Ҳақиқий гўзаллик инсоннинг ташқи кўринишида эмас, балки унинг қалбидадир

Ҳақиқий гўзаллик инсоннинг ташқи кўринишида эмас, балки унинг қалбидадир
Ҳақиқий гўзаллик инсоннинг ташқи кўринишида эмас, балки унинг қалбидадир


Эндигина кўзи ёриган она ўзига келар-келмас атрофдагиларга жавдираб: "Болажонимни кўрсатинг”, дея илтимос қилди. Чунки у оналик бахтидан сармаст эди. Тўққиз ой қорнида эҳтиётлаб кўтариб юргани – вужудининг бир парчасини тезроқ кўришни истарди. Йўргакланган чақалоқни қучоғига қўйишди. У гўдакнинг юзини аста очиб қаради. Қаради-ю, ранги оқариб кетди. Юзида бироз аввалги бахтиёрликдан асар ҳам қолмаганди. Она ва болани кузатиб турган шифокор индамай хонадан чиқиб кетди. Чунки... чақалоқнинг қулоқлари йўқ эди.
Ўтказилган тиббий текширувлар натижасида боланинг эшитиш қобилияти нуқсонсиз экани, фақатгина қулоқ супрасисиз туғилгани малум бўлди. Орадан йиллар ўтди, болакай улғайиб, мактабга чиқди. У дарсларни жуда яхши ўзлаштирар, фақат ало баҳоларга ўқир, ўртоқлари ҳам уни ҳурмат қилишарди. Аммо кимдир ачиниб, кимдир унинг муваффақиятларини кўролмай базан орқаворотдан, базан эса юзига нуқсонли эканини айтишар, бу гапдан бола жуда, ўксинарди. Шу сабабли ҳам одамларга қўшила олмасди, доимо ўзини олиб қочарди. У тақдирнинг берган "туҳфа”сига сабр-бардош билан улғайса-да, юзида кулгу кўринмас, доимо маҳзун юрарди.

Ўғлига ҳар қараганда юрак-бағри эзилиб кетадиган ота-онаси унга: "Мундоқ одамларга қўшилсанг-чи, сен ҳам ўйнаб-кулсанг-чи ахир”, деб ёлворишар, аммо айни вақтда дардларига яна дард қўшиларди. Бир куни дадаси умид билан болани машҳур бир шифокор ҳузурига олиб борди ва ўғлини бу ҳолатдан қутқариш учун бирор чора топишини сўради. Шифокор агар бир жуфт қулоқ топилса, амалиёт орқали бу муаммони ҳал қилиш мумкинлигини айтди. Юраклари дарддан эзилиб кетган ота-онада умид учқуни пайдо бўлиб, ҳар томонга бош уриб кўришди. Аммо ким ҳам ўзининг қулоқларини фидо қилгиси келади, дейсиз. Чет элларда бор, деб эшитишди, лекин унинг нархини умр бўйи ишлаб ҳам тўлай олмасдилар. Шундай бўлса ҳам ота-она икки йил давомида бутун куч-ғайратларини шу ишга сарфлашди.
Ва ниҳоят бир куни дадаси унга: "Операцияга тайёргарлик кўр ўғлим, сенга қулоқларини берадиган бир кишини топдик, фақат унутма, бу инсоннинг кимлиги сир”, деди. Амалиёт пойтахтдаги клиникалардан бирида муваффақиятли ниҳояланди.
Бола тамоман янги инсонга айланган эди. Ташқи кўриниши билан бирга руҳияти ҳам ўзгарган йигитча мактабни ало баҳоларга битирди, жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди, жуда катта ютуқларга эришди. Университетни тугатиб, дипломат бўлди, уйланди, бола-чақа орттирди. Бир куни у, отасининг ҳоли-жонига қўймай сўради:
– Дадажон, менга бу қадар яхшилик қилган инсон ким ўзи? Гарчи, яхшилигини бутун умримни бағишлаб ҳам қайтаролмасам-да, уни бир кўрсам, миннатдорлик билдирсам...
Отаси эса унга: "Албатта, у одамни яхшилигини ҳеч қачон қайтаролмайсан, аммо биз келишганмиз, бу сир сақланиши керак, бир кун вақти келиб билиб оларсан”, деди.
Йиллар ўтиб, ота-онасининг сочига оқ тушди. Кексайишди. Уни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган, кеча-кундуз унинг ҳақига дуолар қилиб ўтирадиган онасининг умр сармояси тугаб, бу дунё­ни тарк этди. Жанозадан аввал отаси йигитни онаси ётган хонага чақирди ва майитнинг кумушдек товланаётган оқ сочларини аста кўтарди. Йигит турган жойида қотиб қолди – онасининг қулоқлари йўқ эди. "Жафокаш онанг бу ишидан ҳеч қачон пушаймон бўлмади, аксинча, жуда бахтиёр яшади”, – дея шивирлади отаси, – Ҳеч ким онангнинг гўзаллигида ҳеч қандай нуқсон, камчилик сезмади. Ҳақиқий гўзаллик инсоннинг ташқи кўринишида эмас, балки унинг қалбидадир! Она шундай улуғ зотки, умрининг ҳар лаҳзасини, қалб қўрини, меҳри-муҳабббатини фарзандига фидо этиб, шундан бахту саодат топади”. 

