Бухоролик Амир Султон – Йилдирим Боязиднинг куёви

Бухоролик Амир Султон – Йилдирим Боязиднинг куёви
Бухоролик Амир Султон – Йилдирим Боязиднинг куёви


Амир Султон Усмонлилар даврида яшаган, тафсир, ҳадис, калом олими ва мутасаввуфдир. Исми Муҳаммад бин Али ал-Ҳусайний ал-Бухорий бўлиб, лақаби Шамсиддиндир. Ҳижрий 770 (милодий 1368) йилда Бухорода туғилди. Ҳижрий 833 (милодий 1430) йилда Бурсада вафот этди. Қабри Бурсадаги унинг номи билан аталувчи жоме масжиди ёнидадир. Саййид (яни пайғамбаримиз авлодидан) бўлиб, насл-насаби Ҳазрати Ҳусайнга бориб тақалади.

Бухорода вояга етган Амир Султон илм талабида Макка ва Мадинага боради. Ҳаж вазифасини адо этганидан сўнг нияти Мадинага жойлашиш эди. Бироқ у ерда кўрган бир туш сабабли фикрини ўзгартиради ва Туркиянинг Бурса шаҳрига йўл олади.

Бухорода туғилгани учун унга "Муҳаммад Бухорий”, Саййид (яни Пайғамбаримиз авлодидан) бўлгани учун "Амир Бухорий”, Йилдирим Боязидхонга куёв бўлганидан кейин эса унга "Амир Султон” насаблари берилган.

Бурсада Шамсиддин Фанорий деган улуғ зотдан дарс олди. Шамсиддин Фанорий унга табаррук дасхати билан васиқа – шаҳодатнома ёзиб берди.


Энг аввало, Султон Боязидхон ва бурсаликларнинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлди, меҳрини қозонди.

Амир Султонни жуда севган ва ҳурмат қилган Султон Боязидхон бу севгисининг аломати ўлароқ унга қизини никоҳлаб берди. Султон Боязид хонга Аббосий халифаси томонидан "Султони иқлими Рум” унвони берилганида Амир Султон хонга бу шарафли унвоннинг рамзи бўлган қилични тантанали равишда топширганди.

Ўз даврининг улуғ валийларидан саналган Амир Султон "Кароматлар Султони” дея ҳам эсга олинади.

Замонасининг Усмонли султонлари бу зотга ҳурмат кўрсатишар, сафарга чиқишларидан олдин ҳузурига келиб дуоларини олишарди.

Амир Султон ўз фаолияти давомида дин, миллат, Ватан равнақи йўлида улкан хизматлар қилди.

Вафотидан кейин ҳам манавий ёрдамлари, кашфу кароматларига сарҳадлардаги ғозийлар гувоҳ бўлгани бот-бот айтилади.

***

Амир Султон ҳазратлари қанчалик уринмасин, Темур – Йилдирим тўқнашувини тўхтатолмади. Икки мусулмон турк қўшинининг ўзаро жанг қилишини ҳеч хоҳламаган Амир Султон оқибат нима бўлишини жуда яхши билар эди. Анқара жанги бошланишига жуда оз вақт қолганида аҳли аёли Ҳинди Хотуннинг илтимоси; Аллоҳ таолонинг изн-иродаси билан бир зумда сарҳадга борди. У ерда Султон Боязидхон билан кўришиб, гаплашишига қарамай, подшоҳни жанг қилиш ниятидан воз кечтира олмади. Амир Султон огоҳлантиргани каби, жанг Йилдирим Боязиднинг зарарига якун топди.

***

Амир Султон Бурсага келганида Йилдирим Боязидхон Можар (Венгрия) қўшинига қарши жанг қиларди. Душман қўшини Усмонли лашкарларига кучли зарба ва талофат етказарди. Бу аснода бир ёш йигит ярадорларнинг ярасини боғлар, базан эса қўлларини очиб, дуо қиларди. Билагидан яраланган Боязидхоннинг бу йигитга нисбатан қалбида бир яқинлик, илиқлик пайдо бўлди. Ёнига бориб "Менинг ҳам билагимда яра бор”, дейиши билан бу йигит чўнтагидан бир дастрўмол олиб: "Султон ҳазратлари, ижозатингиз билан ярангизни бу дастрўмол билан боғлайин”, дейди.

Тонг отгач, Амир Султон боғлаган барча яралар битгани, аскарлар соғайиб оёққа турганларини Йилдирим Боязидхонга хабар беришди. Йилдирим Боязид ҳам қизиқиб ўз ярасини очар экан, билагидаги дастрўмол аёли фотиҳаланган пайти унга ҳадя этган дастрўмол эканини кўрди.

Кеча оқшом аскарларнинг яраларини боғлаган йигитни ҳузурига олиб келишларини буюрди. Бироқ у фидокорни тополмадилар. (У Бухородан келган Амир Султон эди).

***

Шу аснода Йилдирим Боязиднинг қизи тушида Жаноби Пайғамбаримизни кўради. Расули акрам алайҳиссалом унга: "Фарзандим Муҳаммад Бухорийга турмушга чиқ, зинҳор сўзимни рад этма”, дея марҳамат қилади. Покиза руҳли, одоб ва ҳаё соҳибаси бўлган Ҳинди Фотима Султон бу тушни ҳеч кимга айтолмади. Иттифоқо эртаси куни Расули акрам алайҳиссаломни яна тушида кўради. Сарвари олам унга: "Агар охиратда сенга шафоатчи бўлишимни истасанг, Муҳаммад Бухорийга турмушга чиқ”, дейдилар. Ҳолбуки, ўша кунлари Ҳинди Фотима Султон билан Румели Беклар беги Сулаймон Подшонинг турмуш қураётгани гапирилаётган эди.

