Қалблари қуёш яхши одамлар…

Қалблари қуёш яхши одамлар…
Қалблари қуёш яхши одамлар…


Ер юзидаги инсонлар бир-бирига бегона дея назар солмаса, мудом тинчлик ҳукм сурарди. Келинг, шу фикрга амал қилишни оиладан, маҳалладан бошлайлик. Атрофимиздаги яқин-узоқ инсонларга меҳр-оқибат кўрсатайлик...
Қўшнининг илтифоти

«Оиламизда қиз фарзанд йўқлиги учун тўрт ака-ука роса тортишардик. Рўзғор ишлари устида-да, албатта. Онам кун бўйи ишда. Эрталаб ҳамма юмушларни тайинлаб, ҳатто, қай бирини қайсинимиз қилишимиз кераклигин айтиб кетади. Лекин мактабдан қайтгач — икки акам менга, мен укамга буйруқ бериш билан кунни кеч қиламиз. Қўшнимизнинг қизи Рисолат опа тўполонимизни эшитиб, бизга илтифот кўрсатармиди ё катталар ҳазиллашганидек акамда кўнгли бормиди, ҳовлимиз олдини ўзлариникига қўшиб супуриб қўярди. Йиллар ўтди. Ҳаммамиз алоҳида уй-жойли қилиб кетдик. Ота-онам ҳам дунёдан ўтишди. Барака топгур (онам шундай дуо қиларди) Рисолат опа ҳам маҳалламизга келин бўлди. Яқинда укам уйни отамдан кейин ўз номига ўтказиши кераклигини айтиб қолди. Учаламизнинг розилигимиз керак экан. Аслида, укам икки йилдан бери бу ҳақда хаёлига ҳам келтирмаганди. Хижолат тортганми, аммо вақтида ҳужжатларни расмийлаштирмаса, жарима солинаркан... Биз уч акаси эса шайтоннинг қутқусига учдик. «Отамдан катта ҳовли қолди», дея улуш талаб қила бошладик. Ҳатто, маҳалла раисига учрашишгача борибмиз, а? Бир куни укам билан дангал гаплашиб олиш учун ота уйимга бораётсам, Рисолат опа билан юзма-юз келдик. Опамдек бўлиб қолган, сўрашдим.


— Акром, уч ака-ука ҳам уй-жойли бўлсангиз. Укангиз ҳали оёққа туриб ҳам олмаган. Шу катта ҳовлининг эшиги доим сизларга очиқ турса, нега энди меҳр-оқибатни унутиб, уй талашаяпсизлар? — деди онамдек дона-дона қилиб гапириб.

Негадир, илк бор қилаётган ишимиз учун мулзам тортдим. Укамнинг уйига кирдим-у розилигимни айтдим. Келиннинг «Овқат сузаётгандим», дейишига ҳам қарамай, акаларимникига йўл олдим...»

Ўзбекона рақс

«Болалик йилларим туман кутубхонасига жин кўчалардан ўтиб бориларди. Балким шу сабаб ҳам доим у ер сув қуйгандек жимжит бўлгандир. Шевамизда жуда чиройли ва равон гапирадиган Надежда опанинг мени кўришлари билан кўзлари чақнаб кетарди. Одатда китобларни ҳам ўзи танлаб берарди. Корейс миллатига мансуб бу аёл қачон борсам, ўғлига «Алпомиш»ни ўқиб бераётган бўларди. Ўғли ўзига умуман ўхшамасди, қоракўз, қорақош бола.

Мактабда бир гап эшитиб қолиб, ҳаммасини тушундим.

— Ойи, Надежда опа, боласини асраб олган, а? — дедим ойим билан сомса тугаётиб.

— Йўқ, — ойим мен томонга бир қаради-ю яна хамирларни бир текис қилиб ёйишда давом этди.

— Мактабда эшитиб келдим-ку, ўзларининг фарзанди бўлмагач, асраб олишган экан. Ўшанда маҳалладошлари боласига ўйинчоқлар, кийим-кечалар олиб чиқиб беришган экан, — далиллар келтиришга ўтдим.

Бироқ ойим гапимни инобатга олмади, йўқ, дея қатий айтди-ю, бошқа бунақа гап-сўзларга учмаслигимни тайинлади. Энди тушунаяпман, онам бу гап тилдан-тилга ўтиб, Ҳакимбекнинг қулоғига етишини истамаган.

Яқинда Ҳакимбекнинг тўйи бўлди. Надежда опага меҳрим бўлакча бўлгани учун болаларимга қайнонамдан қараб туришни илтимос қилдим. Борсам, Надежда опа адрас кўйлак кийиб олган. Умр йўлдоши ҳам қўллари кўксида меҳмонларни кутаяпти. Ҳофиз миллий қўшиқларни куйлай бошланганда, доим тўйларда «Сизлардек ўйнай олмайман, азизлар», дея ўзини четга тортадиган Надежда опа шундай чиройли ҳиром айладики, кўз узолмай қолдим.

