Дуо кучи (таъсирли воқеа)

Дуо кучи (таъсирли воқеа)
Дуо кучи (таъсирли воқеа)


Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб:
- Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? - деди.
Болакай қарияга қарамасдан:
- Лекин бугун шамол бор. Коптогим денгизга тушиб кетиб, шамол билан анча узоққа кетиб қолди.
- Агар ëш бўлганимда, сузиб бориб коптогингни олиб берардим - деди боланинг ëнига ўтирган қария.

Бола жавоб бермади. Кўз олдидан узоқлашиб кетаëтган коптогига қараб ўтиришда давом этди. Қария сокин овоз билан:
- Умидингни хеч қачон йўқотма. Менимча, дуо қилсанг, яхши бўлади.- деди. Бола қувонч билан:
- Дуо қилсам, коптогим қайтиб келадими? - дея сўради.
- Агар Аллоҳ истаса, қайтиб келади. Агар қайтиб келмаса ҳам дуоларингнинг савоби сенга етади.
Болакай қариянинг гаплари хақида озгина ўйланиб, орқасидан бувасидан ўрганган дуоларни ўқий бошлади. Кейин коптоги қайтиб келиши учун Аллоҳдан ëрдам сўради. Лекин бу унинг дардига дармон бўлмади. У коптокни олиш учун узоқ вақт харакат қилган, хатто байрамда олган пулларини хам копток учун асраб қўйган эди. Ҳозир копток қайтиб келишига биргина имконият шамолнинг ўз йўналишини ўзгартириши эди. Лекин денгиз катта, копток эса кичик.
Кечга яқин хаво ўзгарди. Қуëш ботиши арафасида балиқчилар денгиздан қайта бошлади. Уйига коптоксиз кетишни истамаган болакай қария билан бирга ўтириб балиқчиларни кутарди. Қария балиқни хар доим Шерзод балиқчидан харид қиларди. Кўзи билан Шерзодни излаб топган отахон:
- Овингиз бароридан келган бўлса керак иншоАллоҳ - деди. Шерзод балиқчи ëнидаги қутига ишора қилиб:
- Бу сафар балиқ оз - деди.
- Дуо қилмадингизми? - дея гапга аралашди болакай. -Умидингизни асло йўқотманг.
Шерзод балиқчи болакайнинг бошидан силаб:
- Дуо... Дуо қилсам балиқ тутаманми?
- Тута олмасангиз хам дуоларингизнинг савоби сизга етади. Мен ҳозиргина ўргандим буни.
Шерзод балиқчи бу гапни биринчи маротаба эшитаëтган эди.
- Мен ҳам энди ўргандим. Буни менга кичкина ўқитувчи ўргатди - деди балиқчи.
Бу гапларни эшитиб болакай жуда қувонди. Копток унинг эсидан ҳам чиқиб кетган эди. Балиқчи кемасига қайтиб чиқди ва қўлига бир копток олди. Уни болакайга узатиб:
- Ўқитувчилар хақини адо этиш қийин. Бу коптокни денгиздан топиб олдим - деди.
Болакай худди туш кўраëтгандек эди. Кутилмаган нарсалар бўлаëтган туш. Атрофга қаради. Хаммаси хақиқий. Балиқчи ҳам, кема ҳам, қария ҳам... Копток қўлида. Уни қаттиқ қучоқлаб:
- Мендан рухсатсиз узоққа кетиш йўқ - деди. Дуо қилмаганимда нима бўларди?

Улим тиламанг...

Бир маросимда уч-турт киши у ёкдан бу ёкдан гаплашиб утирардик. Ичимизда кимдир ёнидагига чой узатаркан: “Урток, кизингни узатибсан, энди углингни хам уйлантирарсан?”, деди......

