Борингизга шукр, ОТА!

Борингизга шукр, ОТА!
Борингизга шукр, ОТА!


Яқинда бир даврада ёши улуғроқ аёл «Нега оилавий муаммолар авж олиб кетаяпти, биласизларми? Биз — аёллар, оилада отанинг ўрнини йўқотиб қўяяпмиз», деди. Ҳақ гап. Зеро, отанинг оиладаги ўрни нафақат бўлак, юксак ҳамдир.
Кўчада ўтинчи, уйда султон

Қадимда бир ўтинчи бўлган экан. У тоғлардан ўтин териб келиб, шаҳарда сотиб, хотини ва ўғилларини боқарди. Ўғиллар эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. «Отамиз ўтинчи», деб бировга айтишолмасди. Ошна-оғайнилар даврасида улардан оталари нима иш қилишини сўрашса, айтгани уялишар, кўпинча ёлғон гапиришарди. Ўтин кўтариб кетаётган оталарини кўчада кўриб қолишса, бориб ёрдам бериш ўрнига ўзларини олиб қочишар, «Бизни ўтинчининг ўғли деб ўйлашмасин», дейишарди.


Ўтинчининг хотини эса оқила, итоатгўй аёл эди. У доим эри уйга келишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтганида ширин сўзлар билан кутиб олар, дарров қўлига сув қуйиб, сочиқ тутарди. Ўтинчилик асбобларини эса ювиб, тозалаб жой-жойига қўярди. Дарров дастурхон ёзиб, эри бир-икки пиёла чой ичгунча овқат сузиб келарди. Топиб келган пулини бир ҳамён тилла олгандек севиниб олар, «Бугун доимгидан ҳам кўп пул топиб келибсиз», дерди. Базида ўтинчи «Бугун камроқ пул топдим» деса ҳам «Хафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллоҳим эртага кўпрок берар», деб унинг кўнглини кўтарарди.

Бир куни ўғиллари онасидан сўрашди:

— Онажон, отамиз бир оддий ўтинчи бўлса, нега уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз?

— Рост, отамиз келиши билан хизматига шайланасиз, — ўртанча ўғил сўз қўшди.

— Іатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз, — деди кенжа ўғил.

— Биз отамиз ўтинчилигидан уяламиз, — дейишди бир овоздан.

Бунга жавобан она:

— Эҳ, соддагина болаларим-а, оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса оталаринг Султон! — деди...

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Ўрнак

Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди.

«Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар». Ҳар гал падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади, унинг.

Овқатланиш маҳали беихтиёр кафтлари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқат тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, уч ўсмир йигит қуршовида овқатланаётган киши ва унинг рафиқаси бу манзарани зимдан кузатиб туришарди.

Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг бош кийимини тузатиб қўйди.

Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг этибори уларда эди.

Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди.

— Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми? — сўради у ўғилдан.

— Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ, — столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил.

— Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир ўғил ва отага, менга ва менинг фарзандларимга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат! — у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди. 

ПЛАСТИК ЖАРРОҲ МОНОЛОГИ

Сизга бир нарсани айтиб қўяй. Бизнинг мамлакатда пластик жарроҳлик касби ҳозирги кунда жуда анъанавий бўлиб кетди. Ҳа, хадқ орасида бизни қандай аташади, биласизми? Башара бузувчилар ва тузатувчилар…...

Битта смс туфайли бузилган туй.

Осмонда сузиб юрган увада булутлар бир жойга жам булди-ю, хаво айниб, аста-секин ёмгир томчилай бошлади.Хаял утмай,унинг шиддати кучайди.Хозиргина куклам шабадасида чайкалганча кийгос гулларини куёшга куз-куз килиб турган дарахтлар бир зумда эгилиб колди.Ерга дувва тукилган гулбарглар эса йулак четидаги арикчаларда гир-гир айлана-айлана,лойка...

