Рамазоннинг илк куни

Рамазоннинг илк куни
Рамазоннинг илк куни


— Ойижон, мен, албатта, бу йил рўза тутаман, – деди. Жамол ўз онасига Рамазондан бир кун олдин.
— Сен эндигина 6 га тўлдинг-ку, вақтли эмасми?! – деди онаси.

— Муҳаммад рўза тутади-ку, – тинчланмади Жамол.
— Ҳа, лекин у 10 ёш, – жавоб берди онаси.
— Фотима ҳам.. – деб хафа бўлди Жамол.
— Фотима 8 ёш, лекин у ҳам тўлиқ бир ой рўза тутмайди. Жамол жуда хафа бўлди.

— Рўза тутиш сен ўйлаганингдек осон эмас, – деди онаси.
— Сен ейишинг, ичишинг, қўпол сўзларни гапиришинг ва ёмон ишларни қилишинг мумкин эмас.
— Мен уддалай оламан. Илтимос, менга рухсат беринг.
— Яхши, – бу сафар рози бўлди онаси, – лекин бир кун – бу жуда узоқ. Агар чарчасанг овқатланишинг мумкин.

— Мен чарчамайман, – ўзига ишонч билан жавоб берди Жамол.
Жамолнинг онаси табассум қилиб: «Сен рўза тутишни хоҳлаётганингдан мен жуда хурсандман. Бу – жуда яхши иш.Аллоҳ номи билан рўза тутишинг учун ҳаммасидан олдин ният қил», деди.

Кечки таомдан сўнг барчамиз масжидга кетдик. У ерда одам жуда кўп эди. Хуфтон намозидан сўнг Жамол ўзининг чарчаганини сезди. У ухлашни хоҳлади. Кўзлари юмилиб кетарди. Лекин у ота-онасидан бирга олиб кетишларини ўзи сўради. «Орқага қайт ва бироз дамингни ол – маслаҳат берди отаси, – биз ҳозир таровеҳ намозини ўқиймиз, сен эса дамингни олиб тур..»


Жамол орқага қайтиб озгина ётди-да, тезда ухлаб қолди. Намоздан сўнг отаси ўғлини олдига келиб: «Ўғлим, турақол», – деб ўғлини уйғотишга уриниб кўрди. Лекин Жамол қимирламади. У шундай чарчаган эдики, қаерда эканлигини англолмади. «Биз рўза тутишни бошлаяпмизми?» деб сўради. Отаси кулиб: «Сен уйда эмас, масжиддасан. Юр уйга кетамиз», деди. Йўлда Жамол машинада ухлаб қолди. Фотима ва Муҳаммад ҳам. Кўп ўтмай улар ўз жойларида ухлаб ётишган эди.

Эрта тонгда отаси уларни уйғотди. Жамол қимирламади, унинг кўзлари очилмасди. Туш аралаш отасидан сўради:«Биз ҳозир уйга кетяпмизми?»
«Йўқ, – кулиб жавоб берди отаси, – сен масжидда эмас, ўз ўрнингдасан». Жамол хоҳламасдан кўзини очди ва ўрнидан туриб кетди: «Бугун мен рўза тутишим керак эди».

«Ҳа,–деди отаси,– сен ҳозир овқатланишинг керак. Биз ҳозир нонушта қиламиз. Ҳозир қоронғу, бундай эрта нонушта қилиш саҳарлик дейилади. Тезроқ бўлақол».
Ошхонада барча оила азолари жамланди. Ойна орти ҳали ҳам қоронғу эди. «Ҳозир овқатланамиз, қуёш чиқишидан олдин ейишни тўхтатиб қуёш ботгунига қадар ҳеч нарса емаймиз» – деди онаси.
— Лекин мен ҳозир ейишни хоҳламайман, – этироз билдирди Жамол
— Сен ейишинг керак, – деди отаси, – кун узоқ..
— Агар хоҳламасанг, кўп ема, – деб маслаҳат берди Муҳаммад.
— Яхшиси, кўпроқ сут ич, бу сени рўза тутишингга ёрдам беради, – қўшимча қилди Фотима.
Жамол яқинларини маслаҳатига амал қилди. У ҳамма унинг учун куюнаётганини ҳис қилди.