Янги йил ҳақида ўйлар…

1.    «Янги йилни нишонларканмиз хаёллар билан видолашиб, умиду орзуларни кутиб оламиз». Константин КУШНЕР 2.    «Яна қандайдир бир ҳайвон йили кириб келмоқда, мен эса инсонга ўxшаб яшамоқчи эдим». Стас ЯНКОВСКИЙ 3.    «Янги йилда пул учун саҳнага чиқиш ҳақоратлидир...

Осиёлик йигит «Барселона» мухлисасига «Камп Ноу»да севги изҳор қилди.!!

«Барселона» мухлисаси учун энг катта бахт нима деб ўйлайсиз? Албатта «Камп Ноу»да севганидан севги изҳори эшитиш бўлса керак. Осиёлик йигит севгилисига «Камп Ноу»да, журналистлар кўз ўнгида унга турмушга чиқишини сўради. Бундан қувонган қиз кўз ёшларини тийиб тура олмади....

ҚЎЙНИМДАГИ ИЛОН... (таржима қилинди)

Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор қилибди. Нияти шундай қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин. Бунинг учун у тунда, ҳамма уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига борибди. Шоша-пиша дуч келган илонни танлабдида пулини бериб, уни қўйнига солиб қўйибди. Ўч олиш ниятини...

КОТИЛ(мистика)

Бу йилги йоз аввалгиларига караганда анча иссик келди. Хатто жазирама бахона болиб кон босими бор, иссикни котара олмайдиган одамлар омонатини топширишгача борди. Инсониятга дозах хароратини еслатувчи ана шундай оловли кунлар Турсунтош домланинг хонадонига хам ташвиш олиб келди. Туппа тузук юрган домла далада кетмон чопиб кайтар чогида хушидан...

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!” деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган. Миллий...

Мистик ҳикоя: «Еттинчи қаватдаги шарпа»

йиллардан буён бўш еттинчи қаватга кўчиб келган кичик оилага бу жой ёқмади. — Умуман ёқмади! — деди аёл эрига ўтинч билан қараб. — Илтимос, бошқа уй топайлик… — Қўйсанг-чи, ахир унчалик ёмон эмас-ку! — гапига ўзи ҳам ишонмаган йигит хотинини овутишга уринди. — Атиги бир-неча ой, холос. Кейин кетамиз....

ЯЛТИРАГАН ҲАР НАРСА ОЛТИН БЎЛАВЕРМАС ЭКАН...

Оилада тўрт фарзанд эдик: уч опам ва мен. Уч қиздан кейин дунёга келганим сабабми, ёки битта ўғил бўлганим боисми, хуллас, уйимизда ҳамма менинг кўнглимга қарарди. Ўн олтига киргунимгача эркатой бўлиб юрдим. Раҳматли отам мен учун ҳамма нарсани муҳайё қиларди. Совуқ қиш кунларининг бирида отам юрак хуружи туфайли тўсатдан оламдан ўтди. Бу...

ИТ

Бу шаҳарга келганимнинг илк кунларидаёқ Библия қироат қилаётган жулдур кийимдаги киши атрофида тўпланиб турган оломон диққатимни тортди. Вазхоннинг оёқлари тагида ётган итни бир қарашда пайқамабман, терчираган ва сип-силлиқ жун қоплаган, зулукдек қоп-қора, баҳайбат ва хунукдан-хунук бу кўппакни дарҳол кўрмаганимга ҳайрон қолдим. Кўппакнинг кўзлари...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: ИБРОҲИМ ПОШША ХАДИЧА СУЛТОННИ ҲАҚИҚАТАН СЕВГАНМИ?..

Усмонийлар империяси тарихига назар ташлаганда, султон Сулаймон давридаги икки ёш муҳаббатига тўхталмай ўтиб бўлмайди. Бу муҳаббат султоннинг болаликдаги дўсти, империя бош вазири лавозимигача ета олган грециялик Иброҳим пошша ҳамда Хадича султон ўртасида пайдо бўлганди. Улар анча вақт бир-бирларига бўлган муҳаббатни, эҳтиросларни қайноқ...

Фикр қўшиш