Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар

Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар
Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар


Ушбу интернатда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг "қора" ўтмишидан кўпчилик хабардор. Ўғирлик қилган, жанжаллашган, тан жароҳати етказган…

Бу каби ибораларни ўқувчилар ҳам яхши билади. Тўғри, бу ерда ҳеч ким бир-биридан қандай жиноят содир этганини сўраб ўтирмайди. Аммо кўпчилик янги келган ўқувчи бу ерга нима учун тушиб қолганини дарров англаб олади. Ҳали 15 ни ҳам тўлдирмаган бу ўспириннинг махсус мактабга келиши сабаби эса кўпчилик учун сир бўлиб қолди. Аброрнинг ўзи ҳам камгап, ҳеч кимга қўшилмайди. Оиласи ҳақида ҳали бирор оғиз сўз демаган. Атрофдагилар ҳам ундан нимадир сўрашга ботинолмай туради. Фақат бир марта оналар ҳақида сўз борганда унинг кўзлари чақнаб кетганини бир ўқитувчи сезиб қолди. Байрам арафаси оналарни мадҳ этувчи шерлар тақсимланганда қўлида шер мисралари ёзилган қоғозчани шундай ғижимлаб ташладики, уни қайта очиб ўқиш имконсиз эди. Бу ҳолат ҳам кимнингдир этиборидан четда қолмади. Уни онани улуғлаб шер айтишга мажбур қилиб бўлмасди.


Аброр ҳам барча болалар қатори онасини яхши кўриб улғайганди. Онаси уни ташлаб кетгани йўқ, доим ёнида, унга меҳрибонлик қиларди. У ўн икки ёшларида, отаси кўпроқ пул топаман, яхшироқ яшаймиз, деган илинж билан Россияга кетганидан сўнг онаси ва укаси билан қолди. Дадаси ҳар йили бир келиб турар, бойиб кетмаган бўлсалар-да, оиласида моддий жиҳатдан камчилик йўқ эди. Орадан икки-уч йил ўтди. Аброр улғайиб, оилада ўзида масулият ҳис қилар, уйда эркак киши бажариши лозим бўлган юмушларни ўзим амаллайман, деб тиришарди. Шундай кунларнинг бирида аяси ким биландир телефонда тез-тез гаплашаётганини сезиб қолди. Суҳбатдош эркак киши эканлиги ҳам малум. Бола ўзини этибор қилмагандай, тушунмагандай тутди. Қараса, бундай сўзлашувлар одатий тус олди. Ўғлини бола, деб ўйлаган она телефондаги суҳбатдоши билан қаерларда кўришиши ҳақида ҳам бемалол сўзлай бошлади.

– Она, бас қилинг! – ўғилнинг бу суҳбатларни эшитишга тоқати қолмаганди, унинг илк исёни эди бу.

Кейинги гал суҳбатлар яширинча тус олди, лекин энди Аброрнинг кўнглида шубҳа оралаган, онасининг изидан тушганди. Боласининг бу қилиғини болаларча рашк деб тушунган аёл пинҳон тарзда бўлса-да, учрашувларни давом эттирди. Ҳали 15 ёшга тўлмаган бола эса ориятдан азоб чекар, ўртоқларим онамнинг бу юришларини билиб қолса, қандай бош кўтариб юраман, деб қийналарди. Охири отасига қўнғироқ қилиб, "Онамни олиб кетинг ёки ўзингиз қайтиб келинг!", деб шарт қўйди.

Афсуски, ота ҳам бу гапга парво қилмади. Бу ҳолат эса болага янаям қаттиқ азоб берди. Онаси уйдан кўчага чиқмоқчи бўлган кунларнинг бирида эшикни ташқаридан қулфлаб қўйди. Бундай ҳолатлар кўпайгач, она ўз ўғли устидан ички ишлар идораларига арз қилди. Шу тариқа Аброр тарбияси оғир болалар сафига тушиб қолди. Бу ерга келиб қараса, онаси туфайли азият чекканлар ичида у ягона эмас экан. Кимдир саёқ юрган онасини бегоналардан ҳимоя қиламан, дея кимгадир жароҳат етказган, яна бир болакайнинг онаси гиёҳванд модда олиб ўтаман, дея боласининг танасидан фойдаланган…

Бу болалардан оиласи ҳақида сўраш жуда қийин, уларга онанинг муқаддаслиги ҳақида гапириш бефойда. Эҳтимол, йиллар ўтиб, уларнинг ҳаёти изга тушиб кетар, касб-кор эгаллаб, жамиятда ўз ўрнини топар. Аммо юрагида қотиб қолган изтиробни йиллар даволармикан, дунёнинг барча оналарига қадалган нафрати сусаярмикан? Бир куни турмуш қуриб, рафиқасига қараганда, юрагидаги изтироблар қалқиб чиқиб, барча аёлларга нисбатан қалбида илдиз отган ишончсизлик меҳрга раҳна солмасмикан?

Бир пайтлар нотинч оила, болалар тарбиясига салбий тасир қилувчи ота-оналар деганда эркак киши тушуниларди. Бугун оналарнинг ҳам бу сафга қўшилганини, яна уларнинг сони ортиб бораётганини айтиш жуда оғриқли.

