганман, олтин тўйни эшитгандим,  "олмос тўй” деганини биринчи эшитишим.

— Ҳа, шунақа тўй бор! Оила қургандан кейин етмиш йил ўтиб нишонланади…

—  Вой, эсингиз жойидами, дадаси?! Эллик етти ёшга тўлган одамнинг қандай қилиб…  уйланганига етмиш йил тўлади?

— Тўғри, ўттиз беш йил бўлди. Аммо ҳар бир йили нақ ўн йилга татийдиган турмуш  бўлса, 350 йил бўларди! Мен инсоф билан икки йилга татийди, деб ҳисоблаяпман! Демак,  етмиш, десак тўғри бўлади!

— Буни қаранг-а? — деди хотиним энсасини қотириб. Мен эса ҳужумни бўшаштирмай, "манавий ҳужум”га ўтдим.

— Кеча бир туш кўрибман, дегин. Йўлда кетаётсам, бирдан ичимдан қандайдир овоз келиб: "Тўхта! Ҳозир рўпарангдаги дарахт қулайди”, деди. Ҳайрон бўлиб тўхтасам, ҳақиқатан ҳам уч-тўрт қадам наридаги дарахт қулади.

— Ё, тавба!

— Йўлимда давом этсам, бояги овоз яна қулоғимга чалиниб: "Тўхта! Ер ёрилади!” деди. Айтсам, ишонмайсан, ҳақиқатан  ҳам ер ваҳимали ёрилди-ю, яна ёпилди. Қўрққанимдан дағ-дағ титраб: "Сен кимсан?” деб сўрадим. "Ички овозингман” деган овоз келди. "Нега аввал сени эшитмагандим?” десам, "ухлаб ётгандим” дейди!

— Уни қаранг!

— Кейин, "Қани, кўриниш бер-чи” дегандим, кафтимда ғалати бир мавжудот пайдо бўлди. Аламимдан "уйланаётганимда қаёқдайдинг, аблаҳ?!” деб эзиб ташладим! — дедим тантанавор оҳангда. — Мана кўриб турибсан, сенинг шарофатинг билан "олмос тўй”имни кўзда кўзойнак, тепакал бош билан нишонлаяпман! —дедим писанда қилиб.

Болаларнинг онаси заҳарханда табассум билан оғиз жуфтлади… Ҳа, аҳмоқ одам! Бинойидай "қўлим баланд” келиб турганда, бошдаги сочни эслатиб нима қилардим?! Шунча йиллик даҳанаки жангларда "тобланган” маликам фойдаланди-қўйди!

— Ана, кўрдингизми? Ҳатто сочингиз ҳам  сиз билан яшашдан чарчаган. Шунча йил чидаган менга раҳмат, денг! — деди-ю, ҳисобни бир-у бир қилиб, ўрнидан туриб  кетди.

СОБИРБЕКНИНГ СЕВГИСИ .....(ЕХ СЕВГИ)

Мастлик олсин, сезмайди. Качон нима килганин. Авлийохам билмайди.  Бу алкашни билганин. Аслида бизни Собир. Котта бир химик болган. Адашиб моддаларда. Кегин енасин корган. Кашфийотлар килиб-килиб. Севгига топган даво. Давони шароб билиб. Маст юради доимо. Айтишича маст болса.  Севги есдан чикармиш. ...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: ИБРОҲИМ ПОШША ХАДИЧА СУЛТОННИ ҲАҚИҚАТАН СЕВГАНМИ?..

Усмонийлар империяси тарихига назар ташлаганда, султон Сулаймон давридаги икки ёш муҳаббатига тўхталмай ўтиб бўлмайди. Бу муҳаббат султоннинг болаликдаги дўсти, империя бош вазири лавозимигача ета олган грециялик Иброҳим пошша ҳамда Хадича султон ўртасида пайдо бўлганди. Улар анча вақт бир-бирларига бўлган муҳаббатни, эҳтиросларни қайноқ...