ШАЙТАНАТ (1-қисм. Биринчи китоб) / SHAYTANAT (1-qism Birinchi kitob)

ЭЛЧИН 1978 йил, 8 сентябр. *** У момиқ булутлар устида сархуш сузарди. Бирдан булут чоки сўкилиб, пастга қараб шўнғиди. Юраги шув этдию кўзини очди. Чиндан ҳам булут устида сайр қилардими, чиндан ҳам пастга шўнғидими — дафатан идрок этолмади. Хаёлини жамлашга уринди. Кўриб тургани — нақш билан безатилган шифт — демак, ўз уйида. Ажаб, уйга қачон,...

Эрим – орсиз, мен – мардикор, болам эса...

Самарқандга яқиндагина фарзандли бўлган дугонамни йўқлаш учун бордим. Буни қарангки, Тошкентдан бизни олиб кетадиган ҳайдовчи аёл киши экан. Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи қайнаганидек, у билан йўл бўйи гурунглашиб манзилга қандай етганимизни ҳам билмай қолдик. Ҳайдовчи аёл ҳар куни узоқ йўл юргани боис жуда кўп одамлар билан танишиши,...

Жумбок 7 кисм

Прокурор канча уринмасин бурнини Тагида турган нарсани куролмасди Самшод бир маротоба курин шуни узи Етарли деб уйлаб уйига етолмади бу Орада Жафар Самшодни уйига борди Холажан онажон яхшимисиз соглигиз Яхшими она ......

Айёр киз

"Хаво намунча совук булмаса... Уфф, шунчаям куттирадими?! Уйга бориб олай, ойимга хам, уларга хам шу килганлари учун уч кун аразламасамми?! Булди. Сабрим тугади. Кетдим!”......

Такдир синовлари

Улугбек билан Наргиза бир махалада улгайишган. Улар йошлигидан бир бирини пинхона севишар лекин юрак ютиб дилидаги хисийотларини ошкор етиша олишмасди. Орадан йилар отиб иккаси хам улгайиб бир олийгохни талабаси болиш шарифига йетишди. Улар хар куни бир хил махалда уйдан чикар, бир транвайда окишга боришар, келишар хаттоки бир хил ширинликни...

Гул кўтарган аёл

У ўттиз беш-ўттиз ол­ти ёшлардаги гўзал аёл. Келишган, бўлиқ. Лаблари қалин, қошлари ингичка терилган, кўзлари кулиб туради. Сўзлари мулойим, самимий. Соч турмаги, билинар-билинмас қилинган пардози, либослари ўзига ярашиб, гў­заллик ва жозибада бир-бирини тўлдиради - кўзга яқин, дилбар. Бир қарашда бойвучча хонимлардек таассурот қолдиради. Ҳаё­ти...

ИШИД (ИГИЛ) ХАКИДА “КАЛЛАКЕСАР…” НОМЛИ ХАЙОТИЙ ХИКОЯ (1-кисм)

ХАЙДАЛИШ Мехмоналининг армиядан келганига бир ой болмай, гойо боши берк кочага кириб колгандек еди. Болаликдан тепишиб катта болган тогаси Обид сувчи уйланди-ю, тонини тескари кийиб олди. Бир марта янгасининг хакоратига хакорат билан жавоб кайтарганига Мехмоналини ховлидан хайдашга тушди. Махалла оксоколи Султон бува, кишлокнинг мойсафидлари...

БОЛАМНИ ҚЎРҚИТСАНГ, ЎЗИНГДАН КЎР!

Ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. "Тавба қилдим, бу нимаси? Яхшиликка бўлсин” деб ўйладим хўрсиниб. Қоронғуда пайпаслаб телефонимни топдим. Қаторасига бешта СМС турарди. Шошиб, очиб ўқий бошладим. ...

Қорли йўл (Ҳикоя)

Жулдурвоқи ёқали, йўл-йўл пешбандли кенг кўйлакдаги она отхонадан отларни олиб чиқди. Йиллар унинг белини дол қилган, у бу ишлар учун энди кексайиб қолганди. Чеккага бориб тўхтади, жониворнинг қорнига аста шапатилаб, қозиққа боғлади; оғир-оғир нафас олиб, кўкка узоқ тикилиб қолди....

Қиссадан ҳисса: «КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШНИНГ ХОСИЯТИ…»

Бир одамнинг ўғиллари ҳадеганда бир-бирларини арзимас хатоликларда айблаб, ҳақоратлашдан, аразлашишдан, муштлашишдан, нафратланишдан тийила олишмас экан. Охири отасининг тоқати тоқ бўлибди-ю, уларни ёнига ўтқазиб, бир ривоятни айтиб берибди. — Ривоят қилишларича, — дебди кексайиб, мункайибгина қолган ота кўзлари ёшланиб. — Ҳазрати пайғамбаримиз...

Фикр қўшиш