Ҳаёт лавҳалари

Ҳаёт лавҳалари
Ҳаёт лавҳалари


Биринчи лавҳа

Ёшим йигирмада, аниқ биламан. Ўн ёшлигимда онам вафот этган... Бу ерга келганимда, ўн еттида эдим, ҳисоблаб чиққанман: ҳар йили биттадан палма кўчати ўтқазганман. Бу ерга келганимга уч йил бўлди. Буни отамнинг ташрифидан биламан: ҳар рамазон ойида у мени кўргани келарди, уч марта келди...

Иккинчи лавҳа

Бугун арафа. Байрам — эртага. Биномиз безатиляпти, байрам учун эмас, инспектор келади…

Мен қоғоз-қалам сўрадим, узундан-узоқ хат ёзмоқчиман… онамга, кейин табрикнома ҳам… Беришмади… Шикоятнома ёзиб, инспекторга беради, деб қўрқишди… Қотиб-қотиб кулдим, ахир мен ёзишни билмайман-ку…

Бошқа лавҳа


Амалдорга қараб туриб, қорнимни чангаллаб кулдим: гердайган, ўзини басавлат тутади… Санитарлар икки ёнига сафланиб олишган… Менга яқинлашганда, бош шифокор унинг қулоғига: "У хавфли!” деб шивирлади… Эшитиб қолдим!

Мен унинг абайясига[1] қўл чўздим… У ўзича кулган бўлиб:

– Нима истайсан? – деб сўради.

– Абайянгизни ушлаб кўрмоқчиман…

– Нега?

Берироқ келишини сўраб, аста шивирладим:

– Қанча пулга арзишини чамалаб кўрмоқчиман… Қишлоғимдаги болаларга ширинлик жўнатишга етармикин?

У мийиғида кулиб, ташқарилади... Бош шифокор бақрайганча, қўрқувдан қалт-қалт титрарди…

Сўнгги лавҳа

Бош шифокор… Унинг турқ-атворидан кулгим қистайди… Афти башараси шилинган… Буни мен қилдим… тирноқларим билан ўйволдим… У ғуруримни синдирмоқчи бўлди… Мен эса унинг бурнини синдирмоқчи бўлдим… бўлмади… Фақат башарасини ўзининг қонига бўяганим қолди…

Кичкина лавҳа

Санитар аёл менга овқат олиб келди. Лекин мен ҳеч нарса сўрамагандим. У менга:

– Гўштни қўшнимнинг итига бердим… роса оч экан… – деди.

– Тўғри қилибсиз, ит шунга муносиб…

Ибратли лавҳа

Ҳамшира, одатдагидек, эмлагани келиб турибди… Қўлида шприц, лекин қўлимга игна санчмайди: суюқликни бошқа бир шишачага тўкиб, кўксига яшириб олиб кетади… Менга барибир… Тўғри. шундан кейин чексиз фазоларга учаман… аммо кейин қоронғуликка қайтиб, бошим зирқираб оғрийди…

Ҳамширага:

– Менга палма тиканларидан келтириб бер… – дедим.

– Нега? – деб сўради у лоқайдлик билан.

– Қорним қаппайиб қолмаслиги учун тўшагимга ғов ясайман…

Унинг қорнини ушлаб кўрдим… Чуқур хўрсиниб, ҳамшира ўрнидан турди-да, халатини тўғрилаб, чиқиб кетди…

Дилсиёҳ лавҳа

Бир куни отам менга билагузук сотиб олиб берди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлиб, дугоналаримга кўрсатдим. Ўгай онам ўзига маржон, узук, бир қанча билагузук сотиб олди… Менга нима?! Отамнинг бойиб кеганига суюндим, холос.

Маржонимда қуёш нурлари товланаётганига маҳлиё бўлиб ўтиргандим. Бирдан ваҳимали гумбур-гумбур эшитилди: каттакон мошина боғимизни вайрон қилаётган экан, палмаларимга аста-секин яқинлашяпти… Чинқирганча, чопиб бориб, мошинанинг олдига ўтириб олдим… Ўгай онам қўлимдан судраб:

– Боғни сотдик. Бу ерга кўча тушади… – деди.

Мен унинг сочларини юлиб, юзига чанг солдим…

– Бу билагузугинг қайси пулга келганини биласанми ўзи?!

