Вояга етдим. Отамни кўргим келаяпти!»

Вояга етдим. Отамни кўргим келаяпти!»
Вояга етдим. Отамни кўргим келаяпти!»


— Ёшим 19 да. Ота-онам чақалоқ вақтимда ажрашиб кетишган. Дадамни ёшлигимдан кўрмаганман. 16 га тўлиб, паспорт олганимда отам билан учрашишни жуда истадим ва уйларига бордим. Қўрқмай борганимнинг сабаби улар мени кўп маротаба чақиртирган, эски ҳовлимизга ҳам қидириб борган эди. Шунинг учун уларда ҳам ҳоҳиш бор деб ўйладим. 15 дақиқача гаплашдик. Ўша пайти жуда-жуда хурсанд эдим. Ота меҳрини ҳис қилгандек бўлдим. Энди топишдик, бир умрга отамдан айрилмайман, дея ўйлаган эдим. Афсуски, ўша кундан кейин отам бошқа телефон қилмадилар. Кейин рақамим ўзгарди, балки топа олмаётгандирлар, яна билмадим. Ўзим қўнғироқ қилганижуратим етмади. Чунки эшитишимга қараганда, дадамнинг хотини биз учрашганимиздан кейин аразлаб кетиб қолибди. Қариндош-уруғлари эса мени бирор нарса ундиргани келган, дейишибди. Ишонсангиз, шу ёшимгача онам дадамдан бир сўм алимент ёки ёрдам пули олмаганлар. Ҳамма нарсамни беками-кўст қилиб вояга етказдилар, ҳеч кимдан кам жойим бўлмади. Улар айтган гаплар менинг хаёлимга ҳам келмаган эди. Энди дадам билан яна кўришишни ҳоҳлайман, онда-сонда гаплашиб турсак дейман... Лекин мен сабаб оилалари бузилишидан қўрқаман. Нима қилсам бўлади? Илтимос, маслаҳат беринг...

Рухшона

Бу шунчаки шикоят эмас, бу — юракдан отилиб чиқаётган нидо. Фарзанд отага талпинаяпти, катта бўлиб, вояга етиб, ақлини танигандан сўнг онгли равишда талпинаяпти. Аммо вазият, одамлар, шароит бунга имкон бермаяпти. Бундан ортиқ адолатсизлик борми? Таҳририятимизга келган ушбу мурожаатдан сўнг биз на фарзанднинг, на отанинг собиғи бўлмаслигини ёдда тутган ҳолда тақдир тақозоси билан отасидан йироқда катта бўлган, улғайгач ўз падари билан топишишни истаётган инсонлар муаммосини тилга олишга қарор қилдик. Юқоридаги муштарийимиз муаммоси истисно ҳолат эмас, афсуски, ҳаётда бундайлар учраб туради: вояга етганда ҳам ўз отаси, онасига, жигарларига етиша олмаётганлар қанча? Биз этни тирноқдан ажратаётган ҳар уч томон: ота, она ва ўгай онага мурожаат қилмоқчимиз.


Ота: кўздан нари – кўнгилдан нарими?