Амир Темур қурдирган сардобалар сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда

Ривоятларга кўра, Амир Темур аскарларига доимо икки ёки уч донадан ғишт олиб юришни буюрган. Булоқ бўйларида дам олганда ўша ғиштлардан сардоба қурдириб, дам олиш учун маскан ҳозирлар экан. Тарихий манбаларда қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур фармони билан қурилган сардобалар - Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида...

Телефон ичидаги дадам келдилар! (психолог қабулидан лавҳа)

"Мен беш йил давомида Корея давлатида ишладим. Шу муддат ичида уй қурдим, машина олдик, орада келиб кетиб турдим ва учта фарзандли бўлдик. Шартномам муддати тугалланганлиги учун уйга қайтдим. Фарзандларимни интернет орқали кўриб, гаплашиб турардим. Аммо, мени тез-тез телефонда кўриб туришган бўлсада, бироз бегонасирашди....

Ҳикоя: Қалтис қасос

Чироқлар, полиция машинасининг сигнал товушлари, дўкондан қочиб улгурган одамларнинг бақир-чақири, қулоқларим остидан кетмади. Оёқларим титраяпти, кўзларимни асабдан тез-тез пирпиратяпман. Лекин қўлимдаги ягона нажотни — қуролни туширгим йўқ. Тўппончани касса олдида йиғлаб турган эркакнинг пешонасига тирадим. — Ташқаридаги итларни чақирганинг учун...

ДОЗАХ ДОМИДА КОЛГАН КИЗАЛОК…

Россиянинг Брянск вилоят марказидаги коп каватли уйлардан бирида фожиа юз берди. Кутилмаганда токкиз ойлик кизалок Аня гойиб болди. кизалокнинг ота-онаси Александр Калугин ва Светлана Шрапсовалар барча хукукни мухофаза килиш ташкилоти ходимларини ойокка тургазишди. Аняни бутун мамлакат бойлаб кидира бошлашди… Оила   Александр хамда Светланаларнинг...

АРИСТОН…

Аямнинг ёлғиз фарзанди бўлганим учунми, болалигимда тўполончи, танбал эканман. Буни ўн етти ёшимда — мени куракда турмайдиган сўз билан ҳақорат қилган пиёнистани уриб ўлдириб қўйиб, турмага тушганимдан кейингина англадим. Қамоқда саккиз йил ўтирдим. Бошимга не кунлар тушмади. Аввалига «пахан» мени қайириб олишга роса уринди. Тепкилар, муштлар...

ТАТАР КАМПИР…

Етмишдан отган, узок йиллик бел огриги каддини егиб койган Нина холанинг уч хонали квартираси хориж мусикаси, кичкириб сакрайотган маст-аласт еркак, айолларнинг дупур-дупуридан зир титрарди. Нина хола балконнинг бир четида мунгайиб отирган койи озича гудраниб коярди. — Илойим йер ютсин сендай келинни!.....

Ҳукмдорлар муллаларга қуллуқ қилган даврлар...

Бизнинг уммат...  Усмонийлар давлатининг илк муфтийси Мулла Фонарий (асл исми Шамсиддин Маҳмуд) бўлган. У зот Мовароуннаҳрда таваллуд топган, кейинчалик Онадўлига кўчган экан. Wikipediaʼда Мулла Фонарий ҳақида ўқиётиб қизиқ бир фактга дуч келдим: Бурса шаҳрида қози бўлган вақтда бир масалада султон Йилдирим Боязиднинг гувоҳлигини қабул қилмаган,...

АЙФОН (ҳажвия)

Телефон жиннисиман. Дўкондами, бозордами, янги телефон кўриб қолсам, тамом, ғимирлаб қоламан, юрагим бошқача уриб, юрсам ҳам, турсам ҳам ўша қурмағур кўз олдимда айланаверади. Эҳ, шунчадан бери қанақа телефонларни ишлатиб ташламадим! Лекин барибир кўнглим тўлмади....

Фикр қўшиш