Билагузукни мошина тагига ташладим… Кейин… мени шу ёққа олиб келишди.

Яна бир сўнгги лавҳа

Фаррош менга:

– Сен ҳақингда газетада ёзишибди… – деди.

– Нега?

– Инспектор қишлоғингдаги болаларга ширинликлар жўнатибди…

– Хурсанд бўлишибдими?

– Ҳа! Улар миннатдор бўлиб телеграмма юборишибди… инспекторга…

Хар аёлнинг бошида румоли булсин...

Кунларнинг бирида икки ёш автобусга чикишди. Улар чамаси 25-30 ёшлардаги йигит ва унинг рафикаси. Бу жуфтлик шахардаги бошка эр-хотинларга хеч ухшамайди.......

Нишонга урилган гаплар: “Отангни урган қамчингни сақлаб қўй, болангга керак бўлади!”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Одамларнинг энг бойи бўлишни истайсизми? Аниқми? Унда сизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларини тақдим этамиз: «Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл, ана шунда одамларнинг энг бойи бўласан». Имом...

Эримни иссиқ-совуқ қилиб, дардга йўлиқтирдим

Cентябр ойининг 20-сида Нодирнинг хотини икки қиздан кейин ўғил дунёга келтирди. Фарзанднинг қадами қутлуғ келиб, эртасига Нодирни банкда кредит бўлимига бошлиқ этиб тайинлашди. Байрам кетига байрам уланди! Қариндош – уруғ, таниш – билиш – ҳамма уларнинг бахтига ҳавас қилди. Вақт ўтган сайин Саида, эрининг муносабатида ўзгаришлар сеза бошлади....

Ибратли ҳикоя: Оқибат

Бир инсонга кўп иззат-ҳурмат ва бойлик бе­рилди. У ўз жигарлари ва яқинларига қўлдан келганича ёрдам берарди. Айниқса, кенжа укасига кўп ёрдам қилди. Чунки ака отанинг пандига қу­лоқ солиб, қийинчиликлар эвазига кўзла­ган мақ­са­дига эришаётганди. ...

БОЛАМНИ ҚЎРҚИТСАНГ, ЎЗИНГДАН КЎР!

Ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. "Тавба қилдим, бу нимаси? Яхшиликка бўлсин” деб ўйладим хўрсиниб. Қоронғуда пайпаслаб телефонимни топдим. Қаторасига бешта СМС турарди. Шошиб, очиб ўқий бошладим. ...

Хайрли кеч, жонгинам…

— Қаёққа, Антуан? — сўради эридан Франсуаза Кеснэ. — Почтага. Хат жўнатмоқчи эдим. Баҳонада Мауглини ҳам айлантириб келаман. Ёмғир тинди. Ментона осмонидан булутлар ариди. Ҳаво очилиб кетадиганга ўхшайди....

Сопол мушукча

Болаларингиздаги шўхликни ўлдирсангиз, ҳеч қачон донишмандларни вояга етказолмайсиз. Жан Жак Руссо У жуда шўх эди, йўқ-йўқ, ҳаддан ортиқ тиниб-тинчимас, бениҳоя шумтака, бироқ ёқимтой ва одамшаванда бола эди. Кичкина бўлишига қарамай атрофида рўй бераётганларни ўз-ўзича тушунишга ҳаракат қилар, одамларга қўлидан келгунича ёрдам беришга ошиқарди....

Мехрли булайлик

Телевизори бузилиб колган бир мусулмон оиласи, уни тузатиш учун уйига созловчи устани чакирдилар. Уста телевизорни созламок учун орка ускуналарини очди-ю... хайратдан деди:......

Ҳаёт тўфони сизга таҳдид қилса, қўрқманг!

Ёш  эр-хотин бир-бирини жуда яхши кўрар, тинч-осуда ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг табиатлари бир-бирига тескари бўлиб, хотин серҳиссиёт, эр эса босиқ эди. Кунларнинг бирида денгиз сафарига чиқишди. Кечаси бирданига кучли шамол қўзғалди. Тўлқинлардан кема даҳшатли чайқалар, одамлар қўрқувга тушиб бақира бошлашганди....

Уч васият

Луқмони Ҳаким ўлимидан олдин Ўғлига уч васият қилди: Биринчиси – зинҳор хотининга сирингни айтма, Иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, Учинчиси – миршаб билан дўст тутинма......

Фикр қўшиш