У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур

У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур
У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур


Камол Хўжандий барча замондошлари ва ўзидан кейин яшаган шер аҳли қаторида Соҳибқирон ва Ҳазрат Навоийнинг ҳам меҳрини қозонган эди.
Хожа Камолиддин Абу Аҳмад Муҳаммад Хўжандий форсийзабон шоирлар орасида ўз номи, тили ва услуби билан ўчмас из қолдирган. 1321 йилда Хўжанд шаҳрида таваллуд топган шиор кейинчалик адабиётда Камол Хўжандий номи билан шуҳрат қозонган.
Шаҳарлар ва сафарлар

У дастлабки талимни она шаҳрида олгач, билимини чуқурлаштириш учун Самарқандга йўл олади. Бу ерда илм ва адабиёт аҳли билан яқин алоқада бўлади. Шоирларнинг анжуманларида қатнашади. Тошкентда ҳам бир муддат яшаб, илм олади. Кейин ҳаж зиёратига йўл олади. Сафар асносида бироз вақт Хоразмда тўхтаб ўтади.

Ҳаж амалларини бажариб, орттга қайтаётганда у Табризда қолади. Малум сабабларга кўра, шу ерда яшаб қолади. У аввал Табризнинг Абдуллоҳ Жуббачи маҳалласида яшайди. Тез орада у шаҳарда шоир, мутасаввиф, пири муршид сифатида шуҳрат қозонади. Бундан хабар топган Жалойирлар давлати ҳукмдори Султон Ҳусайн уни зиёрат қилгани келади. Волиёнкўҳ мавзесида шоир учун боғ, ҳовли ва хонақоҳ қурдиради.


Шоирнинг Табриздаги осуда ҳаёти 1385 йилда якун топади. Ўша йили Олтин Ўрта хони Тўхтамишхон Амир Темур салтанатига тобе бўлган Табризга ҳужум қилади. У жуда кўп асирлар билан бирга Камол Хўжандийни ҳам ўз пойтахти Сарой шаҳрига олиб кетади. Хожа Камол Хўжандий афтидан Саройда унча ёмон яшамагани ушбу шеридан ҳам яққол кўринади:
Бўстонест Сарой аз гили он рўй, Камол,
Ба Сарой омадӣ, эй булбули хушгў, бисарой.

(Сарой унинг юзи файзидан бўстонга айлаймиш, Камол, Саройга келдинг, эй хушовоз булбул, куйла) Бироқ у Табризга ҳам қаттиқ боғланиб қолганди. Бу шаҳарга қайтиш орзуси уни тарк этмаганди.
Табриз маро ба жои жон хоҳад буд,
Пайвасти маро вирди забон хоҳад буд,
(Табриз ки жон ӯрнида жоним бўлгай,
Шаҳду шакару вирди забоним бўлгай).
Камтарин шоирнинг камоли

Орадан 11 йил ўтиб, 1396 йилда Соҳибқирон Амир Темур Дарбанддан қайтишда Тўхтамишхонни жазолаш учун Саройга ҳужум қилади. Кейин Камол Хўжандийни ҳам банддан озод қилиб, Табризга олиб кетади. Хўжандий буюк саркарданинг бу марҳаматидан миннатдор бўлгани унинг бир қасидасида ҳам яққол кўзга ташланади:
Камол, ул дам, ки ёронлар ила ўзни яқин кўрсанг, Дегил: "Бу давлатим топдим, шаҳи соҳибқирон кўрдим.”

Шоир шундан сўнг ўзининг Волиёнкўҳдаги манзилида яшай бошлади. У Табриздан ярим фарсах (8 километр) узоқликдаги уйи ва боғини шундай тавсиф этганди:
Ҳақ таоло биҳиштидин Табриз, Қадар масофа ярим фарсаҳдур.

Камол қайси юртда бўлмасин, ўз она юрти Хўжандни, унга талим берган, вояга етказган Мовароуннаҳрни, азим Самақарндни унутмади. Ўзининг хўжандлик эканидан фахрланиб юрди. У уч матладан иборат бир қасидасида шундай ёзади:
Бу шер Хўжанд тоғи янглиғ, Сероб эмиш, баланду маҳкам.

Манбаларга кўра, Камол Хўжандий ўта тақводор, покдомон, камтарин, хушчақчақ, хирсу тамадан йироқ киши бўлган. У фақат ижод, илм ва ибодатга берилган бўлиб, бирор ҳукмдор ёки давлатманд кишининг эшигига бош эгиб бормаган. Буни шоирнинг кўпгина шерларида ҳам кўриш мумкин.
Камол шоҳлардин ўзни тутди холи, У ҳам ўз вақтида бир подшодур.

