Қора сочли қаҳрамон

Қора сочли қаҳрамон
Қора сочли қаҳрамон


Очиғини айтсам, бу гал паришонхотирлик тўғрисида ёзмоқчиман. Ёзганларимдан паришонхотир кишилар хафа бўлишмайди, чунки улар паришонхотирликлари туфайли буни ўқишмайди.Одатдаги одам учун паришонхотир киши азоб-уқубатнинг ўзгинаси: у баъзида бошқаларнинг янгироқ калишини ўзиникидай бемалол кийиб кетаверади, бошқа бировнинг хотинини худди ўзининг хотинидай ўпиб олади. Берган ваъдаси ҳамиша ёдидан кўтарилади. Бир ишни ишониб топширсангиз, уни албатта унутади.Тўғриси, менда ҳам баъзан шунақа бўлиб туради.Бир куни қандайдир ялтироқ китобни сотиб олиб, китоб дўконининг пештахтаси олдида тургандим, ўша фаромуш зот кириб келди-да, ўзини хотираси кучли киши қилиб кўрсатмоқчи бўлди. Менинг олдимга тўғри келиб бидирлади:— Менга китоб беринг!Мен унга таажжубланиб қарадим:— Мен харидорман…— Нимага бўлмаса сиз пештахтанинг ортида турибсиз? — деди у.— Мен пештахтанинг ортида эмас, бу томонида турибман, — дедим энсам қотиб.Унга бу оддий мантиқ етарли бўлмади.— Демак, мен харидор сифатида пештахтанинг у томонига ўтишим керак экан-да. Мен бир томонда бўламан, сиз қарама-қарши томонда. Қаранг-а!У мени мушкул аҳволга солиб қўйдим деб ўйлаб, айёрона кўз қисди, аммо шу вақт ҳақиқий сотувчи келиб қолди ва сўради:— Нима буюрадилар?Шунда ўша тентак ёйилиб тиржайди ва бамайлихотир деди:— Ҳў-анавини…— Сизга нима керак ўзи?— Менга китоб беринг.— Қанақа китоб?Унинг юзида азобли зўриқиш пайдо бўлди ва хижолат бўлиб деди:— Ҳалиги… бор-ку…— Сарлавҳаси нима эди?— Гап шундаки, мен… сарлавҳасини унутиб қўйибман. Мени ҳалиги… Эҳтимол, эсларман…Сотувчи учун бундай ғаройиб харидорга стул бериб, то эслагунича ўтириб туришини илтимос қилишдан осони йўқ эди, аммо бу китобхон анойилардан бўлмасачи?— Сиз эҳтимол муаллифини эсларсиз? — деди сотувчи умид билан.— Йўқ, муаллифини ҳам эслолмайман, аммо бош қаҳрамоннинг сочлари тим қора эканлиги аниқ.— Э, бу билан иш битмайди. Қорасоч қаҳрамонлар китобларда тўлиб ётибди! Унинг исми нима эди?— Унинг исми… Худо ҳаққи, эсладим! Бу сўзни, биласизми, бошқа бир китобнинг муқовасида ҳам кўрганман.— Сиз мабодо нашриётнинг номини айтмаяпсизми?— Э, қуриб кетсин нашри! Эркак кишининг исми эди. Менга… ҳеч бўлмаса, Тургенов асарлари тўпламини беринг!Сотувчи таажжубдан ёқасини ушлади.— Ўраб бераверайми? — деди у ниҳоят енгил тин олиб.— Кимни? Ўйлаб гапиряпсизми? — жаҳли чиқиб кетди харидорнинг. — Мен ўраб қўйилган китоблардан у сўзни қандай топаман? Ҳар қанақасини беринг… Ҳа, мана буни…У Тургеновнинг китоби жилдидаги "Том ” деган ёзувга кафти билан уриб хитоб қилди:— Мана ўша исм, эсладим.— Том ? Нима у, қиролмиди?— Э, бошга битган бало! Сизга ким айтди, уни қирол деб?Харидор ўйланиб қолди ва кейин кафти билан пешонасига урди:— Ҳа, эсимдан чиқибди! Унинг шахсий уйи бор эди.Сотувчи оғир нафас олди.— Эслолмайсизми, унинг уйи шаҳарнинг қайси қисмида жойлашган эди? Даромади яхшимиди? Қуриб кетгур ижарачилар ўз вақтида пул тўлаб туришармиди? А? Бир эслаб кўринг-чи.Харидор саросимага тушмади, мутлақо хотиржам, таъкидловчи руҳда деди:— Буни эслолмайман… Аммо кимнингдир қариндоши бўлгани рост.— Бекор гап. У ҳеч кимнинг қариндоши бўлмаган. Қариндошларни тиқиштиришннг нима кераги бор.— У уларнинг амакиси эди.— Кимларнинг?— Уларнинг-да умуман!Сотувчи тишларини ғижирлатди. Унга раҳмим келиб кетди.— Чамамда, мен уни тушундим, — дедим яқинига бориб. — "Том тоғанинг кулбаси”ни сўраяпти. Унга шу китобни беринг, даф бўлсин.— Ҳа, ҳа! Мендан болалар "Том тоғанинг кулбаси”ни сўрашганди, — қувониб кетди харидор.Мен жаҳл билан ундан сўрадим:— Нега энди сиз бир йўла, Томни қора танли деб айтмадингиз. Қора соч деганингиз нимаси?У менга зарда билан кўз қисиб жавоб қайтарди:— Унда сиз менга қора соч эмас, малласочли бирорта негрни топиб беринг-чи!У пул тўлашни ҳам унутиб, китобни қўлтиқлаганча кўчага чиқиб кетди.

