Амир Темур қурдирган сардобалар сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда

Амир Темур қурдирган сардобалар сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда
Амир Темур қурдирган сардобалар сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда


Ривоятларга кўра, Амир Темур аскарларига доимо икки ёки уч донадан ғишт олиб юришни буюрган. Булоқ бўйларида дам олганда ўша ғиштлардан сардоба қурдириб, дам олиш учун маскан ҳозирлар экан.
Тарихий манбаларда қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур фармони билан қурилган сардобалар - Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида аниқланган.

Сардоба – форсча сўз бўлиб, совуқ сув маносини англатади. Ўтмишда иссиқ ўлкамизда одамлар ичишга яроқли сув манбаини ҳамиша ҳам тополмаган. Шу боис усти гумбаз билан ёпилган, тарҳи доира шаклидаги чуқур ҳовуз ёки сувдонлар барпо этилган.


Моварауннаҳрда 44 та сардоба бўлган. Манбаларда, сардобани қуриш жуда мураккаб ва узоқ вақтни талаб қилган бўлиб, унинг усти гумбаз шаклида, ҳовузининг диаметри 14-15 метр, чуқурлиги 10-15 метрни ташкил этган. Деворлари ва гумбази пишиқ ғишт ва ганч, пойдевори эса тарашланган тошлардан терилган. Сардобани қуриш учун ёғоч деярли ишлатилмаган.

Мисол учун, Қарши шаҳрида Амир Темур қурдирган дея тахмин қилинадиган йирик сардоба бор. Бази манбаларда у Абдуллахон II томонидан бунёд этилган деб ҳам айтилади. Мазкур иншоотни ўрганган археологлар Регистон майдони ёнидаги сардоба пишиқ ғиштлардан қурилгани ва тўртта кириш жойи бўлганини айтишмоқда. Цилиндр кўринишидаги ички сув ҳавзасининг диаметри анча катта 14 метр бўлиб, сардоба тубига 40 зина билан тушилган. Сардоба гумбази ер юзидан 7 метргача кўтарилиб турган Сардобанинг қурилиш услуби, сувни тоза сақлаш ва сувини ишлатишнинг ўзига хос экологик жиҳатлари бўлган. Сардоба қурилиши учун сув, тупроқ ва қум алоҳида тоза жойдан, ганч Қоровулбозор, Нуротадан олиб келинган. Қумга янтоқ, қамиш, юлғун кули қўшилган. Иншоот учун ишлатиладиган ғишт ҳам иссиқ ва совуққа ғоят чидамли бўлиши лозим бўлган. Лой яхши пишитилган ва унга туя жуни қўшилган. Хом ғишт 1-2 йил қуёш жазирамасида тобланган, уларни пишитиб, ғиштлар чертиб, саралаб олинган. Буни оби ғишт дейишган. Хумдонга тут, ўрикнинг қуритилган новдалари ёқилган. Ғиштларни бир-бирига ёпиштирадиган қоришма лой, сувдан ташқари қўй сути, туя жуни ҳам қўшилган.

ЎзА хабарига кўра, натижада иншоот янада мустаҳкам бўлиб сув чиқиб кетмаган ва ундаги сув ҳаттоки 2-2,5 йилгача ўзининг табиий хусусиятини сақлаган. Сув қишда иссиқ, ёзда совуқ ҳолда турган. Сардобанинг ости доира шаклида бўлиб, сув сизиб кетмаслиги учун 3 қават қорамол, туя териси, 3 қават кигиз устига бир қават ганч, энг юқорисига сифатли ғишт ётқизилган.

Ўтмишдаги босқинчилик урушлари, талатўпларда бошқа обидалар қатори Қаршидаги сардоба, айниқса, унинг ноёб гумбазига қаттиқ шикаст етказилган. Бизгача сардобанинг фақат ер остидаги қисмигина сақланиб қолган эди. Мустақиллик йилларида мазкур сардоба тўлиқ қайта тамирланиб, асл ҳолида қайта тикланди ва сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда.

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС

Мен ҳам барча аёллар сингари чиройли кийинишни, яхши яшашни орзу қилардим, бироқ бу ниятларимни амалга ошириш учун пул зарур эди. Қўлимда тайинли ҳунарим бўлмаганидан бошимни қаерга уришни билмасдим. Мактабни битирганимданоқ ота-онам биринчи келган совчиларга розилик бериб юборди. Тушган оилам биздан кўра бадавлатроқ эди, шу нарса уйдагиларимга...