Бомдодни ўқиб бўлгач, болалар ётишди. Жамол тезда ухлаб қолди.
— Уйғон, тонг отди, мактабга боришинг керак,– деб уйғотди онаси. Жамол қимирламади. Унинг кўзлари очилмади.
У шундай чарчаган эдики, ҳатто атрофида нима бўлаётганини тушуна олмаётган эди. «Биз ҳозир овқатланамизми?» – деб сўради у ётган ҳолида.

— Турақол, – такрорлади онаси, – мен сенинг кийинишингга ёрдам бераман.

Жамол акаси ҳамда опаси билан мактабга борди. Қўнғироқ чалингунга қадар барча ўз синфхоналарига кириб кетди.

Синфда Жамолнинг муаллимаси Зайнаб бинт Садуллоҳ: «Бугун Рамазоннинг биринчи куни, сизлардан бирор ким рўза тутдими?» деб сўради. Бешта бола қўлини кўтарди.
«Мен сизларга ёрдам бераман, – деди муаллимаси, – мен сизларнинг чарчаб қолишингизни хоҳламайман. Тушлик вақти бўлганда синфда қолиб кейинги дарсгача дам олишингиз мумкин».

Куннинг биринчи ярми сезилмасдан ўтиб кетди. Мана катта танаффус ҳам бошланди. Муаллима болаларни синфда қолдириб чироқни ўчирди. Жамол тезда ухлаб қолди. Тушида у турли хил овқатларни кўрди: учар музқаймоқлар, шоколадли тортлар, хотдог, пизза, сендвичлар… У яна ширинликлар тоғи, сутли коктейлдан бўлган анҳорни кўрди. Жамол у ерга калла ташламоқчи эди, лекин бирдан тўхтади. «Мен рўза тутяпман-ку.. Сутли коктейл ҳам ичмайман, сендвич, музқаймоқ ва бошқасини ҳам емайман! Мен бутун кун учун рўза тутаман», – деди.
Жамол тушида ўзини жуда кучли ҳамда улғайгандек ҳис қилди.

«Уйғон», – деб уйғотди муаллима.
Жамол ҳаракатланмади. Унинг кўзлари очилмасди. У шундай чарчагандики, ҳатто қаердалигини ҳам билолмасди.«Биз ҳозир масжидга борамизми?» – деб сўради.
Муаллима кулиб қўйди. «Сен ҳозир мактабдасан ва ҳозир дарс бошланади», – деди. Охирги дарслар шундай чўзилдики гўё бутун умр ўтгандай. Жамол соатига тез-тез қараб турди..

… Уйда онажониси:«Чарчаганга ўхшайсан. Оз қолди, ўғлим, қуёш ботгандан сўнг ифторлик қиламиз» – деди.
Жамол ойна олдига келиб қуёшга қаради. Қуёш қимирлаяптими? Йўқ, қимирлаётганга ўхшамайди. У ҳозир овқат ейишни хоҳларди. Лекин у кутди. У Аллоҳ розилиги учун рўза тутганди!
«Турақол» – отасининг овози эштилди.

Жамол қимирламади. Унинг кўзлари очилмасди. У шундай чарчагандики, ҳатто қаердалигини ҳам билолмасди. «Ҳозир дарс бошланадими?– деб сўради.
Отаси кулиб жавоб берди: «Сен мактабда эмассан. Ифторлик вақти бўлди, оғиз очамиз. Тезроқ бўлақол».

Жамол сакраб ўрнидан туриб кетди. «Мен бутун кун сабр қилдим!» деди у.
Стол безатилган эди. Қуёш ботди. Азон жаранглаётган эди.
«Ҳозир оғиз очамиз, – деди онаси, – аввал бир нечта хурмо еб, озгина сув ичамиз. Кейин намоз ўқиб, сўнг овқатланамиз».

Улар ифторликдан олдин дуо ўқишди:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва алайка таваккалту ва ала ризқика афтарту».

Хурмо жуда ширин эди. Сув ҳам ўзгача тамга эга эди. Жамол ўзини жуда бахтли сезди. Ота-онаси уни қучоқлаб, эркаладилар.
— Сен бугун жуда муҳим ишни бажардинг. Сен бутун кун рўза тутдинг, – деди отаси.
— Рўзанг қандай ўтди? Сен кўп ухлаб қолдинг, менимча, жуда чарчагандирсан? – деб сўради онаси.
— Йўқ, ҳеч ҳам чарчамадим. Мен рўза тутишда давом этаман, – деб фахр билан жавоб бердиЖамол.