Жумбок 3 кисм

Малик хаётда жиддий инсон кам гап уз даврида Вьетнамда Вьетнам мафиясига Карши чикан огир жарохат олиб Вьетнамда етти йил асир булиб яшаган минг азобни бошдан кечирган колганини узилар тасавур килиб олаверилар......

Руҳлар мададкор бўлган кеча

Бу воқеани бизга Қашқадарё вилояти, Қарши туманининг Хонобод маҳалласида яшовчи 75 ёшли  Парда бобо Хурсандов ёзиб юборган. Онкологик касаллик бўйича операцияни бошдан кечирдим, даволанганимдан сўнг врачлар уйга жавоб беришди. Озиб кетганимдан жуда ҳолсизланиб қолгандим, ҳатто икки маротаба ҳушимдан ҳам кетиб қолдим....

Асли кора - окармас!

Йошим оттизда, олий малумотлиман. Учта фарзандим бор. Турмуш ортогим билан севишиб турмуш курганмиз. Аммо... Ростини айтсам, бу дунйода севги-мухаббат йок екан. Киши "севдим", дея парвонага охшаб алданиб, канотини куйдириб койганини ози билмай хам колар екан....

ҚАРЗ УЧУН БЕРИЛГАН ҚУРБОН

—Энди, синглим… Сиз аҳволимизни билмайсиз. Сурхоновлар билан қуда бўлиш дегани бизнинг мушкулимизни осон бўлиши дегани-да. Бунинг устига  нон синдирилган, фотиҳа тўйи ўтган, олганимизни олиб бўлганмиз, яна қарз… Гуласалдан ташқари еттитаси ейман-ичаман деб турибди…...

Бир одам

Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки хафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди. Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан...

Пул берганимни Салим акага айтманг

Бу воқеа 2018 йил ноябр ойининг охирларида бўлган. Мен у пайтда ун дўконида юк ташувчи ва ҳам сотувчи бўлиб ишлардим. Харидорларнинг унини мошинасига юклаб берардим. Мошинаси йўқлар аравакашлардан фойдаланишар, сўнг манзилларига автобусларда, "Дамас"ларда олиб кетишарди. Бир аравакаш ака билан танишиб қолдим. Оти Салим ака. Бечора камбағал, ғариб...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: ИБРОҲИМ ПОШША ХАДИЧА СУЛТОННИ ҲАҚИҚАТАН СЕВГАНМИ?..

Усмонийлар империяси тарихига назар ташлаганда, султон Сулаймон давридаги икки ёш муҳаббатига тўхталмай ўтиб бўлмайди. Бу муҳаббат султоннинг болаликдаги дўсти, империя бош вазири лавозимигача ета олган грециялик Иброҳим пошша ҳамда Хадича султон ўртасида пайдо бўлганди. Улар анча вақт бир-бирларига бўлган муҳаббатни, эҳтиросларни қайноқ...

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ЮҚУМЛИ ОДАТ

Қаранг, ҳаётда бази бемаза одатлар ҳам юқумли бўларкан. Бир воқеани айтиб берсам, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз. Нормурод ҳам кўп қатори ичиб туради. Лекин кишини хурсанд қиладигани, у базиларга ўхшаб "ўчиб” қолмайди. Давраларда ўтириб қолса, шерикларини бирма-бир йиқитиб, ҳеч нарса кўрмагандай туриб кетаверади. Шунга яраша эл-улуснинг...

ҚАСАМ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Мавлон болаликдан муштумзўр эди. Йигирма йил олдин қўшни қишлоқлик бир болани пичоқлаб қўйиб қамалиб кетди. Омад кетса бирваракайига кетаркан. Устига устак бола касалхонада уч-тўрт кун ётгач, ўтиб қолди. Бу Мавлоннинг шўрига шўрва тўкди. Унга йигирма йил беришди. Аммо Мавлон қанча муштумзўр бўлмасин, ...

Фалокат.

Насиб килса келар Шом-у-Ирокдан, йо’кса кетар кош-у-кабокдан. Йигит ва кизни канча кийинчиликлардан кейин ванихоят унаштиришди. Йошлар хурсанд холда келин ко’йлак коргани боришди. До’кон егаси йигитни бо’лажак куйовлигини билгач аста бош чайкади: -Менимча сиз келин либосини то’йгача ко’рмай турганингиз макулмиди… Менга йокмасачи?- рад килди йигит....

Фикр қўшиш