Хазонли кунлар. Тузок... 2-кисм

Сарвихон кайнонасининг захарханда гапларидан аламини куз ёшларидан олди ва узига келиб, келинлик юмушларини бажариш максадида ховлига чикди. Ошхона сари йул олар экан, ховлига кимдир кириб келаётганига кузи тушди. Бу Кумри амма эди, аслида, Сарвихонни топган мана шу Кумри амма эди......

Кўҳна мавзу

Ҳеч нарса қилмаган одамгина хато қилмайди, лекин ҳеч нарса қилмасликнинг ўзи ҳам хатоликдир. Эмил Кроткий Ўшанда йигирма саккиз ёшда эдим. Уч-тўрт киши таниб қолган ижодкор қаламкашман. Қаерга борсам, касбимни сўрасалар, жавоб берганимда "Илтимос, мен ҳақимда ёзинг, ҳаётим ҳақида бирон ҳикоя ёзиб беролмайсизми?” деган таклифлар бўлар, буларнинг...

АРИСТОН…

Аямнинг ёлғиз фарзанди бўлганим учунми, болалигимда тўполончи, танбал эканман. Буни ўн етти ёшимда — мени куракда турмайдиган сўз билан ҳақорат қилган пиёнистани уриб ўлдириб қўйиб, турмага тушганимдан кейингина англадим. Қамоқда саккиз йил ўтирдим. Бошимга не кунлар тушмади. Аввалига «пахан» мени қайириб олишга роса уринди. Тепкилар, муштлар...

Йигламайдиганлар окисин....

"Бугун яна ишга кайтдим. Орадан бир йил ўтибди, мен ногиронлик сабабидан ишга бормаятганимга. Мен ишлаган заводда портлаш юз бериб, икки кулогим гаранг бўлиб колганди. Мени ишга кайтишим чексиз кувонч бўлди. ...

Ҳикоя: «Қизимнинг оқ доғлари бор. Бунда мен айбдорман!»

— Biz insonlarning qismatimiz turlicha yaratilgan. Sevimli gazetamning «Turmush» sahifasida har xil taqdirlar haqida o'qiyman. Ishonsangiz, har bir dardli qalbning nolasini o'qib, ko'zimga yosh keladi. Bilmadim, ehtimol, mening bu ta'sirchan fe'l-atvorim o'zimga faqat zarardir. Onam rahmatlining ham ko'ngli shunday bo'sh edi....

Бухоролик Амир Султон – Йилдирим Боязиднинг куёви

Амир Султон Усмонлилар даврида яшаган, тафсир, ҳадис, калом олими ва мутасаввуфдир. Исми Муҳаммад бин Али ал-Ҳусайний ал-Бухорий бўлиб, лақаби Шамсиддиндир. Ҳижрий 770 (милодий 1368) йилда Бухорода туғилди. Ҳижрий 833 (милодий 1430) йилда Бурсада вафот этди. Қабри Бурсадаги унинг номи билан аталувчи жоме масжиди ёнидадир. Саййид (яни пайғамбаримиз...

Севгилимнинг туйи куни…

Мен бахтнинг бошка томонини топдим… Худди танганинг икки томони булганидек бахтнинг хам икки томони бор, ишонинг, уз тажрибамдан гапиряпман......

ТЕРРОРЧИНИНГ ХОТИНИ… (ёхуд йўлдан адашган аёлнинг аламли кечмиши)

Ҳозирги пайтда бу аёл ҳам бошқалар каби тезроқ яқинларини кўриш, улар билан тўйгунча суҳбатлашиш, қадрдон уйида эркин нафас олишни орзумоқда. Суриядаги жангари каллакесарлар асирлигида бўлган 230 нафар қозоғистонлик аёллар, болалар ватанга «Жусан» операцияси ёрдамида қайтарилган. Ҳозир барчалари ҳарбий асирлар вақтинча сақланадиган лагерда яшаб...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Диля
    Диля 18 октября 2022 09:27
    Жудахам ажойиб 😜😜😜

Фикр қўшиш