Шундай гап бор: ота меҳри она меҳридан кучсизроқ, эркак фарзандларини осон унутиб юборади. Лекин бу фикрга қўшилиш қийин. Бундай оталар жуда камчиликни ташкил қилади. Эркаклар фарзандини аёллардан кам яхши кўрмайди. Фақат эркак киши эмоционал жиҳатдан эгилувчан эмас, улар туйғуларини изҳор қилишни билишмайди. Фарзанддан айрилиққа улар иродали бўлганликлари учун ҳам чидай оладилар. Лекин деярли ҳар бир ота, агар у ароқхўр ё гиёҳванд бўлмаса, яни шахс сифатида етук бўлса, фарзандини ўзи тарбия қилишни, уларнинг тарбиясида фаол иштирок этишни истайди.Фақат оналарнинг боладан ўз манфаатлари йўлидан фойдаланиши, фарзанднинг отаси билан учрашувига қаршилик қилиши туфайли улар ажрашгандан кейин болалари билан кўп учраша олмайдилар. Юқорида мурожаат қилган қаҳрамонимизнинг отаси жуда кичкиналик пайтида унинг ҳаётидан чиқиб кетган ва малум сабабларга кўра қизининг тарбиясида иштирок эта олмаган. Майли, сабаблар нақадар салмоқли бўлмасин, бўлар иш бўлди. Энди фарзанд ўзи ақлини таниб отасига талпинмоқда. Хўш, нега боласини кўриш учун бир неча бор ҳаракат қилган, уни излаган ота 15 дақиқалик суҳбатдан сўнг иштиёқи сўнди, уни кўриш учун баҳона изламай қўйди? Гап фақат унинг хотини ё қариндошларидами? Уларда ҳам гап кўп. Аммо асосий сабаб яна эркак кишининг психологиясига бориб тақалади. Ота чақалоқлигида йўқотган қизини топди, атиги 15 дақиқагина гаплашганини тушунса бўлади: ҳаяжон, янги вазиятга кўникиш қийинлиги, ўнғайсизлик бўлгандир балки. Қолаверса, эркаклар ўзгаришларга, стрессларга чидамли эмаслар. Энди нима бўлади, нима қиламан деган хаёллар оғушида қолган бир вақтда ҳам хотини, ҳам қариндошлари томонидан босимга учраган ва... ҳеч нима қилмай қўйган. Яни қилажак ҳар бир ҳаракатидан сўнг кимгадир ёмон бўлиши эҳтимоли уни қўрқитган. Аҳволни баттар чигаллаштирмаслик учун эркак жим турибди. Лекин энди ҳақиқий эркакликни кўрсатиш вақти келди. Ота вазияни шундай тақдим қилиши кераккки, хотини ҳам, бошқалар ҳам буни реал бир воқелик деб қабул қилсинлар. «Ҳа, у менинг фарзандим, бир парчам. Ундан воз кеча олмайман. Бу хотинимдан, оиламдан воз кечаман деганим эмас. Шунчаки, уни қабул қилинглар, тамом». Шундай дейиш керак.

Она: бола фақат сизники эмас!

Унутманг, фарзанд собиқ бўлмагани каби ота ҳам собиқ бўлмайди (буви, бобо, амма... лар ҳам). Аммо оналар, негадир, буни унутиб қўйишади. Сизга ёқадими, йўқми – барибир, фарзандингизнинг отаси ва ота томондан қариндошлари уни кўриб туришга ҳақлари бор. Биз фарзандини ёлғиз катта қилган, собиқ эридан бир тийин ёрдам пули олмаган аёлга бундай аччиқ гапларни бекорга айтмаяпмиз. Чунки юқоридаги мактубдан кўриниб турибдики (аслида, ҳаётда ҳам кўп учрайди бундай ҳолат) оила ажрашгач, фарзанд отасидан жудо бўлган. Кўпинча аёллар шу йўл билан собиқ эрларидан ўч олишади. Балки сиз ундай қилмагандирсиз, аммо бола отасини кўрмай катта бўлганида сизнинг айбингиз йўқ, дея олмаймиз. Қизингизнинг отаси уни бир неча бор излаганда йўлини топиб кўриштириш керак эди. Шунда қизингиз ҳозиргидек бир нима тама қилиб отасини излаб келди, деган маломатларга қолмас эди. Ҳар ҳолда, болани отасига кўрсатмай нафақат собиқ эрга, балки фарзандингизга ҳам жабр қиласиз, азиз аёллар. Бола манфаати ҳамма нарсадан устун, сизнинг кибрингиз, аламларингиз, қасос туйғуингиздан-ку, инчинун. Шундай экан, худбинлик қилмай, болалар ёшлигида уларни отасига эш қилиб ўстириш керак. Бундан фарзандингизга фойда бор: у ўзини нафақат онаси, балки отаси томонидан ҳам севимлилигини ҳис қилиб яшайди, ўзига баҳоси ортади. Эркакнинг янги оиласи ҳам аввал бошданоқ бунга кўникади. Натижада, фарзанд вояга етгач, бунинг учун сиздан фақат миннатдор бўлади, холос.