Шоир 1400 йилда дунёда кўз юмади. У Волиёнкўҳ мавзесидаги ўз боғида дафн этилади. Бу маскан ҳозир ҳам "Шайх Камол мозори” номи билан аталади.
Навоийнинг этибори ва этирофи

Камол Хўжандий ижоди ўзбек мумтоз адабиётига ҳам катта тасир ўтказган. Унинг кўплаб шерлари ўзбекчага таржима қилинган. Буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий "Мажолис-ун-нафоис” тазкирасида Камол Хўжандийнинг ушбу байтини келтириб ўтган:
Рўзи қисмат ҳар касе аз айш бахши худ ситонд, Ғайри зоҳид к-ў риёзатҳо кашиду хушк монд.

(Қисмат куни (насиба тақсим этиладиган кун) зоҳиддан бошқа ҳар ким ўзига бахшида қилинган айшни олди; у эса не чоғлик машаққат чекмасин қуруқ қолди.)

Ҳазрат Навоий "Девони Фоний”даги тўртта ғазални айнан Камол Хўжайндийга жавоб тарзида ёзган. Шайх Камол Хўжандий ижодиёти мингга яқин ғазал, шунингдек, қасида, муаммо, қита ва рубоийларни ўз ичига олади. Бугунги кунга қадар шоирнинг 7500 байтдан ортиқ шерий мероси бизгача етиб келган.

Бугун шоирнинг она шаҳри Хўжандда унинг номи билан аталадиган маданият ва истироҳат боғи, драма театри фаолият кўрсатмоқда. Камол Хўжандий истироҳат боғи ичида шоирнинг уй-музейи қадимий, миллий услубда қурилган бӯлиб, бу маскан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларнинг зиёратгоҳига айланган. Бундан ташқари, бу боғда етти метрли Камол Хўжандийни ҳайкали ўрнатилган ҳамда унинг рамзий мақбараси бунёд этилган. 

“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга....

Урни булмаса хам яхшиликни экаверинг...

Шифохонада ёши улуг киши даволанарди. Хар куни уни зиёратига ёш йигит келар эди. Кария билан бир соатдан купрок вакт бирга булиб, овкатланиш, ювинишига кумаклашар ва шифохона богчасида сайир килдиргани олиб чикарди......

Жазман… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Катта кўчага чиқди-ю, Муҳаррамнинг кўнгли ғаш тортди. Анча нарида эри билан бир фабрикада ишлайдиган бўрсилдоқ юзли Заҳро уйига кириб кетаётган экан. Тунги сменадан чиққан шекилли, ҳорғин қадам ташларди. Аммо шашти ўша-ўша. Муҳаррамга кўзи тушгани ҳамоно, таққа тўхтаб, турган еридан қичқирди:...

ТОТИХОННИНГ ТАНГОСИ (хажвия)

— Тотихон, кочада нима киляпсан? — соради у тотининг теварагида тинимсиз айланиб. — кафасда йотишинг керак еди-ку! Бир тоза хаводан нафас олай дебсан-да? — Е, каргабой ака-ей, — бошини патлари орасига олиб мингирлади тоти. — Куйган юрагимни баттар йондирасиз-а! кафасимдан кочдим, ога!...

📙Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди......

ФОЛБИННИНГ КАСРИ…

Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди. — Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган,...

Автобусда кетманг... (вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Аллох рози булсин сизлардан. Келинг навбатдаги хикоямни сизларга хавола этаман...мархамат......

Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!

Бир киши Валид ибн Абу Хайра роҳматуллоҳи алайҳни сўкиб юборди. Шунда у зот: “Бу сенинг саҳифангдир. Шундай экан, унга хоҳлаган нарсангни ёздиравер!”, дедилар....

Она муҳаббати ёхуд барчани йиғлатган «смс»

Япониядаги зилзиладан сўнг қутқарувчилар ёш аёлга тегишли бўлган уй харобаларига келишди ва хонадон соҳибасини девор ёриқлари орқали кўришди. У ибодат қилаётгандек энгашиб, қўллари эса ниманидир ушлаб тургандек эди гўё! Қулаб тушган уй унинг боши ва елкасига зиён етказган эди. Қутқарувчилар гуруҳининг сардори аёл тирик эканлигига умид қилганди....

Гумроҳлар (Hikoyalar)

Борига қаноат қилиб яшаш бугун айримлар учун гўё замондан ортда қолишдек гап. Ҳаётини хавфга, ор-номусини гаровга қўйиб бўлса-да, кўпроғига эришиш истаги тинчлик бермайди уларга. Беш кунлик дунёда ҳаммаям яхши яшашни истайди-да, дея тасалли беришади ўзларига. Бироқ бу ўзгаларга зиён етказиш эвазига бўлса-чи?.. … Зиёдани ишдан бўшатишди....

Фикр қўшиш