— Уч ойдан бери рақс тўгаракларига қатнашиб ўрганибди. Ўғлимни уйлантирсам, қудаларим билан рақс тушишим керак, дея, — деди ёнимда ўтирган хола ҳавас-ла даврага қараб».

Ибратли хикоя

Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки кизи етим колди. Бу мусибат сабаб факирлик, мухтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара хаккини сурар, дилбандларининг очликдан силласи куриб борарди. Маблаг йуклиги туфайли уйдан чикариб юборилди. Хар хил гап сузлар - у, ёмонларнинг зараридан кочиб, бегона шахарга кетди......

Кабрдан тирик чиккан йигит

 Уша пайти мен 20 ёшда эдим, - деб гап бошлади бир танишим. Кутилмаганда иссигим кутарилиб ваража кила бошладим. Худди бошимдан челаклаб сув куйгандек бутун танамдан тер шовуллаб окарди. Орадан чамаси бир соатлар утгач хеч канака дори дармонсиз иссигим тушгандай булди. ...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «АЖАЛДАН ҚОЧИШ» «ЎЙИН»И…

Усмонийлар империяси даврида султоннинг ишончини оқлаб, кутилмаганда жиноятга йўл қўйган вазир ўлимга ҳукм қилинган. Аммо ажалидан қочиш учун вазирга биргина имконият ҳам берилган. У сарой бош боғбонига етказмасдан югуриб қоча билса, қатл бекор қилинган. Ўлимга ҳукм этилган вазирни бош боғбон билан юзлаштиришган....

Bojalar guruhi - Yana gulladi jiyda

Oqar hayot, asta-sekin o’tar umr, Zamonaviy yigitga aylandim hozir. Ishlarim zo’r, qisqasi har kuni banket, “Базара нет”, tagimda yangi “kabriolet”....

ТУҚҚАН ЭМАС, БОҚҚАН ОНА!

— Бугун ҳаётимдаги энг катта ёлғонга дуч келдим. Мен йигирма беш йилдан бери бағрига талпинадиган, қирдек қанотим дея таянадиган, кўзимнинг нури ота-онам менга мутлақо бегона эканини билиб қолдим. Қанийди, холаларим келмаса-ю, онажоним билан шу ҳақида гаплашмаса… Туғилган куним муносабати билан қариндошларни чақириб, катта зиёфат уюштирдик....

Умидбахш тонг

— Доктор, онамнинг тоби йўқ, ёрдам беринг, илтимос… — кўзлари жавдираб турган Умид шифокорга тикилди. — Албатта, албатта, укажон, сен ҳовлиқма, уларга ёрдам кўрсатамиз… Умид ташқарига чиқиб, йўлакда деворга беҳол суяниб турган онасининг кўзларига қаради. Она эса ўғлига тикилди....

УРИНГ, ЁШУЛЛИ, УРИНГ!

Ёхуд айрим ҳокимларимиз уриш ва сўкишдан нега воз кечмаяпти? Ё ҳокимлик ўта асабий касб, ё бизнинг халқимиз аллақачон калтак билан муомала қилишга ўрганиб қолган. Бўлмаса, икки-уч йилдан бери ҳокимларнинг сўконғичлигию уронғичлиги бутун матбуотга дўмбира бўлса-да, бу ҳолатларнинг чеки кўринмаяпти. Сўконғич ҳокимлар пойгаси...

Қаерда хато қилдим?

Икки фарзандимни ҳали мактабга чиқмасидан онамга ташлаб, хорижга ишлаш учун кетдим. Мусофир юртда иш топгунимча, жойлашгунимча не-не кунларни бошимдан ўтказмадим. Ахийри, икки боласи бор аёлнинг уйида ишлай бошладим. Ўзимнинг фарзандларимга беришим керак бўлган меҳримни ўзгалар фарзандига бердим....

ДОЗАХ ДОМИДА КОЛГАН КИЗАЛОК…

Россиянинг Брянск вилоят марказидаги коп каватли уйлардан бирида фожиа юз берди. Кутилмаганда токкиз ойлик кизалок Аня гойиб болди. кизалокнинг ота-онаси Александр Калугин ва Светлана Шрапсовалар барча хукукни мухофаза килиш ташкилоти ходимларини ойокка тургазишди. Аняни бутун мамлакат бойлаб кидира бошлашди… Оила   Александр хамда Светланаларнинг...

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз?

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз? Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Киши уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳ таолони зикр қилса, шайтон шерикларига: «Энди сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», дейди. Киши уйига кираётганида Аллоҳ таолони зикр қилмаса,...

Фикр қўшиш