Алданган кизлар гойоки сонайотган юлдузлар.. Бахт нима силар учун кайф сафоми пул и кийимми.. (Фараб)

Ок варокни коралайман Юрагим тола дард алам Чин севгини буюк дейди Севгимга бордур алам.....

Ўткир ҲОШИМОВ. “ДЕҲҚОННИНГ БИР КУНИ…”

Муяссар тонг саҳарда уйғониб кетади-ю, Алижоннинг бир текис чуқур-чуқур нафас олишига қулоқ солиб, жимгина ётади. «Қачон қайтганини билмабман ҳам», деб ўйлади у сатин кўрпадан бошини чиқариб. Девордаги осма соат беш марта занг уради. Унинг титроқ садолари уйнинг шифтига, зардеворлар, кирпечлар осилган деворларга юмшоққина урилиб, сингиб кетади. Уй...

Хар аёлнинг бошида румоли булсин...

Кунларнинг бирида икки ёш автобусга чикишди. Улар чамаси 25-30 ёшлардаги йигит ва унинг рафикаси. Бу жуфтлик шахардаги бошка эр-хотинларга хеч ухшамайди.......

АЛАМЛАРИМ ТУҲМАТГА АЙЛАНДИ...

Кеча қизим яна йиғлаб келди. Куёвим уч боласининг кўз ўнгида ўласа қилиб дўппослабди. Кўзи кўкарган, қўллари моматалоқ бўлиб кетган болагинам бағримга бошини қўйиб, «Гуноҳим нима, ойи? Қайси айбим учун мени золим эр қўли билан жазолаяпти тақдир?», дея зор-зор йиғлади. Унинг гаплари юрагимга ўқдек қадалди. «Қизгинам, сенинг гуноҳинг йўқ», дедим-у,...

ИККИ ЎТ ОРАСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Раҳима телефон гўшагини жойига қўйди-да, бўшашганча диванга ўтириб қолди. Сал нарида олти яшар ўғли Адҳам ҳайрон боқиб турар, на онасига яқин келишни, на ташқарига чиқиб кетишни билмай аросатда эди. — Демак, келгани рост. — асабий пичирлади Раҳима....

ВАҲШИЙЛАР МАКОНИ… (ёхуд Россиядаги «Қора дельфин» турмаси ҳаётидан бир шингил) (Юраги заифлар ўқимасин)

«Қора делфин» Россиядаги энг даҳшатли турма ҳисобланади. Бу ерни маняклар, одамхўрлар ва жангари каллакесарлар макон тутган. Турма маҳбуслари кеча-ю кундуз назорат остида. Тоза ҳаво сайрига ҳар бир маҳбусни бутун бошли турма отряди олиб чиқади. Қочиб қолишга уринмаслиги, ёки бирор ножўя ҳаракат содир этмаслиги учун маҳбуснинг бошига қора қоп...

КЎРНАМАК… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

— Яхши йигит, тўхтанг, менга ёқиб қолдингиз!.. — эндигина ўн тўққизга кирган Умрзоқ ортидан пилдираб келаётган ўттиз ёшлардаги аёл овозини эшитиб таққа тўхтади… Тўғриси, бегона аёллар билан бу тахлит суҳбатлашмаган, уларнинг «сеҳр»и, «эҳтирос»лари ҳақида ёши катта йигитлардан эшитган, шу-шу хаёлан ўзини ёқимтой аёл қучоғида кўришни орзулаб юрарди....

Узатилган киз (Хикоя) Тавсия етамиз

Назира тез-тез соатига караб  кояр, юраги ховликарди.  Кичкинтойлар еса богча  опасининг юз-козларидаги ...

Кейинги бекат – айрилик!

«Ехтийот болинг, ешиклар йопилади, кейинги бекат Пушкин!» Поезд козгаган онда Бахтийор бир калкиб тушди. Боши вагон ичидаги туткичга урилди. Пешонасини ушлаб йон-верига аланглади. «Хеч ким кормадимикин». Ропарасида аллакандай газетани вараклаб отирган айолдан бошка вагонда хеч ким йок еди. Соат хам он бирдан ошиб колган. Ози бунака пайтда одам кам...

Фикр қўшиш