***

Ҳинди Султон бу чорасизликдан қийналиб, дуолар қилди. "Қизиқ, Амир Бухорий бу ҳодисалардан хабардормикан?..” дер эди. Ким орқа

ли ва қандай хабар юборишни ўйлади. Ниҳоят, ўзи каби боадаб ва боҳаё хизматкорига тушини айтиб берди ва бу ҳақда бориб Амир Султонга гапиришини айтди. Хизматкор келиб, бу борада Амир Султонга хабар етказганида у: "Бу ҳол бизга ҳам малумдир. Бу никоҳ Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси... Вазиятни Ҳинди Султонга етказинг...”, – деди. Шундан сўнг Амир Султон совчилар юбориб султон қизининг қўлини сўради...

***

Амир Султон Бухорий ҳазратлари қуйидаги мазмундаги шерни бот-бот ўқир эканлар:

Агар кўнглинг мен-ла бўлса,

Яманда бўлсанг-да, ёнимдасан.

Агар кўнглинг мен-ла бўлмаса,

Ёнимда бўлсанг-да, узоқдасан.

Тингла, Ҳақ на хуш сўйлади,

"Забур”да Довудга айтди:

"Душман бўл аввал нафс балосига,

Ундан Менга эргашмоқ-ла қутулгайсан”.

Кел, сен ҳам душман бўл нафсингга,

Зое айла уни ҳар не тиларса.

Дарҳол ташлагин риёни,

Ўзингга раҳбар қил авлиёни.

Агар англасанг, шудир сенга йўл,

Нафсинг ёмонлигидан халос бўл.

Нафсинг муродидан узоқ тур,

Эргашма шайтонга, ундан йироқ юр.

Иззат – Исломдадир!

Тарих китобларида ҳазрати Умарнинг (р.а.) фатҳ этилган Қуддус шаҳрига кириб боришлари шундай тасвирланган: Қуддусликлар «халифангиз келсагина шаҳарни сизларга топширамиз», дейишади. Ҳазрати Умар (р.а.) бир туя, бир хизматкор билан Мадинадан Қуддусга равона бўладилар. Камтарликни қаранг. Дунёнинг ярмини бошқариб турган амир хоҳлаганида аркони...

СИНФДОШИМ, ҚАЙДАСАН?..

— «Мавлуда, сенга анчадан бери айтолмаган гапимни айтмоқчиман… Сени яхши кўраман!.. Бу гапни юзингга барибир айта олмасдим. Шунинг учун хат ёзишга мажбур бўлдим… Жавобингни кутаман. Шуҳрат.»;СГЕ; Мавлуда сарғайиб, четларигача титилиб кетган бир парча қоғозни юзларига босганча узоқ вақт ўтириб қолди. Кўз ўнгида мактаб ҳовлиси, одмигина кийинган,...

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз?

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз? Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Киши уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳ таолони зикр қилса, шайтон шерикларига: «Энди сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», дейди. Киши уйига кираётганида Аллоҳ таолони зикр қилмаса,...

УРИНГ, ЁШУЛЛИ, УРИНГ!

Ёхуд айрим ҳокимларимиз уриш ва сўкишдан нега воз кечмаяпти? Ё ҳокимлик ўта асабий касб, ё бизнинг халқимиз аллақачон калтак билан муомала қилишга ўрганиб қолган. Бўлмаса, икки-уч йилдан бери ҳокимларнинг сўконғичлигию уронғичлиги бутун матбуотга дўмбира бўлса-да, бу ҳолатларнинг чеки кўринмаяпти. Сўконғич ҳокимлар пойгаси...

РАШК ЕНГ ХАВФЛИ ХАСТАЛИК БЕЛГИСИДИР…

нглиялик 23 яшар киз Еви Мур севган йигити билан озини жуда бахтли хис етарди. Аммо кейинги пайтларда хеч кандай сабабларсиз уни бировларга рашк кила бошлади. Озини ози тушунмай колди. Нима учун кутилмаганда рашк кила бошлаганини англай олмай хуноб болди. ...

Эрим – орсиз, мен – мардикор, болам эса...

Самарқандга яқиндагина фарзандли бўлган дугонамни йўқлаш учун бордим. Буни қарангки, Тошкентдан бизни олиб кетадиган ҳайдовчи аёл киши экан. Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи қайнаганидек, у билан йўл бўйи гурунглашиб манзилга қандай етганимизни ҳам билмай қолдик. Ҳайдовчи аёл ҳар куни узоқ йўл юргани боис жуда кўп одамлар билан танишиши,...

Қабрда ҳам эрини рашк қилган аёл (ҳаётий ҳикоя)

Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади... Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади....

Oкила аёл

Бир эркак уйига чарчаб ХАФА холда кириб келди. Аёли салом бериб табассум билан кутиб олиб : ~ Ха бегим, нега МАХЗУНсиз нима булди.?......

Рамазоннинг илк куни

— Ойижон, мен, албатта, бу йил рўза тутаман, – деди. Жамол ўз онасига Рамазондан бир кун олдин. — Сен эндигина 6 га тўлдинг-ку, вақтли эмасми?! – деди онаси. — Муҳаммад рўза тутади-ку, – тинчланмади Жамол. — Ҳа, лекин у 10 ёш, – жавоб берди онаси....

Ҳаёт сири

Подшоҳнинг жудаям ақлли ва гўзал қизи тўсатдан хасталаниб қолибди: оёқ-қўли ишламай, эшитиш ва кўриш қобилияти заифлашибди. Табибларнинг даволашга уринишларидан натижа бўлмабди. Бир куни саройга нуроний қария ташриф буюриб, малика дардини даволаш сирини билишини айтибди. Сарой аҳли ундан ёрдам беришини, маликани тузатишини сўрашибди....

Фикр қўшиш