“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга....

Маликамиз романтикага қарши!

Яна ҳар хил хаёлларга бориб юрманг: мен хотинимдан шикоят қилмоқчи эмасман. Худога шукур, беш йилдан бери бинойидек яшаб келяпмиз. Фақат... шу келингизнинг ўта реалистлиги, ҳисоб-китобга ўчлиги бор-да... Ахир инсон сал гўзалликка, орзу-ҳавасга, борингки... романтикага мойил бўлиши керак-ку?...

Яҳшилик

“Бир куни менинг қабулимга ёши олтмишлардан ўтган киши ўзининг тахминан ёши ўттизларда бўлган ўғли билан кирди. Йигит отасининг қўлидан ушлаб олган, унга ниҳоятда ғамхўр эди. Унинг уёқ-буёқларини тузатиб қўяр, унга беҳад эътиборли эди. Унинг отаси бемор экан. Уларнинг муаммосини сўраш ва анализларга кўз ташлаш асносида отасининг ҳаракатлари...

ФОЛБИННИНГ КАСРИ…

Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди. — Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган,...

ҚАПЧУҒАЙ ҚАРОҚЧИСИ…

Аёл ўзининг нафосати, назокати, ибоси билан гўзал. Надоматлар бўлсинки, бази аёлларимиз ўзларининг чиркин мақсадлари йўлида мана шу буюк номга доғ туширишдан-да тойишмайди… * * * Шаҳардаги сершовқин бозорда ҳаёт қайнайди. Олди-сотдининг тобини олганлар жонини жабборга бергудек қичқириб нуқул харидор чорлайди. Олдинга чўзилган қўллари ҳавода...

«АЁЛЛАР САЛТАНАТИ»НИ БОШЛАБ БЕРГАН КЎСЕМ СУЛТОН

Кўсем султон (1590–1651) Усмонийлар сулоласи султони Аҳмад I нинг биринчи ёки иккинчи хотини ҳамда султонлар Мурод IV ва Иброҳим I нинг онаси. Ўғиллари ҳукмронлик ҳилган даврда волида султон мартабасини эгаллаб, Усмонийлар империясисдаги энг нуфузли аёллардан бири саналган ва «Аёллар салтанати» деб аталадиган даврни бошлаб берган. Бу даврда...

Адибнинг сўнгги нуқтаси

Кунлардан бир куни ҳаётида рўшнолик кўрмаган бахтиқаро бир йигит ўз жонига қасд қилишга қарор қилди, тўғрироғи, ўзини отмоқчи бўлди.Йигит бахтсиз бўлиш билан бирга жуда уятчан ҳам эди. Шу боис бирор зотнинг этиборини тортмаслик ва безовта қилмаслик учун ўзини ўлдириш мақсадида қабристонни танлади. Худкушликни қоқ ярим тунда, ой тўлган кечада...

Йетим ва ногирон кизалок хакида

Автобусда одам унчалик коп емасди. Бекатда 35 йошлар атрофидаги башанг кийинган айол автобусга чикди. Кун жуда иссик, аксига олиб хамма жойлар банд Факат оркарокдаги ориндикларнинг бирида 14-15 йош атрофидаги кизча жимгина кочани томоша килиб кетарди. Айол оша томонга юрди....

Жума куни масжиддаги кутилмаган ҳолат.

Ўғлим энди 5 ёшни қарши олди. Аммо илм ўрганишга чанқоғи сероб. Намоз ўқишни севади... "Мени ҳам масжидга олиб боринг", деди жума куни тонгда. Жуда ҳам севиндим. Боламга севгим ҳар қачонгидан ошди. Пешинга яқин йўлга, масжидга отландик. Ўғлимни елкамга ортиб, йўлда Саодат асрига оид ривоятларни айтиб келардим. Масжид дарвозасига яқин қолганимда...

Кайнонам ургатган бола парвариши боламдан айирди

Бекат. Анчадан буён автобус кутяпман. Узимни чалгитиб атрофни кузата бошладим. Бекатда мен ва либоси одми булса-да, узига жуда ярашган аёлдан бошка хеч ким йук......

Фикр қўшиш