Ўгай она: эрга тегаётганда билмаганмидингиз?

Албатта, қаҳрамонимизнинг ўгай онаси турмушга чиқаётганда эрининг аввал уйланганини, фарзандлари борлигини билган. Ҳамма аёллар билади, лекин барибир ҳамма аёллар эрини аввалги оиласига, ўша турмушдан бўлган фарзандларига рашк қилади. Истисно ҳолатлар бўлиши мумкин, лекин бундай тушунган аёллар кам. Эри фарзанди билан учрашса, унга ғамхўрлик кўрсатса, аёл буни худди ўз оилавий ҳаётига хавфдек қабул қилади. Базилар ҳатто «Болаларимнинг ризқини қийиб ўша фарзандларингизга ташияпсиз» дейишгача боришади. Кечирасиз-у, сиз бирор эркакни деб фарзандларингиздан воз кечган бўлармидингиз? Воз кеча олганингизда ҳам, уларни ўйламасмидингиз, соғинмасмидингиз? Ота меҳри онаникидан кучсиз деб ким айтди сизга? Сиз эрингизнинг аввалги оиласига ҳадеб диққатни қаратаверманг. Ҳа, аввал уйланган, ажрашган, аммо қайта бориб у аёл билан ярашмаган, у оиласини тикламаган, аксинча, янги ҳаёт бошлаб сизни танлаган, шунча йилдан бери сиз билан яшаб келаяпти-ку. Турмуш ўртоғингизнинг сизнинг болаларингиздан ташқари яна кимгадир оталиги фактини ўзгартиролмайсиз, буни қабул қилмай иложингиз йўқ. Қабул қилсангиз, ўша фарзандлар уйингизга келиб ётиб олишмайди. Айниқса, энди оёққа туриб, вояга етиб, эсини таниб олган инснлар ўз ҳаддини билишади. Уларга ота меҳри керак. Албатта, сиз тортиб олмагансиз у меҳрни. Лекин сизнинг фарзандларингиз каби унинг ҳам отасига нисбатан меҳри ва ҳаққи бор. Бўлишасиз, иложингиз йўқ. Агар шу инсонларни худди эрингизнинг бошқа қариндошлари каби қабул қила олсангиз, уларга ширин сўзингизни аямасангиз, турмуш ўртоғингиз буни қадрлайди, сизга муҳаббати ортади. Аксинча, уни жигарпорасидан жудо қилиш учун турли ултиматумлар ўйлаб топа бошласангиз, эрингиз сизни танлагани билан, барибир, юрагининг бир чети кемтик бўлиб қолади, бутун умр сизга нисбатан кек, алам сақлаб юриши мумкин.

Жазоир якшанбаси (Ҳикоя)

– Ойи! – қичқирди Шалабия, – етиб қолдик, шекилли, кейинги станция – Жазоир! Зубайда ирғиб турди. Паранжисини тўғрилади ва яна жойига ўтирди. Шаҳарга етиб келгунларича унинг кўзлари тўрт бўлаёзди. Йўл бўйи тинмай қизидан қачон манзилга етиб келишларини, қачон ўғли Муҳаммад билан учрашишини сўраб келди....

Ичкуёвлик таклифи!

Менинг исмим Бахтиёр. Ёшим – 28 да. Тошкентликман. Доимий рўйхатим холамнинг уйларида. Ўзим ҳам холамнинг уйларида укам билан яшайман. ...

