«Зулфия» оберинг, дадажон…(Hajviyaviy hikoya)

«Зулфия» оберинг, дадажон…(Hajviyaviy hikoya)
«Зулфия» оберинг, дадажон…(Hajviyaviy hikoya)


Келинг, мен сизни "Зулфия”чилар маҳалласи” билан таништирсам… Акаси, Зулфияхоним қизларини эшитганмисиз? Ана ўша қизларнинг ҳаммаси мана шу маҳаллада. Бу томондагилари аллақачон Зулфияхоним қизлари бўлиб улгуришган, у томондагилари эса энди, худо хоҳласа…
Бу киши Алпинисахон. Оёқ-қўли чаққонгина – балодек. Қурмағурнинг ҳусни ҳам кўрган кўзни яра қилади. Э, сиз унинг гапиришини эшитмагансиз, бирам чиройли қарғайди…(дрр…узр адашиб кетдим) сўзлайди демоқчийдим, акаси. Шу қиз ҳам Зулфияхоним қизи бўлмоқчи, шу десангиз. Маҳалланинг уёғидаги опаларига ҳавас қилади. Бор каромати шуми, дейсизми? Эҳ-ҳе, бу қизда талант тўлиб ётибди, фақат қанақа талант эканини ҳеч ким билмайди, қизгинанинг ўзи ҳам. Зулфия момосининг қизи бўлволсин, кейин кўрасиз ҳам, биласиз ҳам…


Бу қизимизнинг исмлари – Таннозгул. Бўяниш бўйича жаҳон чемпиони. Лекин кийинишига гап йўқ, атлас юбкасини қаранг, ҳай-ҳай, калталигига этибор берманг, ҳарҳолда миллийча. Ҳеҳ-ҳеҳ…Таннозгул ҳам ҳали Зулпия энасининг қизи бўлмади. Лекин дадаси айтган: "Сенинг момонг албатта, Зулфия бўлади”, деб. Демак, бўлади. Таннозгул шерлар ҳам ёзиб туради, лекин у шахматни ёқтиради, қачонки, у теннис ўйнашдан чарчаса, албатта, шахмат ўйнаб шер ёзади. "Бунақаси битта экан-ов”, дейишга шошилманг, ҳали бунақалари кўп, акаси… Ҳеҳ-ҳеҳ…

Бу қизимиз эса Ойпошшахон бўладилар. Каратэс… Ёмон гапириб қўйманг тағин. Зулфия энамнинг қизи бўлмасам, бунга қарши турганларни каратэ қилиб ташлайман, деб онт ичган. Бу қиздан сал четроқ турганимиз мақул. Шуниси соғлиққа фойда.

Бинафшахон қизимиз эса мана шу абжиргина, шаддодгина, жиблажибон қиз. Кеча тадбирда кўрмадингиз-да, Ватан ҳақидаги шерни шунақа баланд овозда ўқиди, шу жимитдек қизнинг овози шунча баланд эканига ишонгинг келмайди.

Хуллас, бу синглимиз каби тиришқоқ қизлар кўп.

Келинг, энди Зулфияхоним қизлари билан таништирай сизни. Мана бу қиз Норбибихон бўладилар. Эртаю кеч айтиб юрадиган бир шиорлари бор бу синглимизнинг: "Мен Ўзбекистонимни жонимдан ортиқ яхши кўраман”. Ана шунақа, Ватанга меҳри бўлакча бу қизнинг. Ўргансак, ибрат олсак арзийди.

Бу қизни танисангиз керак эҳтимол.

Телевизорда чиқиб, жўшқин нутқлари билан ҳаммани лол қиладиган қиз – шу. Ўзиям сўзлари дона-дона, сира тутилмайди. Лекин кўпчилик унинг гаплари ҳамма жойда бир хил, нутқи бир қолипда, дейишади. Э, акаси, улар-чи, шу гапига бекорларнинг бештасини айтибди, юракдан чиқадиган сўз битта бўлади-да. Нимаси ёмон буни, ие?!

Мана бу қизимиз кураш бўйича чемпион, Зулфия энамга ўхшайман, дейди. Зулфияхоним ҳам балки, спорт билан шуғулланган чиқар, биз буни билмаймиз, аммо. Исмлари ҳам ажойиб – Чаққоной. Бу йил ўқишга ҳам кирдилар. Ахир Зулфияхонимнинг изидан бораяптилар, олийгоҳда Чаққоной ўқимай, аммамнинг қизи Каштагул ўқисинми? Э, фақат спортчимас, бу қиз, истедоди бижғиб, э, оқиб ётибди.

Э, акаси, шунақа талантли сингилжонлар-да булар. Мана ишонмасангиз, мана бу шоира синглимиз Шоирахоннинг шер ўқишларини қаранг, шерларининг самимийлигини айтмайсизми:

"Ватаним дунёда битта, ватаним,

Яшайман шундайин юртда, ватаним.

Зулфия энамнинг қизиман,

Шоиранинг ўзиман.