Рақамлар ҳам буни тасдиқлаб турибди: 2016 йилда нотинч оилалар сони вилоят миқёсида 1400 тани ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич икки мингдан ошган. Ўтган йили жиноятга қўл урган хотин-қизлар сони ҳам ошган. Профилактик ҳисобда турувчи фарзандлар тарбиясига салбий тасир кўрсатувчи ота-оналар 324 нафарни ташкил этмоқда.

Табиатнинг юксак иноми – она бўлишга барчанинг ҳақ-ҳуқуқи бор. Аммо фарзандини бир умр руҳан мажруҳ этган она бу юксак номга муносибми?

Ҳикоя: Қалтис қасос

Чироқлар, полиция машинасининг сигнал товушлари, дўкондан қочиб улгурган одамларнинг бақир-чақири, қулоқларим остидан кетмади. Оёқларим титраяпти, кўзларимни асабдан тез-тез пирпиратяпман. Лекин қўлимдаги ягона нажотни — қуролни туширгим йўқ. Тўппончани касса олдида йиғлаб турган эркакнинг пешонасига тирадим. — Ташқаридаги итларни чақирганинг учун...

ФОЛБИН ҲАМ ЎЗИМ…

-Қўй Наима, йиғлаш мутлақо сенга ярашмайди. Синглинг ўзи ёшлигидан олдидан келганини сузиб, орқасидаги одамни тепарди. Иккинчи ё учинчи курсиданоқ эрга бервориш керак эди. Кейин Синглингни милиса ушламаган бўлса, унинг қора дори сотишини қўшнинг қаёқдан билибди? -Ўртоғи наша чекармиш. Синглимдан олишибди, агар қўлга тушса хонумонимиз куйиб...

14 КУНЛИК КЕЛИН....Сингилчани хайоти

Ман хали 18 йошгаям толмаган едим. Хеч кайерда окимасдим уйда отирардим мактаниш емасу чиройли, одобли киз болганим учун уйимизга совчилар йогилиб келарди.  Биринчи июл куни дугонамни тойига бордим. Сочларим нихоятда узун еди. Хамма узун сочариму кош козимга харидор боларди.......

Хазонли кунлар. Тузок... 5-кисм

Сарвихоннинг ёнидан бир ахволда чиккан Шавкат ака уйидаги ёлгиз колган болаларидан хавотир ила уйига томон йуналди. Сарвихоннинг ёнида ота–онаси караб колди. Шавкат ака уйига боргач, хотинининг юзини курмасликка умид киларди, чунки кеча уни эрталаб уйига дап булишини тайинлаб келган эди…...

ДАДАМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАШЛАБ КЕТМАЙМИЗ...

Бугунги ҳикоя қаҳрамонини яхши танимайман. Шу кунларда бир дардлашиб қолгандик, доим кулиб юрадиган аёл катта юрагини очди. Унинг сабри мени ўйга толдирди. Меҳр-оқибатли инсоннинг ҳаёти сизни ҳам мулоҳаза қилишга чорласа керак, деган умидда унинг ҳикоясини чоп этдик. Юрак ютиб, қайнопамга гап бошладим-у, бошим балога қолди....

У собик хотини билан топишиб олди, мен еса бефарзандман...

— Торт йил аввал совчилар оркали турмушга чикдим. Лекин турмуш ортогим билан ортамизда мехр уйгонмади, фарзандли хам бола олмадик ва кайнонамнинг кистовлари билан уч йил яшаб, ажрашдик. Бир муддат отгач, оиласидан ажрашган инсондан совчи келди, розилик билдирдим. Бу инсон билан атиги уч ой яшадик, мана икки ойдирки, ота уйимда отирибман....

Мехрли булайлик

Телевизори бузилиб колган бир мусулмон оиласи, уни тузатиш учун уйига созловчи устани чакирдилар. Уста телевизорни созламок учун орка ускуналарини очди-ю... хайратдан деди:......

Қаерда хато қилдим?

Икки фарзандимни ҳали мактабга чиқмасидан онамга ташлаб, хорижга ишлаш учун кетдим. Мусофир юртда иш топгунимча, жойлашгунимча не-не кунларни бошимдан ўтказмадим. Ахийри, икки боласи бор аёлнинг уйида ишлай бошладим. Ўзимнинг фарзандларимга беришим керак бўлган меҳримни ўзгалар фарзандига бердим....

ОХИРАТИ КУЙГАН АЁЛ… (ёки одам қиёфасидаги маҳлуқлар)

Яқинда Тожикистон суди ўзбекистонлик 41 ёшли Гулмира Аҳмедовани 22 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Нега? Шубҳасиз, жазога тортишнинг ўта жиддий сабаблари бор эди. Малум бўлишича, 2018 йил 14 июл куни Тожикистоннинг Сўх вилояти Ғофуров туманида яшаб турган ўзбекистонлик Гулмира Аҳмедова банкдан катта миқдорда пул қарзлиги сабабли нима қилишни...

АЙОЛ НЕГА ЙИГЛАЙДИ?

Болакай онасидан соради: "Нега йиглаяпсиз?” — Чунки мен — айолман. — Мен тушунмаяпман! Онаси уни багрига босиб деди: "Буни сен хеч качон тушунмайсан”....

Фикр қўшиш