ИШИД (ИГИЛ) ХАКИДА “КАЛЛАКЕСАР…” НОМЛИ ХАЙОТИЙ ХИКОЯ (2-кисм)

ТУТКУНДА «Мана шу йердан жилмаслигим керак, — ойлади Мехмонали уйокдан-буйокка колларида зил-замбил сумкалар билан отиб турган йоловчиларга зимдан бокиб. — Турсам, кимдир егаллаб кояди. Ундан кейин каерда мизгийман. Ертага мардикорликка чикишим зарур. Акс холда очдан олиш хеч гапмас. Чидайман, бардош киламан… Ех, тога, тога, шунчалик аблахлигингни...

Йигитликнинг коʻчаси

Исматга алам килди. Жудаям алам килди. Ахир унга коʻл коʻтаришди. Яна кимлар? кандайдир гоʻдаклар! Шефига айтса-ку, хаммасининг даб-даласини чикаради. Ким боʻлипти булар Тоштемир шеф кошида?! Керак боʻлса, хар бирини бир-бир чинчалогʻи билан учириб юборади. О’шаларнинг бетига айтди: «Биттанг кимирламай тур, хозир Тоштемир шефни олиб келаман»....

Дастрўмол

Токио император университетининг ҳуқуқшунослик факултети профессори Хасэгава Киндзо айвондаги тўқима курсида ўтириб, Стриндбергнинг "Драматургия”сини ўқирди. Профессорнинг ихтисослиги мустамлакачилик сиёсатини ўрганиш бўла туриб, "Драматургия”ни ўқиётгани ўқувчига бироз эриш туюлиши мумкин. Бироқ нафақат олим, балки педагог ҳам бўлмиш профессор...

Шунча нарса кетганидан кейин бет кетмасинми?

Эркак билан аёл ўртасидаги пардалар кўтарилиб кетди-да... Бугун бир бўйи етган қиз – турмушга чиққандир-чиқмагандир – бир нарса сўради, аммо гапига умуман тушунмадим. Шунинг учун юзимни терс буриб ўтиб кетавердим. Балки унинг нима деганини сизлар тушунтириб берарсизлар, дўстлар?...

ЎРИНСИЗ РАШК ИЗТИРОБИ

Иномжон таниш дарвоза қаршисида тўхтаб, бир муддат нима қиларини билмагандек, қотиб турди. Кейин журатсизгина ёғоч эшикни бир-икки чертди. Ичкарига алланечук саросима ила қулоқ тутди. Жавоб бўлавермагач, яна бир-икки черткилади. Кейин эса ўғлининг отини айтиб чақирмоққа чоғланди:...

Ҳикоя: Игна учидаги бахт

— Ассалому алайкум,  газета ходимлари. Аслида, оиласи, қайнона-қайнотаси ҳақида гапирган бирорта келинни кўрсам, тўғриси, жаҳлим чиқарди. Оилавий сирини ошкор қилаётгандек эди гўё. Аммо шундай вақт бўларканки,ичингда нимадир «портлаб» кетаркан. Нима бўлса ҳам мактубимни этиборсиз қолдирманг. Сабаби, мен каби қийналаётган келинлар кўпдир. Дардимга...

ВЬЕТНАМ

Вьетнамдаги урушдан кейин уйига қайтадиган бир аскар Сан Францискодан қўнғироқ қилди: - Она, дада, уйга қайтаяпман, аммо сиздан бир нарсани илтимос қилмоқчиман. Ёнимда бир дўстимни ҳам олиб бормоқчиман. - Майли ўғлим, келақолсин....

КОРА ДОРИНИНГ КУЛИ… (Болган вокеа)

Собир ерталаб уйкудан хумор тутиб уйгонди. Томирлари тортишиб, козлари кизара борган сари юрагини вахм босди. У биларди. Агар тушликкача битта «доза» топмаса, адойи тамом болади. Чунки, кора дорининг хумори хазилакам емас. Олимга олиб боради. Вужуди титраб базор телефонгача йетиб борди-да, хамтовокларидан бири Моминнинг ракамини терди....

Фикр қўшиш