Мен дадамнинг сўзиман,

Мен онамнинг кўзиман…”

Қойил қолаяпсиз-а? Мен сизга яна кўп қизларимизни, Зулфияхоним қизларини таништирмоқчи эдим, бугунча етади деб қолдингиз. Ҳай майли, насиб қилса, кейинги сафар…

P/S. Меҳмон билан маҳаллани тарк этаётиб, ҳалиги Бинафшахон синглимизнинг телефонда гапираётгани қулоғимизга чалинди: "Менам Зулфияхоним қизи бўлай, "Зулфия” оберинг, дадажоон…”

ҚАПЧУҒАЙ ҚАРОҚЧИСИ…

Аёл ўзининг нафосати, назокати, ибоси билан гўзал. Надоматлар бўлсинки, бази аёлларимиз ўзларининг чиркин мақсадлари йўлида мана шу буюк номга доғ туширишдан-да тойишмайди… * * * Шаҳардаги сершовқин бозорда ҳаёт қайнайди. Олди-сотдининг тобини олганлар жонини жабборга бергудек қичқириб нуқул харидор чорлайди. Олдинга чўзилган қўллари ҳавода...

Ота-она ҳурмати

Ота-она ҳурмати... Бир йигит Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламга шикоят қилиб дедики: -Отам қариб, жуда бевош бўлиб кетганлар. Ақлдан озганларми, деб қўрқаман. Уйимга келиб, қўлларига нима илинса, шуни олиб чиқиб кетаверадилар....

ОЛЛОХНИНГ ЖАЗОСИ

ОЛЛОХНИНГ  ЖАЗОСИ Бозор... Одам шунчалар кўп, кимдир сотади, кимдир харид қилади. Келинг ўғлим, узумдан об кетинг, деҳқончилигимиз нарироқдан бир қари онахонни овози келди, кизиқсиниб қарадим. Сочлари қордай оппоқ, алам изтироб чеккан кўзлари мунгли. Келинг ўғлим, шу узумни олиб кетинг... Сағиргина набираларим бор, уларга егулик олиб кетаман....

Мазлумнинг дуосидан курк

Йулда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тухтаб колдик. Йул четида бир аёлни галати хатти-харакатлари эътиборимни тортди. Бечорагина акли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ухшатдим, аммо эслолмадим......

Рабиндранат ТАГОР: «ДАЛИЯ»

Урушда мағлубиятга учраган шоҳ Шужа, Аврангзеб тақибидан қўрқиб, бошпана излаб Аракан рожаси ҳузурига қочиб келишга мажбур бўлди. Унинг уч соҳибжамол қизи ҳам ўзи билан бирга эди. Аракан рожаси уларни ўз ўғилларига олиб бермоқчи бўлди. Буни эшитиб шоҳ Шужа жуда ғазабланди....

БИБИГУЛ…

Азимовнинг қизи сени велосипедда кўрипти. Йиқилибсан. Онасига айтипти… Онамнинг бу гапи менинг тинчимни йўқотди: демак, Бибигул мени кўрипти, йўқ.. менга этибор қилипти. Йиқилганимга ачинипти. Ҳатто онасига ҳам айтипти!...

ҚИЗҒАНЧИҚМАСМАН

Россиянинг йирик шаҳарларида 10 сентябр оқшомидан бошлаб, савдо марказлари, мактаб, олий ўқув юртлари, мамурий бинолар, кинотеатрлар ва кўнгил очар марказларидан одамлар оммавий равишда эвакуация қилинмоқда. 13 сентябр куни бу ҳолат Москвани ҳам қамраб олди. Аноним қўнғироқларда 50 та обектлар, жумладан, вокзаллар, йирик савдо марказлари...

Ҳикоя: Осмоннинг кўз ёшлари

Бугун ҳавонинг авзойи бузуқ, осмонга қараган эдим, ёмғир ёғаман деб турибди. Ёмғирни ёқтираман ва ёмғир ёққан вақтда деразаларни очиб қўяман. Бугун ҳам шундай бўлди. Салқин ҳамда тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиб турган вақтимда хонага ҳамкасбим кириб келди ва менга юзланиб:...

Нариги дунёдан келган одам...

1954 йили Япониянинг Токио аэропортида божхоначилар ғалати бир йўловчига тўқнаш келишди. У ҳужжат бўйича ҳам, ташқи кўриниши жиҳатидан ҳам оддий европалик эди. Бироқ паспорти қандайдир Торд республикасига тегишли экани малум бўлди. Божхоначилар ҳеч қачон бундай давлат ҳақида эшитишмаганди....

ЕРТАКДАГИ ДУМСИЗ ЕШАК САРГУЗАШТЛАРИ (хажвия)

Озга дунйо Бир хатлаб колчанинг нариги сохилига отгандим, буткул бошка дунйога тушиб колибман. Бу йерда на айик, на чочкача, на бойкуш хоним бор екан. Теварак мол, кой, ечки, отларга тола. Уларнинг барчаси бахтли. Чунки хаммаларининг думи бор. Егалари хар биридан хабар олиб турибди. ...

Фикр қўшиш