Ургут туманидаги "қиз овчилари"нинг найранглари

Ургут туманидаги "қиз овчилари"нинг найранглари
Ургут туманидаги "қиз овчилари"нинг найранглари


Одам савдоси ва оқибатлари ҳақида кўпчилик билади. Аммо биз айтмоқчи бўлган, турли миш-мишларга сабаб бўлаётган, одам савдосидан ҳам ошиб тушаётган мана бу воқеаларни эшитиб, очиғи, нима дейишни ҳам билмай қоласан.
Эштурди ёлғиз қизини узатиш мақсадида чет давлатдан уч-тўрт сўм ишлаб келди. "Хайрли ишнинг эрта бўлгани яхши", дейишади. Кунлардан бир куни олис қишлоқда яшайдиган қайниси икки нотаниш одамни бошлаб келди. Меҳмон ҳамиша азиз. Дастурхон ёзилиб, ноз-нематлар қўйилди. Меҳмонлар таништирилгач, муддаога ўтилди.

– Биз Хоразмдан қулчиликка келдик, – деди меҳмонлардан бири.
Аввалига бу гапдан Эштурди гангиб қолди.
Орага қайни қўшилди. Гап қуда-анда бўлишга бориб етди. Ўртага пул, бойлик аралашгач, Эштурди қандай қилиб "Хўп, розиман", деб юборганини билмай қолди. Ҳангоманинг қизиғи тўй куни бўлди. Қиз куёвни ўша куни кўрди.

Базму жамшид пайтида қаердандир бир жувон пайдо бўлди. Одамлар бу аёлни Эштурдининг қайниси яшайдиган қишлоқда кўришганини айтишди. Тўй чиқимлари, хусусан, ресторанга, санаткорларга бериладиган ва бошқа сарфланадиган харажатлар ҳақида икки қуда келишиб олишганди. Аёл бу сирлардан қандай воқиф бўлганлигини ўша пайтда ҳеч ким сезмаганди. Тўй авжида аёл хоразмлик қудани четга чақириб, келин томондан қудаси билан келишилган пулларни беришини, тўйхона эгалари талаб қилаётганини айтади. Меҳмон иккиланмай пулларни аёлга топширади. Воқеа тўй тугагач, ойдинлашади. Аёл ҳам, пул ҳам изсиз йўқолганди. Куёв томон келишилган пулни берганини айтса, тўйхонадагилар ҳеч қандай пул олмаганини билдиришади. Ўртада оғирлик Эштурдига тушади. Икки-уч кун ўтгач, мол-ҳолини сотиб, пулни ресторанга элтиб беришга мажбур бўлади. Молидан айрилган Эштурди ҳозиргача бошини чангаллаб юрибди.

– Бундай ҳол Ургут туманида тез-тез содир бўлиб турибди, – дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири. – Эшитишимизча, бошқа вилоятдан икки-уч киши қишлоқма-қишлоқ кезиб, қиз "овлаб" юрганмиш. Айрим соддадил одамларни, авраш йўли билан қизларини келин қилиб олиб кетаётганмиш. Аҳвол шу даражага бориб етибдики, уч-тўрт нафар қизи бор хонадонларга кириб, "Унисини эмас, бунисини келин қиламан", дея саралаб олмоқда экан.
Бундай "овчи"ларга "ҳомийлик" қилаётганлар бегона эмас, ўзимиздан. Улар қайсидир қишлоқда яшовчи киши билан ошно тутинган. Қиз олди-бердиси шу уйда "пиширилади". Беш-олти сўм эгаси бўлиб қолган бояги шахс қайси қариндошида нечта қиз бор, қайси хонадон ночор, кимни чув тушириш мумкинлиги ҳақида малумот тўплаб юради ва меҳмонларни шу жойга олиб боради.

Мана бунисини эшитинг. Қизни узатиб боргач, куёв томонидан элга тўй бериш одатимиз саналади. Қизни кузатиб борган меҳмонларга мезбон: "Тўй қолдирилди. Бобомиз вафот этди", дея ёлғон гапириб, меҳмонларни қайтариб юборибди.
Бундай ишлар бошқа жойларда ҳам учраётгани сир эмас. Нега шундай бўляпти?...

“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга....

Урни булмаса хам яхшиликни экаверинг...

Шифохонада ёши улуг киши даволанарди. Хар куни уни зиёратига ёш йигит келар эди. Кария билан бир соатдан купрок вакт бирга булиб, овкатланиш, ювинишига кумаклашар ва шифохона богчасида сайир килдиргани олиб чикарди......

Жазман… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Катта кўчага чиқди-ю, Муҳаррамнинг кўнгли ғаш тортди. Анча нарида эри билан бир фабрикада ишлайдиган бўрсилдоқ юзли Заҳро уйига кириб кетаётган экан. Тунги сменадан чиққан шекилли, ҳорғин қадам ташларди. Аммо шашти ўша-ўша. Муҳаррамга кўзи тушгани ҳамоно, таққа тўхтаб, турган еридан қичқирди:...

ТОТИХОННИНГ ТАНГОСИ (хажвия)

— Тотихон, кочада нима киляпсан? — соради у тотининг теварагида тинимсиз айланиб. — кафасда йотишинг керак еди-ку! Бир тоза хаводан нафас олай дебсан-да? — Е, каргабой ака-ей, — бошини патлари орасига олиб мингирлади тоти. — Куйган юрагимни баттар йондирасиз-а! кафасимдан кочдим, ога!...

📙Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди......

ФОЛБИННИНГ КАСРИ…

Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди. — Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган,...

Автобусда кетманг... (вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Аллох рози булсин сизлардан. Келинг навбатдаги хикоямни сизларга хавола этаман...мархамат......

Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!

Бир киши Валид ибн Абу Хайра роҳматуллоҳи алайҳни сўкиб юборди. Шунда у зот: “Бу сенинг саҳифангдир. Шундай экан, унга хоҳлаган нарсангни ёздиравер!”, дедилар....

Она муҳаббати ёхуд барчани йиғлатган «смс»

Япониядаги зилзиладан сўнг қутқарувчилар ёш аёлга тегишли бўлган уй харобаларига келишди ва хонадон соҳибасини девор ёриқлари орқали кўришди. У ибодат қилаётгандек энгашиб, қўллари эса ниманидир ушлаб тургандек эди гўё! Қулаб тушган уй унинг боши ва елкасига зиён етказган эди. Қутқарувчилар гуруҳининг сардори аёл тирик эканлигига умид қилганди....

Гумроҳлар (Hikoyalar)

Борига қаноат қилиб яшаш бугун айримлар учун гўё замондан ортда қолишдек гап. Ҳаётини хавфга, ор-номусини гаровга қўйиб бўлса-да, кўпроғига эришиш истаги тинчлик бермайди уларга. Беш кунлик дунёда ҳаммаям яхши яшашни истайди-да, дея тасалли беришади ўзларига. Бироқ бу ўзгаларга зиён етказиш эвазига бўлса-чи?.. … Зиёдани ишдан бўшатишди....

Фикр қўшиш